Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти ҳамдамов б.Қ., Исломов ф. Р


Ерни ободонлаштириш бўйича капитал сарфлар



Download 1,99 Mb.
bet21/61
Sana18.07.2022
Hajmi1,99 Mb.
#822695
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   61
Bog'liq
Молиявий хисобот дарслик

Ерни ободонлаштириш бўйича капитал сарфлар таркибига ернинг унумдорлигини ошириш, автомобиль ва бошқа транспорт турларига тўхташ жойларини барпо этиш ҳамда шунга ўхшаш бошқа харажатлар киради.
Иморатлар ҳамда биноларга ишлаб чиқариш корпуслари, цехлар, устахоналар, бошқарма бинолари, омборхоналар, турар-жой бинолари ва бошқа ишлаб чиқариш, маъмурий-хўжалик ва ижтимоий-маиший мақсадлардаги объектлар, шунингдек улардан тўғри фойдаланиш учун зарур бўлган жами коммуникация воситалари (иситиш, ёритиш, шамоллатиш, сув-газ таъминоти тизими, ички телефон ва сигнализация воситалари, лифт хўжалиги) киради.
Иншоотларга меҳнат жараёни ва унинг натижаларини ўзгартирмаган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнларининг техникавий ёки умумий вазифаларини бажаришга хизмат қиладиган объектлар (нефть ва газ қудуқлари, шахта йўллари, автомобиль йўллари, кўприклар, эстакадалар, сув омборлари ва бошқалар) киради.
Узатувчи мосламаларга машина-двигателдан иш машиналарига электр, иссиқлик, механик энергияни узатишга, шунингдек суюқ ва газсимон моддаларни бир объектдан бошқа объектга етказиб беришга хизмат қиладиган қурилмалар (электр узатиш йўллари, қувур йўллари, иссиқлик ва газ тармоғи ҳамда бошқалар) киради.
Машина ва жиҳозлар асосий воситаларнинг энг асосий тури ҳисобланади ва ўз навбатида қуйидаги гуруҳлардан таркиб топади:

  • куч машина ва жиҳозлари электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарадиган ёки уни механик ҳаракат энергиясига айлантириб берадиган генератор-машиналар, двигатель машиналар (қозонхоналар, буғ двигателлари, турбиналар, куч трансформаторлари ва бошқалар)дир;

  • иш машиналари ва жиҳозлари меҳнат предметларига механик, термик, кимёвий ёки бошқа йўсинда технологик ишлов беришга, уларни ишлаб чиқариш жараёнида қўзғатиш, қазиб олиш, эритиш, тайёрлашга хизмат қиладиган қурилмалар (станоклар, аппаратлар, агрегатлар)дир;

  • ўлчов ва ростлаш асбоблари ҳамда қурилмалари ва лаборатория жиҳозлари фойдаланиладиган техника ишидаги турли параметр (кўрсаткич)ларни ўлчаш, ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш, хом-ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотлар сифатини текшириш, намлик даражаси, шовқин таъсири ва бошқаларни ўлчашда ишлатилади. Уларга манометрлар, тарозилар, микроскоплар, диспетчерлик назорати ва бошқалар киради;

  • ҳисоблаш техникаси маълумотларни электрон ҳисоблаш машиналарида қайта ишлайдиган воситалардир. Уларга компьютерлар, принтерлар ва бошқа компьютер воситалари киради;

  • бошқа машина ва жиҳозларга юқорида санаб ўтилмаган машина ва жиҳозлар (ўт ўчириш ва бошқа махсус машиналар) киради.


Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish