4.Масалалар ва машқлар
Тупроқшунослик дарсида.
“Тупроқ пайдо қилувчи она жинслар”
мавзусини ўқитишда “Ақлий хужум”Методини қўллаш жараёнидаги
Саволлар намунаси
1-гурух
|
2-гурух
|
3-гурух
|
Эллювиал ётқизиқларда хосил бўлган қайси тупроқларни биласиз?
2. Лёсс ва лёссимон ётқизиқларида хосил бўлган тупроқларнинг хусусиятлари қандай?
3. Денгиз ётқизиқларида устида қандай тупроқлар ривожланади?
|
1. Деллювиал ва роллювиал ётқизиқлар
да хосил бўлган тупроқларнинг фарқи нимада?
2. Аллювиал ётқизиқлар қандай ётқизиқлар хисобланади?
3. Кўл ётқизиқларига таъриф беринг?
|
1. Музлик ётқизиқлари қандай номланади ва уларнинг хусусиятлари қандай?
2. Яхши сув ўтказувчанлик ва тиккасига ёрилиш хусусияти қайси она жинсга хос?
3. Эол ётқизиклар қандай ётқизиқлар
|
МОЛЯР КОНЦЕНТРАЦИЯ
Моляр эритма деб 1 литрида 1 моль эриган модда миқдорига айтилади. Моляр эритма М билан белгиланади. Демак, 1 литрда 1 моль эриса1 М эритма деб аталади. Моляр эритма қуйидаги формула 6ўйича топилади:
а ∙ 100
См = ---------- бундан
М2 ∙ V
а - эриган модданинг нис6ий массаси
М2-эриган модданинг нисбий молекуляр массаси
V - эритманинг, :хажми, мл хисобида
Масала. 300 миллиметрида 4 г натрий гидроксид бўлган эритманинг
молярлиги аниқлансин.
Буни куйидаги формула бўйича аниқлаймиз
300-4гNaOH, M2(NaOH)=40г, V=300мл 6ўлса,
Смоляр = экан.
Ёки бошқача усулда топиш ҳам мумкин:
А г4 _____ 300 ( х = 1000·4 = 13,3
1000 _____х 300
б) 1г.м._____ '40г. х = 1·13,3 = О, 33 М экан.
х_____ 13,3 40
Кўпинча кундалик ҳаётимизда лабораторияда ҳар хил моляр эритмалар ишлатишга тўғри келади. Шунинг учун қуйида баъзи моляр эритмалар тайёрлаш методикаси 6ерилади.
а)0,1 м 250 мл натрий сульфат (Nа2 S04) эритмасини тайёрланг.
Бунинг учун аввало Na2S04 нинг нисбий молекуляр массасини топиб, сўнгра ўша асосида пропорциялар тузилади:
M2(Na2SO4) = 23·2 + 32 + 16·4= 142 г/моль.
Шу асосда пропорциялар тузами, яъни 0,1 М 1 л эритма тайёрлаб оламиз.
1) 142г - l л да эриса 1М эритма булади.
Х - lл - 0,1М
142·0,1М =14.2г.
1
Биз учун 0,1 М 1 литр эритма керак эмас яъни 0,1 М 25 мл эритма керак. 0,1 М 250 мл эритма тайёрлаш учун қуйидагича пропорция тузамиз:
2) 14,2 - l л эриса 0,1 М эритма бўлади
х - 250 мл 0,1 М
х = 14,2·250 мл = 3,55г.
1000 мл
Демак, 0,1М 250 мл Na2S04 эритмасини тайёрлаш учун Na2S04 тузидан техник кимёвий тарозида 3,5 грамм тортиб олиб, у 250 мл ли ўлчов колбасига туширилади ва унинг устига озроқ дистилланган сув қуйиб эритилади, сўнгра колбанинг ўлчов белгисигача дистилланган сув қуйилади. Натижада 0,1М 250 мл натрий сульфат эритмаси тайёр бўлади.Уни керакли реакцияларда ишлатиш мумкин.
б) 1,2М 250 мл, зичлиги р-1,18 г/см3 бўлган хлорид кислота НС1 эритмасини тайёрланг?
Юқорида айтилганидек олдин НСl нинг нисбий молекуляр массаси топилади. Яъни М НСI=1+35,5=36,5 г/моль. Шу асосда пропорция тузилади. Яъни 1,2 М 1литр эритма тайёрланади.
1) 36, г - 1 л эриса -1М эритма бўлади.
х - lл - l,2 М
х = 36,5·1,2= 43,80
1
Бизга 1,2 ли 250 мл эритма керак, яъни:
2) 43,80г - 1 л да эриса - 1,2 М эритма бўлади.
X - 250мл - 1,2 М
х = 43,80·250 = 10,95г НСl
1000
3) 10,95г хлорид кислотанинг г билан ифодаланган масса миқдорини ҳажмига, мл га айлантириб оламиз. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланамиз, яъни VHC1 = m
р
бунда: т - хлорид кислотанинг массаси = 10,9г; р-НСl нинг зичлиги =1,18 г/см3
V HC1= 10,95 = 9мл
1,18
Демак, 1,2М 250 мл 36%ли концентрланган хлорид кислотадан пипетка ёрдамида 9 мл ўлчаб олиб, 250 мл тоза колбага қуйилади ва унинг устига колбанинг ўлчов белгисигача дистилланган сув қуйилади, натижада1,2М 250мл хлорид кислота эритмаси тайёр бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |