БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИГИ
Абдулҳамид Аҳмад ўзининг “Хирмон” (راديبلا) номли ҳикоясида ,
ўқувчи бошидан тушунганидек, янги шаҳар атрофида жойлашган бадавий
муҳит тўғрисида баён қилади ва аввал ҳолда у қайси шаҳарлигини
кўрсатмайди. Лекин кейин билиб оламизки, бу Дубай шаҳри тўғрисида гап
кетаётган экан. Бу шаҳар уни билмаган учун бир ажойиб олам сифатида
гавдаланади. Бу тўлиб тошган савдо шаҳри, унда убутн дунёдан келган
одамлар тўлқини мавж уради, улар шарқдан ҳам ғарбдан ҳам баробар
келишган. Улар турли тилларда гаплашади, турли ишлар билан
шуғулланишади.
Ҳикоянинг асосий қаҳрамони “Мариш” (شيرم) -Дубайда иш топган
Уммонлик. Дубай билн Уммон қўшни, уларнинг чегараси бор. У эса хурмо
дарахтларини парвариш қилар эди. Шоҳларини кесар ва бошқа ишларни
бажарар эди.
145
Уммонлик киши тўғрисида ҳикоя қилинар экан, биз у орқали ўша
бечора меҳнаткаш кишиларнинг фожеаси билан танишамиз. Улар сабр -
тоқат билан ризқи учун иш қилар ва ваофт этишса ҳеч ким билмайди,
йўқлигини ҳис қилмайди.
Умуман
олдин
йўқолган
ватандошлар
ҳақида
“Мариш”
(شيرم)Уммондан визасиз чиққан эди ва Дубайга яширинча кирган эди, чунки
кириш визаси унда йўқ эди, чунки улар учун тўлашга пули ҳам йўқ эди.
Шунинг учун хеч қандай ҳужжатсиз эди. Дубайда яшаб туриши оғирлашиб
қолганда у ватанига қайтишга қарор қилди, аммо унга ватанга киришга
руҳсат беришмади - унда Уммондан олган сафарга ижозат йўқ эди. Иши
битмасдан келган жойига қайтди.
Ҳикоя орқали ёзувчи биз учун чизиғлар билан инсон тақдирини
кўрсата олди, унинг ички кечинмаларини, изтиробларини ва шуни
кўрсатдики бу янги тамаддун даври бира тўла фақат хайрлик эмас, балки
қайсидир одамларни кўтаради ва яхшилик келтиради, қайсидир одамларга
эса машаққат келтиради. Янгилик яшаб кетмоқда, эски нарсалар йўқ бўлиб
кетмоқда.
Мариш зиёфатларда қўйлар сўяр эди, энди одамлар ҳукумат амирлари
билан уни тириклайин сўйиб бормоқда. “Ҳеч ким”ни хурмо дарахти билан
иши йўқ, у ризқ берувчи ишини йўқотди.Йўллари янада торайиб, акаси вафот
этди, уни ҳеч ким ҳис қилмади, ҳеч ким у тўғрисида сўрамади.Ҳеч қандай
маҳлуқ унинг ҳолидан хабар олмади, фақат жасади чирий бошлаб, чодирдан
тарқалган ҳид ўтаётганларни димоғига урилгандан сўнг уни топишди. Ёзувчи
ҳикоясини баён қилиш қолипда ёзган баёнчи номаълум. (3 шахс номидан).
Қайси замонда рўй берилгани белгилардан билиш мумкин (Уммон ҳали унча
бойиб кетмаган давр 70-80 йиллар). Макон чегараланган. Мозийга мурожаат
қилиб, воқеа ҳодисаларни кузата туриб ёзувчи онг оқимини маҳорат билан
ишлатади. Ўйлайманки, бу ёзишдаги янги техника - тўплам ичидаги
ҳикоялардан фақат битта мана шу ҳикояда ишлатилган. Бу ишлатиш унга
(ёзувчига)ҳодисалар ичида бемалол ёзиш, гоҳо олдинга ўтиш, гоҳо охирида
146
қолиш, узоқларга сафар қилиш ва қайтиш ёрдам беради. Олдидаги воқеа -
ҳодисаларни кўрсатишга ҳалақит бермайди.
Бу ерда яна бир тилга тааллуқли бошқа бир аниқ вазият бор, бу тУммон
ёзувчининг услубини ажратиб туради. Бу унинг فطعلا فرح
-
наҳвда боғлавучни
ташлаб кетиши. Бу иш тасодифан бўладими ёки четликларнинг таъсирига
жавобми? Ёки Йаҳё Ҳаққий асарларидан ўқиб таъсирландими? Ёки бу
услубни танланганда бирор тажрибани кўзлаганми ёки унга била туриб
ёндошдими. Бирор сабаб топишга жазм қилмадим.
Ҳикоянинг усулби кучли ва ихчам. У тил ва наҳв хатоларидан холи.
Лекин унда фақат Кўрфаз минтақасига хос сўзлар ва ясама сўзлар кўп адабий
тилда бўлса ҳам. Балки ёзувчи уларга мурожаат қилишининг сабабибу
кўпроқ реалистик, яъни ҳаққонийроқ бўлсин деб ўйлаганми? Ёки алмашишга
бошқа сўз тополмаганми? Нима бўлса ҳам Кўрфаздан ташқари бўлган ўқувчи
қуйидаги айни Кўрфазга хос қуйидаги сўзларга дуч келади:
“جاودملا لعشا” و“تيناولا”
و “قوبخم دلولا و ةرتفلا”
و “ظيللاب”
و “دلاملا تدلفح”ва
бошқалар.
Баҳрайнлик адиба Фавзия Рашид (ديشر ةيزوف) ўзининг “Масъало” (ةلءاسم)
ҳикоясида баъзи араб мамлакатларида (ўз вақтида) кўтарилган мавзуга
ёндошди.Фавзия Рашид бу муаммоларни ёзишда жуда юқори жозибали
техникавий бадиийлик билан талқин этган ва нозик ва янги ифодавий -
тасвирий воситаларни ишлатган.
У муаммога ёндошганда гўё уни бадиий гумонга буркайди. Бир нимани
ҳоҳлайди, аммо очилмайди (ёритиб бермайди), бир нимани кўради, лекин
чегараламайди. Айни шунда ҳикоянинг жозибаси. Сен ҳодисаларни шундай
кузатасанки, гўё сен туш кўргандексан, ҳали уни ушламасингдан олдин у
сендан қочади, кетидан борсанг, олдингдан силжиб кетади. Мана шундай
кўринишларда унинг бадиийлиги намоён бўлади. Бу бадиийлик учун ҳеч
қандай тўсиқ йўқ. Олдинги маълум бўлган ва шаклланган нарсага янгидан
шакл берилади. Ва ўша нарса янги образида одатдаги нарса бўлиб
кўринмайди. Ҳикоя услуби ниҳоятда мужассам, зич, унда кўпгаллик ва
147
чекинишлар йўқ, асосий мавзудан бошқа қўшма ёрдамчи мавзуларга
силжиш кузатилмайди. Ҳар бир жумла айни бош мавзу чегарасида тузилган
ва сатрлар кўпайишидан бош тортади. 3 шахс номидан баён қилинади.
Умуман олганда бундай муаммони 3 шахсдан ташқари бошқа шахс номидан
ҳикоя қилиш ўзи амри маҳол. Масалан ҳикоячи - араб ёзувчиси биринчи
шахс номидан ёзса, унинг бу бадиий тажрибаси ўзининг шахсий реал
тажрибаси деб тушунилади, қанчалик жанр қоидаларига риоя қилиб ёзмасин.
Ҳикояда персонажларнинг исмлари йўқ, вақт оддий лекин мавҳум,
макон ҳикояда кўпаймаган, лекин чегараланмаган - булар ҳаммаси яхши етук
ҳикоялардир.
Ҳодисаларнинг марказида шундай воқеа: кичкина қиз бир бола билан
ўйнайди ва оқибатда жарима юз беради. Оила шаънига доғ туширади. Биров
бир нарсани билгунича қизча йўқолиб кетади.
Мана шу оддий марказий ҳодиса
-
воқеа орқали сен боланинг руҳий
ҳолати, севги ҳоҳлаган аёл ҳолати ёритилиши билан учрашасан, шунингдек,
ёрқин зукколик билан ҳаё чегарасидан чиқмаган тасвир орқали (ёзувчи)
нозиклик билан эркак ва аёл ўртасидаги абадий алоқага ёндошганини
кўрасан. Ҳикоя тугайди ва сени бутунлай вужудингни қоплайди. Сен адиба
сўзларига янада яқинлашишга ҳаракат қиласан, лекин эплаб олмайсан. Бир
нарсани очиқ аниқ гапиргандек туюлади, ҳамма нарсани тез шаффоф
ибораларда айтгандек туюлар эди. Лекин ёзувчи сени гўё ўзингни сузишинга
қолдириб чиқиб кетгандек бўлади. Ва сен бутунлай берилиб унинг образлари
билан ниҳояси йўқ тУммонга кетасан. Бу нарсани сен агар онгли ўқувчи
бўлсанг ҳис қиласан, аммо сен шунчаки ўқишдан лаззатланадиган севувчи
бўлсанг, унда ҳикояни бир тУммонга қўйиб ўқиб бўлганингдан сўнг, орзу ва
хаёл елканлари остида сузиб кетасан ва тугамас ҳоҳишлар орасида қоласан.
Адибанинг услуби, кўришимизча илҳомга таянади, тили ўткир, сўзлари
соф арабий, кенг асрий арабий маданияти тўғрисида акс - садо беради. Бу
маданият денгизига тушган ирмоқлар сони кўп. У баҳрайнлик ва Баҳрайнда
кўп миллатлар туташган, улар ўз таъсирини одамлар тилига кўрсатган, аммо
148
сен битта сўзни ҳам бошқа жуғрофий таъсир остида ёзилганини кўрмайсан.
Ва сенда савол туғилади нима бу тарих тубларига сингиб кетган Баҳрайннинг
қадимги мероси таъсирими, ахир Арабистон ярим оролида ва унга қарашли
соҳилларда араб адабиёти туғилди ва минг ва ярим минг йилдан кўпроқ
олдин бу адабиёт гуллаб яшнади? Ёки бу услуб адибанинг чуқур маданияти
ва кенг тажрибаси, кетма кет ёзишлари самарасими?. Энг аввал унинг туғма
иқтидори ва ватани, ҳалқи муаммоларини чуқур ҳис қилиш, хусусан миллати
қизлари муаммоларини чуқур ҳис қилишими? Ўйлайманки, бу ёзиш
қобилияти буларнинг ҳаммасининг самараси, ўтмишни ва ҳозирги замонни.
Улар учрашди ва чиройли натижа берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |