Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё – технология институти


Технологик сигнализациянинг принципиал



Download 0,67 Mb.
bet7/11
Sana01.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#625864
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
БМИ АБТ пахта

Технологик сигнализациянинг принципиал
электр схемаси
Технологик жараёнларнинг автоматлаштириш тизимларини яратишда бир – биридан таркиби ва уларнинг айрим қисмларини тузиш усуллари бўйича фарқ қилувчи турли сигнализация чизмалари ўрин олмоқда. Сигнализация чизмасининг энг рационал тузилган вариантини танлашда унинг конкрет шароитда ишлаши, шунингдек, ёруғлик – сигнал аппаратураси ва сигнализация датчикларига қўйилган техникавий талабларни эътиборга олиш керак.
Баъзи сигнализация чизмаларини кўриб чиқайлик. 12-расмда электр двигатель ҳолатининг сигнализация чизмаси берилган. Биринчи ҳолда (21.10-расм, а) электр двигателнинг ишга тушиш сигнализацияси контактор (магнитли юритгич) К чулғамига параллел уланган битта чироқ HL1 орқали амалга оширилади айрим ҳолларда чироқ HL1 қўшимча қаршилик билан кетма – кет уланади. Бундай чизмада қўшимча блок – контактлар талаб қилинмайди, бироқ чироқнинг куйиш эҳтимоли кўп бўлади.
Иккинчи ҳолда (12- расм, б контактор К чулғамига параллел уланган НL1 лампадан ташқари контакторнинг узувчи блок – контакти билан уланган ва электр двигателнинг узилганини сигнализацияловчи НL2 лампа бор. Бунда исталган лампанинг куйиши нотўғри сигнал беришга олиб келмайди.
12-расм, в да келтирилган НL1 ва НL2 сигнализация лампаларининг улаш чизмаси контактор К битта уланувчи ва битта узувчи блок контактларидан иборат. Агар блок – контактлар етмаса, у ҳолда сигнализация лампаларини улаш учун контакторнинг блок – контактларини кўпайтирувчи оралиқ реленинг контактларидан фойдаланиш мумкин.



12- расм. Технологик сигнализациянинг принципиал
электр схемаси.

Сигнализация лампаси НL1 ни контактор чулғамига параллел улашга қараганда уланувчи блок – контакт билан улаш афзалроқдир, чунки бунда бошқариш ва сигнализация занжирларини ажратишга имкон яратилади ҳамда контактор ишига НL1 лампа занжиридаги бузилишларнинг таъсири бўлмайди.




Мехнат мухофазаси
“Тошкент ёғ-мой комбинати” ОАЖ ҚК ўзбекистон Республикасида ўсимлик мойларини ишлаб чиқариш вани қайта бўйича етакчи скорхоналардан биридир. Унинг асосий маҳсулотлари-тозаланган ёғ, маргрин, майонез, совун ва глецириндир.
“Тошкент ёғ-мой комбинати” ОАЖ ҚК қуйидаги цех ва бўлимлардан иборат:
1- Чигит хўжалиги; 2- Тайёрлов бўлими; 3- Форпресс цехи; 4- Рафинация цехи; 5- Экстракция цехи; 6- Кристаллизация цехи; 7- Майонез цехи; 8- Гидрогенизация цехи; 9- Маргарин цехи; 10-Ёғ кислоталарини дистилляциялаш цехи; 11-Совун цехи.
Мазкур битирув ишини бажаришда пахта мойи олишда экстракциялаш усулини ёрдамида прессдан чиқган кунжара таркибидан қолдиқ мойни ажратиб олиш жараёнини автоматик бошқариш тизимини шакллантирилди. прессдан чиқган кунжара таркибида агар форпресслаш усули билан ишланилса 12-14 %, агар тўлиқ пресслаш усули билан ишланса 7-8% мой қолади. Кунжара таркибидаги бу қолдиқ мой кунжаранинг мойлилиги дейилади.
Маълумки, ўсимлик мойлари органик моддалардан ташкил топган бўлиб, кўпчилик органик эритувчиларда яхши эрийди. Кунжарадан мойни органик эритувчилар ёрдамида эритиб олиш иқтисодий жихатдан зарур хисобланади, чунки пресслаш йўли билан олинаётган ўсимлик мойлари миқдори халқ истеъмоли талабларига етарлийча эмас. Албатта экстракция билан олинган ўсимлик мойининг сифати пресслаш усули билан олинганга нисбатан пастроқдир, чунки экстракцион мой таркибига липидлардан ташқари организм учун фойдасиз бўлган турли органик моддалар эриб ўтган бўлади. Имконият борича экстракция усули билан олинган ўсимлик мойлари техникада ишлатилиши лозим.
Кунжарадан мойни экстракциялаш учун совутилган кунжара майдаланиб, аниқ бир ўлчамга эга бўлган ҳолатда экстракцияга берилади. Эритувчида-бензинда эриган холатдаги ажралиб чиққан мой мисцелла дейилади. Экстракция хомашёси ички структурасининг қанчалик ўзгарганлиги ёки бўзилганлиги олинаётган мойнинг миқдорига ва жараённинг тўлиқлигига катта таъсир этади. Тўлиқ мойсизлантирилган кунжара қолдиғи шрот деб аталади.
Экстракция вақтида экстрактордан чиқаётган мисцелла таркибида 0,4-2 % атрофида шротнинг қолдиқ қуйқалари бўлади. Шунинг учун экстрактордан олинган мисцелла аввал турли усуллар билан қуйқадан тозаланади. Мисцелла ўз таркибида концентрациясига қараб бир мунча миқдор мой ва қолган қисми бензиндан иборатдир. Мисцелла таркибидан бензинни учириб юбориб бензинсиз мой олиш жараёни дистилляция деб аталади. Мисцелладан бензин тўлиқ ҳайдалиши лозим ва жараён имкон борича қисқа муддатда олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Дистилляция жараёни очиқ ва ёпиқ буғ билан қиздириш ва вакуум шароитида бензин буғларини учириш йўли билан олиб борилади.
Экстрактордан чиқаётган шрот таркибида 25-40% гача эритувчи бўлади. 1-вазифа шуки шрот таркибидан эритувчини хайдаш. Шу жараённи олиб бориш шароитлари шрот озиқа сифатини белгилайди. Тострда жуда унумли, энг кўп миқдорда эритувчини хайдаш мумкин. Шрот таркибида қоладиган эритувчи миқдори 0,05% гача бўлади. Шрот сифати ошади.
Ўзбекистонда меҳнатни мухофаза қилиш талаблари, харакатдаги ҳақиқий қонунлар, ишлаб чиқариш корхоналарининг тажрибалари илмий тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилади. Ўзбекистон Республикасининг ва Республика касаба уюшма ташкилотларининг розилиги билан тасдиқланган, бу қоида стандарт (ягона нусха) нормалари кўрсатмалари қонун бўлиб тармоқ ва корхонанинг ҳамма тармоқларига фойдаланишга топширилган кундан бошлаб кучга киради.
Жамиятнинг равнақи йўлидаги иш фаолият, Ўзбекистонда мехнат конунлари билан тартибга олинади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг қонунларида ҳар бир гражданнинг мехнатга, дам олишга, ўкишга, ижтимоий таъминотга ва унинг вазифасига аниқлик киритиб мустаҳкамланган.
Мехнат фаолияти, ёзма равишда Мехнат шартномаси тузилгандан кейин бошланади. Ишга қабул килиш бошкарманинг буйруги билан расмийлаштирилади.
Ишга қабул қилинувчи топширилган иши бўйича синовдан ўтади. Ишчи ва хизматчиларнинг соғлиги, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, иш вақтининг узайтирилишини нормаллаштириш асосий омиллардан хисобланади.Меҳнат ҳақидаги қонунлар ишчи ва хизматчиларга уларни ишини сонига ва сифатига караб маошни тулашга каффиллик беради. Ишчиларнинг меҳнати учун маоши, тариф буйича белгиланади, хизматчиларнинг ойлик маоши эса, тасдикланган умумий режа буйича унинг мутахассислигига қараб белгиланади.
Ички меҳнат қоидалари тартиби, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, давлат мулкларини асраш, меҳнат хавфсизлигини шароити ва уни туғри ташкил қилишини, мақсад қилиб қўйган иш вақтидан оқилона фойдаланиш, меҳнат самарадорлигини ошириш, сифатли махсулот ишлаб чиқариш, ашёларни асбобларни тежаш ва ишлаб чиқаришда талофат етишига йўл қўймаслик, келгусида ўзаро муносабатларни ривожлантиришни ўзига мақсад қилиб олади. Меҳнат интизомига риоя қилиш ва ички тартиб коидаларига риоя қилиш, иш кунини белгиланган вақтида, ҳеч қандай иш кунини бузмасдан унга риоя қилган ҳолда, иш вақтини фақат ишлаб чиқаришга сарифлаб, мастер (смена бошлиги) кўрсатмаларини аниқ ва ўз вақтида бажариб иш жойини яхши асраб, иш жойни алмашувчи (сменадоши) кишига тоза ва ишга яроқли ҳолда топшириб, сменани топшириш учун керакли ҳамма ишлар бажариб, техника хавфсизлиги, тозалик ва ёнғинга қарши талаб номаларни кўриб чиқилган қуйидаги тадбирларга амал килиш керак. Белгиланган жойларда махсус кийим – кечаклар билан ишлаш талаб қилинади. Узлуксиз ишларда алмашувчи келгунча ишни ташлаб кетиш ман қилинади.
Иш вақтида сменадаги бошқа ишчиларни ўз ишидан чалғитиш қатиян ман қилинади. Чекиш фақат махсус жихозланган жойларда рухсат берилади. Ишга ширакайф (маст) ҳолда келинса, сабабсиз ишга келинмаган ҳисобланади. Ҳар бир нефт ва газ конларида махсус йиғилиш жойлари бор. Иш жойларга махсус навбатчи машиналарда олиб борилади. Йиғиладиган жойдан, иш жойларига (объектларга) жўнатилишини кон бошлиқлари амалга оширади.
Автобусда боргунча ишчилар техника хавфсизлигига риоя қилиб, автобусда тайинланган бошлиққа ёки у бўлмаса шофёрга бўйсунишлари керак. Иш жойига транспорт билан бораётганда ишчилар қуйидаги хавфсизликларга риоя қилишлари керак.
- Харакатланаётган машинадан сакраб тушиш ёки сакраб миниш тақиқланади;
- Машина бортига фақат орқа томондан ёки ўнг томондан чиқиш керак;
Қатламга таъсир кўрсатиш ва қудуқларнинг туби атрофига ишлов бериш комплекс ишларни ўз ичига олади: тайёргарлик бевосита технологик ва якуний ишларни ҳар бир турини бажаришда потенциал хавфли ва ишлаб чиқариш зарарли омиллари мавжуд бўлиб, белгиланган ГОСТ билан таснифланган «ховфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари»га муофиқ физиковий, кимёвий ва психологик турларга ажратиш мумкин. Физиковий ховфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларига қуйидагиларни киритиш мумкин: машина ва механизмларнинг айланувчи ва ҳаркатланувчи қисимларига тушиш эҳтимоли; қудуқ олдидаги иш майдончасига агрегатларни жойлаштириш вақтида уларнинг тагига тушиб қолиш эҳтимоли; қувурларни ётқизишда зарба ва травмалар олиш эҳтимоли; комуникацияларни синашда бирикмаларнинг герметиклиги бузилиши натижасида сув ёки ишчи суюқлик оқимидан зарар олиш эҳтимоли; ишчи зонани чиқиш газлари билан газланиши, иш жойида юқори даражада шовқин бўлиши;агрегатларга хизмат қилишда йиқилиш хавфи ва бошқалар.
Кимиёви хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллар гуруҳи инсон организимини умумтаксик ва яллиғланишига олиб келади. Кислоталарнинг буғлари кўз қобиғга нафас олиш органларига таъсир кўрсатади: Кислота ва бошқа кимёвий реагентларнинг инсон организимига тушиши терининг яллиғланиши, ўғир кимёвий куюшга олиб келади. Қўл етарли даражада тозаланмаганда кимёвий моддаларни овқат ҳазм қилиш тизимларига тушиш эҳтимоли зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ишчи суюқлик эритмаларини тайёрлаш, агрегатлар, қудуқ устини қувурлар билан улашда юзага келадиган умумлаштирилган ва характерли хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари келтирилади. Қудуқ тубига таъсир этишнинг ҳар бир технологик услубида хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларига ўзига хос ёндашиш лозим.
Қудуқ туби зонасига ишлов бериш ва қатламга таъсир кўрсатиш бўйича технологик жараёнларни бажаришда меёрдаги ва хавфсизлик иш шароитларини таъминлаш учун қуйидаги тадбирлар тавсия этилади.
Ҳар қандай қудуқ туби зонасига ишлов бериш ва қатламга таъсир кўрсатиш нефт қазиб чиқариш бошқармасининг бош муҳандиси ёки бош геолиги томонидан тасдиқланган, хавсиз ишлаш тадбирлари ва иш раҳбарлари жавобгар муҳандис-техник ишчи режа кўрсатилган режа бўйича амалга оширилиши лозим.
Иш режасида қудуқнинг геологик-техник маълумотлари, шу жумладан ишлатиш тизмасининг диаметри ва унинг рухсат берилган босим, таёргарли якуний ишчи суюқлик эритмасини ҳайдаш, босим ва эритмаларни ҳайдаш тезлиги ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссалари кўрсатилган бўлиши лозим. Термокимёвий ва термогазокимёвий таъсир кўрсатиш режасида бу усуллар учун барча хусусиятлар ҳисобга олинади. Иш режасида юзага келиши мумкин бўлганхолатларни бартараф қилиш бўйича тадбирлар кўрсатилган бўлиши керак.Зарур бўлганда иш режалари шаҳар туман санитар-эпидемиологик станцияси бош врачлари билан келишилади.
Қудуқ туби зонасига ишлов беришда аниқ усулларга қабул қилинган институтлар, корхоналар томонидан ишлаб чиқилган нефт газ қазиб чиқариш саноатида хавфсизлик қоидалари ва меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномаларга риоя қилиш лозим. Иш бошлашга қадар раҳбар хизмат кўрсатувчи ходимларни технологик жараённи ўтказиш режаси, унинг хусусиятлари, қудуқда уни амалга ошириш тартиби ва хавсизлик қоидалари билан таништириш лозим.
Кислота ва бошқа кимёвий эритмаларни тайёрлаш, тўкиш, қуйиш, ҳайдаш, эритиш, ташиш бўйича барча ишлар максимал механизациялашган ва ёпиқ тизим бўйича амалга оширилиши керак.
Қудуқ туби зонасига ишлов бериш бўйича технологик жараёнлар ўтказиш кўзда тутилаётган қудуқда майдонча тайёрланади. Насос агрегатлари қудуқ оғзидан 10 метрдан кам бўлмаган оралиқда жойлаштирилади, улар орасидаги масофа 1метрдан кам бўлмаслиги лозим, кабиналари эса қудуққа қаратилмайди. Насос қурилмаларининг гидравлик қисми тўсиқ ёки ёпиқ қобиққа эга бўлиши лозим. Технологик жараённи бажариш учун ишлатиладиган бошқа махсус техникалар қудуқдан камида 25 метр масофада ўрнатилиши керак.
Аввал насос агрегатларнинг созлиги ишчи босимда текширилади. Насос қурилмалари ва қудуқ усти боғлангандан кейин ҳайдовчи қувурлар кутиладиган максимал босимдан бир ярим баробар босимда синалади. Майдончада технологик операциялар ва майиший хизмат учун зарур миқдордаги сув бўлиши лозим. Синаш даврида қудуқдан 50 метр радиусда хавфли зона белгиланади.
Қудуқда ишчи эритмаларни ҳайдаш вақтида жихозларни таъмирлаш, қўшимчалар тортиш, томчилашни бартараф қилишга йўл қўйилмайди.
Қудуқ туби зонасига ишлов бериш бўйича ишлар ҳимоя коскаси, махсус кастюм, резинали фартук, ҳимоя очкиси, резинали қўлқопларда бажарилади.
Майдончада кўзни юувиш учун керакли миқдордаги сода эритмаси, ҳимояловчи дермотологик моддалар, биринчи ёрдам кўрсатиш учун аптечка таъминоти кўзда тутилади.
Электр токи нефт ва газни қазиб олаётганда, тайёрланаётганда, юклаб ташиётганда, қайта ишлаётганда ва бошқа ишларда кенг кўламда ишлатилаяпти. Бу мураккаб технологик жараёнларда потенциал хафни оширади.
Электр токи инсонга туғридан туғри ёки беихтиёр таъсир ўтказиши мумкин.
- Биринчи ҳолатда жароҳат олиш сабаб манбаси, электр белгиси (электр ёйи, электр симларининг уланиши жойидан, электр металлардан). Кўзларни ультрабинафша нурлар билан шикастлайди.
- Иккинчи холатда ички органларни шикастлайди, юракни, нафас олишни органларни, нерв системаларини ва хакозо.
Физикавий табиатда токнинг одамга таъсири қуйидагича бўлиши мумкин:
- Қиздириб (термик) куйиш, қоннинг қуйилиши, электромеханик (қонни электролиз қилиш, ионларга ажралиш, унинг таркибини вазифасини ўзгариши мумкин.
Электр токидан жарохат олган пайтда алоҳида органлардек тананинг бир қисми ва умуман организм жарохат олиши мумкин. Электр токидан жароҳат олиш хавфи кўп томонлама юқори кучланиш тармоқлари бевосита одам танаси ёнида бўлганида содир бўлади. Ерга тусатдан электр токи симларини узилгани ерга тушганда ёки электр қурилмаларининг изоляциясини тешилганда, яна электр қурилмаларининг ерга улар жойлари атрофи, ёки момоқолдироқдан ҳимоя қилиш қурилмалари атрофида, ер электр токи кучланишида бўлиб қолиши мумкин.
Шунга кўра токни (оқиш зонаси) ҳаракат қилиш таъсири доираси 20 метргача. Электр токини ўтказмайдиган материалларни бир-бирига (ишқаланиши натижасида) ёки металларга ишқаланиши натижасида электр заряди ҳосил бўлади.
Ҳосил бўлган мувозанат ҳолатидаги электр токи деб аталади. Электр токи баъзи бир вақтида ўн минглаб вольтни ташкил қилади ва катта хавф туғдиради. Электр токи ёнувчи суюқликларни парини ҳава ёки чанг билан аланга ҳова билан аланга олдиришга қодир, бу ёнғинни пайдо бўлишига ҳатто портлашларга олиб келади. Одамларни юқори кучланувчи ток олдига бориб қолмаслиги хавфни олдини олиш чора ва тадбирларини ўтказиш зарур. Яъни ток ўтказувчи қисмлар ёнига бориб бўлмай қилиш керак. Ҳимоялаш учун ерга улаш (заземление) одамларни юқори кучланувчи ток жароҳатидан ажратувчи асосий тадбир ҳисобланади.
Ҳимоялаш учун токни узиб қуйиш, электр токи етказувчи шиналар металли қобиқларга туташиб қолганда хавфсизликни олдини олиш асосий тадбирдир. Юқори кучланишли токдан паст кучланишли токка ўтиш ҳимояси. Паст кучланишли токка кўчма электр асбобларини ва қўл лампаларини қўллаш керак.
Электр қурилмаларга хизмат кўрсатилаётганда ҳимоя воситаларини қўллаш.
Электр жарохатларидан огоҳлантириш учун плакатлар осиш керак.
Блокировка қилиш учун қурилмалар юқори кучланишли токда бўлган жихоз қисмларига тегмаслигига ишониш ҳимоя воситаси ҳисобланади.
Кўмакчи ҳимоя воситалари ишчиларни якка якка ёруғлик, иссиклик ва механик таъсирларидан ҳимояланишга мўлжалланган. Буларни ҳимоя қиладиган кўзойнак, газ ниқоблар, сақлайдиган камарлар ва махсус қўлқоплар киради.
Ҳимоя воситалари – булар махсус кўчирма мослаштирилган аппаратлар, булар электр ёйларининг таъсиридан махсулотларни ёнишидан, юқори кучланиш токи бор.
Буларни шартли уч гуруҳга бўлиш мумкин: ажратадиган, тусиқ қиладиган ва кумак берадиган.
Ажратадиган воситалар одамларни электр токлардан ажратишни таъминлайди. Тўсувчи ҳимоя воситалари ток ўтказувчи қисмларни вақтинча тўсиш учун мўлжалланган. Яна коммуникацион (алоқа йўллар) аппаратлар билан янгилаш операцияларни ўтказаётганда огоҳлантирувчи тусиқлар учун мўлжалланган. Буларга тусиқлар, ғовлар ажратиб турувчи қопламалар, ажратувчи қопқоқлар, вақтинча ва кўчма ерга улагичлар, огоҳоантирувчи плакатлар киради.
Кўмакчи ҳимояланиш воситаларига ишчиларни якка-якка ёруғлик, иссиклик ва механик таъсирлардан ҳимояланишга мўлжалланади. Буларга ҳимоя қиладиган кузойнаклар, газ ниқоблари, сақлайдиган камарлар, махсус қўлқоплар киради.
Электр токидан шикастланиш хавфини огоҳлантириш мақсадида плакатлар қўлланилади. Булар тақиқловчи, огоғлантирувчи, эслатувчи ва рухсат берувчиларга бўлинади.
Газ саноатида иш ва ишлаб чиқариш нотўғри ташкил қилинганда, маълум профилактик чора ва тадбирларга риоя қилинмаган вақтида, одамга зарарли газлар ёки бошқа нарсаларнинг таъсири ишлаётганда ёки ишлаганда таъсир бўлиши мумкин.
Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш факторлари тўрт группага: жисмоний, кимёвий, рухи-физиологик ва биологик бўлимларга бўлинади.
- жисмоний бўлимга иш жойида ховасини чанглиги, газлиги (ортиш ва тушириш ишлари ва қумли бўрон, газ сиркиб чиқиши қудуқларда ишлаш) киради;
- жихозларни устини баланд ёки паст температураси, яна иш жойининг ҳавоси (очиқ майдонда ишлаш) киради;
- иш жойда шовқиннинг кўтарилиши пасайиши даражаси (бурғуловчи қурилмаларда, газни бир жойдан бошқа жойга насос ёрдамида қуйиш станциялар хоналарида);
- барометрик босимни тушиши (баланд дебитли фавворали қудуқлар);
- нами ошгани ёки камайгани ва ховани (очик майдонлардаги ишлар);
- электр токи билан жароҳатланиш хавфи;
- ультрабинафша нурларининг юқори даражаси ва инфрақизил нурланиши (очик майдонлардаги ишлар, ёнувчи фавворалар).
Кимёвий омиллар: умумий заҳарловчи ва қичитадиганларга бўлинади, одам организмига эса нафас олиш йуллари орқали овқатни ҳазм қиладиган тармоқларига ёки тери пардаларига ҳаракат қилиб киради.
Рухифизиологик бўлимлар бўлимининг таъсири хусусияти қуйидагиларни ўз ичига олади: жисмоний оғирликлар, мувозанат ҳолатидаги, динамик (бурғулаш ишлари, авария ва таъмирлаш ишлари) кучланиш (ҳаддан ташқари) эмоцианал (рухи) оғриқлар.
Сероводород (НS) – рангсиз газ палағда тухум ҳидли, алангаланиш даражаси 290С0. Хавога нисбатан зичлиги, шунинг учун сероводород қудуқларда чуқурликларда, зовур ва бошқа паст хандакларга тўпланиб қолади.
Сувда яхши эрийди, сувли эритмада бўш кислота ҳисобланади, кўкиш аланга бўлиб ёниб сув ва II оксидни олтингугурт ҳосил қилади (О).
Ҳаво билан аралашганда 4,3 дан 46% ҳажмда портлаш хавфи бор. Сероводород кучли асабий захар бўлиб нафас олишни тухтатиб ўлимга олиб келади. Нафас олиш йўлларини ва кўзни ачитиб таъсир кўрсатади.
Захарланганда биринчи ёрдам-тоза ҳаво. Серовород билан ишлаётганда газниқобларининг «КД» «БКФ» «В» маркалари кулланилади.
Метанол – метилли спирт (СН ОН) – тиниқ рангсиз суюқлик, ҳиди ва таъми билан этилли спиртни эслатади. Солиштирма оғирлиги 0.79. Қайнаш температуаси 64-70Со сув билан хар томонлама аралашади. Портлаш чегараси 5,5 – 36,5% хаво билан аралашганда қуюқланиш чегараси 5 мг/м.
Метанол – кучли захар бўлиб, асосан нерв системасига ва темирларга таъсир қилади. Одам организмига нафас олиш йўллари орқали хатто пат емаган тери орқали ҳам ўтиши мумкин.
Айниқса метанолни ичиш жуда хавфли 5-19 мг метанол оғир захарланишга олиб келиш мумкин. 30 мг эса ўлимга олиб келади.
Захарланиш аломатлари – бош оғриги, бош айланиш, қусиш, қорин оғриғи, умумий ҳолсизланиш, шиллиқ пардаларнинг қичиши, оғир аҳволда бўлганда эса кўриш қобилиятини юқотади, ўлимга олиб келади.
Этилли суюқлик – этилли бензин таркибига киради уни портлаш хусусиятларини камайтиради. Этилли суюқлик – заҳар. Этилли бензин одам организмига қўлни ювганда, бензинни шланг орқали ўтиши қобилиятига эга.
Заҳарланиш аломатлари бош оғриши, бош айланиши, юрак уриши ошиши ва камайиши қуюқланиш мумкин бўлган чегараси 0,001 мг/м.
Биринчи ёрдам – тоза ҳаво, сув берилсин.
Пирофорли темир – бу модда одатдаги ҳарорат кислород ҳаво иштирокида қизиб ўз-ўзидан ёниш хусусиятига эга. Аппаратларнинг бочкаларнинг, қувурларнинг занглаши ва чириши натижасида ҳосил бўладиган пирофорли темирлар киради.
Пирофорли темир – жихозларни қувурларни ички деворларни қоплайди у ташқи кўриниши қора қуйқум бўлиб қора куяга ўхшайди. Пирофорли қолдиқлари ўраб турган атрофнинг паст температурасида ҳам қизиб ўз-ўзидан ёниб кетиши мумкин. Ёнғин ва портлашни олдини олиш учун таъмирлашдан олдин идишларни, бочкаларни, қувурларни буғлаб, кейин сув билан тўлдириб ва секин уни қўйиб юбориб кейин таъмирлаш ишлари бошланади.
Об-ҳавони ноқулай шароити деб ҳованинг қуйидаги температураси (даражаси) ва шамолнинг тезликлари ҳисобланади: Т-36 градусда ва шамолнинг ҳар қандай паст тезлигида, - 35 дан 26 градусгача шамолнинг 1,5 м/сек ва ундан кўпроқ тезлиги пайтида.
Зарарли иш шароитида касбий ҳимояланиш учун танани ифлос қилмаслик учун, яна ноқулай температура шароитларда ишловчи меҳнаткашларга махсус иш кийимлар корхонанинг ҳамма – мулклари қатори хусусий ҳисобланади ва ундан мехнатни қўриклаш ва техника хавфсизлиги буйича махсус ишлаб чиқилган йўл-йўриқлари асосида фойдаланиш зарур. Кўрсатилган иш жойларида фақат махсус иш кийимларидан фойдаланишни бузилиши меҳнат интизомини бузиш ҳисобланади. Махсус оёқ кийимларга қўлланилаётган материаллар резинали ва босма жунлиларга бўлинади. Асосий махсус оёқ кийимларнинг турларига, мувозонат ҳолатига қарши махсус оёқ кийимлари, иссиқдан ҳимояловчи махсус оёк кийимлари, сувдан, кислотадан ва ишқордан, нефт махсулотларидан, газконденсат ва бошқа суюқликлардан ҳимояловчи махсус оёк кийимлари киради.
Қўллар жисмоний, механик, электрик ёки қиздириш натижасида жароҳатланиши мумкин, булар натижасида қирилиши (тирналиш) дан тортиб юқимлик яраларгача ёки оғир жарохат олиш мумкин. Кимёвий зарарланиш ҳам ҳар хил манбалари бор, буларнинг натижасида дермотов бўлиши мумкин.. Қўлни ҳимоя қилиш учун қўлқоплардан ёки туқима матолардан қилинган қўлқоплар кенг қўлланилади. Суқиладиган ва кесадиган предметлар билан ишлаётганда яна пайвандлаш ишларини бажараётганда энг яхши материал–чари (тери). Кимёвий таъсирлардан химояланиш учун купинча синтетик материаллардан резина ёки платикада фойдаланилади.
Юз ва кузни химоялаш учун – химоя кузайноклари, калкон ва никоблардан фойдаланилади. Аммо уларни газ саноатида куллаш чегараланган, чунки юз газ никоблари оркали химояланади. Ишлаб чикариш шароитларида куз хар хил жарохат олиш мумкин. Механик – мателларга ишлов берилаётганда, монтаж ва таъмирлаш ишларини бажараётганда қаттиқ жисм парчалари учиб жарохатлайди.
Кимёвий – қоришма ва кислоталар, ишқор ва органик ва органик эритмалар яна ультра бинафша ва бошқа нурловчи энергияларининг турлари билан жарохатланиши мумкин. Зарарли факторларнинг ҳаракатига боғланиб стандартларга асосланиб кўзойнакларнинг бир неча тузилиши ишлаб чиқилаяпти. Кўзни ва юзни ҳимоя қилиши воситалари гигиеник ва фойдаланиш хусусиятлари ҳимоя комплексларини қониқтириш лозим. Ҳимоя кўзойнаклари ва қалқонлари кўз учун мўлжалланган. Ҳавода чанг борлиги аниқ бўлганда, қичитадиган пар, ёки газ бўлганда гардишлар юмшоқ, юзга елишиб турадиган кўзойнаклардан фойдаланилади. Агар жисм парчаларининг ёки учкунларининг учиш хавфи бўлса, теткали ёки ойнасимон пластмассалардан ясалган гардиши тангасимон очкилардан ёки тиниқ пластиклардан қилинган кўзойнаклар кўлланилади. Электр пайвандчилар ва иссиқ цехларда қалқонча қўллашади.
Чанга карши қўлланиладиган респираторлар чангдан ҳимояланиш учун қўлланилади.
Жуда қалин, қўл чанг бўлганда одатдаги пахта дока боғичларни юзга қўллаб амалда қўлланилади. Ишлаб чиқариш шароитида бошни темир қалпоқларни ва дубулғалар ёрдамида ҳимоя қилинади. Газ саноатида темир қалпоқлар одатда газ никоблар билан бирга қўлланилади. Шляпалар, қайтарма қолпоқлар иш кийимлар комплектига киради. Энг оммалашган бошни ҳимоя килиш воситаси дубулғалардир.
Улар техник жарохатланишларида ва электр токининг шикастланишлардан ҳимоя қилади. Якка ҳимояланиш воситалари нафас олиш органларига зарарли моддаларни газ, пар, ингалацион аэрозолларни модда тариқасида ўтишни олдини олади.
Инсонни кўриш ва нафас олиш органларига ҳимоялаш учун асосий ҳимоя воситалари газниқоблар ҳисобланади.
Ёнғинга қарши тадбирлар, саноат корхоналари қурилаётганда ва лойиҳалаштираётганда ҳисобга олинади. Курилиш лойихалаштирилаётганда портлаш ёнғин хавфи ҳисобга олинади. Ёнғин: моддий зарар келтирувчи махсус марказдан ташқаридаги назоратсиз ёнғин оловидан эҳтиёт бўлиб муомала қилмаганда ёки худди табиий офатдек содир бўлади. Баъзида ёнғинлар бахтсиз ҳодисаларга баъзида одамларни ўлимга олиб келади. Қурилиш ёки корхоналарни лойихалаштирилаётганда, қурилаётганда, фойдаланилаётганда ва таъмирланаётганда, техника хавфсизлиги меъёрлари ва қоидаларини бузилиши ёнғин чиқишини асосий сабаблари бўлади. Қувурларни, идишларни ва аппаратларни зичлигидан ёрилган деб, емирилганда ва занглаганда, қўшма бурмаларнинг қаттиқ бурилмагани натижасида, фланцли туташларда, зичлаганда ва мустахкамловчи халкаларда бузилади. Нефт ва нефт махсулотлари тўлдирилаётганда, бўшатилаётганда келиб чикиш, тукилиш мумкин.
Айрим ҳолларда тўлдирилган идишлар (цистерналар) ни қопқоғи ёпилмасдан қолиб, ёқилғи ҳавога (атмосферага) булғаниб кетади. Портлаш хавфи бўлган суюқликлар таъмирлаш учун тухтатилган ва ёқилғилардан тўлиқ бушатилмаган мосламаларда, қувурларда ва махсус идишларда ҳосил бўлади, ёнувчи суюқликларни ўт олдирувчи манбаларнинг кенг тарқалгани гугурт ёнғини, папирослар, гулханлар, пайвандловчи ёндиргичлардан ва б.к.
Ёнгинга карши тадбирлар ташкилий техник карши чоралар мунтазам кулланиб турилади. Бу тадбирлар портлаш ёнгин бериш сабабларидан олдинги харакатдаги меъёрлар асосида ишлаб чиқилган. Ёнғинга қарши тадбирлар шартли равишда 4 гурухга бўлинади: ёнғин ва портлаш содир бўлмаслиги технологик жараёни ва жихозларни қуриш ва уларни сайлашга асосланиб, хамда электр қурилмаларини ва б.к. хавфсиз фойдаланишига, ёнғин хавфи бор жойларда маъмурият қаттиқ тартибни жорий қилиши, ёнмайдиган қурилиш материалларини қўлланишига боғлик.
Ўт ўчиргичлар кўпикли, кукунли (поршокли), углекислоталарга бўлинади.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish