Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana



Download 12,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/456
Sana29.05.2022
Hajmi12,56 Mb.
#618302
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   456
Bog'liq
Yumashev-TRAVMATOLOGIYA VA ORTOPEDIYA [uzsmart.uz]

ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 
81 
Электромагнит майдони таъсири травматология ва ортопедияда елка-
курак периартритида, бойламлар шикастланганда ва бошқаларда кенг 
ишлатилади. 
Лазер ускуналари хам травматология ва ортопедияда даволаш мақсадида 
ишлатилади. Тиббиётда кўпроқ паст интенсив гелий-неон туридаги монохром 
қутбли ёруғлик нурларини чикарувчи лазер ишлатилади (тўлкин узунлиги 630-
670 нм). Лазернинг нурланиши қон томир-ларини умумий кенгайтирувчи ва 
яллиғланишга қарши хоссага эга. Нурланишнинг энг юқори стимуляция 
таъсири 3-кундан 17-кунгача қайд қилинади. 
Гелий-неон лазерини нурланишининг ижобий таъсири жарохат ва яра 
жараёнларининг кечишида аниқланган. Деформацияловчи артроз-ларда, 
остеохондрозда ва бошқа ортопедик касалликларда оғриқни ка-майтирувчи, 
шишларни йўқртувчи таъсири аниқланган. Суяклар син-ганда, айникса, 
уларнинг секин битишида суяк тўқимасининг регене-рациясини тезлаштиради. 
ТАЯНЧ-ХАРАКАТ АППАРАТИНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА 
ШИКАСТЛАНИШЛАРИ БЎЛГАН БОЛАЛАРДА 
ДАВОЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
Болаларда таянч-харакат аппаратининг шикастланиши ва касал-ликларида 
уларни даволашнинг ўзига хос тамойиллари бор. Тажриба шуни кўрсатадики, 
90-95% жарохат олган болалар амбулатория ша-роитида даволанишга мухтож 
бўлади. Травматологик пунктда ўткази-ладиган комплекс даволаш, яъни 
репозиция, даволаш иммоби-лизацияси, физиотерапия, жисмоний машклар 
билан даволаш қисқа муддатда шикастланган аъзо фаолиятини тиклайди. 
Травматологик пунктларда гипс қўйиш мосламалари, рентген хонаси, 
физиотерапевтик бўлим, жисмоний даволаш зали мавжуддир. 
Таянч-харакат аппарати шикастланган болалар асосан консерватив усулда 
давланади. Эскирмаган шикастланишларда гипс лонгетаси икки бўғимни қамраб 
олган холда кўйилади. Ўрама гипс куйиш мақсадга мувофиқ. эмас, чунки пайдо 
бўладиган шиш оқибатида кон томирлари сиқилиб, оғир асоратларга олиб 
келиши мумкин. Даволаш жараёнида травматик шиш кайтиб, гематома 
сўрилгач, лонгета боғлами гипс бинтлар ёрдамида ўрама гипс боғламига 
айлантирилади. 
Синишнинг жойлашган жойи, бўлаклар кўзгалишининг даражаси, боланинг 
ёшига караб скелет тортмаси ёки лейкопластир (клеол) тортмаси қўлланилади. 
Каттарок ёшдаги болалар учун скелет тортма афзалроқдир. 
Скелетдан тортишда ўсиш зоналарини инобатга олиш шарт. Киршнер кегайи 
катта болдир суяги ғадир-будуридан пастроқдан ва тирсак ўсигидан 
ўтказилади. Сон суяги ва товондан кегай ўсиш зонасидан юқорироқдан 
ўгказилади. 



Download 12,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   456




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish