Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana



Download 12,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/456
Sana29.05.2022
Hajmi12,56 Mb.
#618302
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   456
Bog'liq
Yumashev-TRAVMATOLOGIYA VA ORTOPEDIYA [uzsmart.uz]

ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 

«Гиппократ калпоги» деб 
аталадиган 
боғлам 
жарроҳликда хозир хам 
ишлатилади. 
Кадимий 
Рим 
маданият, фан ва тиббиёт 
соҳаларидаги ютукларни 
Кадимий Юнонис-тондан 
олган. 
Эрамиздан аввалги I 
асрда Корнелий Цельс 
«Тиббиёт хаки-да» трактат 
ёзган, Цельс - рим-лик 
эркин фукаро, аслзодалар 
оиласининг 
фарзанди 
бўлиб, у тўла маънодаги 
даволовчи хаким бўлмаган. 
 
2-расм. 
Ёгоч мосламада 
чивдан елка суягини 
Гиппократ усулида 
ўрнига солиш.Цельс 
трактатининг «Тиббиёт 
хакида»ги саккизинчи 
китоби суяк жаррохлиги 
масалалари ва 
травматологияга,
IV-X боблар суяк синишларига, ХI-ХХV боблар суяк чиқишларига багиш-
ланган. Бу боблар Гиппократнинг «Синишлар хакида», «Бўғимлар Хакида» 
китобларидан ўзининг жиддийлиги, қисқа ва аниқ.ёзилиши билан фарқ. 
килади. Цельс суяк синишларини қўллар ёрдамида тортиш ва карама-карши 
тортиб, ўрнига солишга эъгибор бериб, шу мақсадда махсус ричаг ва винт 
ёрдамида тортишга асосланган аппаратлардан фойдаланди, иммобилизация 
киладиган боғламлар ва турлича шиналарни ишлатган. Цельс шикаст-
ланишлар оқибатида учрайдиган гангрена ва бўғимларнинг котиб 
колишининиг олдини олиш чораларига катта аҳамият берган. 
Очиқ синишларда жарохатга ишлов бериш — жаррохнинг мухим вазифаси: 
«жарохат суякка нисбатан кўпрок эътиборга лойик бўлиши керак» дейилган. 


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 

Цельс суяклар секин битаётганда унинг бўлакларини иккиламчи 
таъсирлантиришни тавсия этган. 
Суякларнинг бўкимлардан чиқишига оид бобларда умумий таъриф берилиб, 
«сувга калла ташлаганда юз берадиган чиқишлар», антик тиббиётда илк 
марта тасвирланган чиккан елкани ўрнига солиш учун ишлаб чиқилган махсус 
«курак» Гиппократ таклиф қилган усулдан фарқ. килади. 
Рим империяси емирилгандан сўнг тиббиёт фанининг таракдиёти неча 
асрлар давомида тўхтади ва араб халифаликлари даврида шаркда яна таракдий 
кила бошлади. 
Бу даврнинг энг ёркин ва буюк намояндаси Ибн Сино эди. Шаркнинг 
буюк олими Абу Али ибн Сино (Авиценна) 980 йилда Бухоро шахрида 
таваллуд топган. 
Абу Али ибн Сино тиббиёт сохасида яратган ажойиб асарлари билан ўз 
номини адабийлаштирди, булар орасида «Тиб конунлари» асари асосий 
ўринни эгаллайди ва бу асар XVII асргача шарк ва гарб хакимлари учун асосий 
дастури амал бўлиб келган. 
«Тиб конунлари»нинг тўртинчи китобида муаллиф жарохатлар, суяк 
касалликлари, синиш ва чиқишлар хусусида батафсил тўхталиб, уларни 
даволаш усулларини хам тасвирлаб берган. Аллома тавсия этган жаррохлик 
усуллари окилона ва қўлланишга арзигулик бўлган. 
Суяк чиқишларини ўрнига солиш усулларига багишланган боблар узоқ 
даврлар мобайнида Ўрта Осиё ва гарб давлатлари жаррохлари учун асосий 
қўлланма бўлиб келган. Елка чиқишини бевосита ўрнига солиш «Авиценна 
усули» деган ном олган. Замонавий адабиётларда эса бу усул «Мотто усули» 
деган ном билан аталган. 
Ибн Сино синиқларни даволашни хар томонлама ва чукур изохлаш билан 
бир каторда, уларнинг синган сатхи, сегментлари, жойлашуви ва холатига 
караб репозиция усулларига тўхталиб ўтган ва даволаш тамойиллари хамма 
синишлар тури учун асосан бир хил бўлган. 
Жаррохлик хамда травматологиянинг кейинги тараккиёти Уйгониш даврига 
тўғри келди ва бу ривожланиш Амбруаз Паре номи билан чамбарчас 
боғлиқдир. 
Буюк француз жаррохи Амбруаз Паре XVI аср бошларида туғилган ва бир 
неча юз йиллар ўтгач уни «Замонавий жаррохликнинг отаси» деб тан 
олинган. Жаррохлик касбини у Париж шахрида ўрганган, 3 йил мобайнида 
«сартарош шоғирди» бўлиб ишлаган. Тиббиёт тарихидан маълумки, ўша даврда 
сартарошлар хамма оммавий жаррохлик муола-жаларини бажаришган. 
Амбруаз Паренинг 1545 йилда харбий дала жаррохлигига багишлаган «Ўк 
отар куролдан, шунингдек ей, найза ва бошқа куроллардан етказилган 
жарохатларни даволаш усули» деган илк илмий асари чоп этилган. 
Унинг иккинчи ўлмас хизмати ампутациялар хакидаги таълимоти 
ва кон окишни тўхтатиш усуллари хиссобланган. 



Download 12,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   456




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish