Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 6,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/157
Sana24.06.2022
Hajmi6,18 Mb.
#698165
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   157
Bog'liq
ТТ UMK 2016

2.
Frame Relay (FR) тармоқлари 
Frame Relay тармоғи кадрларни коммутациялайдиган тармоқдир ѐки 
рақамли алоқа линияларидан фойдаланишга қаратилган кадрларни 
ретрансляцияловчи тармоқдир. Frame Relay технологияси OSI нинг физик ва 
канал сатхларини қўллаб-қувватлайди. Frame Relay технологияси 
маълумотларни узатиш учун виртуал уланишлар (коммутацияланадиган ѐки 
доимий) техникасидан фойдаланади. Frame Relay протоколлари стеки физик 
ва канал сатхлари протоколлари бўйича виртуал уланиш ўрнатилганда 
кадрларни узатади. Frame Relay да тармоқ сатхининг функциялари канал 
сатхига силжиган, шунинг учун тармоқ сатхига зарурат йўқ.


56 
Канал сатхининг хар бир кадрида, мантиқий уланишнинг номерига эга 
бўлган сарлавха мавжуд, у маршрутлаш ва трафикни коммутациялашда 
ишлатилади. Frame Relay – битта алоқа каналида бир нечта маълумотлар 
оқимини мультиплексирлайди. Кадрлар коммутатордан узатилганда
ўзгартиришларга дучор қилинмайди, шунинг учун тармоқ кадрлар 
ретрансляцияси деб номланади. Шундай қилиб, тармоқ пакетларни эмас, 
кадрларни коммутациялайди. Маълумотларни узатиш тезлиги 44 Мбит/с 
гача бўлади, лекин бунда маълумотлар бутлиги ва уларни етказиш аниқлиги 
кафолатланмайди.
Frame Relay маълумотларни сифати яхши рақамли каналларда 
узатишга мўлжалланган, шунинг учун унинг канал сатхида узеллар орасида 
уланиш бажарилишини текшириш ва маълумотлар аниқлигини назоратлаш 
мавжуд эмас. 
Кадрлар локал тармоқлар коммутаторларидагига ўхшаш холда 
ўзгартиришсиз ва назоратсиз узатилади. Шунинг хисобига Frame Relay 
тармоқлари юқори унумдорликка эга бўлади. Кадрларда хатоликлар 
аниқланганда, кадрлар такрорий узатилмайди, балки бузилган кадрлар 
яроқсиз деб топилади. Маълумотлар аниқлигининг назорати OSI моделининг 
юқорироқ сатхларида амалга оширилади.
Frame Relay тармоқлари корпоратив ва худудий тармоқларда қуйидаги 
сифатларда кенг қўлланади:
-олисдаги локал тармоқлар (корпоратив тармоқларда) орасида 
маълумотлар алмашиниш учун каналлар сифатида;
-локал ва худудий (глобал) тармоқлар орасида маълумотлар 
алмашиниш учун каналлар сифатида.
Frame Relay (FR) технологияси асосан умумий (очиқ) коммуникацион 
тармоқлар орқали локал тармоқлар протоколларини маршрутлаш учун 
фойдаланилади. Frame Relay пакетлар коммутацияланадиган маълумотларни 
интерфейс орқали фойдаланувчи охирги қурилмалари DTE (маршрутизатор, 
кўприклар, ШК) ва маълумотлар узатиш каналининг охирги ускуналари DCE 
("булут" туридаги тармоқнинг коммутаторлари) орасида узатилишни 
таъминлайди. Frame Relay коммутаторлари коммутациянинг тўппа-тўғри 
ўтадиган технологиясини қўллайди, яъни кадрлар коммутатордан 
коммутаторга манзил адреси ўқилиши билан узатилади, бу маълумотларни 
катта тезликда узатилишини таъминлайди. Frame Relay тармоқларида юқори 
сифатли узатиш каналлари қўлланади, шунинг учун кечикишга сезгир 
трафикни (товуш ва мультимедиа маълумотлари) узатиш имконияти мавжуд. 
Магистрал каналларда Frame Relay тармоқлари оптик-толали кабеллардан 
фойдаланади, кириш каналларида эса юқори сифатли ўралган жуфтликлар 
қўлланиши мумкин. 7.1-расмда Frame Relay тармоғининг структуравий 
схемаси келтирилган.
Frame Relay тармоқлари қуйидаги асосий элементлардан ташкил 
топади:
1.DTE (data terminal equipment) – маълумотлар узатиш аппаратураси 
(маршрутизаторлар, кўприклар, ШК).


57 
2. DCE (data circuit-terminating equipment) – маълумотлар узатиш 
каналининг охирги ускунаси (тармоққа киришни таъминлайдиган 
телекоммуникацион ускуна).
7.1-расм. Frame Relay тармоғининг структуравий схемаси 

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish