Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana



Download 12,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/456
Sana29.05.2022
Hajmi12,56 Mb.
#618302
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   456
Bog'liq
Yumashev-TRAVMATOLOGIYA VA ORTOPEDIYA [uzsmart.uz]

ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 
24 
4-расм.
Оёқ-қўллар 
ўқи ҳолати. 
а — 
оёқ нормал ўқи; 
б 
— 
genu varum; 
в — 
genu valgum
; г - қ
ул 
нормал ўқи; 
д – 
cubitus valgum
; е — 
cubitus varum. 
олгач, 
умумий 
ахволини 
ва 
махаллий деформация табиатини 
аниқлагач ўгади. Тўқималарни, 
деформация юзасини секинлик билан, озор бермасдан пайпаслаш, 
яллиғланиш жараёнларида кузатиладиган махаллий харорат соғлом томон 
билан таққосланганда сезилади, тери таранглига (тургор) аниқланади, 
тўқима шиши, унинг тарқалганлига, қаттиқлиги ва яллиғланиш жараёнининг 
юза ёки чукур жойлашган тўқималар билан боғлиқлиги аниқланади, Оёқ ва 
қўлларда томирларни қиёсий пайпаслаш улардаги қон айланиш холатини 
аниқлашга имкон беради. 
Пайпаслаш усули маълум
 
касалликларни аниқлашда катта аҳамиятга эга, 
масалан, 
ғирчиллайдиган 
тендовагинит, 
стенозли 
тендовагинит, 
шақиллайдиган бармоқ, ғирчиллаган курак шунингдек қовурға син- 


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 
25 
ганда ва бошқа шикастланишларда. Тери ости клетчаткасини бармоқ билан 
босиб кўриш хам пайпаслашга киради. Агар флюктуацияга гумон қилинса, унда 
иккала қўл бармоқлари билан текширилади. Пайпас-лаётган бир қўл 
бармоқлари ёки бир қўл бармоғи қимирламасдан бир холатда жарохат 
марказита яқинроқда бўлиб, иккинчи қўл бармоқлари билан эса якка-якка 
тўлқинсимон босилади. 
Суяк-бўғим аппаратини пайпаслаб текшириш фақат анатомик ўзаро 
муносабатларнинг бузилганлигини кўрсатибгана қолмай, синган суяк-лар 
бўлакларининг ўрнига қўйилганлигини назорат қилиш имко-ниятини хам 
яратади. Пайпаслаш билан шиллиқ пардалар, пайлар, нерв тизимчалари ва 
томирлар холати аниқланади. Пайпаслаш тек-ширишлар ва операциялар 
пайтида қимматли, бетакрор усул хисоб-ланади (синиқ, бўлакларининг ички 
ориентациясини аниқлашда, суяк контурининг нотекислигини билишда, 
яллиғланиш жараёнида йиринг-нинг тарқалишини аниқлашда). 
Пайпаслаш текшириш методи сифатида доимо маълум техник услубга риоя 
қилинган холда бажарилиши керак Пайпаслаш бир ёки иккала қўл кафти 
бармоқлари, бир қўл ёрдамида ёки II бармоқ учи билан бажарилиши мумкин. 
Пайпаслаш иккала қўл бармоқлари ёрдамида бажарилса, уни икки қўллаб 
пайпаслаш ёки бимануал дейилади. Бўғим-ларни пайпаслаш, улар 
шикастланганда ва касалланганда мухим диагностик аҳамиятга эга. Бўғимларни 
пайпаслаш билан бўғим пардасидаги, бурмаларидаги, синовиал қобиқидаги 
ўзгаришлар ва бўғим бўшлиғида йиғилган суюқлик аниқланади. Бўғимларни 
пайпаслаш уларнинг тинч ва харакатдаги холатида текширилади. Бўғим сохасида 
ғирчиллаш пайдо бўлиши, унинг қарама-қарши бўғимга нисбатан табиати ундаги 
артроз-нинг бирламчи ва аниқ белгиси хисобланади. 
Бўғим контурини ва яқинида жойлашган анатомик тузилмаларни қиёсий 
пайпаслаш бўғимлараро ва буғим яқинида синиқлар бор-йўқ-лигини аниқлаш 
учун зарур. Бунинг учун маълум таниш чизиқлар ва нуқталарни билиш керак: 
Гюнтер чизиғи ва учбурчаги, тирсак бўғими учун Маркс дўмбоқ усти чизиғи, 
бўкса учун Шумахер чизиғи шулар жумласига киради. 
А у с к у л ь т а ц и я . Эшитиш методи травматология ва ортопедияда 
деярли кам ишлатилади. Хар холда бўғимларнинг фаол ва пассив харакат 
қилишида аускультация бошқа текширишлар билан биргаликда қўшимча 
клиник симптомларни бойитиб, ташхис қўйишни енгиллаштириши мумкин. 
Суякларни тўқиллатиш (перкуссия қилиш) билан бирга эшитиш 
(аускультация) қимматли ахборотни бериши мумкин. Бунинг учун 
фонендоскоп суяк юзасига: зарарланган ўчоқдан юқорига ёки пастга қўйилади. 
Жарохатланиш гумон қилинган қисмни қарама-қарши томонидан суякни 
перкуссиялаш, перкутор товушнинг суст ўтиши ёки мутлоқ ўтмаётганлигини 
қайд қилиб ўтиш мумкин. Суяк орқали товушнинг ўтиши синишларда, 
сохта бўғимларда, 



Download 12,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   456




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish