Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

6.2. Аудиторлик далиллари 
 
6.2.1. Аудиторлик далилларининг моҳияти, турлари ва манбаалари, 
стандартнинг мақсади ва вазифалари, амал қилиш соҳаси
Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказаётганда аудитор текширилаётган 
молиявий ҳисоботлар БҲМСга мос келиши ёки ундан четланишлар бўлган 
ҳолларни аниқлаши учун зарурий далилларни тўплайди. Шу далиллар 
асосида аудитор молиявий ҳисоботларнинг тўғри ёки нотўғри тузилганини 
аниқлайди. Бир сўз билан айтганда, далиллар аудит текширувининг асл 
моҳиятини ташкил этади. Аудитор молиявий ҳисоботлар юзасидан ўз 
профессионал фикрини билдира олиши учун етарли миқдордаги ва сифатли 
далиллар тўпланиши лозим. 


123 
Шу ўринда “далил” атамасининг моҳиятини ёритишни лозим топдик. 
Далил – олдиндан билдирилган бирор таҳминнинг тўғри ёки нотўғри 
эканлигини кўрсатувчи восита. Аудитда “олдиндан билдирилган бирор 
таҳмин” молиявий ҳисоботлар БҲМСга мос тузилган деган фараздир. 
Далилларнинг асосий манбаи мижознинг бухгалтерия тизими ҳисобланади. 
Аммо бу тизим аудитор учун етарли миқдордаги ва сифатли далилларни 
бермайди ва аудитор ҳам бу далиллар билан чекланиб қолмаслиги лозим. 
Аудитор зарурий далилларни активларга нисбатан шахсан ўтказган 
кузатувлари орқали ва ташқи манабаалардан олиши зарур.
Аудит текшируви давомида аудитор қўлга киритиши мумкин бўлган 
далиллар турли кўринишда бўлиши мумкин. Мисол учун, активларни шахсан 
текшириш, операцияларнинг ҳақиқатдан ҳам содир бўлганини учинчи 
тарафнинг тасдиқлаши, аудиторнинг мижоз билан ўзаро телефон орқали 
мулоқоти натижасида олинган маълумотлар ва бошқалар.
Аудит далиллари фақатгина етарли миқдорда эмас, балки етарлича 
сифатли, ишончли бўлиши даркор. Далил сифатли бўлиши учун эса у ўз 
кучини йўқотмаган ва текширилаётган объектга алоқадор бўлиши лозим.
Тўпланиши лозим бўлган аудит далилларининг миқдорини аудиторнинг 
ўзи профессионал мулоҳазасига асосланган ҳолда белгилайди. Аудит 
далилларининг сифатига эса бир қатор омиллар таъсир этиши мумкин. Улар 
қаторига қуйидагилар киради: 
- далиллар мижоз корхонадан ташқари манбаалардан олинганда 
уларнинг ишончлилиги янада ортади
- мижознинг ички назорат тизими корхонада тайёрланган бухгалтерия 
маълумотлари сифатига таъсир этади;
- аудитор томонидан далиллар бевосита олинганда бу далиллар 
билвосита олинганга қарагандаги ишончлилиги юқори бўлади.
Аудит далилларининг этарлилиги, уларга асосланиб аудитор молиявий 
ҳисоботларга нисбатан бирор фикр ҳосил қилиши учун етарли миқдорда 
бўлишини назарда тутади. Далилларнинг етарлилигини белгилаш аудитордан 


124 
профессионал мулоҳазани талаб этади. Шу ўринда қуйидаги омиллар аудит 
далилларининг етарлилигини белгилашда аҳамият касб этиши мумкин: 
- аудит далилларининг миқдори уларнинг сифати билан тескари 
боғланишда бўлади. Яъни, далиллар қанчалик сифатли бўлса, уларни шунча 
камроқ миқдорда тўплаш мумкин; 
- далилларнинг миқдори муҳимликка ҳам боғлиқ, яъни текширилаётган 
объект қанчалик мухим бўлса, тўпланиши лозим бўлган аудит далиллари ҳам 
шунчалик кўпроқ бўлиши лозим. Муҳим бўлмаган объектларга нисбатан кам 
миқдордаги далиллар тўпланиши ёки умуман тўпланмаслиги ҳам мумкин.
Аудит текширувини ўтказаётганда аудитор аудит рискини камайтириш 
учун турли хилдаги аудит далилларини тўплайди. Аввалги бобларда 
таъкидлаганимиздек, аудит риски уч элементдан таскил топган, яъни доимий 
риск, назорат риски ва аниқланмаслик риски. Бу рискларнинг ҳар бири учун 
аудитор тўплаши лозим бўлган далиллар турличадир. Аммо, шуни 
таъкидлаш лозимки, аудитор далилларни аввало аниқланмаслик рискини 
камайтириш учун тўплайди. Чунки, аниқланмаслик риски бевосита аудит 
далилларига богълиқ.
Назорат риски билан богълиқ бўлган аудит далиллари ҳар бир операция 
ёки ҳужжатни текширишга эмас, балки шу операцияларга нисбатан ишлаб 
чиқилган ички назорат тизимининг сифатини ўрганишга қаратилаган. Ички 
назорат тизими қанчалик сифатли деб топилса, аудит далиллари ҳам 
шунчалик кам миқдорда тўпланиши мумкин.
Аниқланмаслик рискини чеклашга қаратилган аудит далиллари 
қуйидагиларга бўлинади:
1. Инвентаризатсия;
2. Ҳужжатлар 
- Мижоз корхонадан ташқарида тайёрланган ва беъвосита аудиторга 
тақдим этилган ҳужжатлар;
- Мижоз корхонадан ташқарида тайёрланган аммо аудиторга мижоз 
орқали этиб келган ҳужжатлар;


125 
- Мижоз корхона томонидан тайёрлаб аудиторга тақдим этилган 
ҳужжатлар.
3. Бухгалтерия маълумотлари;
4. Тахлилий протседуралар;
5. Ҳисоб-китоблар;
6. Мутахассислар томонидан тақим этилган далиллар;
7. Огъзаки далиллар. 
50 сонли АФМС нинг мақсади аудиторлик текшируви пайтида 
олинадиган аудиторлик далилларининг миқдорига, сифатига, шунингдек
аудиторлик далилларини олиш мақсадида бажариладиган амалларга 
нисбатан талабларни белгилашдан иборат. 
Ушбу стандартнинг талаблари аудиторлик текширувини ўтказишда 
барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish