Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 6,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/157
Sana24.06.2022
Hajmi6,18 Mb.
#698165
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   157
Bog'liq
ТТ UMK 2016

7.3. Боғланишнинг ўрнатилиши жараѐни 
SIP тармоқ фойдаланувчилар (тўғрисини айтганда UAS), прокси-
серверлар ва қайта манзиллаштириш серверларига эга. Алоқа сеанси 
бошланишидан 
олдин 
чақирувчи 
фойдаланувчи 
чақириладиган 
фойдаланувчининг манзилини ѐки SIP-сервернинг манзилини билиши керак. 
Манзил 'user@domain' кўринишида бўлиши мумкин, у ҳолда уни IP-манзилга 
DNS хизматлари ѐрдамида ўзгартириш зарур. 
Серверларнинг манзилларини фойдаланувчига хизматларни етказиб 
берувчи хабар қилади. Серверга уланиш учун аутунтификациялаш талаб 
қилиниши мумкин, у туфайли фақат фойдаланувчиларнинг маълум гуруҳига, 
масалан хизматларга тўлаганларга хизмат кўрсатишни таъминлаш мумкин. 
агар фойдаланувчининг тўғри манзили йўқ бўлса, у ҳолда фойдаланувчи 


196 
прокси-сервер ѐки қайта манзиллаштириш серверига мурожаат қилади. 
Кейин тармоқнинг ишлаш алгоритми у қайси серверга мурожаат 
қилганлигига боғлиқ бўлади. 
 
7.4. Қайта манзиллаштириш сервери орқали боғланишларни 
ўрнатилиши кўринишлари 
Чақирувчи фойдаланувчига бошқа фойдаланувчини чақириш талаб 
қилинади. У унга маълум бўлган қайта манзиллаштириш сервери манзилига 
ва яшириш бўйича ишлатиладиган 5060 портга INVITE (1) сўровини узатади 
(7.1-расм).
7.1-расм. Қайта манзиллаштириш сервери орқали боғланишни
ўрнатилиши кўриниши 
Чақирувчи фойдаланувчи сўровда чақирилувчи фойдаланувчининг 
манзилини кўрсатади. Қайта манзиллаштириш сервери жойлашиш ўрнини 
Чақирувчи 
фойдаланувчи 
Чақирилувчи 
фойдаланувчи
Қайта 
манзиллаш 
сервери 
Жойлашиш 
ўринни аниқлаш
сервери 
2. Жойлашиш ўринни 
аниқлашга
сўров 
3. Жорий манзил 
билан жавоб
бериш
Сўзлашув фазаси 


197 
аниқлаш серверидан (2) керакли фойдаланувчининг жорий манзилини 
сўрайди. Жойлашиш ўрнини аниқлаш сервери қайта манзиллаштириш 
серверига бу манзилни (3) хабар қилади.
Қайта манзиллаштириш сервери ўз 302 Moved temporarily жавобида 
чақирувчи томонга чақирилувчи фойдаланувчининг жорий манзилини (4) 
узатади ѐки чақирувчига улардан бирини ўзи танлашини таклиф қилиш 
билан чақирилувчи фойдаланувчининг рўйхатдан ўтказилган манзиллари 
рўйхатини хабар қилади. Чақирувчи томон 302 жавобни қабул қилганлигини 
ACK (5) хабарни узатиши билан тасдиқлайди. 
Энди чақирувчи томон чақирилувчи томон билан боғланиши мумкин. 
Бунинг учун у янги INVITE (6) сўровини узатади. INVITE сўрови танасида 
чақирувчи томон функционал имкониятлари ҳақида маълумотлар SDP 
протоколи форматида кўрсатилади. 
Чақирилувчи томон INVITE сўровини қабул қилади ва уни қайта ишлашни 
бошлайди, бу ҳақда қарама-қарши қурилмага унинг таймерларини ишга 
тушириш учун 100 Trying (7) жавоб билан хабар қилади. 
Келган сўровни қайта ишлаш тугаганидан кейин чақирилувчи томон 
қурилмаси ўз фойдаланувчисига кирувчи чақирув ҳақида хабар қилади, 
қарама-қарши томонга эса 180 Ringing (8) жавобни узатади. Чақирилувчи 
фойдаланувчи кирувчи чақирувни қабул қилганидан кейин қарама-қарши 
томонга 200 ОК (9) хабар узатилади, унда чақирилувчи терминалнинг 
функционал имкониятлари ҳақида маълумотлар SDP протоколи форматида 
кўрсатилади. 
Чақирувчи томон терминали АСК (10) сўров билан жавобни қабул 
қилинганлигини тасдиқлайди. Бу билан боғланишни ўрнатилиши фазаси 
тугайди ва сўзлашув фазаси бошланади. 
Сўзлашув фазасининг якунланиши бўйича томонлардан исталгани BYE 
(11) сўровини узатади, у 200 ОК (12) жавоб билан тасдиқланади.

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish