ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
4
БИРИНЧИ
ҚИСМ
ТРАВМАТОЛОГИЯ ВА ОРТОПЕДИЯНИНГ УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ
1 - б о б. ТРАВМАТОЛОГИЯ ВА ОРТОПЕДИЯНИНГ
РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
Янги курсни ўргана бошлашда хар доим дефинициялардан, яъни, аниқ
мантикан ифодалаш, у ёки бу тушунчанинг мазмунини аниқлашдан иборат.
Травматология - инсон танаси шикастланишларини ўрганувчи фан.
1-расм.
Тўғриланаётган дарахт расми
.
Николас Андри китобида бу ортопедия
эмблемаси бўлди.
Ортопедия - мураккаб грек сўзи бўлиб, orthos - тик тўғри + paideia - тарбия
маъносини англатади.
«Ортопедия» термини 1741 йилда француз олими Николас Андри томонидан
тавсия этилган бўлиб, болаларда қўл-оёқ дефор-мациялари принципини ифода-
лашда у кийшик ўсаётган дарахтга тўғри таёкчани боғлаб, тўғрилашни мисол
тарикасида келтиради. Н.Андри чизган расми ортопедия рамзи бўлиб колди (1-
расм).
Хозирги кунда ортопедия деганда биз инсон танаси деформацияларини
ўрганувчи, аниқловчи ва тузатувчи фаннинг бир қисмини тушунамиз.
Палеопатологиянинг янги маълумотлари тиббиёт тарихида мухим
аҳамиятга эғадир. Палеопатология — ибтидоий жамоа тузуми даврида
яшаган одамлар организмида носоғлом ўзгаришларни ўрганувчи фан
хисобланади.
Одамларда касалликлар ва шикастларнинг излари унинг
бугун
тараккиёт даврида, питекантропдан то неандерталгача шаклла-нишида
аниқланган. Археологлар изланишлари шуни аниқ.кўрсатадики, палеолит
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
5
даврида, бундан 100 минг йил мукаддам неандертал одамлар шикастланишларда
ёрдам кўрсатишган.
Неандерталларнинг суяк колдиклари текширилганда уларнинг хаётлик
пайтларида турлича шикастланишлар: синган ўмров, билак тирсак ва курак
суякларининг тўғри битганлиги аниқланган.
Шу кунларгача етиб келган «Хаёт китоблари» - Аюрведада бундан неча минг
йиллар илгари кадимий хинд хакимлари қўл-оёқларни ампу-таиия қилгани,
бурун, кулоква лабда пластик операцияларни (хинд усули бўйича)
бажаришгани ёзилган. Суяклар синганда уларни тортиш ва карама-карши
тортиш йўли билан ўрнига солинган, турли бойламлар қўйиш ва бамбукдан
ясалган тахтакачларда даволаш усуллари ишла-тилган.
Хитойда жарохатларни, суяк синишларни ва бўғим чиқишларни
жаррохлик усулида даволашган, турлича шиналар тайёрланган ва ампутация
қилинган оёқлар учун протезлар ишлаб чиқилган. Оғриқсизлантириш
мақсадида мандрагора, опий, наша, зигир ўсимлиги шарбати ва бошқалар
ишлатилган.
Месопотамияда хам жаррохлик нисбатан анча юкори даражада
ривожланган.
Кадимий Мисрда жаррохлик юкори савияда тараккий кдлган.
Папирусдаги афсонавий муаллиф, илохийлаштирилган хаким Имхотек
(Смит Папирус) ўртача шохлик даврига таъллукли бўлиб, эрамиздан икки
минг йил илгари ёзилган, унда 48 хил шикастланиш турлари ва катор
жаррохлик муолажалари келтирилган.
Кадимий Юнонистонда жаррохлик бундан хам юқори даражада
ривожланган эди. Кддимий юнон хакимлари жаррохликнинг асосан
травматология ва бойламлар хакидаги фан - десмургия билан шугул-ланишган.
Кадимги даврда юнонлар анатомиядан махсус билимга эга эмас-дилар, чунки
ўликларни ёриб кўрмаганлар. Уларда инсон танасининг тузилиши тўғрисида
фақат эмпирик тушунча бўлган.
Тиббиётнинг отаси Гиппократнинг (эрамиздан илгари IV асрда яшаган)
бизнинг фанимизга кўшган хисаси беқиёсдир.
Гиппократнинг жаррохликка багишланган «Синишлар хакида», «Бошнинг
жарохтглари хакида», «Бўғимларни жойига солиш хакида» ва бошқа асарлари
Кадимги Юнонистонда боғламлар, жаррохлик аппаратлар тўғрисидаги,
жарохатлар, суяк чиқишлари, бош, жумладан бошнинг юз қисми шикастларини
даволаш тўғрисидаги таълимотлар жаррохликнинг юксак даражада
ривожланганидан далолат беради. Гиппократнинг «Бўғимларни жойига
солиш хакида»ги асарида «Гиппократ тахтачаси» (2-расм) ва чиккан суякларни
ўрнига солиш учун Дастакли мослама «Гиппократ ўриндиги» тасвирлаб
берилган (3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |