194
вазифалари қуйида кўриб чиқилади.
- 2хх
жавоблар сўров муваффақиятли қайта ишланганлигини
билдиради. Ҳозирги вақтда барча 2хх турдаги жавоблардан фақат
биттаси
200 ОК аниқланган. Унинг қиймати у қайси сўровга жавоб беришига боғлиқ
бўлади:
- INVITE сўровга 200 ОК жавоб чақириладиган қурилма алоқа
сеансида қатнашишга рози эканлигини билдиради. Жавобнинг танасида бу
қурилманинг функционал имкониятлари кўрсатилади;
- BYE сўровга 200 ОК жавоб алоқа сеанси тугаганлигини билдиради,
жавоб танасида ҳеч қандай маълумот бўлмайди;
- CANCEL сўровга 200 ОК жавоб қидиришни бекор қилинишини
билдиради, жавоб танасида ҳеч қандай маълумот бўлмайди;
- REGISTER сўровга 200 ОК жавоб рўйхатдан ўтказиш муваффақиятли
ўтганлигини билдиради;
- OPTION
сўровга 200 ОК жавоб қурилманинг функционал
имкониятлари ҳақида маълумотларни узатиш учун хизмат қилади, бу
маълумотлар жавобнинг танасида бўлади.
- Зхх жавоблар чақирувчи фойдаланувчи қурилмасини чақириладиган
фойдаланувчининг янги жойлашиш ўрни ҳақида хабардор қилади ѐки янги
чақирув учун ишлатилиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ташийди:
- 300 Multiple Choices жавобда чақириладиган
фойдаланувчини топиш
мумкин бўлган бир неча SIP-манзиллар кўрсатилади ва чақирувчи
фойдаланувчи учун улардан бирини танлаш таклиф қилинади;
- 301 Moved Permanently жавоб чақирилувчи фойдаланувчи сўровда
кўрсатилган манзил бўйича энди у ерда эмас ва сўровларни Contact
майдонида кўрсатилган манзилга юбориш кераклигини билдиради;
- 302 Moved Temporary жавоб фойдаланувчи вақтинча (вақт оралиғи
Expires майдонда кўрсатилиши мумкин) Contact майдонида кўрсатилган
манзилдалигини билдиради.
- 4хх жавоблар сўровда хатолик аниқланганлигини билдиради. бундай
жавоб
олинганидан
кейин
фойдаланувчи
ўша
сўровни
уни
модификацияламасдан узатмаслиги керак:
- 400 Bad Request жавоб ундаги синтаксик
хатоликлар мавжудлиги
туфайли сўров тушунарсиз эканлигини билдиради;
- 401 Unauthorized жавоб сўров фойдаланувчини аутентификациялаш
процедурасининг ўтказилишини талаб қилади. Турли аутентификациялаш
вариантлари мавжуд ва жавобда бу ҳолда улардан қайси бирининг
ишлатилганлиги кўрсатилиши мумкин;
- 403 Forbidden жавоб сервер сўровни тушунган,
лекин унга хизмат
кўрсатишни рад этганлигини билдиради. Такрорий сўровни юбориш керак
эмас. Сабаблар турли хил бўлиши мумкин, масалан, бу манзил сўровларига
хизмат кўрсатилмайди ва ҳ.к.;
- 485
Ambiguous
жавоб
сўровдаги
манзил
чақириладиган
фойдаланувчини аниқламаслигини билдиради;
195
- 486 Busy Неrе жавоб чақирилувчи фойдаланувчи ҳозирги моментда
бу манзил бўйича кирувчи чақирувни қабул қила олмаслигини билдиради.
Жавоб фойдаланувчи билан бошқа манзил бўйича боғланиш имкониятини
инкор қилмайди, мисол учун, нутқ почта қутисида хабар қолдириш мумкин.
- 5хх жавоблар сўров сервернинг рад этиши туфайли қайта ишланиши
мумкин эмаслигини хабар қилади:
- 500 Server Internal Error жавоб сервер ички хатолик туфайли сўровга
хизмат кўрсатиш имкониятига эга эмаслигини билдиради. Мижоз бир қанча
вақтдан кейин сўровни такроран юборишга уриниши мумкин;
- 501 Not lmplemented жавоб северда бу сўровга хизмат кўрсатиш учун
зарур бўлган функциялар ишлатилмаслигини билдиради. Жавоб, масалан,
сервер сўров турини таний олмайдиган ҳолларда узатилади.
- 502 Bad Gateway жавоб шлюз ѐки прокси-сервер сифатида
ишлайдиган сервер у сўровни юборган сервердан нотўғри жавобни
олганлиги ҳақида хабардор қилади;
- 503 Service Unavailable жавоб сервер ўта юкланиш ѐки техник хизмат
кўрсатилишини ўтказилиши туфайли бу моментда чақирувга хизмат кўрсата
олмаслигини билдиради.
- 6XX жавоблар чақириладиган фойдаланувчи билан боғланишни
ўрнатиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилади:
- 600 Busy Everywhere жавоб чақириладиган
фойдаланувчи банд ва
ҳозирги моментда ундаги манзиллардан ҳеч бири бўйича чақирувни қабул
қила олмаслиги ҳақида хабар қилади. Жавоб фойдаланувчини чақирув учун
тўғри келадиган вақтни кўрсатиши мумкин;
- 600 Decline жавоб чақириладиган фойдаланувчи кирувчи чақирувни
қабул қила олмайди ѐки қабул қилишни хоҳламаѐтганлигини билдиради.
Жавобда фойдаланувчини чақирув учун тўғри келадиган вақт кўрсатилиши
мумкин
- 600 Does Not Exist Anywhere жавоб чақириладиган фойдаланувчи
мавжуд эмаслигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: