Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси


Дала тажрибасида учрайдиган хатолар



Download 2,66 Mb.
bet127/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

Дала тажрибасида учрайдиган хатолар


Дала тажрибаларининг аниқлигига агрометеорологик шароитларнинг турли-туманлиги, тажриба майдончаси тупроқларининг бир жинсли бўлмаслиги, агротехникавий тадбирларни ўтказишда йўл қўйиладиган айрим нуқсонлар турлича таъсир кўрсатади ва юқорида санаб ўтилганлар асосида тажрибанинг хатоликлари юзага келади.
Дала тажрибаларида учрайдиган хатоликларни учта тоифага бўлиш мумкин.
Тасодифий хатолар – жуда кўп унсурларнинг ўзаро таъсири натижасида юзага келади. Тасодифий хатолар тажрибанинг аниқлигига сезилар-сезилмас таъсир кўрсатади. ҳар бир дала тажрибасида тасодифий хатоларни юзага келтирадиган элементлар мавжуд. Тасодифий хатоларнинг ўзига хос томонларидан бири ундаги ижобий ва салбий элементларнинг ўзаро таъсирлашиши натижасида тажриба аниқлигига етказиладиган зарарнинг камайиши ва силлиқланишидир. Тасодифий хатоларга иқлимдаги совуқ ва иссиқ, серёғин ва қуруқ кунларни алмашиниб туришини мисол қилиш мумкин.
Систематик хатолар–маълум бир сабабни фақатгина битта йўналишдаги доимий таъсири натижасида юзага келади, Масалан, унумдорлиги жиҳатидан бир жинсли бўлмаган майдонни вариантларга бўлиб тажриба ўтказилганда, тупроғи унумдорроқ бўлган ердаги ҳосилдорлик бошқа вариантларга нисбатан сезиларли даражада юқори бўлади. Систематик хатоларнинг ўзига хос хусусияти – битта йўналишда таъсир этишида, яъни олинадиган натижаларни ошириши ёки камайтиришидадир. Систематик хатоларда, тасодифий хатолардан фарқли ўлароқ, унсур ёки омилларнинг таъсири ўз-ўзидан сусаймасдан, аксинча, ортиб боради.
Дала тажрибалари олдига қўйиладиган талабларнинг бузилиши натижасида қўпол хатолар келиб чиқади. Масалан, тадқиқотчи янглишиб ўғитсиз (контрол) вариантга ўғит берди ёки бўлмаса, йиғиштириб олинган ҳосилни тортиб, ҳисоб-китоб қилиш чоғида навларни ёки тажриба вариантларини адаштириб қўйди дейлик (бу одатда тадқиқотчини ишга совуққонлиги натижасида ҳосил териб солинадиган халтачаларга нав, вариант ва такрорлик рақамларини ёзиб қўймаган ҳолларда содир бўлади). Бундай шароитда йўл қўйилган хатоларни «тузатиб бўлмайди», вариант, такрорлик, баъзи ҳолларда тажрибадан олинадиган барча натижаларни бекор қилишга тўғри келади.
Дала тажрибаларидан олинган натижалар систематик ва қўпол хатолардан ҳоли бўлгандагина риёзиёт йўли билан ишланади ва улар асосида маълум бир хулосалар чиқарилади.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish