Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

Савол ва топшириқлар. 
1.
ХХ аср бошларида адабий вазият қандай эди ? 
2.
Баҳрайн адабиётида реализм ва модернизм қандай шаклланган ? 
3.
Дастлабки яратилган ҳикояларда қандай мавзулар илгари сурилган ? 
4.
Замонавий адабиёт шаклланишида матбуотнинг ўрни қандай бўлган ? 
5.
Баҳрайн адабиётига доир қуйидаги ҳикояни ўқинг. 
6.
Ҳикояда қандай ғоя ифодаланганини айтинг.
 
 


162 
Амалий машғулот 7 
Ҳисса Қаҳтаний 
АҲДУ – ПАЙМОН 
(دهعلا) 
Қўрқинчли тун зулматида ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилдим, 
шунингдек, бу темир қафасда қамалган турли-туман фикрларимни 
жамламоқга уриндим. Шу тўрт девор ичидан руҳим озод бўлиши учун чиқиш 
йўлини қидирдим. Ҳар бир лаҳзада борлиғим қамалганини ҳис қилар эдим. 
Ичимдан қўрқинч шуури кўтарилиб бутун аъзойи баданимни эгаллар эди. 
Ёлғиз эдим, изтиробда эдим. Ухламоқчи бўлдим. Ўзимдан сўрар эдим - уйим 
ва оиламдан узоқда бўлсам, қайси уйқудан лаззат топаман.
Кўзимни юмишга ҳаракат қиламан, лекин ҳар бир овозга ва ҳаракатга 
даҳшат билан уйғонаман. Онамнинг оғушида бўлишни қанчалик ҳоҳлайман, 
унда тинчлик ва хотиржамликни сезар эдим. Одам шарпаси ёки тўнкага 
ўхшаб қолдим. Оиламга бўлган соғинч ҳисси мени адойи тамом қилмоқда, 
қўрқинч бутун вужудимни эгаллаган, надомат мени парчаламоқда.
Бу ерга келишимга сабаб бўлган лаҳзаларни ўйласам ўзимга савол бера 
бошлайман. Нега тубанлашдим, нега ёмонлик дўстларига қўшилиб кетдим. 
Оҳ.... анча илгари отам менга насиҳат қилиб уларга қулоқ солмаслигимни ва 
ёмон ишлари туфайли уларга қўшилмаслигимни кўп бора таъкидларди. Отам 
менга айтган сўзларни ҳамон эсламоқдаман: “Саад, сен яхши боласан, 
онангдан яхшилик ва соддаликни шу даражада ворислик қилдингки, сени 
алдаш жуда осон....”.Отам бир куни мени жуда қаттиқ уришди. 
Маҳкама олдида туриб менга чиқарилган ҳукмни эшитган
лаҳзаларимни эсласам, ҳар гал ҳўнграб йиғлаб юбораман. 
Бу қандай даҳшат! Роппа роса уч йил, ҳаётим уч йил давомида жонни 
олувчи сокинликда шошилмасдан ўтади. Мени бошимга тушган кулфатдан 
қозига (судьяга) бақирдим: “Мен гуноҳкор эмасман! Улар менга айтишди бу 


163 
ўйин, кулги билан тугайди”,- деб. Ҳақиқатда бу ёмон ўйин эди, менга ҳамма
айбни тўнкаб уларни қочиши учун тўқилган ўйин эди. Биринчи кеча хаёлга 
чўмишдан бошқа нима қилар эдим, бу хаёллар қалбимни оғритарди, руҳимни
эзарди. Ёмонлик дўстлари (гуруҳи)га қўшилганимдан бери қилган ҳатоларим 
тўғрисида ўйлар эди бу хаёллар. Улар менга дўстларидан бирини 
қўрқитмоқчи эканликларини, унга зарар етказмасдан, фақат таҳдид 
қилишларини айтишди. Бу ишни фақат мен бажаришим, яъни мен унга 
таҳдид қилишни зиммамга олишим лозим эди. Бир нарсалардан озгина 
иккиландим аммо олдимда рақсга тушаётган шайтонлар мени кулдиришди бу 
фақат ўйин деб, фақат мазаҳ деб.
Шу қоронғи кеча мени қамоққа олиб кетувчи сценарий бўлаётгани 
мутлақо мени ақлимга келмади. Мен, дўстларим айтгандек ўтиб кетаётган 
ўша бечора одамга фақат таҳдид ва мазаҳ килиш учун бу ишларга қўл урдим. 
Мени қаттиқ қўрқув қамраб олди, чунки у бор кучи билан ўзини ҳимоя қила 
бошлади. Нима қилишни билмасдан ҳайрон бўлиб турган эдим, жойни 
“ёмонлик дўстлари босди” ва мен исмини ҳам билмаган ўша йигитга 
ташланиб кетма-кет уриб кетишди. Мен уни қонга беланиб, ерга йиқилгани 
кўрдим. Аммо уни ҳимоя қилишга қарор қабул қилишим учун вақт жуда 
қисқа эди, ҳатто унга тез ёрдам машинаси чақиришга ҳам улгурмадим. Шу 
тобда менинг ёнимда полиция машинаси тўхтади. Ундан бир полициячи 
тушди. Маконга кўплар йиғилди. Мен шу тасодифий ҳолдан ҳали ўзимга 
келмасдан туриб қўлларим орқага қилиб темир занжир билан ўралган ва 
машинанинг орқа қисмига ўтқазилган эдим. 
Шу лаҳзаларда ёмонлик ўртоқларидан бирортасини кўрмадим, улар 
аллақачон бу жойдан қочишга улгуришган эди. 
Шу йигитга ташланиб ниятларига етишди, мен эса бу ишда восита 
эдим холос. Тергов ишлари бошланганда ҳам менинг ишим ёпилмади. Йигит 
ҳар кимни айблашда истисно қилмади ва мен унга қўлимни текизмаган 
бўлсам ҳам мени улардан бири деб ҳисоблади. 


164 
Менга ҳукм ўқилди. Онамнинг йиғи овози бутун маҳкамани тутди, 
айниқса қози (судья) олдида янада кўтарилди: “Бу мени кичик ўғлим, ҳаётда 
ҳеч нима билмайди”!. Отам эса кўзёшларини артиб, уларни беркитишга 
уринарди.
Ҳар гал отамнинг кўзлари менга тушганда у табассум қилиб бошини 
қимиллатарди ва гўё “Қўрқма, Саад, биз ёнингдамиз”! - демоқчи эди. 
Онам мен одатлангандай энди мени ҳимоя қила олмади. Вазият ундан 
ҳам, мендан ҳам кучлироқ чиқди. Бу қамоқда темир панжарлар ва овоз 
эшитилмайдиган деворлар ортида нима қиламан? Фақат ўлдирувчи ғам-
ғусса, қўмсаш ва даҳшатли ҳотиралар. 
Тонгнинг биринчи шуълалари кўриниб, худди менга айтаётгандек ; 
Сенинг ҳам ҳаққинг бор, ҳақларингдан энг осони ҳаётингда янги кун, бу 
ерда ўтказадиган янги кунни шоҳид қилмоқ. Ҳар тонгни бошланиши ва кеч 
тушишини кузатиш. Ҳатто кўйлагим аччиқ кўзёшларимдан намланди. Чуқур 
уҳ тортишлар ва кетма кет келувчи саноғи йўқ саволлар.... 
Мени бу шафқатсиз қамоқда нафақат қўмсаш, ёлғизлик, эрксизлик ва 
нафратланиш қийнади. Балки икки ойдан бери ҳеч ким мени зиёрат қилмади. 
Билмайман қайсидир сабабларга кўра мени зиёрат қилиш таъқиқланган экан. 
Сабабини билишга ҳаққим йўқ. Жиноятчи маҳбусларнинг қарашлари мени 
эзарди ва жуда қўрқитарди. Лекин мен уларга ўрганиб қолдим ва аҳамият 
бермасдан қўйдим. Нариги тУммондаги баъзи маҳбуслар баланд овозлари 
билан кулгудан тўхтамас эдилар. Узоқроқдан туриб ҳар куни уларни кузатар 
эдим. Ўзимча бир нималарни ғўлдирар эдим. Бу эсдан чиқариш воситаси, 
яъни вақт ўтказиш учун. Ундан бошқа нарса эмас эди. Кулдирадиган 
нарсалар буткул аҳмоқона эди. 
Ўша кунни ҳеч ёдимдан чиқармайман. Тўсатдан орқамдан бир овоз 
деди: - “Сен Саадсан. Шундайми?”. Ҳайрон қолдим. Мен бу ерда ҳеч кимни 
танимайман. Лекин у менга узоқ ўйлашга бермасдан деди: “Ҳайрон бўлма, 
иккинчи боксдаги дўстинг Рошид, менга сенинг тарихингни сўзлаб берди”. 
Мени ғазаб қоплади. Ўрнимдан туриб сўкиб, таҳдид қилган эдим, у менга 


165 
қаршилик қилди. Камера томон юра кетдим. Камерада бир шахсдан бошқа 
ҳеч ким йўқ эди. У нарироқда бошини беркитиб ўтирар эди. У намоз ўқиш 
учун жойнамозни ерга солди. Унга яқинлашдим, менга қаради ва табассум 
қилди. Бутун вужудимни ажойиб мамнунлик чулғади. Унинг олдига 
ўтиришим билан ўртамизда дўстона узвий суҳбат бошланди.
Иккимиз ҳам йўқотган нарсамизни мадад, яхши муносабатни бир- 
биримизда топдик. У шундай шахс эдики, у билан дўстона гаплашиб бутун 
ғам-ғусса, ташвишларни бир оз бўлсада унутса бўларди. Мен унга қамоққа 
тушишим тарихини айтиб берганимдан сўнг, шу жойда иккимиз ўртамизда
сукунат ҳукм сурди. Лекин у узоқ чўзилмасдан деди: Менинг тарихимни 
унвони эса каттароқ. Мен шаҳвонийликка, айшу – ишратга берилиб, ҳаёт 
кечиришга ўрганиб, оиламга бепарво бўлдим. Бунинг ҳаммаси ўғлимни 
йўқотишимга ва у қинғир йўлдан кетишига сабаб бўлди. Рафиқамда 
(курашишга) ҳеч қандай куч қувват йўқ эди. Мендан кўрган барча жабру-
ситамларга сабр қилар ва ўғлини гуллаган ёшлигида сўлиб боришини маҳзун 
ҳолда кузатарди. Мен эса боши берк кўчага кириб қолгандим, бутун дунё мен 
учун гўё фақат тонггача давом этадиган айшу ишрат ва зиёфатга айланган 
эди. Шундай, ўғлим Саад. Бу қамоқ, менга ҳаёт маъноси нимадан 
иборатлигини ўргатди, зулм маъносини, озодлик, эрклик қадрини, борлик 
қадрини, вақт қадр- қиммати маъносини ўргатди. 
Кунлар аста-секин, шошилмасдан ўтарди, ундан зерикарли кеч 
келарди, ҳар бир кун совуқ такрорий ҳодисалар билан чўзиларди. Буларнинг 
ҳаммаси қалбимга қўрқув солар, зулмат эса мени бутунлай кемирар эди. Ғам 
- андуҳ ва ҳасрат шарпасига айландим, бу ҳислар мени ҳеч тинч қўймас эди. 
Фақат ҳали ҳаёт чангалида бўлишим озгина бўлса ҳам менга куч берар эди. 
Бу тонг ўзгача бўлди. Мени севинч ва хурсандчилик қамраб олди. 
Ҳатто Абу Йосир - қамоқдаги дўстим ва бошқа камерадаги ўртоқларим 
менинг бахтимга ва тинмай кулишимдан, улар билан ҳазилашишимдан 
ҳайрон бўлдилар. Улар билан ҳазиллашиб кулишим одатимга кирмас эди.
(Ҳамма иш) менга қамоқ хизматчиларидан бири қамоқ идораси мени зиёрат 


166 
қилиш учун рухсат берилган қарор чиқканлигини хабар қилганди. Яъи мен 
оилам билан учрашаман. Мен уларни жуда соғиндим. Абу Йосир деди: -
“Саад, юзинга қон югурди, кўзларингда севинч ва бахт нурлари порламоқда! 
Қачон оиланг сени зиёрат қилар экан?”. Унга дедим - “Индинга, душанба 
куни ”. 
Абу Йосир деди: - “Саад икки кун ҳеч нарса эмас, бир зумда ўтиб 
кетади. Яқин инсонларингни кўриб хурсанд бўласан”. 
Ушбу кеча тез ухлашга ҳаракат қилдим, балки якшанба кун тез етиб 
келар. Душанбагача ухласам деб орзу қилдим, лекин эрта уйғондим. Йўқ, бу 
тонг яхши келмади. Қандайдир ёмонликни сездим. Ўйлаганим ҳақ бўлиб 
чиқди, бир нечта маҳбуслар мени ўртага олиб сўрашди: - “Рошидга нима 
бўлган? Саад, сен ўзингни нега ундан олиб қочасан?”. Мен уни ёмон ва 
қабиҳ дедим. Мени шу ерга келишимга у сабабчидир, мен учун бу ибратдир. 
Қандай қилиб мен у билан тил топиша оламан? Мен улардан қўрқмас эдим, 
аммо улар мени шафқатсизларча дўппослашди. Кўзимни аста очиб
шифохонада эканимни англадим. Ҳали ўзимга келмасдан шифокордан 
сўрадим: - “Оилам мени зиёрат қилиши керак эди-ку?!” 
Уменга қаради ва табассум билан деди: -“Дуруст, сен ҳозир фақат дам 
олишинг керак!” Ундан ташвишланиб сўрадим: -“ Бугун қандай кун”? 
У вазминлик билан деди: - “Тинчлан, бугун сешанба”. 
Овозим борича унга бақирдим: -“Нима? Мен душанбани кутган эдим. 
Ота-онамни, синглимни ва укаларимни жуда соғиндим. Илтимос қиламан. 
Мен уларни кўришим керак”. Лекин у тепамга осилган дорилик шишадан 
қўлимга осма укол ўтқазди. Кўзларимдан оққан ёш юзимни намлаб юборди. 
Алаҳсирай бошлаганимни сездим. У мендан ухлашимни талаб қилди, чунки 
жасадимдаги оғриқ билан қўнглимдаги оғриқни эсимдан чиқаришим керак 
эди. 
Мен қанчалик азоб чекаётганлигимни фақат ўзим билишим аниқ эди. 
Юрак қафасидаги оғриқ кучли эди, унга қўшилиб бор вужудимни ғам - алам
эгаллаган эди. Шунинг учун шифохонада даволаниш учун ўн кундан ортиқ 


167 
муддат қолиб кетдим. У ердан чиққанимдан сўнг бир ҳафта ўтса ҳамки 
оиламни зиёратидан ҳеч қандай дарак йўқ эди. 
Аҳволим янада ёмонлашди. Овқат тановвул қилмай қўйдим. Мутлақо 
сукут сақлар эдим. Кечқурун дўстимга чидаб бўлмайдиган ёлғизлигим ва 
қора ўйларим ҳақида сўзлаб бердим, аммо бу вазиятдан у ҳам мени чиқара 
олмади. Шунда қамоқ хизматчиси эътиборсиз оҳангда мен кўргани 
зиёратчилар келганини ва мен унинг олдига тушиб боришим кераклигини 
айтди. Унга узоқ вақт тикилдим ва сўнг дедим: -“Менга ишора қиляпсизми!”
У жаҳли чиқиб деди: - “Нима бўлмаса?” “Бўл, қимирла, эй 515 чи”.
Бу менинг рақамим. Тез ўрнимдан турдим. Бу ерга келганимда менинг 
исмим нарсаларим билан Уммонат сандиқга қўйилди ва исмим мана рақамга 
алмашди. Яна бу кийим. Қамоқ ходими билан кетаётганимизда у мени 
кишанлади ва машинада олиб кетди, ўшанда қўрқув мени бутунлай қамраб
хавф билан бирлашди - оилам билан учрашув олдидан шундай вазиятга 
тушдим. Зиёратлар биносига етиб келганимизда қамоқхона ходими мени 
катта залга олиб кирди ва ойнали тўсиқ олдига ўтиришимни айтди. Бу қандай 
лаҳзалар эди-ки, онамни узоқдан кўрдим, у мен тУммон юриб эмас, балки 
югуриб келмоқда эди. Ўрнимдан туриб тўсиқга янада яқинлашдим. Унинг 
кетидан отам, кичкина синглим ва укам келишмоқда эди. Шошилиб тўсиқга 
урилди ва юзини унга босди. Мени бағрига босмоқчи бўлиб йиғлар эди, ва 
“болам, болажоним” деб зор-зор йиғларди. Сўнг тиззасига чўкди. Мен тўсиқ 
ортида, бутунлай ожизман ва чуқур ғамдаман. Қани эди бошимни унинг 
меҳрибон кўксига қўйсам, қўлини силаб бошини ўпсам. Бу ғамгин кўзлар 
орасида отамни кўрдим, у ўзини ушлаб тургандек кўрсатишга ҳаракат қилар 
эди. Қарасам, у қамоқ ходимларининг биридан онамни мени олдимга 
киришга рухсат беришини сўрар эди. Аммо у отамга рад жавобини беришни 
ўзига эп кўрмади. Гапиришга ҳаракат қилмоқчи бўлганимда кўз ёшларим 
мени бутунлай бўғиб қўйди. - “Онам, онажоним меҳрибоним маним... мен 
учун азиз кўзёшларингизни тўкманг” - дейишни қандай эплай оламан - “Улар 
мени азобга солмоқда.” 


168 
Онам ўрнидан туриб, кўз ёшларини арта туриб деди: -“Эй менинг азиз 
ўғлим Саад, жоним фидо бўлсин сенга!” 
Қўлимни чўздим, балки бу лаънати тўсиқни йўқ килиб онамнинг 
қўлларини ушлайман. Шу пайт ойна олдига кичкина синглим яқинлашди. 
Мени кўриш учун оёғи панжаларига туриб олди. Унга қарай бошладим, 
табассум қилдим. Укамга уни ҳам кўриш учун яқинлашишга ишора қилдим. 
Синглим тутилиб - тутилиб мендан сўрарди: “Саад акажон, бу ерда 
нима қиляпсиз. Сизни жуда соғиндим”. 
Кўзимга ёш олиб унга дедим: -“Олдингидек бирга бўламиз. Сенга 
ўзинг ҳоҳлаган ўйинчоғингни олиб бераман”. 
Зиёрат вақти тугагунча оилам билан гаплашдим. Вақт жуда тез ўтиб 
кетди. Қамоқхона ходимларидан бири келиб мени камерага олиб боришга 
шайланди. Ундан яна озгина вақт оилам билан гаплашишга изн беришни 
илтимос қилдим. Лекин у рад этди. Мени ушлаганда қаршилик кўрсатдим. У 
мени тортиб кета бошлади. Онам ва синглим йиғлай бошлашди. Отам эса 
гапира бошлади: - “Саад қўрқма ўғлим, ҳукмни ўзгартирамиз!” 
Полиция қуршовида мени қамоққа олиб борадиган жойга ўтдим. 
Коридорда (даҳлизда) отам - онам, укам ва синглимни узоқдан кўрдим. 
Бирданига кичкина синглим мен тУммонга қараб югура бошлади, қатор 
турган аскарлар ёнидан ўтиб мени чақира бошлади: - “Саад акажон, акажон, 
қаерга кетяпсиз? Сизни қаерга олиб кетишяпти? Биз ҳаммамиз сизни 
кутмоқдамиз”. 
У бу сўзларни ҳўнграб йиғи аралаш гапирарди. Аскарлар олдида уни 
бағримга босиб маҳкам қучоқладим. Уларнинг баъзилари ушбу манзардан 
ўзини тутиб туролмай, кўзлари ёшланди. 
Полициячи оилам билан хайрлашишга монелик қилмади. Ҳаммаларини 
бир-бир қучоқлаб, бағримга босдим. Ота-онамнинг пойқадамларини йиғлаб 
ўпдим.
Бу аччиқ аламли лаҳзалар эди, ва шунинг билан бирга меҳр билан 
тўлган лаҳзалар эди. Қамоқдаги энг бахтли куним эди! 


169 
Тун кирганда энди мен қўрқмас эдим. Зулмат шарпаси энди мени 
чўчитмас эди. Мен жуда камтар, оддий нарсани ҳоҳлардим, у ҳам бўлса ота -
онамни, укаларимни, яқинларимни кўриш. Ундан зиёд нарсани эмас. 
Улар билан янги орзуларга ишонишни ҳоҳлардим ва ҳаётимни 
яхшиликка йўналтириш учун аҳду - паймон қилар эдим. 
 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish