Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Гидротехника иншоотларида рўй берган авария ва шикастланишлар



Download 13,6 Mb.
bet31/77
Sana01.06.2022
Hajmi13,6 Mb.
#626708
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   77
Bog'liq
ГТИ га кириш мажмуа янги 29 08 2019

Гидротехника иншоотларида рўй берган авария ва шикастланишлар

Кенг кўламдаги гидротехника қурилиши йирик гидротехника қурилишларини бунёд этиш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ бўлиб, улар нафақат бутун минтақанинг экотизимларини фаолият кўрсатиш шароити ва физика-жуғрофий тавсифини ўзгартириб қолмасдан, балки ишдан чиқишлар, носозликлар, бузилишлар натижасида йирик авария ва техноген фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариш хавфига ҳам эгадир.


Гидротехника қурилиши тарихида кўпгина авария ҳолатлари қайд этилган, уларнинг баъзилари кўп сонли одамлар қурбон бўлишига, жиддий иқтисодий, экологик ва ижтимоий талофат, зарар ва йўқотишларга олиб келган (16.5-жадвал)
16.5-жадвал

Тўғонларда рўй берган ҳалокатли аварияларга мисоллар





Тўғон жойлашган мамлакат

Тип/ баланд-лиги, м

Авария йили

Авариянинг асосий сабаби

Қурбонлар сони

1

2

3

4

5

Дейл Дайк
(Англия)

Г/29,0

1864

Тўғон устидан сув ошиб ўтиши,
сув тошқини

238

Саус Форк
(АҚШ)

Г/21,5

1889

Тўғон устидан сув ошиб ўтиши,
сув тошқини

2500

Аустин
(АҚШ)

БГ/15,2

1911

Замин бўйлаб силжиш

100

Глено
(Италия)

К/52,0

1923

Замин бўйлаб силжиш

500

Сент Френсис (АҚШ)

БГ/62,6

1928

Кимёвий суффозия

400

Мильпасе (Франция)

А/66,0

1959

Қирғоққа туташган қисмининг силжиши

421

Оруш
(Бразилия)

Г/54,0

1960

Тўғон устидан сув ошиб ўтиши, сув ташлаш иншоотининг бузилиши

1000

Вайонт
(Италия)

А/262

1963

Тўғон устидан сув ошиб ўтиши, сув омборида ўпирилиш

2600

Семпор (Индонезия)

Г/54,0

1967

Тўғон устидан сув ошиб ўтиши, сув ташлаш иншоотининг бузилиши

200

Буфало Крик (АҚШ)

Г/32,0

1972

Тўғон устидан сув ошиб ўтиши,
сув тошқини

125

Титон
(АҚШ)

Г/93,0

1976

Лойиҳадаги қўпол хатолик, контактли суффозия

11

Мачху-г (Ҳиндистон)

Г/26,0

1979

Тўғон устидан сув ошиб ўтиши,
сув ташлаш иншооти затвори бузилиши

2000

Гидротехника иншоотларидаги рўй берадиган авария, бузилиш ва ишдан чиқишларни келтириб чиқарувчи сабаблар таҳлилига бизнинг мамлакатимизда бўлгани сингари, бошқа давлатларда ҳам катта эътибор берилади.




Гидротехника иншоотларидаги аварияларга сабаб бўлувчи ижтимоий-экологик омиллар ва уларни тутган ўрни

Гидротехника иншоотлардаги аварияларни бевосита сабаблари бўлиб қўйидагилар ҳисобланади:


-иншоотни конструктив элементлари ва заминини деформацияси туфайли гидротехник иншоотни устуворлигини йўқолиши;
-конструкцияларни, шунингдек конструктив элементлар ва заминларни ейилиши ва эскириши, уларда шикастланишларни йиғилиб бориши туфайли иншоотни ўз мустаҳкамлигини йўқотиши;
-сув ўтказиш иншоотларини сув ўтказиш қобилияти етарли эмаслиги ва тўғон устидан сувни ошиб ўтиши;
-алоҳида сабаблар, масалан, ҳарбий ҳаракатлар, бошқарувда йўл қўйиладиган хатолар, диверсия ва ш.к.
Гидротехника объектларидаги ижтимоий-экологик бузилишлар деганда инсонларни табиий-экологик ёки ижтимоий яшаш шароитидаги ихтиёрий ноқулай ўзгаришлар тушунилади ва бунда улар инсонни ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирадиган ҳолатга мослашиш қобилиятига, унинг биологик ёки ижтимоий-иқтисодий хусусиятларига таъсир кўрсатиши ҳисобга олинади.
Ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган ҳамда гидротехника объектлари қурилиши ва эксплуатацияси билан боғлиқ ижтимоий-экологик бузилишлар қаторида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
-сув тошқини ва ҳудудни сув босиши;
-қирғоқларни ювилиб кетиши;
- инсон соғлиги учун хавфли организмлар пайдо бўлиши;
-ерлар эрозияси ва деградацияси;
-гидротехника иншоотларини носозлиги.
Гидротехника объектларида ижтимоий-экологик бузилишларнинг бевосита сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
-гидротехника иншоотларидаги авариялар;
-гидротехника иншоотларини ишдан чиқиши ва носозлиги;
-гидротехника иншоотларини лойиҳавий эксплуатация режимига риоя қилмаслик;
-гидротехника иншоотларини эксплуатация режими билан атроф-муҳит омиллари ўртасидаги ноқулай мутаносиблик.
Гидротехника иншоотларидаги авариялар ва ижтимоий-экологик бузилишларни келтириб чиқарувчи сабаблар турли-туман бўлиб, улардан бирортасини муайян бир авария ёки бузилишлар учун асосийси деб кўрсатиш жуда қийин. Кўп ҳолларда гидротехника объектларида авария ва бузилишлар ноқулай шарт-шароитлар туфайли содир бўлади ва уларни тўртта асосий гуруҳга бўлиш мумкин:
-фавқулоддаги (стихияли) шароитлар, уларга ҳалокатли сув тошқини, зилзила, довул, жала, тоғ кўчиши ёки ўпирилиши, иншоотларга музлар тиқилиб қолиши, юқорироқда жойлашган димловчи иншоотларда сув уриб кетиши кабилар киради;
-ҳисобий табиий ёки эксплуатация юкламалари ва таъсирларни потенциал хавфли равишда биргаликда келиши, кўп ҳолларда уларга гидротехника иншоотларининг давомли носозлиги, эксплуатация шароитини ўзгариши, гидротехника иншоотлари ва уларни алоҳида конструктив элементларини шикастланиши киради;
-иншоотлар, конструкциялар, заминлар ва уларнинг элементларини мустаҳкамлиги, устуворлиги ва чидамлилиги етарли эмаслиги, шу жумладан материал ва грунтларни вақт давомида физика- механикавий хоссаларини ёмонлашуви (материаллар эскириши);
-келиб чиқишга кўра субъектив тавсифга эга турли хил сабаблар: лойиҳани етарлича илмий асосланмаганлиги, ишларни сифатсиз бажарилиши, таъмирланиш ўз вақтида ўтказилмаганлиги, эксплуатация қоидаларига риоя қилмаслик.
Замонавий гидротехника объектларида авария ва турли хил бузилишларга объектив сабаблардан бири қилиб, объектларни аввалгиларга нисбатан ноқулайроқ шароитларда, яъни заминларни мураккаб муҳандислик-геология тузилишга эга бўлган сейсмик фаол зоналарда, геологик нуқтаи-назардан кам ўрганилган дарёларда, кучли антропоген жараёнга мойил бўлган ҳудудларда барпо этилаётганлигини қайд этиб ўтиш мумкин.



Download 13,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish