ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
411
жараён, кўпинча, панжа, товонлар ва йирик суяклар — сон, катта болдир,
елка,
билакнинг
иккала
суяга
метафизяарини
шикастлантиради.
Деформацияларда суяклар метафизар бўлимларининг калинлашиши,
кийшайиши, бўғимлар валгус ёки варус холатини олиши мумкин.
Касалликнинг ўзига хос белгаси қўл-панжа бармоқларнингхондромалар
кўринишида шикастланишидир.
Д а в о л а ш. Ортопедик агшаратлардан фойдаланиш тавсия этилади. Агар оёқ
5 см дан ортик қисқа бўлса, бурчак деформацияси 10°
дан ошса, жаррохлик
муолажасидан фойдаланилади. Илизаров, Калнберз, Ткаченко аппаратларидан
фойдаланилганда даволашнинг самара-дорлигига эришиш мумкин. Тортиш
таъсирида диспластик тўқима оссификацияланиб, қўл-оёқнинг
узунлиги
тенглашиб, ўки бўйлаб шакли бузилиши тўғриланади.
ФИБРОЗ БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМА ОСТЕОДИСПЛАЗИЯСИ
(БРАЙЦЕВ-ЛИХТЕНШТЕЙН КАСАЛЛИГИ)
Бу касаллик хрмила скелетининг суякланиш жараёни издан чиқиши ва бу
жараённинг хали тўла охирига етмаган босқичида айрим жойларда тўхтаб
қолиши оқибатида келиб чикади. Касаллик кўпинча ўгил болаларда учраб, 8-
10 ёшларда намоён бўлади. Толасимон (фиброз) бириктирувчи тўқима
фиброз дисплазиясининг ўчокли ва куп сонли (бир
томонлама ва икки
томонлама) турлари мавжуд.
Клиника. Объектив белгилари субъектив белгиларидан олдин намоён
бўлади. Асосий белгилари: суяклар шаклининг ўзгариши, оёқнинг
калталиги туфайли оксокланиш. Диспластик тўқиманинг ўсиши қўл-оёқ
шаклининг бузилишига, ўкининг кийшайиб йўронла-шишига олиб келади.
Оёқда шаклнинг бузилиши сон ва катта болдир суякларининг проксимал
қисмида учрайди, калла ва юз суяклари хам зарарланиши мумкин. Зарарланиш
бир томонлама бўлса, беморнинг ташки кўриниши ўзгаради. Кўпинча
патологик синишлар кузатилади (асосан оёқда учрайди). Кўп
холларда тери
патологик пигментацияси, жинсий балогатга етишнинг ўзгариши, скелет
ўсишининг бузилиши кузатилади. Толасимон бириктирувчи тўқима
дисплазияси модомики скелетнинг гугма нуқсони экан, бошқа
тукма
нуксонлар билан бирга учраши хам мумкин.
Д а в о л а ш. Жаррохлик йўли блан олиб борилади. Х°зирги вактда
Илизаров аппарати қўлланилмокда. Мазкур аппарат қўлла-нилганда бир
вактда патологик ўчоклар йўқ.отилади; бузилган шакл бартараф этилади ва
калталашган суяк узайтирилади. Тоғай дисплазиясининг
яна бир канча
турлари бўлиб, эпифизда ўсувчи тоғай ривожланишининг бузилиши (Блаунт
касаллиги), эпифиздаги тоғай тўқимаси (эпифизар дисплазиянинг турли
хиллари) ва метафизар дисплазиянинг кам учрайдиган турлари учрайди.