Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси



Download 2,66 Mb.
bet92/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

К и р и ш
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларни муҳофаза қилиш муҳим ахамиятга эга. Мамлакатимизда умумхалқ мулки бўлган ерни муҳофазалаш ва ердан оқилона фойдаланиш конституцион аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, чунки улар давлат муҳофазасидадир», - деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан олиб борилаётган жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларини эркинлаштиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий қайта қуриш сиёсати, ер муносабатларини тартибга солишга ер ресурсларидан унумли фойдаланиш даражасини оширишга объектив шароитлар яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «2009 йилни «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили»деб эълон қилиниши,Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ва«Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили»Давлат Дастури,Республикамизнинг Олий мажлис қонунлари ва қабул қилган қарорларини,Президент асарлари«Жахон молиявий иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» асарида ердан тўғри фойдаланиш,ернинг сифати,унумдорлигини оширишда фермерлик харакатининг ортиб бораётганлиги, айни вақтда ер улкан бойлик бўлибгина қолмай, балки мамлакатимизнинг келажагини белгилаб берувчи омил эканлиги, шунинг учун ҳам ерларни муҳофаза қилиш, улардан ўта самарадорлик билан ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш замонамизнинг энг долзарб масаласи эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини изчиллик билан жадаллаштириш ер фондидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ҳар гектарнинг ҳосилдорлигини, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш билан боғлиқ муаммолар ечимини ишлаб чиқиш ғоят катта аҳамият касб этади. Бу борада тупроқ унумдорлигини сақлаш, уни йил сайин мунтазам ошириб бориш қишлоқ хўжалик мутахассислари зиммасидаги муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Республикамизда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга катта эътибор қаратилган бўлиб, ерларни лойиҳалаш, мелиоратив тизимларни қуриш ва фойдаланиш ҳамда мелиоратив тадбирлар ўтказишга давлат томонидан катта маблағлар ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришиши, мустақил давлат деб эълон қилиниши ва ҳуқуқий жамият қуриши, ўз худудида ер муносабатларини тартибга солишда ва ривожлантиришда тўла мустақилликка эришганлиги, унинг ерлардан оқилона фойдаланиши, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосини яратиш ва такомиллаштиштириш имконини беради. Мамлакатимиз аграр соҳасида ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида бир қанча қонунлар қабул қилди. Ерлардан оқилона фойдаланиш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлиги ошириш, ер тузиш ишларини олиб бориш, ернинг сифат баҳосини аниқлаш, хўжалик фаолиятига баҳо беришга ва ҳоказоларга қаратилган.
Ўзбекистонда ерларни яхшилашнинг асосий вазифалари-тупроқ шўрланиши ва ботқоқланишининг олдини олиш жараёнларига қарши тадбирлар ишлаб чиқиш, қўриқ ерларни ўзлаштириш, сув ва шамол эрозиясига қарши курашиш, ерларни рекультивациялаш, тупроқнинг зичланиши ва гумус миқдори камайишининг (дегумификация) олдини олиш, тупроқ ифлосланиши ва саҳроланишига, шунингдек бошқа салбий жараёнларга қарши курашиш ҳисобланади.Мелиоратив тадбирлар тизимлари ҳар хил шароитдаги минтақалар учун турлича бўлиб, бу тадбирларни ишлаб чиқиш тупроқларнинг пайдо бўлиши (генезиси) ва уларнинг ҳоссалари тўғрисидаги чуқур билимга эга бўлишни тақозо этади.
Кейинги йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ер кодекси» ва «Фермер хўжаликлари тўғрисида», «Деҳқон хўжаликлари тўгрисида»ги қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари ердан фойдаланувчи ва ер эгаларининг ҳуқуқларини, уларга берилган ер участкаларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишдаги жавобгарликни оширишни ҳамда тупроқларнинг табиий ҳолатини сақлаш ва уларнинг унумдорлигини оширишни таъминлаб келмоқда.
Аграр соҳада тупроқшунослик фанини чуқур ўрганиш учун уни назарий ва амалий қисмларга бўлиб ўрганилади.Тупроқни табиий ҳолатда далада ўрганишнинг ўзига хос услублари бўлиб,кесма қазиш техникаси,тупроқнинг ташқи белгиларини дала шароитида ўрган-иш,тупроқнинг механик таркибини, физик хоссаларини далада ва лабораторияда ўрганиш,тупроқнинг таркибини ўрганишда керакли асбоблар,лаборатория жиҳозлари ва кимёвий реактивларни тайёрлаш ва уларни ишлатиш қоидаларига риоя қилишни билиш керак.
Ушбу услубий қўлланмада тупроқшунослик фанини дала-амалий ва лабораторияда тажрибаларни ўтказишда тупроқнинг механик таркиби,физик-кимёвий хоссаларини ўрганишда керакли дала ва лаборатория асбоблари,кимёвий реактивларни тайёрлаш ва ишлатиш қоидалари,тупроқнинг табиий ҳолатида далада текшириш,кесма қазиш техникаси ва усуллари келтирилган.Услубий қўлланмада далада ва лабораторияда ўтказиладиган тажрибаларнинг энг осон ва қулай усуллари кўрсатилган.ушбу услубий қўлланма тупроқшунослик фанидан дала-амалий ва лаборатория машғулотлари ўтказишда бўлажак тупроқшуносга «Техник-тупроқшунос» ишчи касбини эгаллашга мўлжалланган.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish