Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Хатоликнинг мутлақ
(absolyut)
катталиги (Абсолуте валуэ оф эррор) – 
муҳимликка таъсир қилувчи бошқа омилларнинг қандай бўлишидан қатъий 
назар доимо муҳим бўладиган хатолик ҳажми. 
Хатоликнинг нисбий катталиги
(Comparative scale of error)
– 
эҳтимолий хатоликнинг бирор асос кўрсаткичга нисбатан солиштирилишини 
ва шунинг асосида хатоликнинг муҳим ёки муҳим эмаслигини аниқлашни 
назарда тутади. Аммо, бу вазиятда шу асос кўрсаткични белгилаб олиш 
мураккаб масала ҳисобланади. 
 


101 
5-БОБ. МАЪЛУМОТЛАРНИ КОМПЬЮТЕРДА ИШЛАШ
ШАРОИТИДА АУДИТ 
 
5.1. Маълумотларни электрон қайта ишлаш тизими моҳияти, 
стандартнинг мақсади ва вазифалари, амал қилиш соҳаси. 
Ҳозирги кунда шахсий компьютерлар бошқа кўпгина соҳалардаги каби 
бухгалтерия маълумотларини электрон қайта ишлаш ва аудит текширувини 
ўтказишда ҳам кенг қўлланилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда бир неча стандартлар ҳам ишлаб чиқилган 
ва халқаро амалиётда уларнинг асосий иккитаси қўлланилади:
1. компьютерлашган ахборот муҳитида аудит текширувуни ўтказиш;
2. компьютер воситасида аудит текширувини ўтказиш услубияти.
Маълумотларни компьютерда электрон қайта ишлаш турли гуруҳдаги 
компьютерларни мижоз корхонада бухгалтерия маълумотларини қайта 
ишлаш жараёнида қўллашни назарда тутади. Мижоз корхона бу жараёнда 
компьютерлардан мустақил равишда фойдаланиши ёки учинчи тараф билан 
шартнома тузиш асосида бу вазифани амалга оширишни учинчи тараф 
зиммасига юклаши мумкин.
Компьютерлар мижоз томонидан корхона молия – хўжалик 
фаолиятининг барча қирраларини ёки алоҳида бўлимларини ҳисобга олишда 
фойдаланилади. Маълумотларни электрон қайта ишлаш шароитида аудит 
текширувининг мақсади ўзгармайди, яъни аудиторнинг, мижоз корхонада 
бухгалтерия ҳисоби қўлда ёки компьютерда юритилишидан қатъий назар, 
бош вазифаси корхона молиявий ҳисоботлари БҲМСга мос тузилганини ва 
корхона молия – хўжалик фаолияти қонун – ҳужжатларга мос олиб 
борилганини текшириш ва бунинг юзасидан ўз профессионал фикрини 
билдиришдан иборат.
Маълумотларни электрон қайта ишлаш шароитида ўтказиладиган аудит 
текширувининг мақсади ва услубияти ўзгармайди, аммо аудитор томонидан 
мижоз компьютер воситаларига кенг тартибда мурожаат этиш керак бўлади. 
Корхоналарда операцияларни текшириш учун бошланғич ҳисоб ҳужжатлари 


102 
билан бир қаторда маълумотларни электрон сақловчи ва ташувчи воситалар, 
мисол учун компьютер хотираси ҳам текширилади.
“Маълумотларни компьютерда ишлаш шароитида (MKИ) аудит” номли 
№ 11 АФМС (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 23.09. 
1999 йил № 823 сон билан рўйхатга олинган)нинг 6 бандига кўра, 
аудиторнинг иқтисодий ахборотларнинг автоматлаштирилган тизимидан 
фойдаланиладиган хўжалик юритувчи субъектларда бажариладиган ишлар 
бўйича режалаштириш, таҳлил қилиш, назорат қилиш ва пировардида уларни 
шарҳлаш ҳамда хулоса чиқариш учун MKИ тизими бўйича билимларни 
етарли даражада эгаллаган бўлиши мақсадга мувофиқ. Маълумотларни 
электрон қайта ишлаш тизимида аудит текширувини ўтказиш даврида 
аудитор компьютерларнинг техник, дастурий ва математик таъминоти ва 
маълумотларни электрон қайта ишлаш тизими бўйича тасаввурга эга бўлиши 
керак. Агар аудитор бу талабларга жавоб бермаса аудит текширувини 
ўтказишдан воз кечиши ёки текширув учун ахборот технологиялари 
соҳасидаги мутахассисларни жалб этиши керак бўлади.
Маълумотларни электрон қайта ишлаш шароитида аудитор текширув 
юзасидан жавобгарликни бошқа шахс зиммасига юклаши мумкин эмас. Шу 
сабабли, аудитор аудит текширувига мутахассис, мисол учун ахборот 
технологияси сохасидаги экспертни жалб этса аудитор шу мутахассис ишини 
режалаштириши, мувофиқлаштириши ва назорат олиб бориши лозим. 
Шунингдек, аудитор бутун текширув давомида бошқарувчи сифатида етакчи 
ўринда туриши керак.
Экспертнинг асосий вазифаси – аудит текшируви жараёнида аудиторга 
кўмаклашишдир. Мисол учун, компьютердан текшириш учун турли 
маълумотларни олиш ёки киритиш; ҳисоб-китоб ишларини олиб бориш учун 
тузилган дастурларнинг алгоритмини, мантиқий тўғрилигини текшириш. 
Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда амал қилаётган 
маълумотларни компьютерда ишлаш (матн давомида – МКИ) тизими 


103 
шароитида аудит аудит ўтказиш чоғида аудиторлик ташкилотининг амалий 
ҳаракатларини аниқлаш 11 сонли АФМС нинг мақсади ҳисобланади. 
Қуйидагилар стандартнинг вазифалари ҳисобланади: 
МКИ тизими шароитларида аудит ўтказишда аудиторлик ташкилотлари 
олдига қўйиладиган асосий талабларнинг баёни. 
Текшириладиган хўжалик юритувчи субъектда фойдаланилаётган МКИ 
тизимини баҳолаш учун аудиторлик ташкилоти томонидан жалб этилган 
мутахассисларга нисбатан асосий талабларни белгилаш. 
МКИ муҳитида аудитни режалаштиришнинг хусусиятларини таърифи. 
МКИ шароитларида аудиторлик рискини аниқлаш. 
МКИ шароитларида бошқарув воситаларини аниқлаш. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish