Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат аграр университети



Download 2,34 Mb.
bet43/99
Sana21.04.2022
Hajmi2,34 Mb.
#571374
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   99
Bog'liq
Агрокимё агрономия (1)

Синов саволлари.
1. Агрокимёнинг максади ва вазифалари нималардан иборат?
2. Ўсимликларни озиқланишига оид илк тахминлар кимлар томонидан яратилган?
3. Агрокимё фанининг асосчиси ким ва унинг хизмати нимада?
4. Агрокимёнинг агрономияга оид фанлар ўртасида урни ва улар билан алокаси?
5. Овропада агрокимё качон ривожланди?
6. Минерал Ўғитлардан фойдаланиш качон бошланди?
7. Ўзбекистонда нечта Ўғит заводи бор ва каерда жойлашган?
8. Тупрокка Ўғит кўллаш бўйича кайси давлат биринчи ўринда туради?
9. Тупрок ўсимлик ва Ўғит ўртасидаги муносабатни ким кашф этди?
10. Ўзбекистонда кайси агрокимёгар, олимлар иш олиб борганлар?


2-Мавзу: Ўсимликларнинг кимёвий таркиби, ўсимликларни озиқланиши, ўсимликлар озиқланишида тупроқлар таркибининг аҳамияти. Ўсимликлар озиқланишида тупроқ сингдириш қобилиятининг ўрни.
Режа:
1. Ўсимликлар қуруқ моддаси
2. Оксиллар, углеводлар, ёғлар.

  1. Ўсимликларнинг ҳаво ва илдиздан озиқланиши

  2. Тупрокдаги асосий озиқ элементлари ва уларнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштириш хусусиятлари.

5. Биологик, Механик, Физик, Кимёвий сингдириш сингдириш хусусияти
6. Физик-кимиёвий ёки алмашинадиган сингдириш хусусияти

Адабиётлар: 4, 5,6, 8,12, 13,14, 16


Таянч иборалар: Тупрок хавоси, тупрок эритмаси, бирламчи ва иккиламчи минераллар, тупрок органик кисми, гумус, гумин ва фумво кислоталар, тупрок унумдорлиги, гетератроф озиқланиш, автотроф озиқланиш, хаводан озиқланиш, илдиздан озиқланиш, фотоилдиз, хлорофилл, ёруглик, тупрок, ўсимлик, АТФ, метаболик. Сув, қуруқ модда, углеводлар, оксиллар, аминокислоталар, липидлар, минерал моддалар, фотосинтез. Тупрокнинг сингдириш кобилияти, сингдириш сигими, биологик, механик, физик, кимёвий сингдириш, сингдирувчи катионлар, анионлар, тупрок нордонлиги, тупрок мухити.

Ўсимликлар организми сув ва қуруқ моддадан таркиб топган. µурух модда органик ва минерал бирикмалардан иборат. Ўсимликларнинг органлари ва тўқималаридаги сув ва қуруқ модда миқдори турлича бўлади.


1. Ўсимликларнинг усаётган вегетатив органларида 70 дан 95 фоизгача уруғларнинг захира тупловчи тўқималарида механик тўқималарнинг хужайраларида 5 дан 15 фоизгача сув бўлади. Ўсимлик кариган сари тўқималаридаги айниқса репродуктив органлардаги сувнинг умумий захираси ва нисбий миқдори камайиб боради.
Ўсимликлардаги сувнинг функциялари унинг физик ва химиявий хоссалари билан боғлиқ. Сувнинг солиштирма иссиклик сигими юқори бўлиши ва исталган температурада боғланиш хусусияти борлиги туфайли сув ўсимликларни ута кизиб кетишидан саклайди. Сув кўпгина бирикмалар учун яхши эритувчи, сувли мухитда бундай бирикмалар электролитик диссоцияланади ва бу ионларни ўсимликлар зарурий минерал озука элементлари тарикасида ўзлаштиради.
Сувнинг сирт таранглиги юқори бўлганлиги сабабли у турли адсорбция жараёнларида ва минерал ҳамда органик бирикмаларнинг бир жойдан иккинчи жойга силжишида катта роль ўйнайди.
Сув ўсимликлардаги энергетик ўзгаришларда, аввало, куёш энергияси иштирокида юзага чикадиган фотосинтезда химиявий бирикмалар ҳосил бўлишида алоҳида аҳамиятга эга.
Сув нурнинг фотосинтез учун зарур бўладиган кисмларини утказиб инфракизил иссиклик радиакциясини маълум кисмини тутиб колади.
Ўсимликлар тўқималаридаги хужайралар сув сақлашига сабаб бўлади, бу турли-туман физиологик ва биокимёвий жараёнларнинг жадаллиги билан йуналишини белгилаб берадиган муҳим омил ўсимликлар органларида бўлиб турадиган жуда кўп биокимёвий синтез ва парчаланиш реакциялари сувнинг бевосита иштирокида боради.
Сув тупрокдан утадиган минерал тузларни эритувчи ва ўсимликлардаги моддаларнинг ҳаракатланиш алмашинуви учун мухитгина бўлиб қолмай ўсимлик хужайралари структурасининг ажралмас кисми ҳамдир.
2. Ўсимликлар қуруқ моддаси 90-95 % органик бирикмалар-оксиллар ва бошқа азотли моддалар углеводлар (шакар, крахмал, целюлоза, пектин моддалар) ва ёглардан таркиб топади, бўларнинг миқдори ҳосил сифатини белгилайди. Қишлок хўжалиги асосий экинлари ҳосилининг товар кисми билан бирга кетадиган қуруқ модда миқдори жуда кенг доирада ўзгариши гектарига 15 дан 100 ц гача бўлиши мумкин.
Ўсимлик махсулотларидаги айрим органик моддаларнинг киймати шу махсулотларнинг тури ва кай максадда ишлатилишига қараб турлича бўлиши мумкин. бошокли дон экинлари ҳосилининг сифатини белгиловчи асосий моддалар кўп бўладиган экин бугдой, крахмал кўпи эса гуруч билан арпадир. Арпа донида оксил моддаси кўп бўлса, пиво тайёрланадиган доннинг сифати ёмонлашади.
Дуккакли экинларда ҳосил сифати тўпланган оксил билан белгиланади. Картошка ҳосилининг сифати ундаги крахмал миқдорига, қанд лавлагининг сифати эса саҳароза углеводининг миқдорига қараб белгиланади. Мойли экинларда мой, лолали экинларда целюлоза мул бўлиши яхши бўлади.
3. Оксиллар анча чекланган микдордаги аминокислоталарни юзлаб ва минглаб холдикларидан тузилган юқори молекуляр органик моддалар. Оксиллар организмлар ҳаётининг асосини ташкил этувчи модда алмашинувининг барча жараёнларида хал килувчи роль ўйнайди. Оксиллар структуравий ва каталитик функцияларни бошқаради. Шунингдек ўсимликларнинг асосий захира моддаларидан бири хисобланади.
Ўсимликларнинг вегетатив органларида оксиллар миқдори одатда улар массасининг 5-20 фоизини ташкил этса, бошокли дон экинлари уруғида 6-20 фоиз дуккакли ва мойли экинлар уруғида эса 20-35 фоизни ташкил этади.
Оксилларнинг элементар таркиби анча узгармас, яъни (% хисобида): С-51-55, О-21-24% N –15-18, H-65-7, S-0,3-1.5 . Оксиллар уз тузилишига қараб икки гурухга бўлинади: аминокислоталар колдигидан тузилган оддий оксиллар, бошқача айтганда, протеидлар ва таркибида шу протеидлардан ташкари уларга махкам боғланган оксиллар табиатли бирикмалар бир мураккаб оксиллар яъни протеидлар. Ўсимлик оксиллари 20 та аминокислота ва иккита амидан тузилгандир.
Кишлок хўжалик экинларидаги оксиллар узининг фракцион ва аминокислота таркиби бир биридан фарқ килади. Масалан дуккакли ва мойли экинлар уруғидаги оксилларнинг асосий массасини глобўлинлар ташкил этади, проламинлар эса фақат галлагуллилар уруғида учрайди. Проламинлар ва тлютеинлар бугдойнинг елимлиги (клековинаси) таркибига кириб, доннинг технологик ва нон бўлиш сифатларини белгилайди.
Ўсимлик оксиллари орасида алмаштириб бўлмайдиган, яъни «тенги йўқ» деб аталадиган аминокислоталар (валин, лейцин, изолейцин, метионин, гистидин, лизин, триптофан ва фенилаланин)нинг бўлишини алоҳида аҳамияти бор. Бундай аминокислоталарни одам ва ҳайвонлар фақат овкат махсулотлари ва ем-хашак билан бирга олади.
Оксиллар таркибида уруғлардаги азотни (улардаги умумий азот миқдорининг камида 90 %) ва кўпгина ўсимликлар вегетатив органларидаги азотнинг кўп кисми (75-90 %) бўлади.
4. Шакарлар барча кишлок хўжалигининг экинларида оз микдорларда бўлади. Улар илдиз меваларда ва сабзавот экинларининг айрим органларида узумҳда, резавор мева қанд меваларда захира моддалар сифатида тўпланиши мумкин. Кўпгина ўсимликларда моносаҳаридлар, асосан глюкоза ва фруктоза, олигосаҳаридлар эса дисаҳарид саҳароза ҳолида бўлади. Ўсимликларда глюкоза билан фруктоза эркин холатда, фосфат кислотанинг эфирлари ҳолида бўлади. Моносаҳаридлар аввало, глюкоза ўсимликларнинг нафас олишида асосий энергетик материал хисобланади, уларнинг фосфат эфирлари бошқа саҳарофосфатлар билан бирга фотосинтезда мураккаб углеводлар синтезида ва бошқа моддалар алмашиниш жараёнларида иштирок этади. Глюкоза кўпрок узумда бўлади. (8-15 %), фруктоза бошқача айтганда мева шакари данакли меваларда кўп микдорда 6-10 тўпланади ва асалда бўлади. Фруктоза глюкоза ва саҳарозадан ширинрокдир.
Саҳароза қанд лавлагида (14-22 %) ва шакар камиш поясининг ширасида (11-25 %) асосий захира углевод хисобланади.
Крахмал ўсимликларнинг барча яшил органларида озрок микдорда бўлади, лекин туганакларда, пиёзбошларда ва уруғларда асосий захира углевод сифатида тўпланади. Картошка эртанги навларининг туганакларида крахмал миқдори 10-14% ўрта ва кеч пишар навларида 16-22 % бўлади. Бу туганакларнинг қуруқ массасига айлантириб хисобланганда 70-80 % ни ташкил этади. Гуруч ва арпада крахмалнинг нисбий миқдори тахминан шунча бўлади. Бошқа галлагуллилар донида крахмал одатда 55-70 % га етади.
Целлюлоза-хужайра деворларининг асосий таркибий кисмидир. Пахта толасининг 95-98 % луб, зигир, каноп, кунжут толаларининг 80-90 % и целлюлозадан иборат. Пардали галлагуллилар (сули, гуруч, тарик) уруғларида целлюлоза 10-15 % бўлади.
5. Ёглар ва ёгсимон моддалар (липидлар) ўсимлик хужайраси цитоплазмасининг структура компонентлари хисобланади, мойли экинларда эса захира бирикмалар ролини бажаради. Одатда структурали липидларнинг миқдори кўп эмас ўсимлик хул массасининг 0,5-0,1% и атрофида бўлади, лекин улар ўсимлик хужайраларида муҳим функцияларни, шу жумладан мембранларнинг синдирувчанлигини бошқаришга доир функцияларни.
Энг муҳим мойли экинлар ва соя уруғларидан мой (ёг) нинг ўртача миқдори % хисобида: Канакунжут-60, Зигир-30, Кунжут-45-50, Каноп-30 Кукнори-45-50, Хантал-30-35, Зайтун-45-50, Чигит-25, Кунгабокар-24-50, Соя-20.
Химиявий тузилишига кўра ёглар –уч атомли спирт гемарининг муракаб эфирлари билан юқори молекуляр ёг кислоталар аралашмасидир. Ўсимлик мойларида тўйинмаган кислоталардан олеин, линол ва линолен кислоталар, тўйинганларида эса пальмитин ва стеарин кислоталар бўлади. Ўсимлик мойлари углевод ва оксилларга қараганда икки баравар кўп энергия чикаради.
Линол ва линолен ёг кислоталар фақат ўсимлик мойларида бўлади ва одам учун тенги йўқ модда хисобланади, бу кислоталар одам организмида синтезлана олмайди.
Ўсимликлар икки хил йўл билан озиқланади:
1. Хаводан озиқланади: 2. Илдиздан озиқланади:
Юксак ўсимликлар автограф организмлардир, яъни уларнинг узи минерал бирикмалар хисобига органик моддалар синтез килади. Фотосинтез ўсимликларда органик моддалар ҳосил бўлишига олиб келадиган асосий жараёндир. Фотосинтезда ўсимликларнинг хлорофилли яшил кисмларида куёш энергияси кимёвий энергиясига айланади, бу энергия СО2 ва сувдан углевод синтез бўлишида фойдаланилади.
Фотосинтез жараёнининг ёругликда борадиган боскичида сувнинг парчаланиши реакцияси содир бўлиб, бунда кислород, ажралиб чикади ва энергияга бой бирикма (АТФ) ҳамда қайтарилган махсулотлар ҳосил бўлади. Бу бирикмалар коронгида борадиган кейинги боскичда-1 СО 0 дан углеводлар ва бошқа органик бирикмалар синтезланишда сарфланади.
Махсулот сифатида оддий углеводлар ҳосил бўлишига олиб борадиган фотосинтезнинг умумий тенгламаси қуйидагича бўлади:
6 СО2+2О +2874 кЖ ў С6Н12О6+2
Кейинги ўзгаришлар натижасида ўсимликлар оддий углеводлардан анча мураккаб углеводлар, шунингдек бошқа азотсиз органик бирикмалар ҳосил килади. Ўсимликларда аминокислоталар оксил ва бошқа азотли органик бирикмаларнинг синтези азотнинг (шунингдек фосфор ва олтингугуртли) минерал бирикмалар ва оралик алмашиниш махсулотлари синтезланиш ва парчаланиш махсулотлари углеводлар хисобига амалга ошади.
Фотосинтез интенсивлиги ва қуруқ модданинг тўпланиши ёритилиш даражасига, хаводаги карбонад ангидрид миқдорига, ўсимликларнинг сув ва минерал озиқ элементлари билан таъминланганлик даражасига боғлиқ. Фотосинтезда ўсимликлар барглари орқали атмосферадан утган СО2 ни ўзлаштиради. СО2 нинг озгина кисмигина ўсимлик илдизлари орқали ютилиш мумкин. Ўсимликлар барглари орқали атмосферадан олтингугуртни SO2 ҳолида, шунингдек ўсимликларни илдиздан ташкари (қўшимча) озиқлантиришда сувдаги эритмалардан азот ва кул элементларини ўзлаштириш мумкин. Лекин табиий шароитларда барглар орқали «хаводан озиқланиш» асосан углевод билан амалга ошади, ўсимликка сув, азот ва кул элементлари киришининг асосий йўли эса илдиз орқали озиқланишдир.
2. Тупрокдан азот ва кул элементлари ўсимликлар илдиз системасининг юзаси орқали ионлар (катион ва анионлар) ҳолида ютилади. Масалан азот анион NO3 ва катион NН4 ҳолида ўзлаштирилади (дуккакли ўсимликлар туганак бактериялар билан симбиоз ҳолида яшаб атмосферадан молекуляр азотни ҳам ўзлаштира олади). Фосфор ва олтингугурт фосфат ва сульфат кислоталарнинг анионлари Н2РО-4 ва SO4 2- ҳолида, калий, кальций, магний, натрий, темир – Кқ, Са, Мg, Naқ, Fe -катионлар, ҳолида микроэлементлар эса тегишли анион ва катионлар ҳолида ютилиши мумкин.
Ўсимликлар ионлар фақат тупрок эритмасидан ўзлаштирибгина қолмай, коллоидларга ютилган ионларни ҳам ўзлаштиради. Бундан ташкари, ўсимликлар тупрокларнинг қаттиқ фазасига актив таъсир этиб (илдиздан ажралиб чикадиган, таркибида карбонат кислота, органик кислоталар ва аминокислоталар) бўлган моддаларни ўзлаштириладиган шаклга айлантиради.
Илдизнинг нафас олиш жараёнида илдиз толалар юзасида жойлашган ионлар (Нқ НСО3 -) тупрок эритмасида бўлган ионларга (Кқ, Naқ, Са, Мg, NН4қ, Н2РО4-, SO4 2- , NO3-) алмашиб ўсимликка ўзлаштирилади.
Ўсимликларда нафас олишда ажралиб чикадиган карбонат ангидрид (СО2) сув билан бирлашганда карбонат кислота ҳосил бўлади.

СО2 + Н2О ў

Н2СО3

Карбонат кислота диссоцияланиб, тугамас алмашинувчи фонд хисобланадиган Нқ ва НСО3- ионларни ҳосил қилиши мумкин.
3. Ўсимликларнинг озиқланиш учун тупрок эритмасида Са, Мg, NН4қ, Кқ, NO3-, Н2РО4- ионларнинг бўлиши ва тупрок эритмасининг бўлар билан доимий равишда тўйиниб туриши катта аҳамиятга эга. Тупрок эритмасида минерал бирикмалардан НСО3-, СI- , NO3-, SO42-, Н2РО4- ионлари ва Са, Мg, Naқ, NН4қ Кқ катионлари бўлиши мумкин.
Ўсимлик танлаш хусусиятига эга ва тупрок эритмасидан керак бўлган ионларни ўзлаштиради. Бирон бир элемент тупрок эритмасида бўлмаса, салбий таъсир этади. Шунинг учун тупрок эритмасида доимо катион ва анионлар тенг равишда ёки мувозанатлашган ҳолда бўлиши шарт, ўғит солишда шуни хисобга олишимиз керак.
Тупрок эритмасида катионлар ва анионларнинг физиологик тенгликда бўлиши муҳим, ўғит солинганда ўсимликларнинг катион ва анионларни танлаб ютишига қараб тупрок физиологик кислотали ёки ишкорий бўлади. Ўсимлик тупрок эритмасидан катионларни кўп ўзлаштирса физиологик кислотали тузлар ҳосил бўлади. Ўсимлик анионларни кўпрок ўзлаштирса, физиологик ишкорий тузлар хисобланади, тузлар тупрокни ишкорийлаштиради.
4. Ўсимликларнинг озиқ моддаларини ютиш кўп даражада тупрокнинг хоссаларига – тупрок эритмасининг реакция ва концентациясига, темпратурасига, тупрок аэрациясига, намлигига, ташки мухит шараоитларига боғлиқ.
Тупрок аэрацияси яхши бўлмаганда, паст темпратурада, тупрокда намлик ортиқча ёки жуда кам бўлганида ўсимликка озиқ моддаларнинг утиши сезиларли даражада камаяди.
Эритманинг мухити, ўсимликка айрим ионлар утишининг жадаллигига ва моддаларнинг алмашинувигатаъсир этади. Кислотали мухитда (РН 7 дан кам бўлса) анионларнинг кириши кўпаяди, лекин катионларнинг кириши чекланиб колади; ўсимликларнинг Са ва Мg билан озиқланиши бузилади. Ишкорий мухитда (РН – 7 дан кўп) катионлар кириши кучаяди ва анионларнинг кириши кийинлашади. РН – 7 тенг бўлса нейрал хисобланади ва кўп ўсимликлар шу мухитда яхши усади.
Илдизларнинг нормал ривожланиши учун тузлар эритмасидаги ионлар нисбати, эритманинг физиологик мувозанатлашганлиги ҳам мухит аҳамиятга эга. Илдизлар кўп тузли эритмада яхши ривожланади. Унда ионлар антогонизми намоён бўлади - ҳар кайси ион бошқа ионнинг илдиз хужайрасига ортиқча ионнинг киришига тускинлик килади.
5. Ўсимликлар озиқланишида микроорганизмларнинг аҳамияти нихоятда катта. Микроорганизмлар тупрокдаги органик моддаларни ва солинадиган органик ўғитларни парчалайди, натижада улар таркибида озиқ элементлари (N,P олтингугурт ва бошқалар) ўсимликлар ўзлаштирадитган минерал холатга утади. Бундай бактериялар фосфор ва калийни эрийдиган минерал бирикмаларини ҳам парчалайди, ўсимликлар ўзлаштирадиган холатга келтиради.
Маълумотларига қараганда тупрокнинг хайдов қатламида бир гектар майдонда 3 тоннадан 7-8 тоннагача турли хил бактериялар массасини ташкил килади.
Аэроб бактериялар тупрок максимал намлиги 50-60 % анаэроб бактериялар эса 80-90% баъзида 100 % (шолипояда) намликда яхши фаоллик курсатадилар ҳамма микроорганизмлар ҳам ўсимлик учун фойдали бўлавермайди. Лекин сомон, сомонли гўнг солинса микроорганизмлар тезкўпаяди ва тупрокдан азотнинг минерал бирикмаларини жадаллик билан ўзлаштириб азотни органик шаклга утказади, натижада ўсимликларнинг азот билан озиқланиши ёмонлашади ва ҳосили камаяди. Илгари мобилизациялашган азотнинг кейинги минераллашуви анча секин бўлади. Модомики шундай экан фойдали микроорганизмларнинг ривожланиши учун кулай шароит яратиш керак.
Ўсимликларни озиқланиши учун фақат ўсимликларнинг озиқ элементларига бўладиган талабини хисобга олибгина қолмай, шунингдек тупрокнинг кимёвий таркибини, биологик физик, физик кимёвий хоссаларини ҳам билиш керак, бўлар эса уз навбатида унинг унумдорлик даражасини ўсимликларнинг озиқланиш шароити ва тупрокка солинган ўғитларнинг ўзгариш ҳарактерини белгилайди.
Тупрок таркибида озиқа моддалар миқдори кўп бўлса, ўғитларга эхтиёж кам бўлади, лекин озиқа моддалар кам бўлса ўғитга эхтиёж кўпаяди. Тупрок қаттиқ, суюқ (тупрок эритмаси) ва газсимон (тупрок хавоси) фазалардан таркиб топган.
1. Тупрок хавоси ўсимлик учун қандай аҳамиятга эга. Тупрок хавоси таркибида карбонад ангидрид (СО2) кўп ва кислород (О2) кам бўлиши билан фарқ килади. Тупрок хавосида 0,3 да 1 % баъзан 2-3 % ва ундан ҳам кўпрок карбонад ангидрид бўлиши мумкин, атмосфера хавосида эса бу газ 0,03 % бўлади.
Тупрок хавосининг СО2 билан бойиши, асосан тупрокдаги органик моддаларнинг микроорганизимлар томонидан парчаланиши ва ўсимликларнинг илдизи орқали нафас олиш хисобига содир бўлади. Тупрокда ҳосил бўладиган СО2 бир кисми атмосферага ажралиб чикади, бир кисми эса тупрок намида эриб, карбонад кислота Н2СО3 ҳосил килади, бу кислота Нқ ва НСО3 - ионларга диссорциаланиб, тупрок эритмасини кисман нордонлаштиради. Бунинг натижасида тупрокдаги минерал моддаларнинг эриши тезланиб, улар ўсимлик томонидан ососан ўзлаштириладиган холатига утади. (фосфат, кальций, карбонад ва бошқаларни эриши). Тупрок хавоси ортиқча намикқанда ва аэрация шароити ёмонлашганда тупрок хавоси таркибидаги СО2 кўпайиб (2-3 % гача) кислород миқдори камайиб кетади, буэса ўсимликларнинг ривожланишига ва микроорганизмлар фаолиятига салбий таъсир этади.
Тупрок хавосидаги килород миқдори 8-12 % дан камайиб кетганда ўсимликларнинг ривожланиши ёмонлашади, кислород миқдори 5 % дан ҳам камайиб кетадиган бўлса ўсимликлар нобуд бўлади ва анаэроб шароит устунлик килади, минерал моддаларнинг кайта тикланиши бошланади.
2. Тупрок эритмаси тупрокнинг энг ҳаракатчан ва фаол кисми хисобланади. Ўсимликлар озиқ моддаларни бевосита ана шу тупрок эритмасидан ўзлаштиради.
Тупрок эритмаси таркибида минерал ва органик моддалар, органо-минерал бирикмалар, шунингдек эриган холатдаги газлар (СО2, 3, О2 ва бошқалар) бўлади.
Ўсимлик озиқланиши учун тупрок эритмасида ионларининг бўлиши ва тупрок эритмасини доимий равишда улар билан тўйинтириб туриш катта аҳамиятга эга.
Шурланган ерларда тупрок эритмасида Naқ, Kқ, CI-, HCO2- SO42- ва бошқа ионлар миқдори кўп бўлиши мумкин, колган тупрокларда ионларнинг умумий миқдори унча кўп бўлмайди. Тупрок эритмасига тузларнинг утиб туриши нураш жараёнларининг бориши ва минералларнинг емирилишига тупрокдаги моддаларнинг парчаланишига ерга органик ва минерал ўғитлар солинишига боғлиқ. Тупрокда сувда эрувчан тузлар миқдори ортиб кетса (0,2 % дан юқори бўлса ки 1 кг тупрок хисобига 2 г дан ортиб кетса ) у ўсимликка салбий таъсир этади, 0,3-0,5 % дан кўп бўлса ўсимлик нобуд бўлади.
3. Тупрокнинг қаттиқ фазаси минерал ва органик кисмлардан иборат қаттиқ фазанинг деярли ярми (49 фоиз) кислород, (33 фоиз) кремний, 10 фоизидан кўпроги алюминий ва темир хоссасига ва фақат, 4 фоизи бошқа элементлар хиссасига тугри келади.
Тупрок қаттиқ фазасининг минерал кисми унинг 90-99 %ини ташкил этади. Тупрокдаги органик моддалар миқдори 1-3 % дан (чимли - подзол ва буз тупрокларида) 8-10 % гача боради ва ундан кўпрокка узгариб туради.
Тупрокдаги органик моддалар (85-90%) гумус моддалардан, яъни узига хос табиатли, таркибида азот сакловчи юқори молекуляр бирикмалардан иборат бўлган гумин ва фульфокислоталар, Гумин кислота таркибида С-52-62%, Н- 31-39% О--2,8-6,6% азот 3,3-5,1% фульво кислота (крен ва апакрен кислоталар)да С-45-48%, Н-5-6% О-43-48,5 % ва азот 1,5-3 % ни ташкил этади. Бир оз кисми ўсимлик, микроб ва чорва молларининг гумин ҳосил килмайдиган колдикларидан таркиб топган.
Органик модда ўсимликларнинг озиқланиши учун энг мухит манба хисобланади, унинг таркибидаги кўп микдорда органик модда сакловчи тупрок кўп азот тутиши билан бошқа тупроклардан фарқ килади.
Оргаинк моддалар таркибида азотдан ташкари S ва Р элементлари унчалик кўп бўлмаган микдорда К, Са, Мg ва бошқа элементлари ўсимликлар осон ўзлаштира оладиган минерл холатда бўлади.
Тупрокнинг гумус моддалари ўсимлик колдиклари ва гумификацияланмаган бошқа моддаларнинг бирикмаларига қараганда кийин минераллашади.
Тупрокларнинг ҳайдалма қатламида ҳар йили гектарига 0,6 т.дан 1 т. гача органик модда минераллашади. (тупрок турларига боғлиқ) ва 30 дан 50 кг гача ўсимлик ўзлаштира оладиган минерал азот ҳосил бўлади.
Агар гумус таркибида азот 5 % ни ташкил киладиган бўлса, ўсимлик томонидан тупрокдан ўзлаштирилган ҳар азот бирлиги хисобига йигирма баравар микдорда гумус минераллашиши керак. Гумус айниқса шудгорда кўп парчаланади шу хилдаги ерларда гектарига 100-120 кг минерал азот тўпланади. Шунча микдорда азот тўлаш учун 1-2 тонна органик модда минераллашиши керак.
Тупрокда ўсимлик колдиклари колиши ва унинг парчаланиши ҳамда минераллаш натижасида тупрокларда ҳамиша гумус пайдо бўлиб туради. Тупрокка коладиган илдиз ва ангиз колдиклари миқдори ошган сари гумус ҳосил қилиш жараёни ҳам кучаяди. Ерга оргаик ва минерал ўғитларни солиб туриш экинлар ҳосилини ошириш ва тупрокда коладиган илдиз ҳамда ангиз колдикларини кўпайтириш билан бирга тупрокдаги гумус захираларини тўла саклаб колиш ва уларнинг миқдорини янада кўпайтириш имконини беради.
4. Турли хил тупрокларда ҳайдалма қатламидаги гумус, умумий азот, фосфор ва калий миқдори.




Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish