Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети


Бюджет ташкилотларида дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари ҳисобини такомиллаштириш



Download 412,57 Kb.
bet7/8
Sana24.06.2022
Hajmi412,57 Kb.
#699017
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
kurs ishi - Yaxyayeva G DBG\'I-70(2)

5. Бюджет ташкилотларида дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари ҳисобини такомиллаштириш
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг услубий асослари халқаро стандартлар талаблари асосида такомиллаштирилмоқда. Айниқса бюджет ғазна ижросига ўтилиши хисоблашув жараёнларини яъни юридик ва молиявий мажбуриятларни ғазначилик бўлимларида рўйхатга олиниши ва тўлаб берилиши маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш жараёнини янада яхшилаш имконини берди. Айниқса бюджет ташкилотларида товарлар иш ва хизматларни сотиб олиниши электорон савдо биржалари орқали олиниши бир қатор қулайликларни берди. Шунингдек юзага келган мажбуриятларни ғазначилик бўлимларидан ўтказиб берилиши тезкор хал этилмоқда.
Маълумки дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини юритиш биринчи навбатда амалдаги меъёрий хуқуқий хужжатларга мос холда ташкил этилишини талаб этса, иккинчидан смета харажатларида белгиланган миқдорлар даражасида харажатларни амалга оширилишини талаб этади.
Бюджет ташкилотларида дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини такомиллаштириш йўллари қуйидагилардан иборат:
1. Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини ташил этишда мажбуриятларни ўз вақтида тугатилиши бўйича бухгалтерия бўлимларида мониторингни юритиб бориш;
2. Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини юритишда маблағлар манбаалари бўйи а юзага келишини алоҳида бухгалтерия счётларида акс эттириш, яъни ишчи счётлар режасида аниқ белгиланиб олиши;
3. Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини амалдаги қонунчилик талаблари даражасида ташкил этиш ва муддати ўтган холатларга келишини олдини олиш бўйича чора - тадбирларни амалга ошириб бориш ;
4. Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини ўз вақтида бухгалтерия хужжатларида тўғри акс эттириш бўйича ҳисоб сиёсатини белгилаб олиш;
5. Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини холати ва харакатини ўз вақтида бухгалтерия счётларида акс эттириш;
6. Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисоби бўйича асосланган бухгалтерия ахборотларини шакллантириш ва бошқалар.
Келтириб ўтилган дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини такомиллаштириш бўйча билдирилган таклифларни амалиётда фойдаланилиши бюджет ташилотлари ҳисоб тизимида муҳим ахамият касб этади.

Хулоса
Бюджет ташкилотлари сметалар ижроси жараёнида юридик ва жисмоний шахслар билан ўрнатилган тартибда ҳисоблашувларни амалга оширади. Давлат бюджети ғазна ижроси шароитида бюджет ташкилотларида дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини ташкил қилишнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва уларни такомиллаштириш бўйича илмий таклифларни шакллантириш мухим ахамитга эга. Белгиланган вазифаларни бажариш натижасида қуйидаги хулоса эга бўлдим :
1. Бюджет ташкилотларида дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини хусусиятлари алоҳида ахамият касб этиб улар юридик ва молиявий мажбуриятлар ғазначилик ва унинг худудий бўлимларида рўйхатга олиниши, товар (иш , хизмат)лар етказиб бериш бўйича мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан тузиладиган шартномаларида олдиндан тўлов 15 фоиз миқдорда белгиланиши, Товар (иш , хизмат)лар етказиб бериш бўйича мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан тузиладиган шартномалар суммаси 300 АҚ доллари миқдоригача бўлса танлов ўтказилмасдан тўғридан - тўғри шартномалар тузиш . Товар (ищ, хизмат)лар етказиб бериш бўйича мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан тузиладиган шартномалар суммаси 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларига тенг миқдоригача бўлса, электрон биржа савдолари маълумотлари асосида шартномалар тузиш ва бошқалар.
2. Бюджет ташилотларида дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар тартиби ва ҳисобини ҳисоблашувларни ташкил этишни тартибга солувчи қонуний ҳужжатлар, ҳисоблашувлар ҳисобини тартибга солувчи қонуний ҳужжатлар.
3. Бюджет ташкилотларининг юридик ва молиявий мажбуриятлари
ғазна или бўлимлари томонидан рўйхатга олинади ва тўлаб берилади.
Бюджет ташкилотларида дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини такомиллаштириш йўллари қуйидагилардан иборат: дебитор ва кедиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини ташкил этишда мажбуриятларни ўз вақтида тугатилиши бўйича мониторинг қилиб бориш ; дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини юритишда маблағлар манбаалари бўйича юзага келишини алоҳида бухгалтерия счётларида акс эттириш , яъни ишчи счётлар режасида аниқ белгиланиб олиши; дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини амалдаги қонунчили талаблари даражасида ташкил этиш ва муддати ўтган холатларга келишини олдини олиш бўйича чора тадбирларни амалга ошириб бориш ; дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини ўз вақтида бухгалтерия хужжатларида тўғри акс эттириш бўйича ҳисоб сиёсатини белгилаб олиш ; дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини холати ва харакатини ўз вақтида бухгалтерия счётларида акс эттириш, дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини бўйича асосланган бухгалтерия ахборотларини шакллантириш ва бошқалар.
Юқоридаги елтирилган таклифлар, назарий хамда амалий ахамиятга эга бўлиб амалиётда қўлланилиши ўзини ижобий самарасини беради.


Download 412,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish