ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
470
Оёқ бўғимларида деформацияловчи артроз бўлганда беморларга оғирлик
кўтариб юриш мумкин эмас. Касаллик кучайганда беморлар таёк ёки
қўлтиктаёкдан фойдаланиб харакат қилишлари керак Агар касаллик битта оёқ
бўғимида бўлса, оғриқни камайтириш учун иккита қўлтиктаёк ёрдамида юриб,
огриган бўримга оғирлик туширмаслик учун сор оёқ, кийими тагига 2-3 см
пошна крктириб олиш зарур.
Остеоартроз касаллигида консерватив терапия ўтказиш комплекс бўлиши
билан биргаликда такроран ўтказилиб, ўз ичига санаторий ва курортларда —
Мацеста, Пятигорск Цхалтубо, Жалолобод, Чимён ва бошқа жойларда
даволанишни кўшиб ўтказиш зарур. Одатда I даражасида ва айрим лолларда
II даражасида касалликни консерватив йўл билан даволаганда узоқ,
муддатгача қайталанмаслигига эришиш мумкин. Агар қайта консерватив йўл
билан даволаниш натижа бермай, касаллик хуруж бериб кучайиб кетса, оғриқ.
қаттиқ бўлса, деформация кучайса, бўғим функцияси бузилса, бу холда
жаррохлик йўли билан даволашга кўрсатма бўлиб хисобланади.
Ортопедик жаррохлик йўли билан даволаш кўпрок чанок-сон бўғими
остеоартрозида ўтказилади. Кўд бўғимлари деформациясида операция
камдан-кам қилинади, фақат айрим х,оллардагина бажарилиши мумкин.
Остеоартроз
касаллигида
жаррохлик
амалиётларининг
кенг
тарқалганлари куйидагилардир.
Декомпрессион миотомия бемор бўғимига тушадиган оғирликни,,
мушаклар тарангланиши натижасида, босим ортиб кетиши сабабли
камайтириш мақсадида бажарилади. Одатда ёши ўтган одамларда чаноқ-сон
бўғимининг деформацияловчи артрозида \аракат қониқарли бўлган \олда
Брандес-Фосс операцияси ўтказилади. Брандес-Фосс операциясида сон
суягининг катта кўсти унга ёпишиб турувчи ўрта, кичик думба
мушакларининг пайлари билан олиб ташланади, бу соннинг кенг
фасциясини тарангловчи мушакларнинг кирқилиши ва ёнбош-бел
мушаклари таъсирида бўғимда босим ортиб кетиши натижасида хосил бўлган
оғриқни камайтириш х,амда сон суяги бошчасига тушаётган босимни
камайтириш ниятида қилинади.
Чаноқ-сон бўғимида ёки тизза бўғимида қониқарли хдракат бўлганда
деформацияловчи
артроз
касаллигида
ўтказиладиган
остеотомия
операцияси кенг тарқалган. Чаноқ-сон бўғими деформацияловчи
артрозининг II даражасида, агар сон суяги бошчаси яхши марказлашган бўлса,
Мак-Муррей остеотомияси ўтказилади, агар бошча марказдан крчган бўлса,
варусловчи ёки вальгусловчи кўстлараро остеотомия Паувелс бўйича
бажарилади. Тизза бўғимининг деформацияловчи артрозида бўғим ташкил
килувчи дўнглар бир томонлама ўзгарган бўлса ва болдирнинг варус ёки вальгус
деформациясидан катта болдир суяги метафизининг субхондрал қисмидан
понасимон остеотомия қилинса, ўзини кўпрок окдаган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |