ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
26
ўсмаларда соғлом томонига нисбатан кескин сусайиши мумкин. Синган диафиз
битиши суяк тўқимасидан товуш ўтказилиши қайта тикла-нишига олиб
келади, буни хам аускультация методи билан аниқласа бўлади.
Б ў ғ и м л а р д а х. а р а к а т а м п л и т у д а с и н и а н и к-л а ш.
Текширишнинг бу қисми касаллик ёки шикаст клиникасига кўшимча
ахборот бериб, тўғри ташхис қўйиш ва зарур даволашни белгилашга имкон
беради.
Оёқ ёки қўлни шикастланган сегментининг функционал холатига баҳо
бериш учун бўғимдаги фаол ва пассив харакатлар хажмини ўрга-ниш керак
Сагиттал юза бўйича бажариладиган харакат букиш ва ёзиш (флексия,
экстензия) деб аталади.
Билак-кафт усти бўғимидаги харакатларни кафт ва кафт орқа то-мони
буқилиши, болдир-ошиқ бўғимида болдир олди ва кафт томон харакат
дейилади.
Фронтал юза бўйича танадан узоқлаштириш (абдукция) ва яқин-лаштириш
(аддукция) харакатлари бўлиши мумкин. Билак-кафт усти бўғими харакатига
баҳо бериб, кўпинча қўл панжасининг билак ва тирсак томонга буқилиши деб
аталади. Бундан ташқари, бўйлама ўки атрофидан айланиш харакати (ички ва
ташки ротация) хам бўлади. Билак-тирсакнинг ташқарига ротацияси —
супинация ва ичкарига ротацияси — пронация дейилади. Фаол харакатлар
хажмини ўрганиш (беморнинг ўзи бажаради) пассив харакатларни (уни
текширувчи бажаради) шикастланмаган бўғими билан солиштириш мақсадга
мувофиқдир.
Фаол ва пассив харакатларни бурчак ўлчагич билан аниқланади. Олинган
натижа касаллик тарихига ёзилади. Бурчак ўлчагич оёқ, ёки қўл сегменти
ўкига кўйилади. Харакат амплитудаси оёқ-қўл сегменти нейтрал холатидан
(бошланғич нуқтадан) бошланади. Елка бўғимининг ротацион харакатларини
ўрганишда дастлабки холат осилиб турган қўл-нинг тирсак бўғимида тўғри
бурчак остида буқилган холатда сагиттал юзада туриши хисобланади. Бу
холатда елка думбоклари фронтал холатда, елка суягининг кичик дўнглига эса
олдинги томонда туради.
Чаноқ-сон, тизза, тирсак билак-кафт усти ва бармоқлар бўғимлари учун
дастлабки холат уларнинг 180° гача ёзилган холати хисобланади. Ташқарига ва
ичкарига бурилишни (пронация ва супинация) аниқлашда дастлабки холат
билак учун уни тирсак бўғимида тўғри бурчак остида букиш, панжа эса
сагиттал холатда бўлиши керак Соннинг ротацион харакатларини ўлчашда
оёқ тўғри тана ўкида жойлашиб, тизза қопқоғи олдинга қараб туриши керак
Елка бўғи-мининг эхтимол туғилган харакатини бурчак ўлчагич билан
аниқланади; шунда ўлчагичнинг битта бранши танага узунасига кўйилади,
иккинчиси эса елка ўки бўйлаб кўйилади шунда унинг маркази (ошик-мошик)
елка бошчаси проекциясига тўғри келади. Елка бўғимидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |