Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти
ГТИ га кириш мажмуа янги 29 08 2019
Бу ерда: hi - каналдаги сув чуқурлиги, м; b - канал туби кенглиги, м; m – каналнинг қиялиги; ωi – каналнинг кўндаланг кесим юзаси, м2; χi – каналнинг ҳўлланган периметри, м; Ri – каналнинг гидравлик радиуси, м; n – каналнинг ғадир будурлиги коэффициенти; Ci – Шези коэффициенти; i - каналнинг нишаблиги; Qi – каналнинг сув сарфи, м3/с. Каналнинг кўндаланг кесим юзаси қуйидаги формула бўйича аниқланади: , м2 Каналнинг ҳўлланган периметри қуйидаги формула бўйича аниқланади: , м Каналнинг гидравлик радиуси қуйидаги формула бўйича аниқланади: , м Каналнинг кўндаланг кесим юзаси қуйидаги формула бўйича аниқланади: Каналнинг сув сарфи қуйидаги формула бўйича аниқланади: , м3/с 1- расм. Катта каналнинг Qi = f(hi) боғланиш графиги. Т-1 тақсимловчи каналнинг жадаллашган сув чуқурлигини ҳисоблаш жадвали 4 – жадвал
2- расм. Т-1 тақсимловчи каналнинг Qi = f(hi) боғланиш графиги. Т-2 тақсимловчи каналнинг жадаллашган сув чуқурлигини ҳисоблаш жадвали 4 – жадвал
3- расм. Т-2 тақсимловчи каналнинг Qi = f(hi) боғланиш графиги. 3. Каналларнинг иш характеристикалари бўйича, каналларнинг жадаллашган сув чуқурликларига мувофиқ ҳар канал учун алоҳида қурилиш баландлиги қуйидаги формула орқали аниқланади Катта канал учун Нқ = hf + a Т-1 таксимловчи канал учун Нқ = hf + a Т-2 таксимловчи канал учун Нқ = hf + a Бунда a – канал қирғоғи кўтармасининг жадаллашган сув сатҳидан юқоридаги захираси, унинг қиймати 5 - жадвалдан белгиланади. Канал қирғоғи кўтармасининг жадаллашган сув сатҳидан юқоридаги захираси қийматлари 5 - жадвал
4. Ҳар бир канал учун алоҳида канал қиялигининг горизонтал проекцияси қуйидаги формуласи бўйича аниқланади: Катта канал учун Lгор пр = m∙Hқ Т-1 тақсимловчи канал учун Lгор пр = m∙Hқ Т-2 тақсимловчи канал учун Lгор пр = m∙Hқ Бу ерда: m – каналнинг қиялиги; Hқ – каналнинг қурилиш баландлиги, м. Каналлар қияликларининг горизонтал проекциясини аниқлаб, ҳар бир канал учун 1:100 ёки 1:200 масштабда асосий ўлчамлари (нормал ва жадаллашган сув сарфларидаги сув сатҳлари, канал туби, қирғоғидаги кўтарма тепаси отметкаларини, канал туби кенглиги, қияликлар горизонтал проекциясини) кўрсатган ҳолда канал кўндаланг кесимлари чизилади. 4 - расм. Катта каналнинг кўндаланг кесими. 5 - расм. Т-1 тақсимловчи каналнинг кўндаланг кесими. 6 - расм. Т-1 тақсимловчи каналнинг кўндаланг кесими. 3-амалий машғулот Мавзу:Каналларда қуриладиган гидротехника иншоотлари конструкциялари. Каналнинг сув сарфига кўра, дукерлар бир кўзли ёки кўп кўзли бўлиши мумкин. Кўп кўзли дукерлар узлуксиз ишлайдиган каналларда ҳам қурилади. Чунки дукерлар кўп кўзли бўлганида, уларни таъмирлашга имкон туғилади. Гидромелиоратив тизимлардаги дукер қурилишида доиравий ва тўғри бурчакли кесимли қувурлар ишлатилади. Дукерлар ҳар қандай ҳисобий сув сарфини ўтказиш мумкин, лекин уларнинг кўндаланг кесим юзалари катта сув миқдорларида чегараланиб қолади. Шунинг учун бундай катта сув миқдорини ўтказиш учун кўп кўзли дукерлар қабул қилинади. Дукердаги тезлик 1,5-4м/с атрофида тайинланади. Бу ерда пастки чегара дукер қувурининг лойқа бўлиб қолмаслик асосида ва шу билан бирга бу тезлик каналдаги тезликдан кичик бўлмаслиги керак. Тезликнинг юқори чегараси дукердаги босимнинг йўқолиши билан боғлиқдир. Дукердаги тезликнинг ортиши қувурнинг кесим юзини камайтиришга ва бу ўз навбатида ҳаракатларни камайтиришга олиб келади. Лекин босим йўқолиши тезликнинг квадратига тўғри пропорционал равишда ортиб боради. Натижада, дукердан кейинги канални чуқур қазилмада лойиҳалашга тўғри келади. 3 –расм. Дюкерларнинг асосий конструктив схемалари: а-ёпиқ қудуқли; б-ёпиқ эгри чизиқли; в-очиқ сой билан кесишган жойда ўрнатилган. 4 расм. Канал тагидан ўтказилган дюкер конструкцияси: а-бўйлама қирқим; б,в,г-доиравий қувурлар; д,е-мос равишда бир ва кўп кўзли қувурлар; 1-кириш қисми; 2-кириш каллаги; 3-босимли қувур; 4-анкерли таянч; 5-панжара; 6-затвор; 7-хизмат кўприги. Акведуклар, уларнинг қўлланилиши ва конструктив хусусиятлари. Паст релеьфли жойлардан, пастликдаги табиий (сойлар, жар-ликлар, дарёлар) ёки сунъий (каналлар, йўллар) тўсиқлардан нов ёки қувурли кўприк кўринишидаги сув ўтказувчи иншоотлар акведуклар деб аталади. Акведуклар темир-бетон, ёғоч ва металлдан қурилади. Ёғоч акведук-ларнинг ишлаш муддати қисқа бўлганлиги учун улар фақат паст синфли ёки вақтинчалик иншоотларда ишлатилади. Тўсиқларнинг хилма-хиллиги акведукларнинг бир қанча турларидан фойдаланишни тақозо этади. 5- расмда амалда фойдаланилаётган акведукларнинг бир неча тури кўрсатилган. Аркали конструкцияли акведуклар жуда тор ва чуқур мустаҳкам қоя асосли жойларда қурилади. Бунда нов арканинг устида жойлаштирилади (5,а-расм).Канал билан канал кесишган жойларда ва унча чуқур бўлмаган пастликлар устидан юмшоқ грунтли заминларда ҳам аркали конструкцияли акведуклардан фойдаланилади (5,б-расм). Аркали-осмали, аркали акве-дукларни дарё ва кема ўтказувчи каналлар устидан ўтказиш мақсадга мувофиқдир (5,в-расм). Балкали ва рамали конструкцияли акведуклар жуда кенг ва чуқур пастликлардан ўтишда ишлатилади (5, г,д-расм). 5-расм. Акведук турлари: а-қоя асосли аркали; б-юмшоқ грунтлардаги аркали; в-аркали осмали; г-чуқур пастликлардан ўтувчибалкали; д-чуқур пастликлардан ўтувчи рамали. 4-амалий машғулот Мавзу: Дарёларда қуриладиган гидротехника иншоотлари турлари, тузилиши. Тўғонсиз сув олишнинг асосий турлари.Тўғонсиз сув олиш турлари қурилиш ва эксплуатация тажрибалари асосида ишлаб чиқилган схемалар бўйича қабул қилинади. Тўғонсиз сув олишнинг асосий турларига қўйидагилар киради: бир каллакли бошқарилмайдиган; кўп каллакли бошқарилмайдиган; бир каллакли бошқариладиган ва кўп каллакли марказлашган бошқарувли, шпорали (7-расм,). Download 13,6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |