ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
57
Тортма синган суяк бўлаклари ўрнига қўйилгандан кейин уларни шу
холатда ушлаб туриш учун тавсия қилинади, бу барвакт функционал даволашга
имкон беради.
Скелет тортма.
Бу функционал даволаш усули хисобланади. Скелет
тортманинг асосий тамойили шикастланган оёқ ёки қўл мушакларини
бўшаштириш ва аста-секин юкни кўпайтириб, кўзғалган суяк бўлак-ларини
бартараф қилиш шу билан иммобилизацияни таъминлаш, шикастланган оёқ
ёки қўлнинг деярли ҳамма томони очиқ бўлган-лигидан фойдаланиб, зарурат
бўлса, боғлаш, физиотерапия ўтказиш, электр билан даволаш ва эрта
даволаш физкультурасини (ЛФК) бошлашдан иборат. Скелет тортма кўпроқ
найсимон суякларнинг қийшиқ, бурама ва парчаланиб синишларида
ишлатилади, айрим чаноқ суяклари синганда, бўйин юқори умурткаларида,
болдир-товон бўғими суяклари ва товон суяга синганда қўлланилади.
Скелет тортма суяк бўлакларининг узунасига катта силжишида, бирданига
жойига солиш натижа бермаганда ва операциядан олдин бўлаклар холатини
уларни қотиришдан олдин яхшилаш ва айрим холларда операциядан
кейинги даврда ишлатилади.
Скелет тортмани хар кандай ёшда амалга ошириш мумкин (5 ёшгача бўлган
болалардан ташқари) ва у кам монеликларга эта. Аммо суякнинг
инфекцияланиш эхтимоли борлигини инобатга олган холда скелет
мосламасини қўйишда, кегайларни суякдан ўтказишда асептика қоидаларига
катта аҳамият бериш керак Кегай ўтказиш мўлжалланган жой терисида лат
ейиш, яралар ва йирингли жойлар бўлса, бу жойга скелет тортма
мосламасини қўйиш асло мумкин эмас. Даволаш жа-раёнида кегайнинг
теридан чиккан жойларига ишлов бериб, этил спиртига бўктирилган дока
салфетка ёки шарча кўйилади. Кегайни олишда кесадиган омбур ёрдамида,
унинг терига энг яқин қисми қирқилади, чиқиш жойига спирт-йод эритмаси
билан ишлов берилгач, тортиб олинади ва асептик боғлам кўйилади.
Хозирги пайтда энг кенг тарқалган скелет тортма Киршнер кегайи ёрдамида
бажарилади ва уни махсус тақа — ёйсимон мослама билан таранглаштирилади.
Киршнер кегайи зангламайдиган махсус пўлатдан тайёрланиб, узунлиги 310 мм
ва диаметри 2 мм дан иборат. Кегайни чўзиб таранглаштирадиган тақасимон
ёйни пўлат пластинкадан тайёр-ланади, у кучли пружинасимон хусусиятга эга
бўлиб, кегайни бир хил тарангликда ушлаб туради, икки четида кегайни
сиқиб турувчи қисқичлари бор. ЦИТО тақасимон ярим ҳалкаси энг оддий ва
кулай хисобланади (34-расм,
а).
Киршнер кегайини суякдан махсус парма даста ёки электр парма ёрдамида
ўтказилади. Кегай медиал ёки латерал томонга кўзғалмаслиги учун ЦИТОнинг
махсус фиксатори қўлланилади. Кўрсатмаларга караб кегай скелет тортмада
қўл ёки оёқнинг турли сегментларидан ўтка-зилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |