Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Мазкур стандартнинг мақсади
аудиторлик ташкилотининг хўжалик 
юритувчи субъектда аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия 
ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш бўйича амалларини аниқлашдан 
иборат. 


137 
Ушбу стандартнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: 
а) хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик текширувлари жараёнида 
аудитор (аудиторлар) томонидан бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат 
тизимини баҳолашга қўйиладиган асосий талабларни ишлаб чиқиш; 
б) хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик текширувлари жараёнида 
бухгалтерия ҳисоби тизимини баҳолаш тартибини баён қилиш; 
в) хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик текширувлари жараёнида 
ички назорат тизимини баҳолаш тартибини баён қилиш. 
Мазкур стандартнинг талаблари расмий аудиторлик хулосасини 
тайёрлашни назарда тутувчи аудиторлик текширувларини ўтказишда барча 
аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади. 
Мазкур стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: 
Бухгалтерия ҳисоби тизими
- барча хўжалик операцияларини яхлит, 
узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия 
ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган 
тизими, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузиш; 
Ички назорат тизими
- бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий 
ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик операцияларини амалга 
оширишнинг қонунийлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, 
активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳоллари ва 
хатоликларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби 
субъектининг раҳбари томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати асосида 
ташкил этилган чора-тадбирлар тизими. 
Аудиторлик текшируви жараёнида аудитор(лар) текширилаётган 
хўжалик юритувчи субъектда қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби тизимини 
текшириш(лар)и шарт ва бунда режалаштирилаётган аудиторлик 
амалларининг моҳияти, ҳажми ва вақтинчалик харажатларини аниқлашга 
асос бўладиган назорат воситаларини ўрганиш(лар)и ва баҳолаш(лар)и 
лозим. 


138 
Ички назорат тизими хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг 
ҳажми ва хусусиятларига мувофиқ бўлиши лозим. Аудитор аудиторлик 
текшируви жараёнида бухгалтерия ҳисоби тизими текширилаётган хўжалик 
юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятини ҳаққоний акс эттириши 
тўғрисида етарли даражада ишончга эга бўлиши лозим. 
Агар аудитор тегишли назорат воситасига таяниши мумкинлиги 
тўғрисида ишонч ҳосил қилса, бундай ҳолда у аудиторлик амалларини 
чуқурлашмаган тарзда ўтказиш имкониятига эга бўлади, акс ҳолда у кўпроқ 
(кенг) танлов асосида ўтказган бўлар эди, шунингдек қўлланилаётган 
аудиторлик амаллари моҳиятига ва уларни амалга ошириш учун 
мўлжалланаётган вақт сарфига ўзгартиришлар киритиши мумкин. 
Аудиторлик ташкилоти ички назорат тизимининг ишончлилиги ва 
самарадорлигини умумий ва алоҳида баҳолашда қуйидаги даражалардан 
фойдаланади: 
а) юқори; 
б) ўрта; 
в) паст. 
Аудиторлик ташкилоти ўзининг фаолиятида ишончлилик ва 
самарадорликни баҳолашда кўп миқдордаги даражаларни қўллаш тўғрисида 
қарор қабул қилиши мумкин. 
Бухгалтерия ҳисоби тизими ва ички назорат тизимини ўрганиш ва 
баҳолаш аудиторлик ташкилотининг иш ҳужжатларида албатта (мажбурий 
тартибда) акс эттирилиши лозим. Бунда қуйидагилардан фойдаланиш тавсия 
этилади: 
а) махсус ишлаб чиқилган тест амалларидан; 
б) раҳбарият ходимлари ва бухгалтерия ишчиларининг фикрларини 
аниқлаш мақсадида намунавий саволлар рўйхатидан; 
в) текширув варақалари ва махсус бланкалардан; 
г) эътирозлар рўйхати, баённома ёки далолатномалардан. 


139 
Аудиторлик ташкилоти мазкур ва бошқа аудиторлик фаолиятининг 
миллий стандартлари талаблари асосида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат 
тизимини ўрганишнинг ва баҳолашнинг тартибини, ҳамда услубини 
мустақил ишлаб чиқади, шунингдек баҳолаш ва ўрганиш натижаларидан 
келиб чиқиб, аудиторлик текшируви амалларини режалаштиради. Хўжалик 
юритувчи субъектнинг назорат тизимини баҳолаш натижасида алоҳида 
аудиторлик амалларининг тўлиқлиги ва ҳажмининг камайтирилиши ва бошқа 
айнан шундай ҳолларда атрофлича асосланган бўлиши лозим. 
Аудиторнинг бухгалтерия ҳисоби тизимининг ташкил қилиниши ва 
ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисидаги фикри аудиторлик 
амалларини ўтказишни режалаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисоби тизимининг 
хусусиятлари, шунингдек ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат 
тизимини ўрганиш ва баҳолаш натижаларининг ҳужжатлаштирилмаганлиги 
ёки етарли даражада ҳужжатлаштирилмаганлиги аудиторлик текширувининг 
лозим даражада ўтказилмаганлигига далил бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Аудиторлик текширувлари жараёнида аниқланган бухгалтерия ҳисоби 
тизими ва ички назорат тизимининг камчиликлари, шунингдек уларни 
бартараф этиш бўйича тавсиялар аудиторлик ҳисоботида акс эттирилиши 
лозим. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish