Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 6,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/157
Sana24.06.2022
Hajmi6,18 Mb.
#698165
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   157
Bog'liq
ТТ UMK 2016

ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ 
Лаборатория иши топшириғини бажаришда қуйидаги кетма-кетликка 
риоя қилиш тавсия этилади: 
1. Бу лаборатория ишига услубий кўрсатмаларни ўрганиш. 
2. Ўқитувчидан топшириқни олиш. 
3. Амалий қисмни бажариш. 
4. Назорат саволларига жавоб бериш. 


183 
6.1-жадвал 
Топшириқлар вариантлари
№ 
1-филиал (ТАТУ) 
2-филиал (Тошкент шаҳри) 
1-филиал 
ТА-
лар 
сони 
ПК-
лар 
сони 
IР 
видео-
телефон
-лар 
сони 
2-филиалнинг 1-
филиалга 
нисбатан ҳолати 
ТА-
лар 
сони 
ПК-
лар 
сони 
IР 
видео-
телефон
-лар 
сони 
Шаҳар 
ТА-
лар 
сони 
ПК-
лар 
сони 
IР видео-
телефон-
лар сони 




1-АТС 
чегараларида 



Самарқанд 







1-АТС 
чегараларида 



Урганч 







Тошкент шаҳри 
турли АТСлари 



Нукус 







Тошкент шаҳри 
турли АТСлари 



Фарғона 







1-АТС 
чегараларида 



Нукус 







1-АТС 
чегараларида 



Қарши 







Тошкент шаҳри 
турли АТСлари 



Урганч 







Тошкент шаҳри 
турли АТСлари 



Фарғона 







1-АТС 
чегараларида 



Қарши 



10 



1-АТС 
чегараларида 



Самарқанд 





184 
ҲИСОБОТНИНГ ТАРКИБИ 
1. Назорат саволлларига жавоблар. 
2. SIP-тармоққа мисол.
3. SIP протоколи бўйича боғланишни ўрнатилиши кўриниши. 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
 
1.
SIP протоколи нима учун керак? 
2.
SIP протоколининг асосига қўйилган асосий принциплар, ким уни 
стандартлаштирган? 
3.
TCP/IP протоколлар стекида SIP протоколи қандай ўринни 
эгаллайди? 
4.
Қайси 
протокол 
ѐрдамида 
терминаллар 
ўз 
функционал 
имкониятлари ҳақидаги маълумотларни алмаштиради? 
5.
SIP-тармоқнинг асосий элементларини санаб ўтинг? 
6.
SIP-манзиллар турларини санаб ўтинг, уларнинг элементлари 
нимани билдиради? 
7.
УФТТнинг қайси терминаллари билан 
SIP-тармоқ 
ўзаро 
таъсирлашиши мумкин? 
8.
SIP протоколи асосидаги IP-телефония тармоғида қандай манзиллар 
турлари ишлатилади? 
9.
УФТТдаги номерлаштириш IP-тармоқлардаги манзиллаштириш 
билан қандай бирлашади? 
10.
SIP қисқартмаси қандай ѐйилади? 
11.
IP-телефониянинг асосий архитектурасига SIP протоколини жорий 
этилиши сабабини айтинг? 
12.
SIP мижоз нима?
13.
SIP протоколи қайси режимда ишлайди? 
14.
Прокси-сервер қандай вазифани бажаради? 
15.
Қайта манзиллаштириш сервери нима учун мўлжалланган? 
16.
OSI моделининг қайси даражасига SIP протоколини киритиш 
мумкин? 
17.
SIP протоколи қайси қўмитанинг ишланмаси ҳисобланади? 
18.
Транспорт технологияси сифатида SIP протоколи орқали қайси 
технология ишлатилади? 
АДАБИЁТЛАР 
 
1. А.В. Росляков, М.Ю. Самсонов, И.В. Шибаева. IP-телефония. ИТЦ
Эко-Трендз. 2002. 
2. Б.С. Гольштейн, А.В. Пинчук, А.Л. Суховицкий. IP-телефония. 
Москва. Радио и связь. 2003. 
3. Материалы курса «IP-телефония» сайта Интранет ТУИТ 


185 
http://www.teic.uz/dlnet
 
4. Садчикова С.А. IP-телефония. Учебное пособие для студентов
специальностей 5А522202, 5А522203, 5А522205, 5А522216. ТУИТ. 2008. 
УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР 
6.1. SIP протоколининг функционал имкониятлари 
Тармоқларни қуришнинг иккинчи варианти IETF (Internet Engineering 
Task Force) қўмитанинг MMUSIC (Multiparty Multime-dia Session Control) 
гуруҳи ишлаб чиққан SIP протоколи бўлиб қолди, протоколнинг 
спецификацияси эса RFC 2543 ҳужжатда тақдим этилган. 
Session Initiation Protocol (SIP) сеансларни инициализациялаш 
протоколи амалий даража протоколи ҳисобланади ва мультимедиали 
конференциялар, телефон боғланишлари ва мультимедиали маълумотларни 
тақсимлаш алоқа сеансларини ташкил этиш, модификациялаш ва якунлаш 
учун мўлжалланган. Унинг асосига қуйидаги принциплар қўйилган: 
Фойдаланувчиларнинг персонал мобиллиги. Фойдаланувчилар тармоқ 
чегараларида чеклашларсиз ҳаракатланиши мумкин, шунинг учун алоқа 
хизматлари уларга бу тармоқнинг исталган жойида тақдим этилиши керак. 
Фойдаланувчига ноѐб идентификатор тайинланади, тармоқ эса у қаерда 
бўлишидан қатъий назар унга алоқа хизматларини кўрсатади. Бунинг учун 
фойдаланувчи 
махсус 
REGISTER 
хабари 
ѐрдамида 
ўзининг 
ҳаракатланишлари ҳақида жойлашиш ўринни аниқлаш серверини хабардор 
қилади. 
Тармоқнинг масштабланувчанлиги (кўламлашувчанлиги), биринчи 
навбатда унинг кенгайтирилишида тармоқ элементларининг сонини ошириш 
имконияти билан характерланади. SIP протоколи асосида қурилган 
тармоқнинг серверли тузилмаси тўлиқ даражада бу талабга жавоб беради. 
Протоколнинг кенгайтирувчанлиги янги хизматларни жорий этишда ва 
уни турли иловалар билан ишлашга мослаштиришда протоколни янги 
функциялар билан тўлдирилиши имконияти билан характерланади.
Мавжуд Интернет протоколлар стекига интеграцияланиш. SIP протоколи 
Internet Engineering Task Force (IETF) қўмитаси ишлаб чиққан глобал 
мултимедиа архитектурасининг қисми ҳисобланади. 
Бошқа сигналзация протоколлари билан ўзаро таъсирлашиш. SIP 
протоколи Н.323 протоколи билан бирга ишлавтилиши мумкин. УФТТ DSS1 
ва ОКС7 сигнализация тизимлари билан ҳам SIP протоколи ўзаро 
таъсирлашиши мумкин.
SIP протоколининг муҳим ўзига хос хусусиятларидан бири унинг 
транспорт технологияларига боғлиқ эмаслиги ҳисобланади. Транспорт 
сифатида Х.25, Frame Relay, AAL5, IPX ва бошқа протоколлар ишлатилиши 
мумкин. SIP хабарларининг тузилмаси танланган транспорт технологиясига 
боғлиқ эмас. Лекин шу билан бир вақтда IP пакетларни маршрутлаштириш 
технологияси ва UDP протоколи авзал кўрилади. 6.1-расмда TCP/IP 


186 
протоколлари стекида SIP протоколининг ўрни тасвирланган. 
Алоқа сеансларини инициализациялаш 
протоколи ( SIP ) 
Амалий даража 
TCP ва UDP протоколлари
Транспорт даражаси 
IPv4 ва IPv6 протоколлари 
Тармоқ даражаси 
PPP, AAL5.
ATM, Ethernet, V.34. 
Маълумотлар бўғини даражаси 
UTP5, ВОЛС ва бошқалар 
Физик даража 
6.1-расм. TCP/IP протоколлари стекида SIP протоколининг ўрни 
Шундай қилиб, SIP протоколи ѐрдамида алоқани ташкил этишнинг 
асосий шартларидан бири бу тахминий иштирокчилар орасида уларнинг 
функционал 
имкониятлари 
ҳақидаги 
маълумотларни 
алмаштириш 
ҳисобланади. Бунинг учун кўпинча SDP (Session Description Protocol) алоқа 
сеансларини тавсифлаш протоколи ишлатилади. Алоқа сеанси давомида 
унинг модификацияси ишлаб чиқилиши мумкин, шунинг учун SDP 
воситалари орқали сеанснинг янги тавсифларили SIP хабарларни узатиш 
кўзда тутилган. 

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish