13.3. Абонент кириш оптик тармоқлари
13.7-расмда
абонент
кириш
тармоқларида
қўлланиладиган
технологияларнинг классификацияси келтирилган.
Бунда электр алоқанинг учта элементи – коммутация, сигналларни
узатиш ва тарқалиш мухити ускуналари кўрилган. Расмнинг чап қисмида XX
аср охирларида асосий бўлган, расмнинг ўнг қисмида XXI аср бошларида
123
қўлланадиган технологиялар келтирилган.
Коммутация тизимлари учун асосий технологик ўзгаришлар
ахборотларни тақсимлаш пакетлар усулларига тегишлидир. Авваллари
пакетлар коммутацияси дейилганда ITU-Тнинг Х.25 тавсияларида
аниқланган ахборотларни алмашиниш тушунилар эди. Хозирда ―пакетлар
коммутацияси‖ термини IP ва ATM технологияларида, шунингдек кадрларни
ретрансляциялаш учун - Frame Relay (FR) технологияларида ишлатилади.
Рақамли
узатиш
тизимларига
қўшимча
сифатида,
АКТни
ривожлантириш учун зарур бўлган янги ускуналарни – хDSL ва Ethernet
алохида кўрсатиш лозим.
хDSL технология кенг полосали кириш тармоғида ўз ўрнини топган.
хDSL технологиясини иккита тўпламга ажратиш мумкин. Биринчи тўплам –
асимметрик технология, рақамли АЛ қабул қилиш ва узатишда турли
тезликларни қўллайди. Бу технология индивидуал фойдаланувчиларга кенг
полосали хизматларни тақдим этиш учун қўлланилади. Хозирда бу
технология кенг тарқалган. Иккинчи тўплам – симметрик технология бўлиб,
гурухий абонентларни уланишида қўлланилади (одатда, битта махаллий
тармоқнинг хар хил майдонларида жойлашган офисларни бирлаштиради).
13.7-расм. Абонент кириш тармоқларида қўлланиладиган
технологияларнинг классификацияси
хDSL нинг хам асимметрик, хам симметрик технологиялари бўйича
турли модификациялари ишлаб чиқилган ва амалиѐтда қўлланилади.
Сигналларни тарқалиш мухитида технологияларнинг ўзгариши жуда
124
каттадир. Кейинги пайтларда бу сохада қўлланилаѐтган технологиялар сони
жуда кенгайган. 6.8-расмда уларнинг бир нечтаси келтирилган: WLL, FTTx,
HFC, HPNA, PON, CCC ва PLC.
- WLL тўплами таркибига, радиоканаллардан фойдаланишни
жамлайдиган, турли хархил технологиялар киради. Жумладан, LMDS ва FSO
технологиялари;
- FTTx технологиялар гурухи, кабелларни сигналлар тарқалиш турли
мухитлари билан туташиш нуқтасининг жойлашиши ўрни билан
фарқланувчи вариантлар тўпламини ташкил этади;
- HFC аббревиатураси бўйича маълум бўлган, ―тола-коаксиал‖
комбинациялашган мухит, кабель телевидениеси Операторлари томонидан
ишлаб чиқилган;
- HPNA технологияси, ахоли истиқомат уйларида ва ишлаб чиқариш
биноларида мавжуд кабель тармоғидан фойдаланишга асосланган
технологиядир;
- PON –пассив оптик тармоқ, бир нечта гурух потенциал мижозлар
учун кенг полосали хизматларни қўллаб қувватлашни таъминлайди;
- CCC йўлдошли алоқа тизими, улар нафақат олисда ва қийин
етишишли худудларда алоқани таъминлашдан ташқари, бошқа масалаларни
хам ечишда қўлланмоқда;
- PLC технологияси, алоқа тармоқларида сигналларни узатиш мухити
сифатида электр таъминот линияларидан фойдаланадиган технологиядир.
Бу технологиялардан, бошқа технологиялар зарурлигини инкор
этмасдан, амалда катта қизиқиш уйғотадигани FTTx технологиялар
гурухидир. Бунинг асосий сабаби, инфокоммуникацион тизимнинг самарали
ривожланишини таъминлашга қобилиятли, сигналлар тарқалишининг асосий
мухити бўладиган оптик тола (ОТ) эканлиги бўлиши мумкин. 13.8-расмда
FTTx концепциясини амалга оширувчи асосий вариантлар келтирилган.
FTTR концепцияси ОТли кабелни концентраторгача ѐки бошқа
чиқарилма модулгача етказишни назарда тутади. ―OE‖ блокида,
концентраторнинг коммутацион майдонида қайта ишланадиган оптик
сигналлар, рақамли трактларга ўзгартирилади. Терминаллар физик абонент
линиялари бўйича концентраторга уланади. FTTС ечимининг асосий фарқи,
―OE‖ блокидан терминалларга физик занжирлар чиқади.
FTTН / FTTО концепциясида ОТли кабелни ахоли истиқомат уйлари
ѐки офисгача етказиш тушунилади. Кейинги пайтларда жуда кўп умумий
аббревиатура – FTTР (тола мижознинг биносигача) ишлатилмоқда. FTTН /
FTTО иккита концепциянинг фарқи ―OE‖ блокидан ўнг томонда узатиш
мухитининг туридир.
125
13.8-расм. Абонент кириш тармоқларида ОТли кабеллардан
фойдаланиш мисоллари
13.8-расмнинг қуйи томонида FTTx + хDSL технологиялар
бирикмасининг фойдаланиш икктиа варианти кўрсатилган. Вариант (а) физик
икки симли абонент линиясининг нисбатан қисқа участкасида АDSL
тизимини қўллаш имконияти кўрсатилган. VDSL тизимини FTTР
технологияси билан биргаликда қўлланиши (б) вариантда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |