Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana



Download 12,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/456
Sana29.05.2022
Hajmi12,56 Mb.
#618302
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   456
Bog'liq
Yumashev-TRAVMATOLOGIYA VA ORTOPEDIYA [uzsmart.uz]

ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 
58 
34-расм. Скелет тортма учун 
керакли асбоблар. а — ЦИТО тақаси Киршнер кегайи билан; б — кегайни таранглаштириш ва 
сиқиш учун калит; в - қўл парма; г — кегайни ўтка-зиш учун электр парма. 
К а т та к ў с т о р қ а л и с к е л е т т о р т м а ў т к а з и ш . Катта кўстни 
пайпаслаб топгач, унинг асосидаги керакли нуқта аниқ.-ланади — орқа юқори 
бўлими ва ундан соннинг узунлик ўкига нисбатан 135° бурчак остида кегай 
ўтказилади. Скелет мосламасини қўйиш учун бу кулай бурчак хисобланади ва 
ёй ўриндиққа илинмайди. Тортиш кучи йўналиши тана ўкига нисбатан 
перпендикуляр бўлади. Тортиш кучи (юк вазни) рентгенограммага караб 
хисобланади ва унга асосланиб параллелограмм кучлари тузилади. 
Скелет тортма у ч у н т е м и р к е г а й н и с о н дўнг-л а р и
у с т и д а н ў т к а з и ш . Шуни инобатга олиш керакки, тизза бўғими халтаси 
яқин жойлашган, кон томир - нерв тутами ва сон суягининг ўсиш зонаси 
жойлашган. Кегай юбориладиган нуқта сон узунлигида, тизза қопқоғи юқори 
қутбидан 1,5-2 см юқорида, чукурлиги бўйича эса бутун сон бағрининг 
олдинги ва ўрта учдан бир қисми чегарасида ўтказилади (35-расм). 
18 ёшдан кичик бўлган беморларда кегай юқорида кўрсатилган нуқтадан 
яна 2 см юқорирокда ўтказилади, чунки дистал қисмида 
35-расм. 
Скелет тортма мосламасини ўрнатиш учун кегай ўтказиладиган 
нуқталар.
а 
- соннинг дистал қисмидан; 
б - 
катта болдир суяги ғадир-будур 
дўмбоғидан; 
в — 
тўпиқлар устидан. 


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 
59 
эпифизар тоғай жойлашган. Синиш жуда пастдан бўлса, кегайни сон дўнглари 
орқали ўтказиш мумкин. Кегайни сон артериясини шикаст-лантирмаслик учун 
ичкаридан ташқарига караб ўтказилади. 
Б о л д и р с к е л е т т о р т м а с и у ч у н к е г а й ў т к а з и ш . Кегайни катта 
болдир суяги ғадир-будур дўнглиги асосидан ёки катта ва кичик болдир 
суяклари тўпиқлари устидан ўтказилади (35-расм, б). Катта болдир суяги 
ғадир-будури говори нуқтаси остидан кегай юбо-рилганда, уни фақат 
ташқаридан ичкарига қаратиб киритилади, бу кичик болдир нервининг 
шикастланишидан сақлаб қолади. 
Шуни унутмаслик керакки болаларда кегай юборилганда у болдир суяги 
ғадир-будурини ёриб ўтиши, қўпориши ёки синдириши мумкин. Шунинг учун 
катта болдир суягидан кегай ғадир-будур орқасидан, суяк метафизидан 
ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. 
Кегайни болдир тўпиқлари сохасидан юборилганда ичкари томондан 1-1,5 см, 
ташқаридан эса 2-2,5 см юқоридан ўгказилади. Хамма холларда кегай болдир 
ўкига нисбатан перпендикуляр ўтказилади. 
Катта болдир суяги ғадир-будуридан скелет тортма мосламасини сон 
суяганинг пастки сохасидан ва бўғим ичидан синишларда кўйилади. Тўпиқлар 
сохасига қўйиш - болдир ўрта ва юқори қисмидан синганда бажарилади. 
Т о в о н о р қ а л и с к е л е т т о р т м а с и д а к е г а й ўтказиш. 
Кегайни товон танаси марказидан ўтказилади. Уни ўтказиш нуқтаси 
куйидагича аниқланади: кичик болдир суяги ўкини хаёлан тўпиқдан оёқ 
панжаси кафтигача (АВ) давом эттирилади, тупиқ, остидан кичик болдир 
суяги ўкига нисбатан перпендикуляр тикланади (АД) ва квадрат (АВСД) 
тузилади. АС ва ВД диагоналлар кесишган нуқта кегай юбориладиган нуқта 
хисобланади (36-расм, а). Кегай юбориладиган нуқтани бошқа усулда 
аниқласа хам бўлади. Бунинг учун панжа болдирга нисбатан тўғри бурчак 
остида кўйилиб, тўғри чизиқ ташқи тупиқ, орқа томонидан кафтгача товон 
орқали ўтказилади, тупиқ, билан кафт ўртасидаги масофа иккига бўлинади. 
Бўлиниш нуқтаси кегай юбориладиган жой хисобланади (36-расм, б). 
Товон орқали скелет тортма болдир суякларининг ҳамма сохасидаги 
синишлар, бўғим ичидан синишлар ва товон суягининг кўндаланг 
синишларида қўлланилади. 

Download 12,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   456




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish