Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 6,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/157
Sana24.06.2022
Hajmi6,18 Mb.
#698165
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   157
Bog'liq
ТТ UMK 2016

 
3.6. G.729 кодеклари 
G.729 кодеклари оиласи G.729, G.729 Аппех А, G.729 Аппех В (VAD 
ва қулай шовқин генераторига эга) кодекларини ўз ичига олади. G.729 
кодеклари қисқача CS-ACELP (Conjugate Structure — Algebraic Code Excited 
Linear Prediction — чизиқли олдиндан айтишли бошқариладиган алгебраик 
код билан уйғунлаштирилган тузилма) дейилади. Ўзгартириш жараѐни DSP 
21,5 MIPSни ишлатади ва 15 мс кечиктиришни киритади. Кодланган нутқ 
сигналининг тезлиги 8 кбит/сни ташкил этади. VoIP қурилмаларида бу кодек 
етарлича юқори компрессиялашда нутқ маълумотларининг энг яхши 
кодланиши сифатини таъминлаш билан етакчи ўринни эгаллайди. 
3.7. G.728 кодеки 
1992 йилда G.728 Тавсияда тависфланган гибрид кодек бўлиб, LD-
CELP (Low Delay — Соде Excited Linear Prediction — чизиқли олдиндан 
айтишли бошқариладиган кодли ва кичик кечиктиришли кодек) тоифга 
киради. Кодек 16 кбит/с ўзгартириш тезлигини таъминлайди, кодлашда 3 дан 
5 масгача кечиктиришни киритади ва ишлатилиши учун 40 MIPS дан ортиқ 
тезкорликли процессор зарур бўлади. Кодек, асосан видеоконференциялар 
тизимларида ишлатиш учун мўлжалланган. IP-телефония қурилмаларида бу 
кодек жуда кам қўлланилади. 
 


162 
3.8. Кодекларнинг асосий характеристиклари
Кўриб чиқилган кодекларнинг асосий характеристиклари
 
3.4-жадвалда 
келтирилган. Бугунги кунда мавжуд бўлган тор полосали кодеклар кўзда 
тутадиган узатиш тезлиги 1,2 - 64 Кбит/с чегараларда ѐтади. Табиийки, бу 
параметрга қайта эшиттириладиган нутқнинг сифати тўғридан-тўғри боғлиқ 
бўлади. Энг кенг қўлланиладиган ѐндашиш MOS (Mean Opinion Score) 
баҳолаш билан ишлайди, у аниқ бир кодек учун беш балли шкала бўйича 
катта тингловчилар гуруҳининг сифатни ўртача баҳолаши сифатида 
аниқланади. Экспертларнинг (таҳлилчиларнинг) эшитиб кўришлари учун 
турли овоз фрагментлари – нутқ, мусиқа турли шовқинлар фонидаги нутқ ва 
бошқалар тақдимэ тилади. Баҳолаш қуйидаги тарзда талқин қилинади:
 
• 4-5 – юқори сифат; ISDNдаги ѐки янада юқори нутқни узатилиши 
сифатига ўхшаш;
• 3.5-4 – УФТТ сифати (toll quality); АДИКМ кодеки ѐрдамида 32 
Кбит/с тезликда узатиладиган нутқнинг сифатига ўхшаш. Бундай сифат 
одатда кўплаб телефон сўзлашувларида таъминланади. Мобил тармоқлар toll 
quality дан сал паст сифатни таъминлайди; 
• 3-3.5 – нутқнинг сифати ҳали ҳам қониқарли, лекин унинг 
ѐмонлашиши эшитишда яққол сезилади; 
• 2.5-3 – нутқни ажратиш мумкин, лекин тушуниш учун диққатни 
жамлашни талаб қилади. Бундай сифат одатда махсус мўлжалланган алоқа 
тизимларида (масалан, қуролли кучларда) таъминланади. 
Мавжуд технологиялар доирасида УФТТ (toll quality) сифатини 5 
Кбит/сдан паст тезликларда таъминлаш мумкин эмас. 
Таблица.3.4.
Кодекларнинг асосий характеристикалари 
(CISCO Systems компанияси маълумотлари) 
Кодек 
Кодек тури 
Кодлаш тезлиги 
Кадр ўлчами Баҳо 
G.711 
ИКМ 
64 Кбит/с 
0,125 мс 
4,1 
G.726 
АДИКМ 
32 Кбит/с 
0,125 мс 
3,85 
G.728 
LD – CELP 
16 Кбит/с 
0,625 мс 
3,61 
G.729 
CS – ACELP (без VAD) 
8 Кбит/с 
10 мс 
3,92 
G.729 
2 каррали кодлаш
8 Кбит/с 
10 мс 
3,27 
G.729 
3 каррали кодлаш 
8 Кбит/с 
10 мс 
2,68 
G.729a 
CS – ACELP
8 Кбит/с 
10 мс 
3,7 
G.723.1 
MP – MLQ 
6,3 Кбит/с 
30 мс 
3,9 
G.723.1 
ACELP 
5,3 Кбит/с 
30 мс 
3,65 
Нутқ сифатини ѐмонлашишининг миқдорий характеристикалари QDU 
(Quantization Distortion Units) бирликлари ҳисобланади. 1 QDU ИКМ 


163 
стандарт процедурасидан фойдаланиш билан рақамлаштиришда сифатнинг 
ѐмонлашишига мос келади. Асосий компрессиялаш усуллари учун QDU 
қийматлар 3.5-жадвалда келтирилган. 
3.5-жадвал
Асосий компрессиялаш усуллари учун QDU қийматлари 
Компрессиялаш усули 
QDU 
ADPCM 32 кбит/с 
3,5 
ADPCM 24 кбит/с 

LD-CELP 16 кбит/с 
3,5 
CS-CELP 8 кбит/с 
3,5 
Нутққа қўшимча ишлов бериш доимо сифатни кейинги йўқотилишига 
олиб келади. ХЭАИ-Т тавсияларига мувофиқ халқаро чақирувлар учун QDU
қиймат 14 дан ошмаслиги керак, бинобарин, сўзлашувни халқаро магистрал 
каналлар бўйича узатиш нутқнинг сифатини 4 QDU га ѐмонлаштиради. 
Натижада, миллий тармоқлар бўйича сўзлашувни узатишда 5 QDU дан ортиқ 
бўлмаган йўқотиш бўлиши керак. Шунинг учун нутқни сифатли узатиш учун 
компрессиялаш/декомпрессиялаш процедураси тармоқда иложи брича фақат 
бир мартта қўлланиши керак. Айрим давлатларда бу ростловчи органларнинг 
умумий фойдаланишдаги тармоққа уланган корпоратив тармоқларга 
нисбатан мажбурий талаби ҳисобланади. Паузаларни сўндириш (silence 
suppression) бу АТМ-коммутаторларнинг муҳим функцияси ҳисобланади. 
Паузаларни сўндириш технологиясининг мазмуни даврдаги актив нутқ ва 
жимлик моментлари орасидаги фарқни аниқланишидан иборат. Бу 
технологиянинг қўлланилиши натижасида ячейкаларнинг генерацияланиши 
фақат актив сўзлашувда бўлиб ўтади. Мадомики, телефон бўйича оддий 
сўзлашиш жараѐнидажимлик вақтнинг 60 фоизини ташкил қилар экан, линия 
бўйича узатилиши керак бўлган маълумотларнинг миқдори бўйича икки 
каррали оптималлаштириш бўлиб ўтади. Коммутаторларда нутқни сиқиш ва 
нутқ паузаларини сўндириш технологияларининг бирлаштирилиши 
каналдаги маълумотлар оқимини саккиз марттагача камайишига олиб келади. 

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish