14
ўргатиш, билим, малака, кўникма ҳосил қилиш вазифасини бажарса, талабалар
ўзлаштириш жараѐнини ўз бошидан кечирадилар. Бу мураккаб психик жараѐн
бўлиб, сезги, идрок,
тасаввур, тафаккур кабилар иштирокида боради. Ўқиш
талабаларнинг ўзлаштириш, билиш қобилиятлари, фикрлаш операциялари ва
ҳаракатларини ҳосил қилиш жараѐнидир. Бу пассив томошабинлик жараѐни
эмас, балки талабага номаълум бўлган хақиқатларни очиб берадиган фаол,
ижодий фаолият жараѐнидир.
Таълимнинг асосий вазифаларидан бири инсоният ҳозиргача
эришган
илмий билимлар ва фан техниканинг ютуқлари билан ѐш авлодни
қуроллантиришдир. Ёш авлодда шундай билимлар тизимини яратиш лозимки,
бу билимлар уларнинг кейинги ривожи учун асос бўлиб хизмат қилсин.
Ҳозирги кунда билимлар ҳажми, ахборотлар ҳажми тобора ошиб бораѐтган бир
даврда таълим тизими талабаларга беришили керак бўлган билимлар, малака ва
кўникмалар ҳажмини белгилаш ҳамда бу жараѐнда қайси омилларни ҳисобга
олиш керак деган масалаларни ечимини топиш устида бош қотирмоқда.
Зарурий билимлар ҳажмини белгилаш ва шу билан бир қаторда ўқиш
муддатини аниқлаш энг муҳим масалалардан бири. Таълим жараѐнида
бирор
фан соҳасидаги инсоният томонидан эришилган ҳамма нарсаларни ўрганиш
керак деб ўйлаш мутлақо нотўғри бўлар эди. Ўқув жараѐнида энг асосий, энг
муҳим билимлар- фанларнинг асослари ўрганилади. Аммо шунга қарамай
ҳозирда ўрганиш зарур бўлган янги-янги фанларнинг тармоқлари (экология,
ЭҲМ, оила психологияси, иқтисод
асослари, маънавият асослари) вужудга
келмоқдаки улар таълим ҳажмини бениҳоя кенгайишига сабаб бўлмоқда.
Бундай муаммолар ҳозирда деярли барча давлатларда мавжуд ва ҳар бир давлат
бу муаммоларни ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этишга ҳаракат
қилмоқда. Биз бу муаммоларни таълим тамойилларини (принципларини)
бузмаган ҳолда, ѐш авлоднинг соғлигига зиѐн етказмаган ҳолда ечимини
топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Таълимнинг асосий мақсади - замонавий илмий
билимларни эгаллаган, мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечиш имкониятига
эга бўлган маънавий жиҳатдан бой шахсларни шакллантиришдир.
Жамият
15
ривожланар экан, ҳаѐтий талабларнинг даражаси ҳам ортиб боради. Демак,
илмий билимларнинг ҳажми кенгайиб, илмийлик даражаси чуқурлашиб борар
экан, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни тезда ҳал этишга бўлган талаб янада
кучайиб боради. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда таълим тизими бугунги кун
талабинигина ҳисобга олган ҳолда эмас, балки келажак талабларини аниқлаган
ва ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориши керак деган хулосага келамиз. Чунки,
бугунги кун талаблари келажакда жамиятнинг асосий ўзагига айланади. Демак,
таълим тизими талабаларни бугунги кундаги ҳаѐтга эмас, балки келажакдаги
ҳаѐтга тайѐрлаши лозим. Бу ҳам таълимнинг ўзига
хос хусусиятларидан
биридир.
3
Do'stlaringiz bilan baham: