3-мавзу. Ўзбекистон тупроқларини географик худудлар бўйича агрорайонлаштириш
Республикамизда бўз тупроқлар ва чўл худудининг тупроқлари,текислик,тоғ олди ва тоғли худудларда лёсс ётқизиқларида шаклланган тупроқлар билан бир қаторда неоген ётқизиқларида шаклланган қизғиш тусли тупроқлар ҳам тарқалган бўлиб,бу тупроқлар бир-бири билан ранги-туси,физикавий,механик таркиби,кимёвий ва агрокимёвий ҳоссалари билан фарқланади. Ўзбекистон тупроқшунослар бўз тупроқларни биологик ва иқлим шароитларини ҳар томонлама урганиб бўз тупроқлар классификациясини ишлаб чиқганлар - улар учта типгача: Оч тусли бўз тупроқлар, типик бўз тупроқлар ва тўқ тусли бўз тупроқ ларга ажратилди.Оч тусли бўз тупроқлар зонанинг анча қуруқ минтақасида тарқалган бўлиб, Чўл зонаси билан туташган, денгиз сатхидан 250-300, айрим қуруқ минтақаларда (Фарғона, Сурхон-Шерободда) 400-500 м.гача баландликга кутарилиб жойлашган. Оч тусли бўз тупроқлар тоғ этаги ён багирларида, Мирзачўл, Карши Чўлларида, Фарғона водийсининг ўрта қисмларида, Сурхондарё, Кашқадарё хавзаси ва бошқа худудларда тарқалган. Оч тусли бўз тупроқларни умумий майдони 2592 минг гектар. Оч тусли бўз тупроқларни морфологик тузилиши А+В горизонтини, қалинлиги 40-50 см., А горизонта 6-12 см, оч бўзғиш тусли, В, горизонта 20-25 см бироз малла тусли, В2 карбонатли ок кузанакли доғла ри бор горизонта билан алмашинади. Тупроқни она жинс «Сарғиш, юмшок майда ғовакли горизонтта, пастки 150-180 см.да гипс ва бошқа тузлар учрайди.
Оч тусли бўз тупроқларни узига хос хоехуеусиятларндан бнри чириндини камлиги, А горнзонтнда гумус миқдори 1,2-1,4% , пастки қатламларида камайиб боради; озуқа моддалар азот 0,05-0,11 фосфор 0,10-0,14 ва калий 1,77-2,22% атрофида. Ҳозиргивактда суғориладиган ва лалми оч тусли бўз тупроқлар бу курсаткичлар 30-50% гача камайиб кетган. Купчилик майдонлардаги оч тусли бўз тупроқлар шўрланган, механик таркиби енгили эса дефляцияга чалинган.Суғориладиган бўз тупроқлар - қишлок хўжалигида турли муддатларда фойдаланиб келаётган шароитда ривожланади. суғориладиган бўз тупроқлар узининг қатор хусусиятлари профилининг горизонтларига яхши булиниб туриши, гумусли горизон типи қалинлиги, чириндини кўп эмаслиги 1-1,8% , аммо суғориш суви билан келтирилган қатламларда чириндини куплиги ва горизонтларга тенг тарқалиши, карбонатли горизонтнинг яхши ифодаланмаганлиги билан ҳарактерланади. Қадимги суғориладиган воха - бўз тупроқларининг профилида турли қўшилмалар учрайди. Жонзотлар - чувалчангларни актив фаолияти излари яхши кўриниб туради.
4-мавзу.Республика худудида тарқалган кам ўрганилган қизғиш тусли “Неоген” даври учламчи ётқизиқларда шаклланган бўз тупроқларнинг географик тарқалиши, генезиси, таркиби, хоссаларининг ўзига хослиги, эрозиянинг таъсири, унумдорлиги. Қизғиш тусли тупроқларни ўрганиш учун Қибрай тумани худудидаги қизғиш тусли тупроқларнинг тарқалишини бориб кўриш (Май қишлоғи мисолида ўрганиш).
Do'stlaringiz bilan baham: |