Очиқ тизимлар элементларининг ўзаро боғланиши.
Очиқ тизимлар
элементларининг ўзаро боғланиши, ўзаро ҳаракати, алоқаси дейилганда очиқ
тизим элементларининг ягона мақсадда – алоқа воситалари ва хизматларни
тақдим этиш мақсадида ишлашини тушуниш мумкин. Бундай ўзаро
боғланиш тавсиявий ва тўлдиришлар учун очиқ ҳарактерга эга хужжатлар
асосида амалга оширилади, хужжатлар ишлаб чиқарувчилар ва
операторларга эталонлардан хабардор бўлишга ва янги алоқа тизимлари ва
хизматларини қийинчиликсиз жорий этишга имкон беради. Ўзаро боғланиш,
ўзаро ҳаракат тушунчалари тизим назарияси нуқтаи назаридан ОТЎБЭМ
яратилиш мақсадига тўлиқ жавоб беради.
ОТЎБЭМ нафақат электр алоқанинг тизимлари, тармоқлари ва
хизматларини тавсифлаши ва дунѐда ягона концепция бўлмаганлигини
хисобга олиб, шунингдек тизимий позициялардан келиб чиқиб, очиқ
тизимлар элементларининг ўзаро боғланиши, ўзаро ҳаракати дейилганда, бу
тизим абонентларини электр алоқа хизматлари билан таъминлаш бўйича
умумий масалаларни бажариш мақсадида уларнинг келишиб, мослашиб
ишлаши тушунилади.
Очиқ тизимлар элементларининг ўзаро боғланиши ташкилий-техник,
иқтисодий, хуқуқий бўлиши мумкин. Ташкилий-техник ўзаро боғланиш
дейилганда очиқ тизимлар элементларининг техник воситалари ва хизмат
кўрсатувчи ходимларларининг ўзаро боғланиши тушунилади.
Очиқ тизимлар элементларининг ўзаро боғланиши қуйидагиларни
таъминлаши лозим:
1. Очиқ тизимлар ишлашининг самарадолигини ошириш.
2. Очиқ тизимлар ресурсларидан комплекс фойдаланиш.
3. Очиқ тизимлар абонентлари орасида алоқа боғлаш имкониятлари ва
бошқалар.
ОТЎБЭМ нинг юқорида кўрилган сатхлари функциялари асосида
қуйидагини таъкидлаш мумкин, учта қуйи сатх протоколлари алоқа тармоғи
бўйича уланиш ўрнатиш, хам нутқли ва хам нутқли бўлмаган хабарларни
узатиш ва уланишларни узиш, яъни узатиш функциясини амалга ошириш
33
имконини беради. Шундай қилиб, ОТЎБЭМ элементларининг ўзаро
боғланишида икки турдаги ўзаро боғланишни ажратиш мумкин:
1.Учта қуйи сатхга мансуб, узатиш функциясига тегишли ўзаро
боғланиш (таъсир) функцияси (2.5-расм).
2. Хамма сатхлар амалга оширадиган (тавсияловчи), алоқа функциясига
тегишли ўзаро боғланиш функцияси (2.6-расм).
2.5-расм. Узатиш имкониятига тегишли ўзаро боғланиш функцияси
Ўзаро таъсир функциясига (ЎТФ) талаблар тармоқлар (масалан,
иккиламчи тармоқ учун – уланиш ўрнатилиши ва узиш, сигналларни кодлаш,
маршрутизациялаш, хизмат кўрсатиш сифатини назоратлаш ва бошқалар) ва
телехизматларни (масалан, абонент қурилмалари уланишини ўрнатиш ва
узиш, фойдаланувчининг ахборотини кодлаш, алоқа сеансларини ташкил
этиш ва алохида (айрим) хабарни узатиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш
ва бошқалар) ўзаро боғланишини таққослаш йўли билан аниқланади.
Мос келадиган ўзаро боғланиш функцияларини ЎТФ да ўзгартириш
талаб қилинмайди (масалан, фақат аналог телефон каналларни
коммутацияланадиган алоқа тармоқларида). Мос келмайдиган функциялар
ЎТФ да мос ўзгартиришларни талаб қилади (масалан, битта тармоқда аналог
телефон каналлари, иккинчидан эса дискрет каналлар коммутацияланади).
Битта абонентдан иккинчисига нутқли бўлмаган ахборотларни узатишда
очиқ тизим элементлари бўйича қўшимча ўзгартириш функциялари:
жойлаштириш ва сегментациялаш кўзда тутилиши керак. Маълумотлар
узатувчи
тармоқларда
(маълумотлар
узатиш
тармоқлари,
ISDN)
жойлаштирилган учта майдондан (сарлавха, маълумотлар майдони ва
охирланма) иборат блокларда ахборот узатилишини (2.7-расм) назарда
тутади.
34
OSI модели телекоммуникацияларнинг кўпгина моделлари ичида энг
мухимини акс этади. Бу моделлар ва улар билан боғлиқ бўлган стек
протоколлари сатхлар сони, уларнинг функциялари, хабарлар форматлари,
юқорисатхларда қўллаб-қувватланадиган хизматлар, ва блшқа параметрлар
билан фарқланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |