Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари


Туризм экологияси ва экологик туризмнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,47 Mb.
bet70/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

13. 2. Туризм экологияси ва экологик туризмнинг ўзига хос хусусиятлари

Ижтимоий ҳаётнинг экологик жараёнида туризмнинг роли масаласи кўрилганда туризм экологияси ва экологик туризм тушунчаларини ажратиб олиш лозим. Туризмнинг экологик ёки ноэкологик характери унинг атроф муҳит, яъни атмосфера, сув ресурслари, тупроқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига таъсири даражаси билан ўлчанади.


Таъсир соф нарса кўринишида ёки шовқин, электромагнит, радиактив кўринишида бўлиши мумкин. Туризм экологияси тушунчаси ўз ичига атроф - муҳитни ҳимоя қилиш ва тиклашнинг аниқ чора - тадбирларини олади.
Шунинг учун туристик рекреацион ресурслар туризмнинг муваффақиятли ривожланишида асосий омиллардан ҳисобланади ва унинг салбий таъсири бошқа тармоқ корхоналарига нисбатан камроқдир.
Юқоридагилардан кўринадики, туризм экологияси деганда ушбу тармоқнинг атроф - муҳитга кенг миқёсдаги таъсири тушунилади.
Экологик туризм - табиий туризмнинг инсонларни бирлаштирувчи илмий - тадқиқот мақсадларидаги турларидан биридир. Унда туристларнинг қизиқишлари атроф - муҳит табиати ва уларни сақлаш билан олиб борилмоғи керак. Туризмнинг ушбу турида қўриқланаётган табиат ҳудудлари алоҳида ўрин тутади. Шундай қилиб, экологик туризм -қатъий махсус турдаги, илмий - тадқиқот мақсадларидаги хизмат туридир.
Экотуризмни ўтказиш (амалга ошириш) даги имкониятлар
Экотуризмни ўтказиш имконияти - бу маълум бир туристик объектни маҳаллий ресурсларга ортиқча зарар келтирмаган ва аҳолига ижтимоий - иқтисодий муаммолар келтириб чиқармаган ҳолатда максимал миқдордаги юклашликдир.
Баъзи мамлакатлар ва жойлар туристларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган. Масалан: Канар ороллари (Атлантика океанидаги ороллар гуруҳи. Испания таркибидаги мухтор вилоят), унда доимий яшайдиган аҳоли сонига нисбатан 10 баробар кўпроқ туристларни қабул қилади. Андорра (Франция билан Испания оралиғидаги, европанинг жануби - ғарбидаги давлат. Пимринейлар ярим оролида жойлашган) давлатини мисол қилсак, ҳар йили у ерда 12 млндан ортиқ туристлар, ўртача 2 - 4 кун муддат билан дам олишади. Аҳолининг асосий ҳаёт тарзи, меҳмонларга жой бериш, таом тайёрлаш, эртадан кечгача туристларга кўнгилочар тамошалар уюштириш билан ўтади. Бундан йигирма йил олдин ушбу тоғли Пиринейлар водийси қашшоқлар билан банд бўлган бўлса, бугунги кунда эса (туризм ҳисобига ) европанинг бой мамлакатларидан бири ҳисобланади. Шулардан келиб чиқиб, экотуризмни ўтказиш имкониятини 3 та асосий турга бўлиш мумкин:
1. Экологик ўтказиш имконияти - бу бирор - бир объект ёки жойнинг қабул қилиш даражаси бўлиб, ундан ортиб кетиши экологик жиҳатдан салбий оқибатларга олиб келади.
2. Туристик ижтимоий ўтказиш имконияти - бу туристик объект жойининг қабул қилиш даражаси бўлиб, ундан ортиғи туристларнинг сафардан оладиган таъсуротларини ёмонлашувига олиб келади.
3. Маҳаллий ижтимоий ўтказиш имконияти - бу туристларни қабул қилиш даражасининг шундай чегарасики, ундан ортиғи маҳаллий маданият, маҳаллий аҳоли ва туристлар ортасидаги муносабатларни ёмонлашувига олиб келади.
Шундай қилиб, ўтказиш имконияти ҳудуддаги ресурсларни сақлаш ва туристик объект ёки жойнинг қайта тикланишини таъминлайдиган чегарадир.
Ҳудуднинг ресурс имконияти - бу жамиятнинг ҳаёт фаолиятини барча жабҳаларини қамраб олувчи тушунчадир.
Оламшумул инсонпарварлик нуқтаи - назардан қараганда, уни алоҳида иқтисоднинг экологик ва ижтимоий жиҳатларини ҳисобга олиш зарур.Унинг бир қисми тўғридан - тўғри ҳудуднинг туристик ресурсларига, иккинчи қисми минтақадаги туризмни ривожлантириш омилларига тегишлидир.
Туризм учун туристик рекреацион ресурслар биринчи даражали аҳамиятга эга. Булар туристик бизнесни ривожлантириш жараёнининг пойдевори ҳисобланади. Туристик рекреацион ресурслар туристик маҳсулот яратиш учун инсон томонидан яратилган табиий ва сунъий обеъктлар мажмуасидир.
Туристик ресурслар минтақада туризмни ривожланиш хусусиятларини белгиланган ҳудудда инвестиция сиёсати йўналишларини белгилашда туристик маҳсулот ишлаб чиқариш учун бошланғич манбаъ ҳисобланади.



Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish