Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

 
УММОН 
Уммон ёзувчиси Ҳамд ибн Рошид ибн Рошид (دشار نب ديشر نب دمح) 
ўзининг ҳикоялари учун жуда қисқа лўнда шакл танлайди. Бу ҳикоялар 
телеграф усулбида яратилди. Бу тўпламда унинг учта ҳикояси тақдим 
этилган: “Узоқдан юрак уриши” (ةبرتغم تاضبن), “Кутиб турувчи кўзлар” ( نانيع
ناتبفرتم), “Тонгдаги сафсата” (ىحضلا ةرثرث). 
Охирги ҳикоядан истисно, олдинги икки ҳикоянинг номлари уларнинг 
мавзусига йўналтирилган. Бу нарса бир мунча уларнинг жозибалигига путур 
етказади. 
Биринчи ҳикоя 3 шахс номидан, яъни баён этувчиси номаълум 
берилган. Ва ватанидан узоқ кетган мусофирнинг юрак изтиробларини 
тасвирлайди. Уни ватанига бўлган муҳаббат бутун вужудини қоплаган, лекин 
у ватанини тарк этишга мажбур ва ўз саодатини ҳаёт сиёсатига боғлиқ 
хонадонлардан излайди. Ва ниҳоясида унинг ҳолати ҳижрат қилганлар 
доирасида бир рақам остида тугайди. Ҳикоя аччиқ алам билан суғорилган. 
Ёзувчи унда кўп нарсани гапирмоқчи узоқдан олиб келиб. Лекин уларни 
шарҳ қилиб бермайди. Очиқдан очиқ мен ҳам уларни тафсир этмоқчимасман. 
Лекин кўриниб турибдики у ниманики қаламга олмасин, унга ёқмаган 
нарсаларни кўрсатиб бермоқчи бўлади.


149 
Иккинчи ҳикоя 1 шахс номидан, яъни баёнчи “мени” номидан ёзилган 
ва бу шакл воқеалар табиатига таъсир қилган, чунки бу қишлоқда ўтган 
ёшлик хотиралар. 
Бу хотиралар ўрта ҳол оилада кечади, аммо ижтимоий мавқеи аниқ 
кўрсатилмаган. Қаҳрамоннинг буваси - қари шайх ҳодисаларда асосий ва 
аҳамиятли ўрин эгаллайди. Ҳикояда ёзувчи қишлоқ одатлари ва анъаналари 
билан таништиради. 
Учинчи ҳикоя номаълум баёнчи 3 шахс номидан ёзилган ва унда бир 
тўда аёллар тонгда халқа бўлиб одатдаги севимли машғулотларига берилган 
бўладилар. Улар қишлоқ ишлари ва унинг сирлари тўғрисида 
суҳбатлашадалир. Яланғоч болалари улар яқинида ўйнаб шўхлик қиладилар.
Аёллар кечаги тўй тўғрисида суҳбатлашардилар. Базм, зиёфат, 
овқатлар, кийимлар, табриклар тўғрисида гап борар эди ва шунга ўхшаш ярақ 
юруқлар тўғрисида: келин ва куёв, улар қандай ясангани. Тўсатдан куёв 
тасодифга дуч келди. Ёзувчи бу тасодиф нимадан иборат эканлигини кашф 
қилмайди ва бизга ўзимиз тушунишимизга йўналтиради. Лекин ҳақиқатда 
қанчалик араб кишиси келинни қиз чиқиши ва уни исботлашга эътибор 
беради ва бу ҳол айниқса эр учун қиз чиқмаганида қанчалик мусибат 
эканлиги маълум. 
Учинчи ҳикоя, яъни охиргиси бошқаларга нисбатан ҳақиқий анъанавий 
ҳикоя жанрига яқин - унда асосий сюжет бор, конфликт тугун. Биринчи ва 
иккинчи ҳикоялар эса балки кўпроқ ҳикоясимон эсдаликлар . 
Бу уч ҳикояларнинг тилида адабий тил сўзлари маҳаллий сўзлашув тил 
сўзлари алмашган- шева тили масаласи (طاشقلا) уч маъноси бор ғ камар, 
шашка, ўғри.
Чет тили сўзлари кам, уни арабча муқобили бор. Масалан “كتيل وبلايرلا” . 
Баъзи ташбеҳлар яхши боғланмаган, масалан “ناتلحاقلا ىانيع” сурмаланган 
кўзлар (бўлиши кк эди 
ناتلحاقلا نانيعلا ) ёки “
ةيلاخ ةفرضلا
نانسا نود تنب
” “Бўш хона 
гўё тиш тишсиз қизнинг милкига ўхшайди, ёки 
ةميدقلا ةنبجلا عيبت امك دوهعلا عيبت 


150 
“У ваъдаларни гўё эски пишлоқ сотгандек сотади”. Ёки “نينحلا قليف” - 
шавқ, севиш армияси. Ал – ханин
نينحلا
-
бу шавқ, меҳр, севиш, ал - файлоқ 
армия - ҳарбий аскарни сўз, булар ўзаро номуносиб, бир - бирига тўғри 
келмаган сўзлар бирикмаси. 
Ҳикояда тил нафақат адабий араб тили бўлиши кифоя эмас (яъни 
расмий эмас). Маъноси қомусда бўлсин, лекин ундан маънода зиёдроқ ёки 
бутунлай ўтиб кетади. 
ҚУВАЙТ 
Икки муқобил лавҳа орқали Лайло Усмон “Ватан бўлинса...йўллар 
бўлинади” ҳикоясида (
قيرطلا لصفنت... نطولا لصفني ( ўрта қатламга оид ўқувчи 
қизларнинг образи билан бирга бой буржуазия оиласига оид ўқувчи қизнинг 
образини тақдим этади. Уларни янаямажратадиган нарса бойликдан ташқари 
бу ўқувчи қизлар келгинди фаластин оиласидан бўлганлар, яъни улар 
муҳожирлар ва уларни Қувайтда “
نودب ” деб аташади. Булар азалдан Қувайтда 
яшаб келишмоқда, лекин уларни уруш натижасида келган янги 
муҳожирларга қўшишмайди, лекин улар холис Қувайтлик ҳам эмас.
Бу ҳикоя ҳақиқий Қувайт ҳикоясидир, ундаги ҳодислар фақат баъзи 
бошқа Кўрфаз давлатларида бўлиши мумкин, чунки улардаги ҳаёт ўхшаб 
кетади ва ижтимоий шароити яқин. Шундай қилиб баъзи ўқувчилар мактаб 
автобусини минганлар, ва бир бой савдогарнинг қизи шахсий машинасига 
минади. Ва иккита машина тўқнашади - автобус ва шахсий машина. 
Қишлоғимизда бир мақол бор “Қишлоқ оқосоқолининг ити итлар орасида 
оқсоқол ”“
ةدمعلا بلك
بلاكلا ةدمع
” 
Хўжайин ити бошқа итларга ... ва икки машина йўл талашганда 
автобус шофёрига ўз қадри ва маконини кўрсатишди. Биттагина қизни 
кутаётган машина шофёри уни ҳақорат қилиб ташлади. Машина ичида эса 
ҳинд аёл ўтирган эди ва у қизни портфелини мактаб эшигидан машинагача, 
мошинадан уйгача кўтариб юради. Шахсий машина шофёри қўрқита 
бошлади: сен кимни ташиб юрибсан, вазир ўғлининг ёки раис боласими. 
Жим бўлмасанг, хужайинимга айтаман, эртага келиб бошингни ёради”. 


151 
Автобус шофёри ҳақоратни отиб юборди. У фаластинлик эди. Унинг ўйлари 
шу дам Қувайтда эмас эди, у босиб олинган Фаластинни ўйлар эди. Ҳикоя 
орқали ёзувчи аёл бизга улар (қизлар) орасидаги тавофутни тасвирлайди. 
Автобусдаги кетаётган қизларда ҳаёт жўшқини, баҳслар, тиқилинч, тўполон, 
иккинчи машинада сокинлик ва зерикиш ҳукм суради. Автобусдаги муҳит 
ўзгача, ундаги қизлар бахтли кулишар, чапак чалишар ва қўшиқ айтишарди. 
Улар шофёр ватанига бўлган муҳаббат ашуласини эшитиб йиғлаганда 
таъсирландилар, уни юпатадилар, тасалли берадилар. 
Сўнг бой қиз ўтирган “Кадиллак” машинани қувиб ўтиб кетаётганда, 
ундан қиз ойнадан чиқиб синфдошларига қўли билан табриклаб силтайди. Ва 
юзини хазинлик булути қоплайди. Қизлар уйларига келганда иштаҳа билан 
овқат тановул қиладилар, чунки саодат бойлик ичидаги лаззатли ҳаётда эмас. 
Аммо бой қиз хеч нима егиси келмайди, фақат уни эркалаб зўрлаб овқат 
едирадилар. Ундан онаси очиқча сўрайди: Нималарни ўйламоқдасан? Унинг 
орзуси бошқа қизлар билан автобусда кетиш эди! 
Лайло Усмон ҳикоянавис сифатида кўзга кўринди. Унинг 2 та 
ҳикоялар тўплами Байрутда 1979 йилда нашр этилган. Лекин бу ерда жуда 
яхши баёний услубда Қувайтдаги ҳаётдан реал манзара берган бўлсада, 
ҳикояни асосий фикри ўртасида қандай алоқа бор? Ёки ўҳшатмоқчи бўлган 
таъбирлар ўртасида? Янги танқидчилик тушунчаси билан, бу образ қандай ... 
илҳомланади? Ва қандай таъсир кўрасатади унга дуч келганча. Демак бу кўп 
ва яхши ёзадиган адиба - ҳикоянавис образни ташкил этишда кўпроқ этибор 
бериш керак.

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish