Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти ҳамдамов б.Қ., Исломов ф. Р



Download 1,99 Mb.
bet22/61
Sana18.07.2022
Hajmi1,99 Mb.
#822695
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   61
Bog'liq
Молиявий хисобот дарслик

Транспорт воситалари кишилар ҳамда юк ва турли мақсадлардаги нарсаларни ташишга мўлжалланган ҳаракат воситалари (темир йўл, сув, автомобиль, коммунал транспорти ва муҳим нефть қувур йўллари)дир.
Асбоб ва ускуналар қўл меҳнати жараёнида ишлатиладиган ёки иш қисмларини кучайтириш, ошириш учун машинага бириктириладиган воситалар (электродреллар, вибраторлар)дир.
Ишлаб чиқариш инвентарлари ишлаб чиқариш жараёнини енгиллаштиришда ишлатилади. Уларнинг таркибига бак, контейнер, инвентарь идишлари киради.
Хўжалик инвентари идора (офис) ишларини ва хўжаликни юритишда зарур бўлган меҳнат воситаларидир.
Иш ҳайвонлари ва маҳсулдор чорва ҳар бир етилган мол (от, ҳўкиз, сигир)лар бўлиб, алоҳида инвентарь объекти сифатида ҳисобда акс эттирилади.
Кўп йиллик дарахтлар алоҳида хиёбон, парк, боғдаги миқдори ва ёшидан қатъий назар экилган дарахтлар гуруҳидир.


4.2. «Асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот»ни тузиш ва тўлдириш тартиби

Асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисоботда корхона асосий воситаларининг мавжудлиги ва ҳаракати кўрсатилади.


3-устун ва 6-устунда корхонанинг балансида қайд этилган барча асосий воситалари қиймати (тегишлича ҳисобот даврининг боши ва охиридаги ҳолат бўйича), шу жумладан ижарага топширилган, бепул тақдим этилган ёки ишлатилмаётган (консервация, захирада бўлган ва ҳоказо) асосий воситалар айрим турлари ҳам акс эттирилади. Маълумотлар дастлабки қиймат бўйича келтирилади.
4-устунда ҳисобот даврида асосий воситаларнинг умумий ҳолати барча манбалар бўйича акс эттирилади, шу жумладан: қўшимча баҳолаш, илгари ҳисобга олинмаган, ҳақ эвазига харид қилинган воситалар, оборотдаги воситалардан асосий воситаларга ўтиш, бошқа корхоналар ва ташкилотлардан бепул тушумлар (агар баланс йил бошида ўзгарган бўлса), шунингдек ҳисобот йилида молиялашнинг барча манбалари бўйича ишга туширилган янги асосий воситалар, шу жумладан банк кредитлари ҳисобига кирим қилинган воситалар.
5-устунда ҳисобот йилида асосий воситаларнинг умумий чиқиб кетиши акс эттирилади, шу жумладан: нархни тушириш, ортиқча ва ишлатилмайдиган мол-мулкни сотиш тартибида, пулга сотилган асосий воситалар, асосий воситалардан оборот воситалар сирасига ўтказиш, бошқа корхона ва ташкилотларга бепул берилганлари, шунингдек ҳисобот йилида тўзилиши ва эскириши, табиий офатлар ва авариялар оқибатида, таъмирлаш ва янги қурилиш сабабли ва бошқа сабабларга кўра тугатилган асосий воситаларнинг тўлиқ қиймати (эскиришни чегирмасдан).
7-устун ва 10-устунда йил бошидаги ва ҳисобот даври охиридаги ҳолат бўйича асосий воситалар турларига доир жамланган эскириш суммаси акс эттирилади.
8-устунда ҳисобот даврида барча манбалар бўйича асосий воситаларнинг ҳисоблаб ёзилган эскириш суммаси, шу жумладан қўшимча баҳолаш чоғида эскиришни қўшимча ҳисоблаш, илгари ҳисобга олинмаган эскириш, илгари фойдаланишда бўлган асосий воситалар бўйича эскириш акс эттирилади.
9-устунда асосий воситаларни тугатиш, сотиш ва уларнинг бошқача чиқиб кетиши жараёнида чиқиб кетган воситалар бўйича ҳисоблаб ёзилган эскириш акс эттирилади.
11 -устунда асосий воситаларнинг йил бошида 3-устун ва 7-устун маълумотлари ўртасидаги айирма натижаси сифатида олинган қолдиқ қиймати акс эттирилади.
12-устунда асосий воситаларнинг ҳисобот даври охирида 6-устун ва 10-устун маълумотлари ўртасидаги айирма натижаси сифатида олинган қолдиқ қиймати акс эттирилади.
«Жами асосий воситалар» моддаси бўйича ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий воситаларининг ҳаракати алоҳида сатрлар бўйича кўрсатилади.
Ишлаб чиқариш асосий воситаларига саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва моддий ишлаб чиқариш соҳасига тааллуқли бошқа фаолият турлари билан боғлиқ воситалар киради.
Ноишлаб чиқариш асосий воситаларига уй-жой ва коммунал хўжалик, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, ижтимоий таъминот, халқ таълими, маданиятга оид ва ҳоказо воситалар киради.
«Тугалланмаган қурилиш» моддаси бўйича (140-сатр) пудрат ва хўжалик усули билан бажариладиган объектлар қурилишига, шунингдек асосий воситаларни харид қилишга доир корхона харажатларининг ҳаракати акс эттирилади.
Кичик бўлимнинг 4-устунида объектлар қурилиши пудрат ташкилотларининг тўлашга қабул қилинган ва тўланган тўловномалари ва асосий воситаларни харид қилишга доир корхона қилган харажатлар кўрсатилади.
Кичик бўлимнинг 5-устунида фойдаланишга топширилган қурилиш объектлари ва харид қилинган асосий воситаларнинг, шунингдек асосий воситалар қийматини кўпайтирмайдиган ҳисобдан чиқарилган харажатларнинг қиймати ўрсатилади.
«МА’ЛУМОТ УЧУН» кичик бўлимида кўрсатилади:
а) 150-сатр бўйича - йил давомида харид қилинган асосий воситаларнинг қиймати;
б) 151 - 153-сатрлар бўйича - корхона томонидан йил давомида объектлар қурилишини молиялашга ва манбалар гуруҳлари бўйича асосий воситаларни харид қилишга ишлатилган маблағларни очиб бериш;
в) 160-сатр бўйича - бошқа корхоналарга ижарага берилган корхона асосий воситалари алоҳида турларининг қиймати (маълумотлар асосий воситалар қандай акс эттирилган бўлса, барча устунлар бўйича келтирилиши керак);
г) 170-сатр бўйича - ижарадаги корхона таркибида қайд этилган, ижарага олинган алоҳида турлардаги ва умуман асосий воситалар қиймати (маълумотлар асосий воситалар қандай акс эттирилган бўлса, барча устунлар бўйича келтирилиши керак).

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish