Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси


ДАЛАДА КЕСМА ҚАЗИШ.ТУПРОҚНИНГ ГЕНЕТИК ҚАТЛАМЛАРИНИ ВА



Download 2,66 Mb.
bet99/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

ДАЛАДА КЕСМА ҚАЗИШ.ТУПРОҚНИНГ ГЕНЕТИК ҚАТЛАМЛАРИНИ ВА
МОРФОЛОГИК БЕЛГИЛАРИНИ ДАЛАДА ЎРГАНИШ
Тупроқни табиий шароитда текшириш шу худуднинг иқлими, рельефи, сизот сувлари ва унинг шўрланиш ҳамда тупроқ қатлам-ларининг морфологик (ташқи кўриниши) белгиларини тўғри аниқлаш-ни, тупроқ она жинси хусусиятини ўрганишни талаб этади. Тупроқнинг қайси типга мансублигини аниқлашда қатламларнинг морфологик белгиларини ўрганиш айниқса катта аҳамиятга эга.Тупроқнинг морфо-логик белгилари шу қадар характерлики, уларни ўрганиш билан тупроқдаги минераллар ҳам аниқланади.
Шунинг учун ҳам тупроқнинг ташқи белгиларини ўрганиш унинг пайдо бўлишидаги биологик, физик, кимёвий, физик-кимёвий, биокимё-вий жараёнларни ва унумдорлик даражасини аниқлашга ёрдам беради.
Тупроқнинг тузилишини, яъни морфологик белгиларини далада, табиий шароитда ўрганиш зарурлигини ва бунга оид услубни биринчи марта В.В.Докучаев таклиф этган ҳамда ишлаб чиққан.
Текширилаётган худуд тупроғига инсоннинг таъсир даражаси (ишлаш, суғориш, ўғитлаш, текислаш ва бошқалар) ҳам тўлиқ ва пухта ўрганилган бўлиши лозим. Булардан ташқари, айрим тип ва бошқа хилдаги тупроқлар тарқалган худудлардаги суғориш билан боғлиқ хусусиятлари ҳамда эрозия жараёнига доир маълумотллар ҳам ўрганилган бўлиши керак.Тупроқни далада текшириш вақтида тўпланган маълумот қанча тўлиқ бўлса, тузиладиган тупроқ харитаси шунча аниқ ва ёзилган баённома таъриф ҳам маълумотларга бой бўлади.
Тупроқларни далада текшириш ва уларнинг морфологик белгиларини ўрганишда асосий чуқур-кесма (разрез), ярим чуқур ва чуқурчалар қазилади. Қазилган чуқур текширлаётган тупроқнинг ва тупроқ она жинсининг морфологик хоссаларини тўлиқ ўрганишга ёрдам беради. Унинг чуқурлигини текширилаётган жой рельефининг хусусиятига, сизот (грунт) сувининг сатҳи ва она жинс жойлашган қатламига қараб 150-200 см, баъзан 300 см, кенглиги 70-80 см, узунлиги эса чуқурлигига мутаносиб бўлиши керак.
Чуқур қазишда даланинг геоморфологик ва бошқа хусусияти жиҳатидан характерли жойини топиш керак. Бунда даланинг рельефи текис бўлса камроқ, рельефи нотекис, ўсимликлари турлича, шўрланиш ва грунт сувлари ҳар хил бўлса, кўпроқ чуқур қазилади.Қазилган чуқурлар харитага тушурилиб, тартиб рақами қўйиб борилади. Далада бир неча хил тупроқ борлиги аниқланса, жойнинг рельефига қараб, ярим чуқур ёки чуқур қазиш билан тупроқ хиллари орасидаги чегара топилади. Чуқурнинг қуёшга тўғри томони тик ва силлиқ қилиб, офтоб тушмайдиган томони эса зинапоя қилиб қазилади.Қазилган тупроқ чуқури ва айрим қатламларининг морфологик белгиларини ёзишдан олдин текширилаётган худуднинг (республика, вилоят, туман,фермер хўжаликлар) номи кундалик дафтарга ёзилади (дала-кундалик дафтар намунаси 4-мавзуда кўрсатилган).Жойнинг рельефи, ўсимликлари, сизот сувлари (чуқурлиги ва шўрланганлиги), карбонатли, гипсли қатлами, тупроқ она жинси ва бошқалар ҳам аниқ кўрсатилади. Сўнгра чуқурнинг қуёшга қараган томонига диққат билан қараб тупроқнинг генетик қатламлари ва уларнинг қалинлиги (см ҳисобида), туси, механик таркиби, структураси, намлиги, қовушмаси, янги яралмаси ва қўшилмаси аниқланиб дафтарга ёзилади. Бундай муҳим морфологик белгилар қуйидагича изоҳланади.
Тупроқнинг генетик горизонти (қатлами). Тупроқнинг юза қисмидан ўзгармас пастки она жинсига қадар бўлган оралиққа унинг генетик горизонти деб айтилади.
Қазилган чуқурнинг тик деворидаги белгилар турли тупроқ типларида ва хилларида турлича бўлиб, тупроқнинг бир неча қатламдан тузилганлигини кўрсатади. Бу қатламлар тупроқнинг генезисига, яъни келиб чиқишига боғлиқ. Тупроқнинг генетик қатламини В.В.Докучаев А-устки, В-ўтувчи, С-тупроқ ости-она жинси каби уч хил генетик қатламига бўланади.
Чириндили устки қатлам (А) да органик модда, чиринди ва ҳар хил элементлар бирикмасидан иборат минерал моддалар тўпланади. Унинг туси қуйи қатламларга нисбатан тўқ бўлади. Шунинг учун ҳам бу қатлам чириндили аккумулятив (тўпланиш) қатлами дейилади.Ўрмон тупроқлари юзасидаги «Ўрмон қийи» ва баъзи ботқоқликлардаги торф тўлиқ чириб ўзгармаган органик қолдиқ йиғиндиси бўлганлиги учун улар тупроқ устки қатламчаси дейилади ва А ишораси билан ёзилади.
Ўтувчи қатлам (В) элювиал (ювилувчан) қатлам деб ҳам аталади. Тупроқнинг туси, структураси ва қовушмасига кўра устки қатламдан ажралиб турган бу қатламдаги айрим бирикмалар қуйи қатламга ювилиб тушиб туради. Бу жараён, айниқса, подзолга ўхшаган кислотали ва шўртоб сингари ишқорли тупроқда очиқ кўриниб туради.
Тупроқ ости қатлами (С) да устки қатламлардан ювилиб тушадиган айрим бирикмаларнинг тўпланиши туфайли у аллювиал (йиғувчи ва шимувчи) қатлам ҳам дейилади. Бу қатламнинг туси тупроқ она жинси (рухляк) рангидан бир оз фарқ қилади.
Тупроқ пайдо қилувчи омиллар таъсирида она жинсниинг ҳали ўзгармаган қуйи қисмини профессор С.А.Захаров Д ҳарфи билан ажратишни таклиф этади. Баъзи тупроқларнинг айрим қатламлари сернам бўлганлиги сабабли ботқоқланиш белгисига, яъни кўкимтир тусга эга бўлади. Кўкимтир тусли бу қатлам берч (глейли) қатлам дейилади ва Д ҳарфи билан белгиланади. Масалан, ботқоқланиш она жинс жойлашган қатламда бўлса-В ҳарфи билан кўрсатилади, иллювиал қатламда бўлса С, элювиал қатламда бўлса-В ҳарфлари билан кўрсатилади. Кўпчилик тупроқларда, одатда ҳар бир генетик қатлам бир неча қатламчаларга ажратилади. Бу ҳолда улар А1, А2, В1, В2, С1, С2 ҳарфлари билан белгиланиб, уларнинг морфологияси характерланади.
Тупроқ генетик қатламлари қалинлиги. Тупроқ қатламининг қалинлиги турли тупроқ типларида ва уларниинг айрим А, В, С, қаватларида бир хил бўлмайди. Тупроқ деганда фақат устки чириндили қатлам тушунилмайди, балки тупроқ пайдо қилувчи жараён таъсирида ўзгарган ва морфологик белгиларига кўра она жинсдан фарқланадиган маълум қалинликдаги қатлам тушунилади. Шунинг учун тупроқнинг қалинлиги унинг типига кўра, ўрта ҳисобда 40 см дан 150 см гача бўлади. Баъзан 250-300 см қалинликдаги тупроқлар ҳам учраб, у юқоридан пастга томон см билан ўлчанади. Тупроқнинг умумий генетик қатлами қалинлигини аниқлаш билан бирга ҳар қайси генетик горизонт (А,В,С) қалинлигини белгилаш ҳам агрономия нуқтаи назаридан жуда катта аҳамиятга эга. Масалан, чириндили аккумулятив (А) қатламнинг қалин бўлиши тупроқнинг унумдорлигини, элювиал (В) қатламнинг аниқ ажралиб туриши эса бу қатламдан айрим моддаларнинг пастга ювилиб кетганлигини кўрсатади. Тупроқнинг қалинлиги ва айрим генетик қатламлар қалинлигини ўрганиш билан тупроқ пайдо бўлиш жараёнининг даражасини ва айрим генетик қатламлар қалинлигиини ўрганиш билан тупроқ пайдо бўлиш жараёнининг даражасини ва тупроқнинг агрономик сифатларини аниқлаш мумкин.
Тупроқнинг ранги-туси. Табиатда учрайдиган тупроқ типлари, хиллари ва уларнинг айрим қатламлари ўзига хос тусга эга бўлиб, бу уларнинг энг муҳим морфологик белгиларидан ҳисобланади. Тупроқ бу белгиси билан она жинсдан, генетик қатламлар эса бир-биридан аниқ фарқ қилади. Тупроқлар кўпинча ранги- тусига қараб номланади. Масалан, каштан тупроқ, қизил тупроқ, бўз тупроқ ва бошқалар. Тупроқнинг асосий ранги кимёвий таркиби ва чиринди моддаларига қараб ўзгаради. Тупроқ таркибида органик модда-чиринди гумус қанча кўп бўлса, унинг туси шунча қорамтир бўлади. Шунинг учун тупроқ тусини пухта ўрганиш ва тўғри аниқлаш билан ундаги чиринди миқдорини тахминлаш мумкин. Чиринди 10% дан кўп бўлса, тупроқ тим қора, 8-10% бўлса қора, 6-8% бўлса, қорамтир ёки тўқ жигарранг тусда бўлади. Тупроқда чиринди қанча кам бўлса, унинг туси шунча оқиш бўлади.
Қизил тусли тупроқ таркибида темир (III)-оксид (Fe2 O3 *nH 2O), оқ тусли тупроқда эса кремнезем темирнинг чала оксидлари (закиси) тупроқни ёки унинг айрим қисмларини яшил, зангори ёки кўкимтир тусларга бўяйди. Масалан, ботқоқ тупроқларда учрайдиган вивианит уларга кўк тус беради. Тупроқда марганец бирикмалари борлигини унда интенсив қора нуқталар пайдо бўлишидан билиш мумкин. Тупроқнинг рангини аниқлагач, унинг таркиби ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Рангни ифодалаш учун икки-учта сўздан иборат таърифлардан фойдаланилади (оч жигарранг, бўз кулранг, қўнғир кулранг ва ҳоказо). Ушбу таърифдаги охирги сўз асосий рангни таъкидлайди. Дала шароитида рангнинг интенсивлиги тупроқнинг ёритилганлик даражаси ва намлигига боғлиқ бўлади. Нам тупроқлар қуруқларига қараганда тўқроқ туюлади. Шу сабабли тупроқ рангини аниқлаганда унинг намлигини ҳам кўрсатиш керак.
Тупроқ структураси. Тупроқнинг донадорлиги деганда унинг табиий равишда структура бўлаклари ва агрегатларига ажралиб кетиш хусусияти тушунилади; структура бўлаклари ва агрегатлар одатда чиринди ва тупроқдаги майда механик зарраларининг ўзаро ёпишувидан ҳосил бўлади.Структура тупроқнинг муҳим ва ўзига хос аломати бўлиб, унинг генетик ҳамда агроишлаб чиқариш характеристкасини аниқлашда катта аҳамиятга эгадир.Тупроқлар структурасининг морфологик типлари С.А.Захаров томонидан яхши ишлаб чиқилган.Ҳар бир тупроқ ва унинг генетик қатлами учун тупроқлар структурасининг маълум типи тўғри келади. Тупроқ агрегатларининг шаклига қараб структуранинг уч хил типини ажратиб кўрсатиш қабул қилинган; кубсимон, призмасимон ва плитасимон структуралар.
Кубсимон структура типига ўлчамлари учала ўқ (горизонтал ва вертикал) бўйлаб тахминан бир хил бўлган агрегатлар киради. Бундай агрегатлар кўп ёқли думалоқ шаклда бўлади.Шакли ва катта-кичиклигига кўра, кубсимон структуранинг қуйидаги типлари мавжуд:
а)палахсали структура- бурчаклари, қирралари ва ёқлари яққол ифодаланмаган, 5 см дан катта бўлган агрегатлар:
б)увоқчали структура-юқоридагидек,ўлчами 5 дан 0,5 см гача бўлган агрегатлар. Майда-йириклигига кўра улар ўз навбатида йирик увоқчали, увоқчали ва майда увоқчали агрегатларга бўлинади;
в)ёнғоқсимон (ғўрача) структура-бурчаклари, қирралари ва ёқлари яққол ифодаланган, 20-5 мм катталикдаги агрегатлар.Улар йирик ёнғоқсимон ва майда ёнғоқсимон агрегатларга ажратилади.
г)донадор структура-ёнғоқсимон структуранинг айнан ўзи,агрегат-ларнинг катталиги 5-0,50 мм ни ташкил этади. Донадор структура йирик донадор, донадор, майда донадор структураларга бўлинади.
Призмасимон структура типи вертикал ўқ бўйича узунчоқ бўлган, иккита горизонтал ўқ бўйича ўлчамлари эса унча катта бўлмаган агрегатларни ўз ичига олади.
Уларнинг умумий кўриниши призма ёки устунча шаклида бўлади. Шунга кўра уларнинг қуйидаги турлари бўлади: а) юқори асоси думалоқ бўлган устунчали структура; б) агрегатларнинг юқори асоси ясси бўлган призмасимон структура. Устунчали структура кўндаланг ўлчамига кўра йирик устунчали, устунчали ва майда устунчали структураларга бўлинади. Призматик структура ҳам шу каби турларга ажратилади.
Плитасимон структура типи учун горизонтал ўқлар бўйича кучли ривожланган, вертикал ўқ бўйича эса калта бўлган агрегатлар хосдир. Уларнинг умумий шакли ясси бўлади. Қатламли пластинкаларнинг қалинлигига кўра қўйидаги турлари бўлади: а) сланецсимон структура-пластинкаларнинг қалинлиги 5 мм дан зиёд; б) ясси плитасимион структура-пластинкаларнинг қалинлиги 3-5 мм; в) тахтасимон структура пластинкаларнинг қалинлиги 1 мм дан юпқа; г) тангачасимон структура агрегатлар ясси плитасимон ва тахтасимон плиталардан кичик бўлади.
Структуранинг турини тўғри аниқлаш катта ахамиятга эга, чунки тупроқларнинг турли типларига ва хар қайси генетик қатламига тупроқ структураларининг муайян типлари тўғри келади. Масалан,чириндили қатламлар учун донадор, увоқли донадор, кукунли-донадор структура; элювиал қатламлар учун эса устунли, призматик, ёнғоқсимон, палахсали каби структуралар хосдир.
Тупроқ структурасининг турини чуқур қазилаётганда чиқариб ташланган сочилиб турувчи тупроққа қараб аниқлаш мумкин. Бу усулдан ташқари, тупроқ қатламидан пичоқ билан озгина тупроқ кесиб олиб ва уни кафтда ёйиб, агрегатнинг шаклига қараб ҳам тупроқ структурасининг турини аниқласа бўлади. Тупроқ қатламларида кўпинча структуранинг ҳар хил турларини учратиш мумкин. Бу ҳолда структурага икки-учта сўз билан таъриф беришга ва охирги сўз билан кўпроқ учрайдиган аломатларни таъкидлашга тўғри келади. Масалан, агар қатламда увоқлар кўпроқ бўлсаю, палахсалар ҳам учраса, бундай структура палахсали-увоқли структура деб аталади. Қатламларда агрегатлардан ташқари, агрегатларга ёпишиб боғланмаган зарралар ҳам бўлади. Бундай тупроқлар структурасиз тупроқлар деб юритилади. Қумли тупроқлар структурасиз тупроқларга яққол мисол бўла олади.
Тупроқ қовушмаси. Тупроқнинг ва алоҳида қатламларининг қовушмаси деганда уларнинг ғоваклиги ва зичлигининг ташқи ифодасини тушунмоқ лозим. Бунда кўпинча зарралар ва бўлакчаларнинг зичлиги эътиборга олинади.
Тупроқнинг зичлиги зичли-ўлчагич деб аталувчи асбоблар-плотнометр билан ўлчанади. Далада тупроқ чуқурини морфологик таърифлашда тупроқнинг зичлиги қуйидаги кўрсаткичларга асосланган ҳолда кўз билан чамалаб аниқланади.
Жуда зич қовушма. Бундай тузилишдаги тупроқни белкурак билан кавлаб бўлмайди, бу мақсадда лом ва киркадан фойдаланишга тўғри келади. Шўртоблар ва шўртоб тупроқларнинг иллювиал қатламлари ана шундай зичланган бўлади.
Зич қовушма.Мазкур қовушмали тупроқни белкурак билан кавлаш мумкин.Соз ва қумоқ тупроқлар иллювиал қатламлари учун характерли.
ғовак қовушма.Қазишда белкурак тупроққа осонлик билан киради, итқитилганда тупроқ алоҳида зарралар ёки структура бўлакларига бўлиниб кетади. Бундай тузилиш қумоқ ва соз ҳамда қумли, қумлоқ тупроқларнинг устки структурали қатламларига ҳосдир. ғовак қовушма яқинда етилган пайтда сифатли қилиб ва ишлов берилган тупроқларнинг ҳайдалма қатламида кўпроқ учрайди.
Сочилувчан қовушма.Тупроқ сочилувчан бўлиб, механик зарра-лари бирикмаган бўлади.Қумли тупроқлар ана шундай тузилишга эга.
Агрегатлар ичидаги ғовакларнинг характерига кўра ғовакдор қовушма (тупроқда 3 мм дан кичик диаметрли тешиклар бўлади), ғалвирак қовушма (тупроқда 3-5 мм ли бўшлиқлар бўлади),тешикли ғовак қовушма (бўшлиқлар диаметри 5-10 мм ни ташкил этади), ғовакли қовушма (бўшлиқлар диаметри 10 мм дан ортади) бўлади.
Агар ғоваклар структура бўлаклари орасида жойлашган бўлса, бундай тузилиш дарзли тузилиш деб аталади.
Тупроқнинг намлиги. Тупроқнинг намлиги абсолют қуруқ тупроқ массаси ёки ҳажмига нисбатан фоиз билан ифодаланган сув миқдори-дир.Тупроқнинг намлиги ундаги сув заҳираларини, суғориш муддат-ларини аниқлаш, тупроққа ишлов бериш ва бошқалар учун аниқланади.
Тупроқнинг бу белгиларини ўрганишда ҳар қайси қатламнинг намлигини ўрганиш ҳам катта аҳамиятга эга, чунки тупроқнинг баъзи белгилари унинг намлик даражасига қараб ўзгаради. Морфологик белгиларига кўра тупроқларнинг намлик даражаси, ҳўл, нам, намхуш ва қуруқ бўлади.Қатлам орасидан сув томчилари сизиб турса ҳўл тупроқ, зарра оралиғи сув билан тўйинган бўлса нам тупроқ, зарралар тўзимасдан бир-бирига ёпишиб турса, намхуш тупроқ ва зарралар тўзиган ҳолда бўлса, қуруқ тупроқ дейилади. Лекин табиатда абсолют қуруқ тупроқ бўлмайди. Тупроқнинг намлик даражасига кўра ўзига хос агротехника тадбирлари қўлланилади.
Тупроқнинг механик таркибини аниқлаш дала шароитида тахминий тарзда бўлиб, кейинчалик лабораторияда анализ қилиш йўли билан текшириб кўрилади. Тупроқнинг механик таркиби дала шароитида қуруқ ва нам ҳолида аниқланади. Нам ҳолатда аниқлаш учун тупроқ намунасига уни хамирсимон ва энг пластик ҳолатга келтирадиган миқдорда сув қўшилади. Хлорид кислота таъсирида вижиллаб қайнайдиган карбонатли тупроқларга сув эмас, балки HCl нинг 10% ли эритмаси қўшилади.Тупроқлар механик таркиби айрим турлариниинг аломатларини ҳўл лой қилиб кўриш усулини қараб чиқамиз.
Қум қуруқ ҳолатда сочилувчан бўлади, агрегатлар ҳосил қилмайди. Лой қилинган тупроқ намунасини думалоқлаб бўлмайди.
Қумлоқ тупроқ қуруқ ҳолатда бармоқлар билан босилганда осонгина парчаланадиган палахса ва кесаклар ҳосил қилади. Лой қилинган қумлоқ тупроқ намунасини думалоқлаш мумкин, аммо ип қилиб эшиб бўлмайди.
Енгил қумоқ тупроқлар қуруқ ҳолатида думалоқ шаклдаги кесаклар ҳосил қилади, бармоқ билан кучсиз эзганда ҳам бу кесаклар майдаланиб кетади. Лой намунасини думалоқлаш, йўғонлиги тахминан 3 мм ли чилвирга айлантириш мумкин. Чилвирни ҳалқа қилиб букмоқчи бўлсак, у қисмларга бўлиниб кетади.
Ўрта қумоқ тупроқлар қуруқ ҳолатда бурчаклари, қирралари ва ёриқлар яққол ифодаланган агрегатларни ҳосил қилади. Агрегатларни бармоқлар билан бўлакларга бўлиш мумкин. Тупроқнинг лой қилинган намунасини думалоқлаш, ип қилиб чилвирга айлантириш, бу чилвирни ҳалқа қилиб букиш мумкин. Бунда ҳалқанинг ташқи томони ёрилади.
Оғир қумоқ тупроқларнинг агрегатлари куб ёки призма шаклида ва қаттиқ боғланган бўлади. Уларни бармоқлар билан майдалаш қийин ёки умуман мумкин эмас, нам ҳолатда жуда пластик бўлади. Тупроқнинг лойли намунасини думалоқлаш, ингичка чилвирга айлантириш, чилвирни ҳалқа қилиб букиш мумкин. Бунда ҳалқа ёрилмайди. Ён томондан босиб сиққандагина ҳалқа ёрилади.
Соз тупроқ қуруқ ҳолатда жуда бириккан бўлади.Соз тупроқлар агрегатлари механик таъсирларга жуда чидамлилиги билан ажралиб туради. Шудгордаги соз тупроқ палахсаларини майдалаш қийин. Тупроқ чанг ҳосил қилишга мойил, қуриганда эса ҳамма томони ёрилиб кетади. Пичоқ ёки белкурак билан кесилган жойи ялтирайди. Бундай тупроқларнинг лойли намунаси жуда пластик бўлиб уни, ингичка чилвирга айлантириш, чилвирни эса ҳалқа ва «саккиз» га ўхшаш кўринишида букиш мумкин. Бундай ҳалқани ҳатто ён томондан қисганда ҳам ёрилмайди.
Тупроқ қўшилмаси. Тупроқ пайдо бўлиш жараёнига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, кейинчалик сиртдан қўшилиб қолган, тоғ жинси парчаси ҳамда органик қолдиқлар сингари моддалар тупроқ қўшилмаси дейилади.Ҳайвонларнинг суяги, ўсимликларнинг қолдиғи кабилар биологик қўшилма ҳисобланади. Тош, шағал кабилар эса минерал қўшилма бўлади. Булардан ташқари, уй-рўзғор асбобларининг синиқлари (сопол, чинни, ойна ва металл) археологик қўшилма дейилади. Бу қўшилмаларни ўрганиш тупроқнинг ёшини ва инсонларнинг тупроққа қай даражада таъсир қилганликларини аниқлашга имкон беради.
Тупроқнинг янги яралмаси. Тупроқ пайдо бўлиш жараёнида вужудга келган, шакли ва таркиби ҳар хил бўлган турли ҳолатдаги бирикмалар янги яралма дейилади. Янги яралма пайдо бўлиши жиҳатидан кимёвий ва биологик бўлади. Тупроқ қатламида тўпланиб қолган кальций хлорид (CaCl2), магний сульфат (MgSO4), гипс (CaSO4 *2H2O), оҳак (CaCO3) сингари тузлар шунингдек, темир, кремний оксидлари FeO*SiO бирикмалари кимёвий янги яралма дейилади.
Тупроқ янги яралмаси унинг пайдо бўлишида катта аҳамиятга эга бўлиб, тупроқдаги жониворларнинг (умуртқали ва умуртқасиз) ҳаёт кечириши ва ўсимлик (кўп йиллик ва бир йиллик) илдизларининг ривожланиши натижасида пайдо бўлган қолдиқлар, шунингдек, айрим жониворлар организми орқали чиқарилган моддалар биологик яралма дейилади, масалан, копролитлар-чувалчанг чиқиндилари. Тупроқ қатламларидаги ҳар қайси янги яралмаларнинг тури ва жиҳатларини ўрганиш билан тупроқнинг пайдо бўлиши ва айрим қатламлардаги кимёвий ва биологик жараёнларни аниқлаш мумкин.Лаборатория шароитида тупроқнинг морфологик белгиларини ўрганиш учун тайёр-ланган монолитлардан фойдаланилади. Монолитлар ёғочдан,панердан ёки қаттиқ кардон қоғозлардан 50-60 см ёки 100 см узунликда тайёрланган бўлиб,қатламларга ажратилган бўлади.Монолитнинг устига ёки ён томонига тупроқ типи,қатлам чуқурлиги ёзиб қўйилади.Далада қазилган кесманинг ҳар бир қатламидан олинган тупроқ намунасининг табиий ҳолати бўйича кесиб олиниб, тупроқ қуритилиб,монолитларга қатлам-қатлам қилиб жойлаштирилган бўлади.Тупроқ монолитлари кесманинг тўлиқ узунлиги бўйича ёки қатламлардан олинган намуналар монолитларга қисқа ва ихчам қилиб қатламлар узунлиги аниқ ёзилиб,қатламларга тупроқ солиб тайёрланган монолитлар ҳам бўлади.
Саволлар.
1.Тупроқ монолитлари қандай тайёрланади?
2.Тупроқнинг ранги-туси нималарга боғлиқ?

6-амалий иш



Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish