Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси



Download 2,66 Mb.
bet103/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

3-жадвал

Гуруҳ

Механик элементларнинг номи

Ўлчамлари, мм

I

Тош

3 дан ката

II

Шағал

3-1

III

Қум:







Йирик

1-0,5




Ўрта

0,5-0,25




Майда

0,25-0,05

IV

Чанг:







Йирик

0,05-0,01




Ўрта

0,01-0,005




Майда

0,005-0,001

V

Лойқа:

0,001 дан кичик




Дағал

0,001-0,0005




Майин

0,0005-0,0001




Коллоидлар

0,0001 дан кичик

Масалан, анализ қилинаётган (Н) 400 г тупроқда (100 %) катталиги 1-3 мм ли зарралар (а) 6,6 г бўлса, унинг фоиз миқдори қуйидагича ҳисобланиб, тупроқ зарраларининг умумий фоизи йиғиндиси аниқланади:


Х= 6,6*100
400
Элаклар тўпламидан ўтган тупроқ, яъни ҳар бир элакдаги механик зарралар миқдори ҳисоблаб чиқилади ва тупроқнинг умумий миқдори чиқарилади.
Тупроқни механик анализга тайёрлаш усуллари
Тупроқдаги механик элементлар, айниқса майда зарралар эркин ҳолатда фақат қум тупроқларда учраши мумкин.
Қумоқ ва лойли тупроқларда заррачалар бирикиб микроагрегатларни ва структура бўлакчаларни ҳосил қилган ҳолда бир-бири билан бириккан ҳолда учрайди.
Шунинг учун бу турли катталикдаги заррачаларнинг фоиз миқдорини ҳисобга олиш учун тупроқни алоҳида усулда анализга тайёрлаш лозим.
Тупроқни механик анализ қилишдан мақсад, тупроқ агрегатларини тарқоқ ҳолатга, яъни уларни механик зарралар ёки бўлакчалар ҳолатига келтиришдан иборатдир.
Тупроқ агрегатларини айрим механик элементларга парчалаш асосан икки усул билан ўрганилади:

  1. механик ёки физик;

  2. кимёвий;

Физик усули.Тупроқ агрегатлари дастасининг учига резина ўрнатилган форфорли чинни ховончада, майдаланади ёки нам тупроқ эланади ёки тупроқ суспензияси қайнатилади ва чайқатилади.
Кимёвий усул.Тупроқни агрегат (майда) ҳолатга келтириш учун қатор реактивлар қўлланилади. Масалан, кислоталар ва ҳар хил концентрацияли туз эритмалари.
Тупроққа кимёвий таъсир этишда асосан турли механик ва физик усуллар ҳам биргаликда қўлланилади.
К.К.Гедройц тупроқ агрегатларини тарқатиш учун нейтрал эритма сингдирилган кальций ўрнига натрийни ўрин алмаштиришни, Соколовский тупроқдаги икки валентли ионларни аммонийга алмаштиришни таклиф этди. Аммо бу усуллларда ишлаш узоқ вақтни талаб этади. Унинг учун туз ўрнига тез таъсир этадиган реактивлардан HCl ни таъсир эттириш усули тупроқни механик анализга тайёрлашда кенг миқёсда қўлланилмоқда.Тупроқни механик анализга тайёрлашда Качинский, Суданский ва Пури усуллари мавжуддир.Тупроқнинг механик таркибини анализ қилиш асосан икки қисмдан иборатдир.

  1. Тупроқни анализга тайёрлаш.

  2. Фракциядаги механик элементларни катталигига қараб ажратиш

Тупроқни анализга тайёрлашдан мақсад бир агрегат ҳолатдан иккинчи агрегат ҳолатга келтириш, коллоидларни пептизациялаш, цементлашган бир-бирига ёпишган механик элементларни тарқатиб юборишдан иборатдир. К.К.Гедройц таълимотига кўра зарраларни ажратиш учун ҳамма тупроққа сингдирилган асосларни натрийга алмаштириш лозим. Бунинг учун колллоид бўлакчаларни пептизацияланади, натижада тупроқ ўзининг бир-бири билан ёпишиш қувватини йўқотади. Бу мақсадда карбонатли тупроқларда дисперчатор (тупроқ зарраларини тарқатиш) сифатида Na2 C2 O4 (натрий оксалатни) қўллаш мақсадга мувофиқдир.С.Н.Рижов ҳам шуни таклиф этади. Натрий гексаметофосфат Na6Р6O16 ни ишлатиш усулини М.И.Братчев тавсия этади.
Сувда бўтаналаш(лойқалатиш) ёки пипетка усули
Тупроқнинг механик таркибини аниқлашда айниқса шўрланган ва шўрланмаган тупроқларда кўпроқ пипетка усули қўлланилмоқда. Бу усулда ишланганда 7 та фракция аниқланади.

  1. 1-0,5 мм-йирик қум.

  2. 0,5-0,25 мм ўрта қум; - бу заррачалар элакчалар ёрдамида аниқланади.

  3. 0,25-0,05 мм майда қум; - бу заррачалар бир-бирининг фарқи орқали топилади.

  4. 0,05-0,01 мм-йирик чанг.

  5. 0,01-0,005 мм-ўрта чанг.

  6. 0,005-0,001 мм-майда чанг.

  7. 0,001 мм,лойқа.

Сўнгги тўртта(4-7) заррачаларнинг механик таркиби пипетка ёрдамида аниқланади.
Анализ қилинадиган тупроқдан иккита намуна олинади. Биттасидан 5-10 г тупроқ олиниб, гигроскопик намлиги аниқланади. Иккинчисидан 20 г тупроқ олиниб, механик анализ қилинади. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, анализ қилинадиган тупроқнинг солиштирма оғирлиги аниқланган бўлиши шарт, чунки солиштирма оғирлигига қараб, намуна олиш вақти белгиланади.
Ишлаш тартиби.Кўзларининг ўлчамлари 1 мм бўлган элакдан ўтказилган қуруқ тупроқдан техник тарозида 20 г тортиб олинади ва 10-15 см3 диаметрли чинни косачага ёки колбага солинади.
Колбага натрий пирофосфатнинг 4% ли эритмасидан ёки натрий гексаметафосфат эритмасидан 10-12 мл ва дистилланган сувдан 8-10 мл ўлчаб солинади.Хамирсимон лой ҳосил қилгунча томчилаб аралаштирилади ва эҳтиётлик билан 5 минут қайнатилади.Қайнатилган лойқани диаметри 0,25 ва 0,1 мм ли элаклардан 1 литрли цилиндрга сузилади.Элак орқали цилиндрга сузиб ўтказилаётган лойқа тупроқнинг ҳаммаси цилиндрга ўтгунга қадар унга оз-оздан сув қуйиб ювиб турилади. Элак устидаги 0,25 ва 0,1 мм ли қум зарралари қуритилиб, оғирлиги тортилган чинни пиёлачага ювиб туширилади.
Заррачалар солинган чинни пиёлачалар термостатда қуритилиб, эксикаторда совитилиб, оғирлиги аналитик тарозида тортилиб, зарралар миқдори ҳисобланади. Қум солинган чинни пиёлачалар қуритиш шкафида ёки сув ҳаммомида суви батамом буғланиб кетгунига қадар қуритилади, совитилади ва аналитик тарозида тортилиб қумнинг оғирлиги аниқланади.Қумли пиёлачадан пиёланинг оғирлиги айириб ташласа, қумнинг оғирлиги келиб чиқади, грамм ҳисобида.
Цилиндрдаги суспензиянинг ҳажми 1 л га етказилади ва у пипетка усулида анализ қилинади. Ҳисоблашда охирги фракциянинг оғирлигидан (<0,001 мм) суспензиядаги пептизатор миқдорига мос келувчи тузатма айириб ташланади (пипетканинг ҳажми 25 мл бўлганда гексаметофосфат ёки натрий пирофосфатнинг 4 % ли эритмасидан 20 мл қўшилганда бу тузатма 0,02 г ни ташкил этади.
Ҳажми 25 мл пипеткани кетма-кет цилиндринг тегишли чуқурлигигача ботириб тўртта синалғич намуна олинади. Жадвалда ҳар хил ўлчамли зарралар учун Н.А.Качинский усули билан намуналарни олиш муддатлари ҳамда пипеткани суспензияга ботириш чуқурлиги келтирилган (қаттиқ қисмининг зичлиги 2,6 г/см3 бўлган тупроқлар учун). Суспензия намуналарни олишдан олдин қуритилиб оғирлиги аналитик тарозида аниқланган ва белгиланган 4 та стаканча ёки пиёлачага тайёрланиб, стаканчаларнинг тартиб рақами ва оғирлиги ёзиб қўйилади.
Пипетка билан намуналар олишдан аввал цилиндр тубида ёпишган зарралар қолмагунга қадар суспензия аралаштиргич ёрдамида чайқатилади. Кейин цилиндр стол устига қўйилади ва жадвалга мувофиқ тинишга кетадиган вақт секундомер бўйича қайд қилиб қўйилади.
Тиниш муддати тугашига 10 секунд қолганда пипетка цилиндрнинг керакли чуқурлигига қадарли ботирилади ва суспензия сўриб олинади. Пипетка тегишли белгига қадар тўлгач, сўриш тўхтатилади, пипеткани мослама штативи бўйлаб кўтарилади ва шланглардаги ҳаво йўлини очиб суспензия белгилаб қўйилган тегишли пиёлачага қуйилади.
Сув буғланиб кетгунча пиёлача сувли ҳаммомга ёки плитага қўйилади ва намуна термостатда 1050 да қуритилади, совитилгач қуруқ намунали пиёлачанинг массаси аналитик тарозида ўлчаб аниқланади. Пиёлачанинг соф оғирлиги ва синалғич намуна билан оғирлиги орасидаги фарқ битта пипетка суспензиясидаги зарралар оғирлигини ифодалайди.
Кейинги синалғич намуналар ҳам шу тартибда олинади. Ҳар қайси намунани олишдан аввал цилиндрдаги суспензия яхшилаб аралаштирилади. Вақтни тежаш мақсадида, навбатдаги намунани олаётганда суспензияни чайқатмасдан, бундан олдинги намуналарнинг тинишига кетган вақтни ҳам ҳисобга олиш мумкин. Намуна олингандан сўнг цилиндрга яна қўшимча сув қуйилмайди. Агар намуна нотўғри олинса, суспензияни яна аралаштириш ва янги намуна олиш керак.
Анализ натижаларини ҳисоблаш.
Анализ натижасида олинган маълумотлар асосида бошланғич намунанинг оғирлигига нисбатан заррачаларнинг фоиз миқдори қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
1. Элакда қолган 1-0,25 мм ўлчамли зарралар миқдори ушбу формула асосида аниқланади;

А=а*100*ГК


Р
Бу ерда; А-зарраларнинг миқдори, %; а-ўлчами 1-0,25 мм ли зарраларнинг оғирлиги, г; 100-100 г тупроққа нисбатан % га ҳисоблаш учун коэффициент; ГК - мутлақо қуруқ тупроққа қайта ҳисоблаш учун гигроскопиклик коэффициенти; Р-анализ учун олинган, ҳавода қуритилган тупроқ намунасининг оғирлиги.
2. Ўлчами 0,05 мм дан кичик зарралар (биринчи синалгич намуна) миқдори қуйидаги формула билан ҳисоблаб топилади:
Н=б*V*100*КГ
25*Р
формуладаги; Н-биринчи синалгич намуна зарраларнинг миқдори,% б-биринчи намуна зарраларнинг оғирлиги, г; V-цилиндрнинг ҳажми; 25-битта пипетканинг ҳажми, мл; Р-анализ учун олинган тупроқ намунасининг оғирлиги.
Бошқа намуналардаги (II,III,IV) зарраларнинг фоиз миқдори ҳам шу тарзда ҳисоблаб чиқарилади.
Барча фракцияларнинг фоиз миқдори ҳисоблаб топилган айрим элементлар миқдоридан аниқланади. Биринчи намуна олинганда пипеткага 0,05 мм дан кичик барча зарралар, шу жумладан, 0,05-0,01, 0,01-0,005, 0,005-0,001 мм ли ҳамда 0,001 мм дан кичик зарралар ҳам сўрилгани учун тиниш даври ўтиб бориши билан ҳар бир кейинги намуна ўзидан олдинги намунадан фақат майдароқ фракцияни ажратиб олиш имконини беради. Масалан, иккинчи намунани олганда биз 0,05 мм дан кичик зарралар таркибига кирувчи 0,01 мм дан кичик зарраларни пипетка билан оламиз; 0,005 мм дан кичик зарралар эса (учинчи синалгич намуна) 0,01 мм дан кичик зарралар таркибида (иккинчи намуна ) бўлади ва ҳоказо.
Ҳар бир фракциянинг ажралиш жараёнини қуйидаги схемада яққол кўриш мумкин:
Элакдаги йирик ва ўрта қум (1-0,25)……А.
Майда қум (0,25-0,05мм)……….100-(АҚН)
Йирик чанг (0,05-0,01мм)……….Н12…..
Ўртача чанг (0,01-0,05мм)……….Н23….
Майда чанг (0,005-0,001мм)……..Н34…}
Лойқа (0,001 мм)-Н4} IV намуна Н4
Йирик чанг миқдори неча фоиз эканини аниқлаш учун биринчи синалгич намуна –Н1 дан иккинчи синалгич намуна –Н2 ни айириш керак; ўртача чанг миқдорини аниқлаш учун Н2 дан Н3 ни айириш, майда чанг миқдорини аниқлаш учун Н3 дан Н4 ни айириш лозим, лойқа эса анализда қандай чиққан бўлса, ўшандай ёзилади.
Майда қум миқдорини аниқлаш учун (у анализ вақтида аниқланмайди) 100% дан АҚН1 йиғиндисини, яъни элакдаги фракцияни биринчи синалгич намуна фракциясини айириш зарур. Биринчи синалгич намуна олинаётганда майда қум фракцияси (0,25-0,05 мм) пипетка сатҳидан пастда қолди, яъни цилиндрнинг қуйи қисмига ўтиб кетди.
Анализ натижалар асосида текширилаётган тупроқнинг механик таркиби Н.А.Качинский классификацияси бўйича аниқланади.
4-жадвал

Тупроқларнинг механик таркибига кўра номи

Физик лой (соз) зарра-ларининг миқдори (0,01 мм дан кичик), %

Тупроқларнинг механик таркибига кўра агроишлаб чиқариш гуруҳи

Сочилма қум
Ёпишқоқ қум
Қумоқ



0-5
5-10
10-20

Енгил
Тупроқлар



Енгил қумоқ
Ўрта қумоқ
Оғир қумоқ



20-30
30-45
45-60

Ўрта
Тупроқлар



Енгил соз
Ўрта соз
Оғир соз



60-70
70-80
>80

Оғир
Тупроқлар



Енгил ва ўрта қумоқ тупроқлар агроишлаб чиқариш нуқтаи назаридан энг яхши тупроқлар ҳисобланади. Улар структура (донадорлик) ҳосил қилиш хусусиятига эга, ерга ишлов бериш нисбатан осон, бунда тупроқ структура бўлакларига яхши ажралиб майдаланади. Улар юқори нам сиғими ва суғорилгандан сўнг сувни кўпроқ ушлаб қолиши билан ажралиб туради; бироқ бунда тупроқдаги намлик энг кам нам сиғимига мос бўлганда ҳам ғовакларнинг 10-20 % қисми ҳаво билан банд бўлади, бу тупроқларнинг аэрация ғоваклиги қониқарли ва ўсимликлар учун зарур озиқ моддаларга бойдир.


Тупроқ структураси:Табиатдаги тупроқ турларининг агрегат ҳолати икки хил-структурали ва структурасиз ҳолатда бўлади.Тупроқнинг механикавий таркибидаги майда минерал зарралар турли омиллар,хусусан чиринди(гумус) моддаси ва кальций карбонат таъсирида бир-бири билан ёпишиб донадор ҳолатга ўтишига тупроқ структураси (агрегати) дейилади.Тупроқнинг механикавий таркибидаги майда минерал зарралар бир-биридан ажралган ҳолда,яъни донадорлик ҳолатида бўлмаган тупроқлар структурасиз тупроқ дейилади.Ҳар хил тупроқ турларининг айрим қатламларида тупроқнинг структура ҳолати,шакли ва катталиги бир хил бўлмайди.Структурали тупроқлар структурасиз тупроқларга нисбатан яхши бўлади.Структурали тупроқларда сув,ҳаво ва иссиқлик режимлари микробиологик жараёнларнинг кечишида қулай бўлиб,тупроқнинг унумдорлиги ортади.Тупроқ структураси ташқи кўринишларига кўра: I.Кубсимон. II.Призмасимон. III.Плитасимон типларда бўлади. Тупроқ агрегатларининг йирик ва майдалигига қараб макроструктурали ва микроструктурали бўлади.Сувга чидамли кесакнинг донадорлиги яъни агрегат ҳолати 0,25-10 мм атрофида бўлса,бу структура энг яхши тупроқ ҳисобланади.Тупроқ структураси турлари:1.Палахса. 2.Увоқли.3.Куб ёнғоқсимон.4.Донадор.5.Тўзон-чанг.6.Устунсимон.7.Устунли 8.Призмасимон.9.Ясси.10.Тангасимон бўлиб,структура хиллари қуйидагича:I.Типдаги кубсимон структурали кесаклар:.Кубсимон йирик палахса кесакнинг диаметри 10 см дан катта,майда палахса 10-5 см.Йирик увоқли 5-3 см,увоқли 3-1 см,майда увоқли 1-0,05 см.Кубсимон 20 мм дан катта,йирик ёнғоқсимон 20-15 мм,ёнғоқсимон 15-20 мм,майда ёнғоқсимон 10-7 мм,йирик донадор (нўхатсимон) 7-5 мм,донадор 5-3 мм,майда донадор 3-0,5 мм,чангсимон 0,5 мм дан кичик. II.Типдаги призмасимон кесаклар:йирик устунсимон 5 см дан катта,устунсимон 5-3 см,майда устунсимон 3 см дан катта,йирик устунли 5 см дан катта,устунли 5-3 см,майда устунли 3 см дан кичик,йирик призмасимон 5-3 см,призмасимон 3-1 см,майда призмасимон 1-0,5 см,юпқа призмасимон 0,5 см дан кичик,ясси қаламсимон 1 см дан кичик.Ш.Типдаги структурали кесаклар:Шўртоб 5 мм дан катта,ясси 5-3 мм,қатлам 3-1 мм,япроқсимон 1 мм дан кичик,йирик тангасимон 3 мм дан катта,дағал тангасимон 3-1 мм,майда тангасимон 1 мм дан кичик.Структурали тупроқлар ҳар хил механикавий ва физик-механикавий жараёнларнинг салбий таъсирига чидамли бўлиб, ўзининг донадорлик ҳолатини сақлаб туради.Тупроқ структурасини ҳамда унумдорлигини сақлашда академик В.Р.Вильямс системаси:алмашлаб экиш,ўғитлаш,суғориш,ерни чопиш каби агрокомплекс ишларни ўз вақтида олиб бориш керак. Тупроқнинг ҳар хил структура шаклидаги ҳолатига тупроқ агрегатли дейилади.Тупроқ макроструктурали ва микроструктурали бўлади.Тупроқнинг агрегат ҳолати 0,25 мм дан катта бўлса макроагрегат;0,25 мм дан кичик бўлса микроагрегат бўлади.Тупроқнинг агрегат ҳолати унинг сувга чидамлилигига боғлиқ.1дан 3 мм гача катталикдаги сувга чидамли агрегат яхши ҳисобланади.Тупроқ структурасини аниқлашда турли агрегатларнинг фойз миқдори оддий элаш усулида аниқланади.Элаш усулида диаметрлари: 10;7;5;3;2;1;0,5 ва 0,25 мм ли элаклардан 2-2,5 кг тупроқ ўтказилиб, тупроқлар техник тарозида алоҳида тортилиб,ҳар бир элакдаги тупроқ фоиз миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. а х 100
Х = ------------
Н
Х-тупроқнинг агрегат миқдори,% ҳисобида; а-ҳар бир элакдаги агрегат миқдори,г. ҳисобида; 100-%;Н-тупроқнинг оғирлиги,г хисобида

Саволлар
1.Тупроқнинг механик таркиби нима?


2.Тупроқ структураси нима?
3.Тупроқнинг механик таркибини аниқлашнинг қандай усуллари бор? 4.Қуруқ элаш усулида элаклар йиғмасини айтиб беринг?
5.Механик таркибни аниқлашда қандай элакдан ўтган ва қанча тупроқ олинади?
6.Қандай реактивдан фойдаланилади?
7.Цилиндрнинг хажми қанча ва нима учун керак?
8.Цилиндрга кийдирилган элакчалар диаметри неча миллиметрли ва қандай зарралар аниқланади?
9.Механик зарралар гурухи нечта ва қандай?
10.Цилиндрдаги лойқани қандай аниқлаймиз?


ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁ ДАВЛАТ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ВА ЕР КАДАСТРИ ШЎЪБА КОРХОНАСИ ИЛМИЙ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ ВА АРХИВ МАЪЛУМОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЎРГАНИШ.ДАЛА КАМЕРАЛ ИШЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ТОПШИРИШ

Талабаларни Тупроқшунослик ва агрокимё Давлат илмий тадқиқот институтига олиб бориб,у ерда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлар ва лаборатория хоналари,тупроқни текширишда ишлатиладиган жихозлар билан таништириб,мутахасисликка оид адабиётлар билан танишиш учун у ердаги кутубхонадаги китоблардан фойдаланиш тартиби,илмий тадқиқот институтидаги олимларнинг илмий ишлари билан танишиб,хозирги кунда у ерда ишлаётган илмий ходимлар ва олимларнинг илмий ишлари билан таништирилади.Ер кадастри шўъба корхонаси ишлари билан танишиб,у ердаги илмий ходимлар ва олимларнинг республикамизда ва хорижий давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлар билан таништирилиб,у ердаги архив маълумотлари билан танишиб,улардан қандай фойдаланиш кераклиги тушунтирилади.Талабалар ўтилган дарслар,дала- камерал ишлар ва илмий тадқиқот институтларида кўрган ва ўрганган ишлари бўйича ҳисобот ёзиб топширадилар.





Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish