Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

Савол ва топшириқлар. 
1.
Бирлашган Араб Амирлигида адабий жараён ривожланишига нималар 
сабаб бўлди? 
2.
Бошқа жанрларга нисбатан хикоя жанрининг тез ривожланишига 
таъсир этган омилларни айтинг. 
3.
Илк яратилган хикоялар қандай кўринишда эди?
4.
Бирлашган Араб Амирлигида замонавий услубда яратилган қуйидаги 
ҳикояни ўқинг ва бадиий таҳлил қилинг. 


181 
Амалий машғулот 10 
Сара Али Мирза
УШАЛМАГАН ОРЗУ 
Ҳаёт қараса соат кечки ўн бирдан ошса ҳамки, эри Аҳмад ҳали ҳам 
келмаган. У кечки овқатни бирга танаввул қилишни ваъда қилган эди. Уни 
кутиб, тез тез соатга қараб умид қилар эди: мана ҳозир у бир лаҳзада кириб 
келади. Кейин кутишдан зерикди, юраги сиқилди. Аҳмад доим келишни 
ваъда қилиб, баъзида умуман келмас эди. У ҳатто бунга ўрганиб, шу 
муқаррар бўлмаган ҳолга кўника бошлади. У оилали киши билан турмуш 
қуришга рози бўлган экан, энди у норозилигини билдирмасдан бу вазиятни 
қабул қилиши керак. Уйланган, тўрт фарзанди бор эркакга тегишга рози 
бўлган экан барча қийинчиликларга чидаши керак. Қонуний эри бўлмаган 
одамга турмушга чиқиб, у “қариқиз” номидан қутулишни истар эди. 
Ҳаётни қилган хатоси бу уни сирли равишда эрга тегишга рози 
бўлганида эди. У турмушга чиққанига икки йил ўтса ҳамки Аҳмад 
уйланганини эълон қилишга қулай фурсат топа олмаётганини таъкидлаб 
келади... Ҳаёт эса уятдан азоблайдиган бу ҳолат, сирли иккинчи хотин бўлиш 
яна қанча давом этишини билмас эди...” Ҳаёт шундай вазиятга рози бўлган 
аёллар устидан доим кулар эди, уларни жоҳилликда ва ақлсизликда 
айбларди. У кунлар келиб ўшалардан бири бўлиб қолишини мутлақо хаёлига 
келтирмас эди. 
Ҳаётнинг ёши 35 етганда эрга тегиш поезди кетди ва у тўла муносиб 
равишда “қариқиз” лақабини олди. Аҳмад унга совчи қўйганда у “қари 
қизлик жаҳаннами”дан қочишга йўл топди.
Аҳмад унга совчи юбориб бу хуфёна никоҳ озгина муддат давом 
этиши ҳақида уйдагиларга хабар берди. Ҳаёт ҳали кийишга одатланмаган 


182 
“Қариқиз” либосидан қутулиш учун ҳамда доимо орзу қилиб келган оналик 
бахтини кўриш учун у ҳамма нарсадан воз кечиб унга розилик берди. 
У чиройли бўлишига қарамасдан ҳали ҳам турмушга чиқмаган эди. У 
университетни тамомлаб, бакалавр дипломига эга бўлди, аммо ишга 
жойлаша олмади. У уйда ўтирар, иш топишдан, шунингдек, турмушга 
чиқишдан ҳам умиди сўнган эди... 
Ҳаёт бўш вақтининг кўп қисмини бадиий журналларни ўқиш ёки 
телевизор кўрсатувларини томоша қилиш билан банд қилишга уринарди. 
Вақти-вақти 
билан 
дугоналариникига 
учрашишга 
борарди.Бундай 
учрашувлардансўнгу ғамгин бўлиб, тушкунликка тушарди. Унинг 
дугоналари тинмай ўз эрлари билан ўтказаётган бахтли дамлари ҳақида 
суҳбат қуришар, сўнгра улар Ҳаётга доимо эшитавериб жонига теккан 
саволларни беришни бошлашарди: ”Кимдир сенга совчи юбордими?” Ҳаёт 
эса хижолат бўлаётганини яширишга уриниб , - ”Ҳали мени турмушга чиқиш 
даврим келмади”, - деб жавоб берарди 
Уларнинг оғир саволларини эшитмаслик учун ва ҳар сафарги 
ташрифидан сўнг юрагида ҳасрат ошиб боргани учун дугоналари билан
учрашишни тўхтатди. 
Ҳаёт бу дунёдаги ягона мулки деб билган кекса ота - онаси билан яшар, 
улар бу дунёни тарк этишса ёлғизланиб қоладиган фарзанд эди.
Ҳаёт кўпинча ўзига онасининг ҳасрат ва шафқат билан тўлган 
назарини тушганини кўрарди ва онаси унга доим таъкидларди: 
- Худо ҳаққи, айрим қизларнинг чиройи сендан камроқ бўлишига 
қарамай уларни турмушга чиқаётганини кўрсам қалбим ўртанади. Бу 
эркакларга нима бўлган? Кўзлари кўр бўлиб қолганми? 
Аҳмад совчи қўйганида Ҳаёт ва унинг онаси ҳеч иккиланмасдан рози 
бўлдилар. Фақат отаси қарши эди.
Отаси уни уйланган кишига турмушга чиқиш қароридан қайтаришга 
уринарди: ”Қизгинам, ўйлайманки, оилали кишига турмушга чиқиш сенга 


183 
тўғри келмайди, яна тўрт боланинг отасига... бундай инсон билан ҳаётинг 
тинч бўлмайди.” 
Аммо Ҳаёт бу гапларни қабул қилмади ва отасини кўндиришга ҳаракат 
қилди: 
- Мен уйланиб ота бўлган кишига турмушга чиқаётган биринчи қиз 
эмасман. Шариат ҳам бунга йўл қўяди. Биз Аҳмад тўғрисида фақат яхши 
гаплар эшитганмиз. У насабли, яхши аҳлоқли инсон. Ҳамма уни мақтайди. 
Мен у билан бахтли бўлишимни ҳис қилаяпман. 
Отаси кўнгли ғаш бўлиб бу никоҳга рози бўлди, чунки қизи ва аёли 
тўйга рози эдилар. У қизи учун бу тўй охирги фурсат бўлиб, уни йўқотса 
сабабчи бўлиб қолишдан қўрқди.
Тўй бўлиб ўтди. Асал ойида Ҳаёт эри билан икки ҳафтага сафарга 
кетди. Аҳмад шундай қарор қабул қилган эди, чунки у хотинида шубҳа 
уйғотмаслик учун узоқ муддатга кетолмас эди. У узоқ муддатга сафарга 
кетишга одатланмаган эди.
Ҳаёт мана шу икки ҳафтада бахт маъносини тушунди. У киноларда 
кўрган ва кўп бора эшитган Парижда узоқ муддатга қолишни ҳоҳларди. У гўё 
туш кўраётган эди, бу туш узоққа чўзилмади ва диёрларига қайтиш билан 
тугади. 
Аҳмад уни биринчи кечаси уйида қолдирди иккинчи куни эрталабки 
нонуштага етиб келишга ваъда қилди. Шундай қилиб, Ҳаёт янги уйида 
биринчи тунни ёлғиз ўтқазди ва чиройли тушидан уйғониб, хуфёна иккинчи 
хотин сифатида аччиқ ҳақиқат оламига кириб келди. 
Туш тугади ва энди воқелик бошланди. У бу воқеликни ва ўзи танлаган 
ҳаётни қабул қилиши лозим. У яхши билади, у бундан афзал бўлмайди. 
Турмушининг бошида Аҳмад аксарият вақтини у билан ўтқазди ва 
хотинига сафарга кетишини айтиб ўзи билан жомадонни олар эди. Мана шу 
ҳисобли кунларда Ҳаёт ўзини бахтли сезарди. У эрига хизмат қилар, у яхши 
кўрган таомларни тайёрлар, Аҳмад эса иштаҳа билан тановул қиларди. Аммо 
бу чиройли кунлар тезда тугади ва Аҳмад уйига қайтди, Ҳаёт иккинчи 


184 
маротаба олдинги ёлғизлик ҳолатига қайтди. Ҳаммасидан қийини шу 
бўлдики, унинг бўйида бўлиши мумкин эмас эди, чунки у (Аҳмад)
уйлангани тўғрисида яқинларига ошкор қилмагунича ундан ҳомиладор 
бўлиш тўғрисидаги фикрини қолдиришни талаб қилди.
Ҳаёт орзуси пучга чиқаётганини ҳис қилди, чунки фарзандли бўлишни 
жуда ҳоҳларди. У бир ўзи қолганда ва Аҳмад узоқ пайт келмаган даврида 
балки болалар унинг ёлғизлигини эсидан чиқарар эдими? 
Х Х Х 
Аҳмад Ҳаётга бугун кечки овқатни бирга танаввул қилишга ваъда 
берган эди, лекин мана соат кечки ўн бирдан ошсада у ҳали ҳам келмаганди. 
Ҳаёт дастурхондан идишларни йиға бошлаганида эшикда калит овози 
эшитилди ва у шошилганча бориб қараса Аҳмад келган экан.
Ҳаёт жаҳли чиққандек сўради: ”Нега кеч қолдингиз?. Соат тўққизда 
келаман дегандингиз, ҳозир эса ўн бирдан ошди”. Юзидан саросимага 
тушгани сезилиб турган Аҳмад ичкарига киргач, жавоб берди: 
- “Ҳаёт, аёлим сафарларим кўпайиб кетганидан шубҳаланиб қолди, 
шекилли. У менга ишонмаяпти, энди ҳар бир қадамимни кузата бошлади”.: 
Ҳаёт қатъийлик билан деди: 
- Демак, хотинингизга никоҳимиз ҳақида айтиш вақти келди, бу энг 
қулай фурсат! 
Аҳмад: - Ҳозир?! Йўқ, йўқ... Мен ҳозир энг қулай пайт деб 
ўйламайман... мен буни айтолмайман... 
Ҳаёт:- Нега айтолмайсиз? Аллақачон икки йил ўтиб кетди, сиз ҳали 
ҳам никоҳимизни эълон қилмоқчимасмисиз? 
Аҳмад: - Мен сенга айтдим-ку, қулай фурсатни кутяпман, мен ўзимга 
муаммо орттирмоқчи эмасман, шундоқ ҳам улар менда етарли. 
Ҳаёт:- Мен бу сўзларни эшитишдан чарчадим, қачонгача яширинча 
яшаймиз, қачонгача ҳуқуқсиз аёл мавқеида бўламан? 


185 
Аҳмад: - Сен бошида шундай ҳаётга рози бўлгансан, энди шикоят 
қилишнинг кераги йўқ.” 
Ҳаёт бундай шафқатсиз жавобдан таъсирланди ва унга деди: 
“Аллоҳнинг ўзи сенга қози, аммо сизда яна оила қурганингизни одамларга 
айтишга етарлича мардлик йўқ экан, унда нега уйландингиз?” 
Аҳмад унинг юзига сапчиди: 
- Сен мени камситишинга асло руҳсат бермайман. 
Ҳаёт йиғлаб жавоб берди:
- Менга уйланганингизни беркитиб сиз мени камситдингиз ва 
обрўйимга путур етказдингиз, ундан ташқари ҳомиладор бўлишимни маън 
этдингиз. 
У асабийлашиб, дарғазаб ҳолда бақирди:
- Сиз аёллар қавми, бўйингизда бўлишдан бошқа нарсага аҳамият 
бермайсизлар. Фақат шуни ўйлайсизлар. 
“Ҳаёт” юзига оқиб тушаётган ёшларни тўҳтаолмай деди: 
- Мен ўзимни ёлғиз сезганим учун бўйимда бўлишни ҳоҳлайман. Сиз 
мендан ғойиб бўлганизда неларни бошимдан ўтказишимни ҳис қилмайсиз, 
чунки ёнингизда хотинингиз ва болаларингиз бўлади. Улар бутунлай 
ҳаётингизни тўлдирмоқда. 
Ёлғизлик асабларимни бузмоқда. Мен ўзимни қадр-қиммати ва ўрни 
йўқ инсон сифатида сезмоқдаман. Ҳатто эрим мени одамлар олдида эътироф 
қилишга рози бўлмаяпти ва мендан фарзанд кўришни ҳам истамаяпти. 
Ҳаёт шу сўзларни айтиб аччиқ йиғлар эди. Биринчи бор эри олдида 
юрагидагиларни барини тўкиб солди. Авваллари унинг олдида ўзини баҳтли 
рафиқа, ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган аёл қилиб кўрсатар эди. Буларнинг 
барини у онда-сонда ётиб қоладиган тунларида у билан бўлган соф 
муносабатларга путур етказмаслик, уни юрагини эзмаслик учун қилар эди. 
Аҳмадни ҳеч қачон кечиккани ёки аксарият ҳолда эсдан чиқариб кечалари 
келмагани учун уни уришмас эди. Лекин бу сафар ишнинг жиловини қўлдан 


186 
бериб икки йилдан бери юрагини кемириб келаётган дардларини тўкиб 
солди. 
Ҳаёт гапираётганда Аҳмад ундан кўзини узмади, унинг жаҳли бироз 
босилиб, сўзларини тугатгандан сўнг деди:
- “Ҳаёт”, мен афсусдаман. Кечир мени, сенга шунчалик алам - ғусса 
келтирганим учун. Сўнг уни юзидан ўпди ва уйдан чиқиб кетди. Шу кечаси 
Ҳаёт икки йил аввал отаси унга нималар деганини эслади -“Ҳаётинг у билан 
собит (мустаҳкам) бўлмайди!” Бу жумлани у худди яқинда эшитгандек 
қулоғи остида такрор ва такрор жарангларди. Бу қандай аччиқ ҳақиқат! Уни 
хуфёна иккинчи хотин мавқеида бўлиши ҳақиқатан - зулматда эди. 
Х Х Х 
Бир куни Ҳаёт савдо марказларидан бирига бориб ўзини ясантиромқчи 
бўлди. Онаси у билан бирга эди. У ерда ҳеч ўйламаган нарсани тасодифан 
кўрди. Аҳмад ҳам у ерда хотини ва болалари билан юрган эди. Хотини 
ҳомиладор эди. Кўринишидан ҳомиладорликни охирги ойида эканлиги 
билиниб турар эди. Аҳмад уни кўриши билан ранги ўчиб, сарғайиб, сўнг 
оқарди. Ҳаёт ҳам уни ранги ўчганини ва хижолат тортганини кўрди. Ҳаёт у 
ердан тез чиқиб кетди. Кўз олдида Аҳмад ва унинг ҳомиладор аёли турарди. 
Масала тамоман очилди, демак у фақат унга бўйида бўлишини маън этган, 
аммо бунга зид биринчи хотинига болалари бўлса ҳам ҳомиладор бўлишга 
рухсат берган. Унга ишонганда қанчалик ғофил экан! Шу пайт онасини 
гапини эшитди: 
- Худо ҳаққи, бу алдоқчи эри қанақалигини билиши учун ҳамма 
нарсани ошкор қилиб хотини олдида Аҳмадни шарманда қилмоқчи эдим. 
“Ҳаёт” гўё тилдан қолгандек гапира олмас эди. Бирдан ўзи ёлғиз 
қолишни ҳоҳлади ва яхшилаб ўйлаб нима қилишини англамоқчи бўлди. 
Онасига деди: 
- Уйимга кетишни ҳоҳлайман. 
Онаси деди: 


187 
Сени ўзингни бу ҳолда қўйиб юбормайман. Бу кечани биз билан 
ўтқазгин, отанг хурсанд бўлади. 
- Йўқ , бу тун ёлғиз қолишни ҳоҳлайман 
Бугун кечқурун балки Аҳмад келар ва шу сафар мен ҳарфлар устига 
нуқталар қўйиб чиқаман. )(яъни ишни охиригача етказаман.) 
- Яхши, суюкли қизим! Бу сенинг ҳоҳишинг бўлса майли, лекин сени
бу тун ёлғиз қолдиришга юрагим ҳеч дов бермаяпти . Вақт бевақт 
тинчланишим учун сен билан боғланиб тураман . 
“Ҳаёт” уйига келди ва эри билан бўлган муносабатлари ҳақида кўп 
ўйлади.У фақатгина мустаҳкам оиласи бўлишини ва фарзандлар кўришни 
орзу қиларди... у бу дунёдаги барча сингари оддийгина аёл ва она бўлишни, 
ўз эри ва болаларига ғамхўрлик қилишни, улар учун таомлар тайёрлаб 
беришни, бахти учун ҳаракат қилишни орзу қиларди... Ва Ҳаёт ўз умрида 
орзу қилганларининг барчаси шулардан иборат эди.” 
Лекин унинг бу ҳоҳлаган ишларидан биронтаси амалга ошмади, на 
бошқаларга ўхшаган хотин бўлди, на оналик бахтини кўрди. Ҳамма орзу 
қилганлари шамолдек учиб кетди. 
“Қариқизлик жаҳаннами” хуфёна турмуш қуришдан юз маротаба 
афзалроқ экан деган фикрга келди. Ўй ҳаёлларга чўмиб ўтирганда бехосдан 
эшикнинг очилганини эшитиб ўрнидан турдива ўзига деди: кўрамиз, у энди 
қандай йўл тутади ва нималар дейди? 
Аҳмад кириб келиб, Ҳаёт унга қараб жавобини кутаётганини кўрди. 
Аҳмад анча вақт жим турди. Ҳаётга асрдек чўзилган бир қанча пайтдан кейин
у деди: 
- Хотинимга ҳамма нарсани сен билан ўртамиздаги муносабатни очиқ 
ойдин айтдим, орамизда катта жанжал бўлди. Болаларини олиб ота уйига 
кетиб қолди. 
Ҳаёт индамади, Аҳмад давом этди: 
- Нима бўлди сенга? Нега хурсанд бўлмаяпсан? Сен ҳоҳлаган иш 
бўлдику? 


188 
Албатта, мен хурсандман. Лекин шошиб қолдим. Айни бугун сиздан бу 
хабарни кутмаган эдим.

Сен хотинимни ҳомиладорлигини назарда тутмоқдамисан? 
Хотинимнинг бўйида бўлганидан бехабар қолдим. Мен иккаловингни ҳам 
ҳомиладор бўлишингни ҳоҳламасдим. Лекин у ҳомиладорликка қарши 
таблеткалар ичаяпман деб мени ишонтирди. Ҳақиқатан, у мени алдаган экан. 
Мен турмуш қурганимизни эълон қилмагунимча ҳомиладор 
бўлишингни ҳоҳламайман. 
Ҳаёт деди: 

Энди қариндошларингиз нима дейишаркин? Мени қабул 
қилишармикан? 
- Муаммо шунда-ки, хотиним шошилиб бу тўғрисида мендан олдин 
қариндошларимга хабар берган. Билмайман нима....
Сўзини тугатар тугатмас қўл телефони жаранглади, уни кўтариб қулоқ 
тутди. Эркак киши билан боғланганлиги шундоқ билиниб турарди, у баланд 
овоз билан гаплашарди. Лекин айнан нима ҳақида гаплашаётганини Ҳаёт 
аниқлай олмади. Фаҳмладики, телефонда боғланган унинг отаси. 
Аҳмад телефонда суҳбатни тугатгач, отаси уйига келишини талаб 
қилаётганини айтиб , узр сўраб кетишга чоғланди. Ҳаёт уни тўхтатиб, деди:
- Аҳмад ...Сизга айтмоқчиман.... 
Аҳмад нима демоқчи экан дея кутиб турди. Ҳаёт бирмунча тараддудан 
кейин деди: - Аҳмад, мен афсусдаман. Мени кечиринг. Сизга қийинчиликлар 
туғдирдим.
Ҳозир сиз билан неки бўлаётган бўлса барчасига мен сабабчидирман. 
Мен худбин бўлдим. Лозим эди... 
У гапини тугатмасдан Аҳмад унинг сўзини бўлди: - Йўқ, Ҳаёт, ундай 
дема . Иккинчи маротаба сендан бу сўзларни эшитишни ҳоҳламайман. Сенга 
совчи юборганимда бошидан шунақа бўлишини билар эдим. Хотинимга 
хабар беришга сабаб сен мендан кўп зулм кўряпсан, чунки мен сени хотиним 
сифатида қариндошлар ва жамият, одамлар олдида эътироф қилолмадим... 


189 
Сен нимани ҳис қилаётганингни айтмасанг ҳам ҳаммасини билар эдим. Мен 
билан бўлган руҳий ҳолатингни тушунаман. Ўйлашимча, никоҳимизни 
бекитишни афзал кўрганим ва эътироф этишга журъат тополмаганим
буларнинг бари қўрқоқ инсон бўлганим туфайлидир. Мен учун сен кўп сабр 
тоқат қилдинг, мен учун ёлғизликни кўтардинг, ҳеч шикоят қилмадинг, 
норозилигингни кўрсатмадинг. Бунинг учун сен эмас, мен сендан кечирим 
сўрашим керак. 
Илк маротаба Аҳмад шу йўсинда гаплашиши эди. У сўзлаб турганда 
юзида ғамгинлик аломати кўринар эди. Кўзлари гўё йиғламоқчи бўлгандек 
мўлтирар эди. Шу лаҳзада Ҳаёт ўзини олдин танимаган бошқа инсон олдида 
тургандек ҳис қилди. Аҳмад қандай қилиб турмуши давомида мана шу 
чиройли шуурни сақлаб қолишга қодир бўлди? 
Бир неча лаҳзалар олдин Ҳаёт унга нафрат қилишга тайёр эди.
Аммо Ҳаёт ҳозир уни олдингидан ҳам кўра кўпроқ севарди. У 
тўғрисида ёмон фикрларга боргани ва уни хафа қилгани учун йиғлагиси 
келди. Кўз ёшларини тутиб туролмади, улар юзларига тўкилди. Аҳмад унинг 
кўз ёшларини кўриб ташвишланди ва юзини кафтлари орасига олиб ўзига 
қарата сўради:
- Ҳаёт... Азизим, сенга нима бўлди нега йиғлаяпсан? 
- Ҳеч нима... Аҳмад , ҳеч қачон менга уйланганинга надомат қилма.
- Надомат... Қандай қилиб ҳаётимда энг чиройли ўтказган дамларимга 
надомат қиламан? 
- Ҳаёт, сен билан бўлганлигим учун ҳеч қачон қалбимдан надомат жой 
топмайди, бунга ишонгин. 
Аҳмад меҳр билан унинг пешонасидан ўпдида чиқиб кетди... Ҳаёт уни 
ушлаб кетишдан тўхтатмоқчи бўлди. Аҳмад учун қўрқди ва ташвишланди.
Аҳмад билан келгуси ҳаёти ҳақидаги аламли саволлар уни чулғаб олди: 
У ўз яқинлари билан қандай иш тутаркин? Уларга нима дейди? Агар 
мен билан ажрашиши учун улар тазйиқ ўтқазишсачи? Унинг хотини 


190 
кундоши бўлишига рози бўлмасачи, унда нима бўлади? Аҳмад мен билан 
ажрашадими?” 
Миясида шунга ўхшаш саволлар айланар экан, у бундан бошқа кутишга 
чидолмаслигини ҳис қилди, чунки у ҳар маротаба бир нарсани ўйлайверар 
эди. 
Эрта тонгда Ҳаёт онаси билан боғланди ва тунда бўлиб ўтган воқеани 
гапириб берди. Онаси деди: 
- Қизгинам асло ҳавотир олмагин. Бўлиб ўтган ишни Аллоҳга топшир,
мушкулингни осон қилади. Ҳозир отанг билан олдинга борамиз. Биз сендан 
ташвишланмоқдамиз ва нима содир бўлишини кутиб ўтира олмаймиз. 
Бир оздан кейин ота - онаси келди. Отаси жим ўтирар эди. У бошидан 
бу никоҳга рози бўлмаган эди, чунки охири яхшилик билан тугашига кўзи 
етмаганди. 
Ота - онаси унга тасалли бериб ташвишланишга асло ҳожат йўқлиги ва 
ҳаммаси яхши тУммонга ўзгаришига ишониб юпатишга уриндилар. Аммо 
ҳеч нарса Ҳаётни кўнглини тинчлатмасди. Вақт жуда секин ўтарди, гўё соат 
миллари умуман қимилламагандек. Узундан узоқ кун ўтди, ҳеч нарса рўй 
бермади. Кутишнинг ўзи ҳаммадан кўп уни қийнарди. Кеч соат олтида 
телефон жиринглади, гўшакдан тўсатдан Аҳмаднинг овозини эшитди. 
- Ҳаёт кечир мени, сени кўп куттирдим, сен билан боғлана олмадим. 
Ҳотинимда дард бошланди. Ҳозир мен шифохонадаман. Ташвишга ҳожат 
йўқ, олдинга кечроқ ўтаман. 
- Илтимос қиламан, кечикманг.
Ҳаёт вақтини изтиробли ҳиссиёт оғушида ўтқазди. Бу нима рашк 
шуурими, у биринчи хотини ундан шу шариат соясида уни тортиб олгани 
учун рашк қилмоқдами? Ёки у ерда у ва Аҳмад орасидаги ришта. Ҳаёт билан 
Аҳмад орасида ҳеч қандай боғлайдиган нарса йўқ. У унинг фақат хотини. У 
бўлса унинг ҳам хотини, ҳам болаларининг онаси. Биринчи хотини олдида 
унинг мавқеи ожизроқ. 


191 
Соат ўн бирдан кейин ота оналари кетишга чоғланди. Ҳаётни улар 
билан бирга кетишга кўндиролмай чарчадилар. 
Хайрлаша туриб, бир нарса бўлса албатта хабар беришини онаси 
илтимос қилди. 
Ҳаёт кўзларига уйқу босгунига қадар кутиб ўтирди. Сўнгги куни 
эрталаб соат 9.00да уйғонди. У билан қўл телефони орқали боғланмоқчи 
бўлди, лекин у билан боғланган пайтда қариндошлари ёнида бўлсачи деган 
ўйга бориб телефон қилишдан қўрқди. Яна кута бошлади ва кўп кутмасдан 
эшик очилишини эшитди. Эшиқдан Аҳмад кириб келмоқда эди, у изтиробда, 
кўзларининг таги қорайган, гўё мутлақо ухламагандек ҳолатда эди. У тезда 
ўрнидан туриб Аҳмаднинг ёнига яқинлашиб деди: 
- Аҳмад нима бўлди, жуда изтиробли кўринасиз.
-Кеча тунда ухламадим, хотиним туғиш жараёни жуда қийин кечди, оз 
бўлмаса жони узиларди. Унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун болани қурбон 
қилишга мажбур бўлдим. 
- Аллоҳим, ҳозир у қандай аҳволда? Яхшими?
- У жуда ҳафа, йиғидан ўзини тўхтаолмаяпти. Мен ҳам у учун жуда 
қайғудаман. 
- Тинчланинг Аҳмад, хафа бўлманг. Сиз мўъмин инсонсиз, ҳамма
нарса Аллохнинг иродаси ва ҳукми билан бўлади. 
Ҳаёт бўлиб ўтган нохуш воқеларда ўзини қандайдир айбдор деб ҳис 
қилди. Яқиндагина хотинидан уни рашк қимоқда эди. ... Бу дунё қандай 
жойиб! Ҳаёт уни тинчлантиришга ҳеч қандай сўз топаолмади. У биларди 
фарзанди, энг азиз жигарбандини йўқотган инсон учун тасалли берадиган 
сўз топилмайди. Бечора Аҳмад, у албатта хотинини қийналишида ўзини 
сабабчи ҳисоблаб виждон азобида куймоқда. Унинг устига бир қанча 
мусибатлар ёғилди. Ўзидан сўради: - Қизиқ, агар турмуш қурганимиз 
сирлигича қолганида шу ҳодисалар рўй берардими? 
Аҳмад ўтириб юзини кафтлари орасига олди. Ҳаёт учун уни бу ҳолда 
кўриш оғир эди. У қўлини Аҳмаднинг елкасига қўйди. У шуни кутиб 


192 
тургандай, Ҳаётни маҳкам қучоқлаб бирдан аччиқ йиғлай бошлади. У 
бутунлай ўзини йўқотган ва йиғидан бошқа ҳеч нимага қодир эмаслиги 
кўринарди. Аҳмадни биринчи бор шундай аччиқ йиғлаётганлигини кўрган 
Ҳаёт қалбини парчаловчи ғам ғусса сезди. Аҳмад у билан бўлган нарсаларга 
лойиқ эмас... бу азобларга лойиқ эмас.
Изтиробдан кўзлари ёшланган Аҳмаднинг ночор аҳволига чидолмаган 
Ҳаёт қарор қабул қилади: 
- Аҳмад хотинингиз олдига боринг, ҳозир сизлар бир-бирингизга 
кераксиз... 
Аҳмад ҳўнграб йиғлашдан тўхтаб унга қаради, Ҳаёт сўзида давом 
этди: 
- У сизнинг рафиқангиз ва болаларингизнинг онаси, сизҳозир мендан 
кўра кўпроқ унга кераксан... у сизни кечиради, ахир сиз, ҳар ҳолда, унинг 
фарзандларининг отасисиз.” 
- Бу гапингдан мақсад нима? 
Ҳаёт қийналиб ва иккиланиб деди: 
- Мақсадим ажраламиз! 
Аҳмад эшитганларига ишонмасдан деди: 
- Нималар деяпсан? Сен нима деяётганингни ўзинг англаяпсанми? 
- Ҳа мен ҳар бир сўзни англаб гапирдим. Сиз тўрт боланинг отасисиз. 
Мен сизни қийналишингизга рози бўлолмайман. Шунча қийналганингиз 
етар. Бир кун келиб менга уйланганингиздан надомат қилишингизни асло 
ҳоҳламайман. Бизни турмуш қурганимизни хотираси эсдан чиқмайдиган 
гўзал хотира бўлиб қолсин. 
- Сен нималар деяпсан? Сен билан боғланган бирор кунга афсус 
надомат қилишим мумкин эмас. Сен менинг хотиним ва севгилимсан. Мен 
сен билан ришталар боғлашни ахтардим. 
Сен билан бахт нималигини ҳис қилдим. Сени қанчалик яхши 
кўришимни билмайсан, чунки мен ҳеч қачон сенга бу тўғрида 
гапирмаганман. 


193 
Ҳаёт уни сўзини тугатишга бермади. Икки кўзи ёш билан тўлган ҳолда 
деди: 
- Сиздан илтимос қиламан... Вазиятни янада кўпроқ оғирлаштирманг. 
Мени мавқеимни тушунишга ҳаракат қилинг... Мени сиздан кетишим сабаби, 
бир куни мендан нафрат қилманг, дейман. Сиздан ажралиш менга осон эмас, 
чунки сизни ўзимдан кўпроқ яхши кўраман. Агар ўзимни кўпроқ яхши 
кўрганимда сиздан ажралмас эдим. 
Узоқ вақт иккалалари жим туриб қолишди. Сўнгра Аҳмад унга 
яқинлашиб унинг юзларидан видолашув бўсасини олди. Сўнг деди: 
- Мен сени ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман ва сен билан ўтқазган 
чиройли кунларимни доимо хотирамда сақлайман. Мен сенга алвидо 
демайман, балки учрашгунча дейман. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish