Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Бухгалтерия ҳисоби тизимини баҳолаш тартиби



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

7.2. Бухгалтерия ҳисоби тизимини баҳолаш тартиби 
Аудитор аудиторлик текширувини режалаштириш ва уни бевосита 
ўтказиш жараёнида текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг 
бухгалтерия ҳисоби тизимини ўрганиши ва баҳолаши шарт. 
Бухгалтерия ҳисоби тизимини ўрганиш текширилаётган хўжалик 
юритувчи 
субъектнинг 
молиявий-хўжалик 
фаолиятининг 
қуйидаги 
томонлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва баҳолашни ўз ичига 
олади: 
а) бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритишнинг асосий 
қоидалари ва ҳисоб сиёсатини; 


140 
б) бухгалтерия ҳисоби хизмати ва унинг таркибий тузилмасини; 
в) бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашда 
иштирок этадиган ходимлар ўртасида мажбуриятлар ва ваколатларнинг 
тақсимланишини; 
г) хўжалик операцияларини акс эттирувчи ҳужжатларнинг 
тайёрланиши, айланиши ва сақланишининг ташкил этилганлигини; 
д) хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби регистрларида акс 
эттириш тартибини, ушбу регистрлар маълумотларининг умумлаштириш 
шакли ва усулларини; 
е) бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида даврий молиявий 
ҳисоботни тайёрлаш тартибини; 
ж) бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда ҳамда 
молиявий ҳисоботни тайёрлашда техника воситалари, ахборот тизимлари ва 
ахборот технологияларининг роли ва ўрнини; 
з) молиявий ҳисоботнинг бузилиши ва хатоликларини вужудга 
келтириш имкони юқори бўлган бухгалтерия ҳисоби объектларини; 
и) ҳисоб тизимининг алоҳида соҳаларида кўзда тутилган назорат 
воситаларини. 
Аудитор, аудиторлик текширувлари жараёнида хўжалик юритувчи 
субъектнинг бухгалтерия ҳисоби тизимининг ташкил қилиниши қонунчилик 
талабларига мувофиқлигини текшириши ва натижаларини иш ҳужжатларда 
акс эттириши лозим. Агар хўжалик операцияларини акс эттиришда қуйидаги 
талаблар бажарилса, у ҳолда хўжалик субъектининг бухгалтерия ҳисоби 
тизими самарали ҳисобланади: 
а) хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида уларнинг амалга 
оширилган вақтини тўғри акс эттирса; 
б) хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида тўғри суммада қайд 
этилса; 
в) хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг счётларида 
қонунчилик ва ҳисоб сиёсати талаблари асосида тўғри акс эттирилган бўлса; 


141 
г) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот учун муҳим аҳамиятга эга 
бўлган хўжалик операцияларининг тафсилотлари акс эттирилган бўлса. 
Аудиторлик текширувлари жараёнида текширилаётган хўжалик 
субъекти бухгалтерия ҳисобининг ташкил қилиниши, йўлга қўйилиши ва 
юритилишига тааллуқли ички ҳужжатлар билан танишиш зарур ва унинг 
ҳақиқий ҳолати мазкур Стандарт талабларига қанчалиқ мувофиқлигини 
аниқлаш лозим. Зарур ҳолларда бундай солиштириш учун ҳисобда алоҳида 
суммаларнинг бирламчи ҳужжатлардан уларнинг ҳисобот ҳужжатларида акс 
эттиришгача бўлган ҳаракатини кузатиш тавсия этилади. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish