Иккинчи давр (50-60-йилларнинг ўрталари) ўқитиш жараёнига технологик ёндашувнинг татбиқ этилиши билан характерланади. Бу ёндашувнинг назарий асоси дастурли ғояси ҳисобланади. Унинг технологик асосини ўқув мақсадлари учун мўлжалланган аудиовизуал воситалар (тескари боғланиш воситалари, электрон синфлар, ўқитиш машиналари, лингафон хоналар, тренажёрлар ва бошқалар) ташкил этади.
Учинчи давр (70-80-йиллар) педагогик технология асосини яратишда информатика, телекоммуникация назарияси, педагогик квалиметрия, тизимли таҳлил ва педагогика фанлари ютуқларига таянилди. Педагогик технологиянинг методологик асоси ўзгарди, оғзаки ўқитишдан аудиовизуал ўқитишга ўтилди. Компьютер лабораториялари ва дисней синфларнинг яратилиши, педагогик дастурий воситалар сони ва сифатининг ортиши, интерфаол видеотизимлардан фойдаланиш билан характерланади.
Педагогик технологияларнинг мақсади, мазмуни ва вазифалари
Таълим технологияларини ишлаб чиқишда қуйидаги ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олиш керак.
1. Ўқувчи субъектига алохида эътибор бериш.
2. Технологик хусусиятга эга бўлиши.
3. Тизимлилик (педагогик технология) тизимлилик хусусиятига эга бўлиши керак, яъни мантиқий боғланишлар ва яхлитликнинг мавжуд бўлиши.
4. Бошқарувчанлик хусусияти, яъни диагностика, режалаштиришга қараб натижаларни коррективлаш, яъни мослаштириш.
5. Самаралилик хусусияти. Натижалари самарали, оптимал куч ва маблағ талаб этувчи ҳамда стандарт таълимга тўғри келувчи бўлиши лозим.
6. Конспектуаллик хусусияти. Ҳар бир педагогик технология чуқур ғояга эга бўлиши, илмий асосланиши лозим.
Педагогик технологияларга ўтиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш лозим.
Диагностика
Планлаштириш
Аниқ конкретлаштирилган мақсадни белгилаш.
Белгиланган мақсадга эришишнинг аниқ усул, метод ва шаклларини қайта ишлаб чиқариш лозим. Педагогик технологиялар шахсга индивидуал ёндашув масаласини олдинга суради ва унга асосланади.
Шахснинг индивидуаллигига асосланиш бу шахсни активлигини ошириш, унинг янги хусусиятларни, қобилиятларни кашф этиш ва ривожлантиришдир. Ҳар бир шахснинг танлаш имкониятини ва эркин ривожланиш имконини яратишдир, яъни «ривожлантирувчи таълимни» ишга тушишини таъминлашдир. Хотира мактабидан фикрлаш мактабига ўтиш ва ундан кейин ривожланиш мактабига ўтиш мақсад қилиб қўйилади. Индивидуал таълимни ривожлантириш натижасида ўз-ўзидан таълим кўп профилли, кўп даражали ёки дифференциаллашган (табақалашган) бўлиб қолади.
Илгари битта танлаб олинган траекториядан четга чиққан талабаларни траекторияга солиш ҳаракат қилинган бўлса, эндиликда ҳар бир талаба учун ўз траекторияси ишлаб чиқилиши ва унинг ривожланиш қадамлари назорат қилиб борилиши лозим, яъни ҳар бир талабанинг ҳар томонлама ривожланиши ўрганилиб, сўнгра кейинги ривожланиш режалари тузилади.
Педагогик технология бу илмий техникавий тараққиёт меваси бўлиб, «Педагогика», «Технология» фанлар уланишидан пайдо бўлади. Оммавий таълимнинг ривожланиши бу фаннинг пайдо бўлиши учун замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |