Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси


Тупроқ мелиоратив мониторинг ва унинг вазифалари



Download 2,66 Mb.
bet38/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

Тупроқ мелиоратив мониторинг ва унинг вазифалари
Тупроқ мелиоратив ҳолатини яхшилаш, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш ишлари тупроқ ҳолатлари, унинг инсон фаолияти таъсирида ўзгаришлари тўғрисидаги барча маълумотларни тақозо этади.
Ер қобиғи, гидросфера, атмосфера ва қуруқликда ҳаёт кечирувчи организмлар ўртасида моддалар алмашувида содир бўлади-ган жадал жараёнларда биосферанинг алоқа воситаси бўлган туп-роқнинг роли ниҳоятда катта, у атроф муҳитни кенг доирада кузатишнинг айрилмас қисми бўлган тупроқ ҳолатларини алоҳи-да кузатиш зарурлигини белгилайди.
Мониторинг деганда ер ҳолатини баҳолаш ва башорат қи-лиш, тупроқдан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш мақса-дида бўлаётган ўзгаришларнинг узоқ муддатли кузатишлари тушинилади.
Тупроқ қопламлари, шу жумладан тупроқ-мелиоратив ҳолатини кузатиш хизматларини ташкил этиш зарурияти йилдан-йилга муҳим ва ўткир муаммо бўлиб қолмоқда, чунки инсоннинг тупроққа кўрсатаётган таъсири суръатлари доимо ошиб бормоқда.
Ҳозирги даврда ерларнинг мелиоратив ҳолатини кузатишнинг муҳим вазифалари қуйидагилардан иборат:
-Худудлардаги шўрланган тупроқларни аниқлаш ва баҳолаш, назорат қилиш, тупроқларнинг туз режимлари ўзгаришини назорат қилиш.
- Иккиламчи шўрланишга учраган тупроқларни башорат қилиш ва баҳолаш, назорат қилиш.
- Сув, шамол ва ирригацион эрозияга учраган ерларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳисобга олиш.
- Эрозия ривожланиши натижасида тупроқнинг ўртача йиллик йўқолишини баҳолаш.
- Гипсли тупроқларни аниқлаш ва баҳолаш, улардан фойдаланишни кузатиш.
- Тошлоқ тупроқларни аниқлаш, баҳолаш, мелиорациялашни кузатиш.
- Қумли ва қумлоқ тупроқларни аниқлаш, ҳолатини баҳолаш ва назорат қилиш.
- Тупроқ дегумификацияси ва гумус ҳолатини тиклаш, сақлаш ва ошириш жараёнларини баҳолаш ва назорат қилиш.
- Ўсимликларнинг асосий озиқа элементлари баланси танқис регионларни аниқлаш ва бу элементларнинг миқдорини назорат қилиш.
- Тупроқда кислотали ва ишқорий муҳитнинг ўзгаришини назорат қилиш.
- Ўта зичланган тупроқларни аниқлаш ва баҳолаш, назорат қилиш.
- Тупроқлар хайдалма остидаги зич қатлам ҳамда тупроқ қатқалоғи пайдо бўлишини башорат қилиш, аниқлаш ва назорат қилиш.
- Тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланишини назорат қилиш.
- Тупроқнинг саноат корхоналари таъсири зонасида, траспорт магистралларида оғир металлар ва радионуклеидлардан локал ифлосланишини, шунингдек агрохимикатлар, пестицидлардан ва аҳоли зич жойлашган ҳудудларда саноат чиқиндиларидан фойдаланишни назорат қилиш.
- Тупроқлар рекультивацияси ва уларнинг мелиоратив ҳолатини кузатиш.
- Тупроқдаги намлик, ҳарорат, структура ҳолати, сув-физикавий ва физик-механик хоссаларини даврий ва узоқ муддатли назорат қилиш.
- Гидроморф ва ярим гидроморф шароитларда грунт сувларининг чуқурлигини, минерализациясини ва ифлосланишини даврий ва узоқ муддатли назорат қилиш.
- Ерларни гидроқурилиш жиҳатдан лойиҳалашда, мелиорациялашда, деҳқончиликнинг янги тизимларини жорий қилишда, ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва турли биотехнологиялар қўлланилганда тупроқда содир бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларни аниқлаш ва назорат қилиш.
- Ҳайдаладиган яроқли унумдор тупроқларни, айниқса мелиоратив мақбул, қулай ерларни саноат ва куммунал мақсадлари учун ажратишда уларнинг майдони ва тўғрилигини инспекторлик назорат қилиш.
- Ерлардан фойдаланишнинг тўғрилигини, илмий асосланганлигини, шунингдек мелиорацияга муҳтож (шўрланган, эрозияга учраган, тошлоқ, ўта зичлашган, гумуси камайиб кетган, ифлосланган, ўта намланган, қуриб кетган ва бошқалар) туп роқларда агротехник ва агромелиоратив тадбирларнинг аниқлиги ва тўғрилигини инспекторлик назорат қилиш.
Юқорида сана кўрсатилганлар кўпроқ умумий тарзда ва у қадар тўла бўлмаган вазифалар рўйхати бўлиб, улар Республиканинг тупроқ-географик, тупроқ-иқлимий ва иқтисодий районлаштириш, тупроқ кузатиш объекти, шу жумладан ерларнинг мелиоратив ҳолатини кузатишдан келиб чиқиб табақалаштирилиши мумкин.
Тупроқ мелиорацияси-қатъий илмий ёндошишга асосланган доимий иш ҳисобланиб, бу Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги-даги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурининг ва ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосини яратишнинг муҳим қисми бўлиб, улар Ўзбекистон Республикасининг "Ер кодекси" ҳамда "Давлат ер кадастри", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида", "Фермер хўжаликлари тўғрисида"ги ва бошқа қонунлар ва меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топган.
Шу боис ҳозирги даврда тупроқшуносларнинг асосий вазифаларига-тупроқ қопламлари ва тупроқ-мелиоратив ҳолатларини чуқур ва ҳар томонлама батафсил ўрганиш асосида республика тупроқларини тўла текшириш ўтказиш, биосфера ва иқтисодий ривожланиш табиий ресурслари тизимларининг бир динамик тизимчаси сифатида уларнинг ҳолати ва потенциал имкониятларига баҳо бериш, шулар асосида барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ерларни муҳофаза қилиш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини оширишга қаратилган экологик ва иқтисодий асосланган технологияларни ишлаб чиқиш киради.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish