Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 6,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/157
Sana24.06.2022
Hajmi6,18 Mb.
#698165
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   157
Bog'liq
ТТ UMK 2016

Кириш усули.
Token Ring тармоқларида киришнинг маркер усули 
қўлланилади.Кириш усули имтиѐзларга асосланган 0 (енг қуйи) дан 7 (енг 
юқори) гача. Жорий кадрнинг имтиѐзини стансия аниқлайди. Token Ring 
тармоқлари 2 та тезликда ишлаши мумкин: 4 ва 16 Мбит/с. Физик муҳит 
сифатида экранланган ѐки экранланмаган ўралма жуфтлик, оптик-толали 
кабел ишлатилиши мумкин. Халқадаги стансияларнинг максимал сони-260 
та, халқа максимал узунлиги – 4 км. Token Ring технологияси тўсқинбардош 
элементларга эга. Token Ring тармоғи кўприклар билан ажратилган бир нечта 
халқалар асосида тузилиши мумкин. Ушбу тармоқда халқа(4.3-расм) бўйлаб 
доимо маркер (Token) деб аталувчи электрон "хабар берувчи" фаолият 
кўрсатади. Ҳар қандай хабар узатувчи компютер ана шу "хабар берувчи" 
рухсат беришини кутиб туради, маркер келгач, унга хабарни узатишга рухсат 
берилади. Хабар адресатга этиб боргандагина, маркер озод бўлади. Бу ҳолда 
ҳамма бир текис ахборот узатиш имкониятига эга бўлади.


42 
4.3-расм.Ring топологияси. 
Бу тармоқнинг энг катта камчилиги - қурилмаларнинг ниҳоятда 
қимматбаҳолигидир. Бу эрда ҳам "жуфтли ўрам", коаксиал, оптик тола 
кабеллардан фойдаланиш мумкин. Маьлумотларни узатиш тезлиги 4 
дан 16 Мб/с гача бўлиши мумкин.
Token - Ring технологиясининг ўзига хослиги. 
1985 йили ИБМ 
фирмаси томонидан Token - Ring тармоғи таклиф қилинди (биринчи 
вариантлари 1980 йилларда савдога чиқарилган). Token - Ring тармоғининг 
вазифаси ИБМ фирмаси ишлаб чиқараѐтган ҳамма турдаги компютерларни 
(оддий шахсий компютерлардан то катта эҲМ гача) бирлаштириш эди. 
Компютер техникасини дунѐ миқѐсида энг кўп ишлаб чиқарувчи ва энг 
обрўли ИБМ фирмаси томонидан таклиф қилинган Token - Ring тармоғига 
этибор қилмасликнинг сира ҳам иложи йўқ албатта. Муҳими шундаки 
ҳозирги вақтда Token - Ring халқаро стандарт ИЕЕЕ 802.5 сифатида мавжуд. 
Бу ҳолат Token - Ring тармоғини Ethernet тармоқ мавқеи билан бир ўRingа 
қўяди, албатта.ИБМ фирмаси ўз тармоғини кенг тарқалиши учун хамма 
тадбир ва чораларни амалга оширди: тармоқ хужжатлари батафсил тайѐрлаб 
тарқатилди, хатто адаптерларни принципиал схемасигача бу хужжат 
таркибига киритилди. Натижада кўп фирмалар, масалан 3СОМ, Новелл, 
Wестерн Дигитал, Протеон каби фирмалар адаптерларни ишлаб чиқаришга 
киришдилар. Махсус шу тармоқ учун ва шунингдек ИБМ ПC Нетwорк бошқа 
тармоқлари учун Нет БИОС концепсияси ишлаб чиқилган. Аввал ишлаб 
чиқилган ПC Нетwорк тармоғида Нет БИОС дастурида адаптерда жойлашган 
доимий хотирада сақланган бўлса, Token - Ring тармоғида эса Нет БИОС 
эмуляция дастури қўлланилган, бундай шаклда қўлланилиши алоҳида 
қурилма хусусиятларига осон мослашув имконини беради ва шу билан бирга 
юқори босқич дастурлари билан ҳам мослашишни таьминлаб беради. Token - 
Ring қурилмаларини Ethernet қурилмалари билан солиштирилса Token - Ring 
қурилмалари сезиларли даражада қиммат, чунки ахборот алмашинувини 
бошқаришнинг мураккаб усуллари қўлланилган, шунинг учун бу тармоқ 
нисбатан кам тарқалган.Лекин катта компютерлар билан уланганда ахборот 
узатишнинг катта интенсивлиги зарур бўлган вақтда, тармоққа эга бўлиш 
вақти чегараланган вазиятда Token - Ring тармоғидан фойдаланиш ўзини 
оқлайди, албатта.Ташқи кўринишидан «юлдуз» топологиясини эслаца ҳамки 


43 
Token - Ring тармоғида «халқа» топологиясиданфойдаланилган.Бу алоҳида 
олинган обйектлар (компютерлар) тармоққа тўғри уланмай, махсус 
консентраторлар ѐки эга бўлишнинг кўп стансияли қурилмалари (МСАУ ѐки 
МАУ - Мултистатион Аccесс Унит,) ѐрдамида (4.4-расм) уланадилар. 
 
4.4-расм.Тармоққа кўп станцияли қурилмалар ѐрдамида уланиш 
Шунинг учун тармоқ жисмонан юлдуз - халқа топологиясидан ташкил 
топган бўлади. Ҳақиқатда эса барибир халқага бирлаштирилган бўладилар, 
яьни улардан ҳар бири ахборотни бир тарафдаги қўшнисидан олиб, иккинчи 
тарафидаги қўшнисига узатадилар.Консентратор (МАУ) халқага абонентлар 
уланишини марказлаштириш, бузилган компютерни ўчириб қўйиш, 
тармоқниишини назорат қилиш каби ишларни амалгаошириш имконини 
беради. Кабелни консентраторга улаш учун махсус разьѐмлар ишлатилади, 
улар абонент тармоқдан узилган холатда ҳам доимий уланган халқа ҳосил 
қилиш имкониятини беради. Тармоқда консентратор битта бўлиши мумкин, 
бу холда халқага фақат консентраторга уланган абонентларгина (4.5-расм) 
уланади. 
4.5-расм. Token-Ring тармоқ абонентларини консентратор (МАУ)
ѐрдамида халқага улаш 
Адаптерни консентраторга улайдиган ҳар бир кабел (адаптер cабле, 
адаптерные кабели) таркибида иккита турли тарафга йўналтирилган алоқа 
йўли мавжуд. Худди шундай икки тарафга йўналтирилган алоқа йўли 
магистрал кабел таркибига кирувчи (натҳ cабле,магистралный кабел) алоқа 


44 
воситаси билан консентраторлар ўзаро уланиб, халқа ташкил қилади 
вахоланки битта бир томонга йўналтирилган кабел ѐрдамида ҳам халқани 
ташкил қилиш мумкин. Консентратор тузилиш жиҳатидан алохида блок 
тариқасида жиҳозланган бўлиб, у саккизта разьѐмлардан иборат, 
компютерларни адаптер кабели ѐрдамида улаш учун ва икки четида иккита 
разьѐм орқали магистрал кабеллар ѐрдамида бошқа консентраторлар билан 
уланиш учун қулай қилиб жихозланган кўринишда ишлаб чиқарилади. 
Деворга ўрнатиладиган ва стол устига жойлаштиришга мўлжалланган 
вариантлари ҳам мавжуд. Бир неча консентраторларни конструктив жиҳатдан 
гуруҳга бирлаштириш мумкин, кластер (cлустер), унинг ичида абонентлар 
ҳам бир халқага бирлашадилар. Кластерлардан фойдаланиш бир марказга 
уланган абонентлар сонини ошириш имкониятини яратади(масалан, кластер 
таркибида иккита консентратор бўлган холда, обонентлар сонини 16 
тагачаетказиш мумкин). ИБМ Token-Ring тармоғида ахборот узатиш муҳити 
сифатида аввалига ўралган жуфтликдан фойдаланилган, лекин кейинчалик 
коаксиал кабелга мўлжалланган қурилмалар ва шунингдек FDDI 
стандартидаги оптик толали кабеллар ҳам қўлланилди. Ўралган жуфтлик 
кабелларни экранланмагани (УТП) ва шунингдек экранлангани (СТП) 
қўлланилади. 
Token-Ring тармоғини асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборатдир: 

ИБМ 8228 МАУ типидаги консентраторлар сони - 12 та; 

тармоқда абонентларнинг максимал сони - 96 та;

абонент ва консентраторлар ўртасидаги кабелнинг максимал узунлиги - 45 
метр; 

консентраторлар ўртасидаги кабелнинг максимал узунлиги-45 метр; 

ҳамма консентраторларни уловчи кабелнинг максимал узунлиги-120 метр; 

ахборот узатиш тезлиги - 4 Мбит/с ва 16 Мбит/с. 
Ҳамма кўрсатгичлар экранлаштирилмаган ўралган жуфтлик ишлатилган 
ҳолат учун келтирилган. Агарда ахборот узатиш муҳити ўзгарса, тармоқ 
кўрсатгичлари ҳам ўзгариши мумкин. Масалан, экранланган ўралган 
жуфтлик ишлатилган тақдирда абонентлар сони 260 тагача етиши мумкин 
(96 та ўрнига), кабелнинг узунлиги 100 метргача узаяди (45 метр 
ўрнига),консентраторлар сони 33 тага кўпаяди, консентраторларни уловчи 
кабелнинг тўлиқ узунлиги 200 метргача йетади. Оптик толали кабелдан 
фойдаланганда консентраторларни уловчи кабел узунлигини 1 километргача 
ошириш мумкин бўлади. Айтиб ўтилганидек Token - Ring тармоғи Ethernet 
тармоғига қараганда тармоқнинг рухсат етилган узунлиги ва шунингдек 
тармоққа уланадиган абонентлар сони бўйича ҳам беллаша олмайди. ИБМ 
фирмаси ўз тармоғини Ethernet тармоғига муносиб рақобатчи сифатида 
қарайди.Token - Ring тармоғида ахборот узатиш учун Манчестер - ИИ 
кодининг варианти қўлланилади. Худди ҳар қандай юлдузсимон 
топологиялари каби бу тармоқда ҳам ҳеч қандай қўшимча электр манбаи 
бўйича мослаш ва ташқи йерга улаш тадбирлари керак эмас албатта. Кабелни 
тармоқ адаптерига улаш учун ДИН туридаги ташқи 9-контактли разьѐмдан 


45 
фойдаланилади.Ethernet адаптери каби, Token - Ring адаптери ҳам ўз 
платасида манзилларни созлаш ва система шинасини узиш учун мосламалари 
бор. Ethernet тармоғини адаптерлар ва кабел билан қуриш мумкин бўлса, 
Token-Ring тармоғини қуриш учун консентраторлар харид қилиб олиш керак. 
Бу эса Token - Ring тармоқ қурилмалари нархини оширади.Бир вақтнинг 
ўзида Ethernet тармоғига қараганда Token-Ring тармоғи катта юкламаларни 
яхши кўтара олади (30 -40% кўп) ва кафолатланган тармоққа эга бўлиш 
вақтини таьминлайди. Бу хусусият масалан, ишлаб чиқаришга мўлжалланган 
тармоқлар учун энг зарур ҳисобланади, чунки ташқи ҳодисаларга секин 
эьтибор қилиш жиддий бузилиш ҳолатларига олиб келиши мумкин.
Бинобарин, у билан видеоконференциялар, мултимедиа воситаларини 
катта ҳажмларда ишлатишнинг иложи ѐьқ.Мазкур тармоқ қуйидагича 
ишлайди. Ҳамма ишчи станциялар узлуксиз маьлумотларни узатиш каналига 
қулоқ солади, ўзига узатилган ахборотларни англади дегунча, уни ўқийди. 
Агар станция ниманидир узатишни хоҳламаса, у ҳолда олдиндан каналга 
"қулоқ солади". Агар канал бўш бўлса, у ҳолда станция маьлумотларни 
жўнатишни бошлайди, агар бунда қандайдир тўсиқ бўлса (масалан, икки 
станциянинг бир вақтда узатиши), станция маьлумотларни жўнатишни 
тўхтатади ва уни қандайдир оралиқ вақтда жўнатишга ҳаракат қилади. 
Ишнинг бундай схемаси CСМАҒCД (Cарриер Сенсе Мултипле 
АccессҒCоллисион Детеcт) дейилади. қисқача айтганда, "жўнатишингдан 
аввал эшит; юбораѐтганингда эшит; ишда қаршилик бўлса, уни тўхтат ва яна 
қайта ҳаракат қил" нақли бу эрда ўринли. Мазкур тармоқда "жуфтли ўрам", 
коаксиал ѐки оптиc толали кабеллардан фойдаланиш мумкин. Ethernet 
умумий шина ва юлдузча топологиядан фойдаланади. Улардаги узатиш 
тезлиги 10 дан 100 Мб/с гача. ИБМ фирмаси Token Ring технологияли 
тармоқларни нисбатан кеч яратди. Бу тармоқ халқа топологияси асосида эди.

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish