Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 6,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/157
Sana24.06.2022
Hajmi6,18 Mb.
#698165
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   157
Bog'liq
ТТ UMK 2016

14.3. 
NGN тармоғининг архитектураси
 
Хозирги кунда NGN тармоғини ривожлантиришга иккита ѐндашув 
шаклланган: 
1. NGN тармоғинининг ресурси сифатида транспорт тармоғи оператор 
томонидан тизимий ва режалаштирилган холда яратилади.
2. Кириш тармоқлари эса бунга қарама – қарши равишда, қоида 
сифатида, ―ўз ўрнида‖ индивидуал яратилади. 
Замонавий нуқтаи назардан, NGN тармоғини тўртта сатхга (даражага) 
ажратиш мумкин (14.5-расм): 
кириш сатхи А
(Access) фойдаланувчиларни тармоқ ресурсларига 
киришни таъминлайди; 
транспорт сатхи Т
(Transport) фойдаланувчидан фойдаланувчига 
ахборотни узатишни таъминлайдиган, тармоқнинг асосий ресурсидир;
бошқариш сатхи С
(Control) компьютер телефонияси ва Softswitch 


133 
технологиялари 
қўлланишига 
асосланган, 
коммутациянинг 
янги 
концепциясини акс эттиради;
14.5-расм. Замонавий NGN тармоғининг архитектураси 
хизматлар сатхи 
S (Service) тармоқнинг ахборот тўлдирилмаси 
таркибини белгилайди. Бунда ахборотга фойдаланувчилар кириши бўйича 
хизматлар кўринишидаги тармоқнинг фойдали юкламаси мавжуд бўлади. 
NGN нинг бу моделида алоқа тизимларининг ривожланиш замонавий 
анъаналари акс эттирилган. NGN моделида транспорт тармоғи ва кириш 
тармоқлари сатхларига яна иккита сатх қўшилган. 
Бошқариш сатхи, ѐки, бошқача қилиб айтганда, коммутация сатхи, 
ажратилган сигнализация тизимларининг концепцияси ривожланишига 
боғлиқ холда пайдо бўлди. Бу концепция 7-сон УКС тизимидан келиб 
чиқади, унда алоқа тизимлари ривожланиши тарихида биринчи марта нутқ ва 
сигнал трафикларини ажратиш кўзда тутилган эди. Бу концепциянинг 
кейинчалик ривожланиши компьютер телефонияси йўналишида бўлди, унда 
нафақат алохида ажратилган сигнализация тармоғини яратиш кўзда 
тутилмасдан, балки компьютерлар асосидаги ажратилган қурилмаларда 
сигнал 
хабарларини 
ўзгартириш 
назарда 
тутилади. 
Компьютер 
телефониясининг ривожланиши Softswitch концепциясига, сўнгра эса 
бошқариш сатхида мобил ва симли тармоқларни бирлаштириш 
концепциясига, IMS концепциясига олиб келди. 
Хизматлар сатхининг пайдо бўлишига телекоммуникациялар сохасига
замонавий маркетинг ғояларини чуқур киришиши сабаб бўлди. Анъанавий 
тармоқлар абонент қурилмаси-телефоннинг имкониятларига боғлиқ холда, 


134 
тақдим этилаѐтган хизматларнинг объектив чекланган спектрларига эга 
эдилар. NGN алоқа тизимлари ривожланиш векторини хизматлар спектрини 
кучайтириш йўлига ўзгартирди. Бунга асосий сабаблар, телефон 
такомиллашган 
терминал-компьютерга, компьютер телефонияси 
ва 
Softswitch концепциялари бўлди, улар исталган турли хилдаги хизматларни 
бошқариш учун технологик асослар яратди. Алоқа операторлари 
фаолиятининг 
катта 
қисмини, 
янги 
хизматлар 
концепциясини 
шакллантириш, янги концепцияларни амалга ошириш, хизматларни сотиш, 
уларни кузатиб бориш ва бошқалар, хизматлар маркетинги эгаллай бошлади. 
Бу хусусиятлар хизматларга асосий урғу беришга ва уларни NGN моделида 
алохида сатхга ажратишга сабаб бўлди.
NGN динамик концепция эканлиги инобатга олинса кейинчалик унинг 
архитектурасида бошқа сатхлар пайдо бўлиши эхтимолдан холи эмас. 
NGN архитектурасини сатхларнинг инглизча номланиши биринчи 
харфлари бўйича SCTA деб хам аташади. Моделнинг хар бир сатхида бир 
бирларига боғлиқ бўлмаган масалар учратилади. Шунга қарамасдан, хар хил 
сатхлар ўзаро чамбарчас боғланган холда ишлашини хисобга олиш зарур.
15.8-расм қуйи қисмида фойдаланувчилар, юқорида эса ахборот 
ресурслари кўрсатилган, ресурс кириш зарурдир. Бу холда NGN тизими 
ишлаш механизмини тушуниш осон бўлади. Аввал фойдаланувчи кириш 
каналига эга бўлади ва транспорт тармоғига чиқади. Транспорт тармоғи 
фойдаланувчи трафигини ва ахборот ресурсидан трафикни узатишни 
таъминлайди. Коммутация сатхи фойдаланувчига терминал ва ресурс 
орасида ўзаро боғланиш каналини ўрнатишга имкон беради, хизматлар сатхи 
эса мос сифатни бевосита қўллашни таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда, 
фойдаланувчига хизматларни олиш учун ―стандарт йўлни‖, ―пастдан 
юқорига‖ кўрсатиш осондир. Шу билан бирга кириш сатхини А хизматлар 
сатхи S билан алоқасини, S ва Т орасида, С ва А орасида боғланишларни 
тахлил қилиш, сатхларнинг ўзаро киришини (конвергенциясини) топиш 
мумкин.

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish