Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси



Download 2,66 Mb.
bet126/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

Лизиметр тажрибалари


Лизимтер усули табиий шароитда махсус қурилмалар-лиземетрлар ёрдамида тупроқ қатламларида сувнинг ҳаракати ва сизиб ўтишини ўрганишга ёрдам беради. Агрокимёвий тадқиқотларда лииеметр усули ўғитлар билан амалга ошириладиган тажрибаларда сув режимини, тузлар ва киритиладиган ўғитларнинг тупроқдан ювилиш кўламини ўрганишда, шунингдек, тупроқдаги озиқ моддалар балансини таққослашда қўлланилади. Лизиметрлар ўзининг қурилиши ва ишлатилиш соҳаси бўйича бир-биридан фарқ қилади.
Лизиметрлар бетон, ғишт, рухланган тунука ёки пластмассадан қурилади. Улар ичидаги тупроқ қатламининг қалинлиги 20-25 см дан бир неча м гача бўлиши мумкин. Одатда лизимтерлар тупроқнинг табиий тузилиши сақланган ҳолда, жойнинг ўзида қурилади. Баъзи ҳолларда лизиметрлар келтирилган тупроқлар билан ҳам тўлдирилиши мумкин. Тўлдирилаётган тупроқнинг зичлиги табиий тупроқ зичлигига мос келиши лозим.
Лизиметр тажрибаларида ҳам типиклик, битта белги билан фарқланиш принципи, аниқлик ва ҳаққонийлик ва хужжатлар юритиш қоидаларига қатъий амал қилиниши лозим.


ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ.

ДАЛА ТАЖРИБАСИ ВА ПАЙКАЛИ ОЛДИГА


ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Дала тажрибаси олдига қўйиладиган талаблар.
Дала тажрибасининг ўзига хос томонларидан бири ўсимликни тупроқ, иқлим ва агротехникавий унсурлар мажмуида ўрганилишидир. Шу сабабдан ҳам ҳар қандай дала тажрибасини олдига бир қатор услубий талаблар қўйилади ва улардан энг асосийлари қуйидагилардан иборат:
1) тажрибанинг типиклиги;
2) фақат битта белги билан фарқланиш принципи;
3) тажрибани махсус ажратилган майдонларда ўтказилиши;
4) ҳосилни ҳисобга олиш ва тажрибанинг ҳаққонийлиги.
Тажрибанинг типиклиги тажрибадан олинадиган натижаларни айнан у ўтказилган жойнинг ўзида қўлланилишига тажрибанинг типиклиги дейилади.
Тадқиқотларда, табиий, ташкилий-хўжалик ва агротехникавий шароитларга нисбатан типиклик фарқланади.
Дала тажрибаларини ўтказишда тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида тадқиқотлар қайси тупроқ типида бажарилган бўлса, олинган натижаларни ҳам фақат шу тупроқ типи тарқалган ҳудудда қўлланилишини тақазо қилади.
Дала тажрибаларидаги барча агротехникавий тадбирлар юқори савияда ташкил қилиниши, барча вариантларда қўлланиладиган тадбирлар сифат жиҳатидан ҳам, бажарилиш муддатлари жиҳатидан ҳам бир хилда бўлиши керак.
Бундан ташқари тупроқни ишлаш, экиш ва ниҳолларни парваришлашда қўлланиладиган барча мосламалар биринчидан, замонавий ва иккинчидан, барча вариантларда бир хилда бўлиши керак.
Дала тажрибасининг типиклиги деганда, ўрганилаётган навларнинг шу шароит учун яроқлилигига ва районлаштирилганлигига жиддий эътибор берилиши керак.
Фақат битта белги билан фарқланиш принципи. Услубий жиҳатдан тўғри ташкил қилинган тажрибанинг муҳим шартларидан бири - мантиқан битта белги билан фарқланиш принципидир, бош-қача қилиб айтганда, таққосланадиган вариантлар бир-бирларидан фақат битта ўрганиладиган белгиси билан фарқ қилиши керак.
Масалан, азотли ўғит дозалари устида ўтказиладиган тадқиқотларда вариантлар ўртасидаги бир-биридан фарқланадиган белги - ўғит дозасидир. Бошқа барча шароитлар (тупроқ шароитлари, ўтмишдан эркин, тупроқни ишлаш усуллари, нав, экиш ва ўғитлаш муддатлари, усуллари, шунингдек, парваришлаш) барча вариантларда бир хилда бўлиши керак.
Бу принципнинг замирида энг асосий, ўрганилаётган белги назарда тутилади. Мисолларга мурожаат қилайлик. Дала тажрибасида биологик хусусиятига кўра кўчат қалинлигига турлича муносабатда бўладиган буғдойнинг иккита навига ўғит нормаларининг таъсири ўрганилаётган бўлсин. Бу икки навнинг ҳосилини таққослаш учун улар бир хил кўчат қалинлигида экилиши керак эди ( чунки вариантлар фақатгина ўғит нормалари билан фарқланиши керак эди-да!). шундай йўл тутсак, битта нав албатта ноқулай озиқланиш шароитига тушиб қолади ва катта услубий хатога сабабчи бўламиз. Бундай ҳолда ҳар бир нав ўзига қулай кўчат қалинликларида ҳам синаб кўрилади.
Тажрибаларни махсус майдончаларда ўтказиш фақатгина битта белги билан фарқланиш принципининг мантиқий давомидир. Тарихи маълум бўлмаган (махсус ажратилмаган) майдонларда амалга оширилган тажрибаларнинг натижаларини тушуниш ва тушунтириб бериш, шунингдек, улардан фойдаланиш умуман мумкин эмас. Тасодифий майдончаларда ўтказилган тадқиқотларни (унда агротехникавий тадбирлар ёки экин навлари синалишидан қатъий назар) дала тажрибалари деб аташ ҳам мумкин эмас.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish