1.2.1-жадвал
Оғир металларнинг хавфлилик даражаси
Хавфлилик даражаси
|
Элементлар
|
Юқори
|
As, Cd, Hg, Se, Pb, Zn
|
Ўртача
|
Co, Ni, Mo, Cu, Cr, Sb
|
Кучсиз
|
Ba, V, W, Mn, Sr
|
Аниқланмаган
|
Ge, Sn, Ce, La, Bi, Y, Rb, Cs и др.
|
Тупроқларнинг техноген бузилиши натижасида унинг органик моддаси кескин камайишга учраган, бу эса тупроқнинг бошқа агрокимёвий ва физик хоссалари билан боғлиқ жараёнларига салбий таъсир қилган [16; 62-68.]. Саноат корхоналари атрофида техноген бузилган тупроқларда ўсимликлар учун зарур минерал моддалар, азот, фосфор озиқа элементлар миқдори камайган ҳамда микроорганизмлар миқдори ҳам нобуд бўлган [17 88-92.
Тупроқларнинг морфологик белгиларини техноген бузилиш таъсирида ўзгариши
Тупроқларга бўлган табиий ёки техноген таъсирлар натижасида аксарият ҳолларда унинг тупроқ юқори морфологик белгиларининг ўзгариши кузатилади, бу таъсирнинг даражаси, муддати тури ва бошқа жиҳатларга ҳам боғлиқ. Тадқиқот ўтказилган ҳудудда ҳам тупроқларнинг морфологик белгилари ўзгаришга учраган. Тадқиқот ҳудудидан тупроқ кесмаларини қазиш ва намуналар олиш ГОСТ: 17.4.4.02–84 - Давлатлараро стандарти талаблари ва Х.А.Джувеликян тавсияси ва Х.А.Джувеликян тавсиясининг Б.Жабборов модификацияси асосида амалга оширилди (3.2.1жадвал).
Мавжуд ГОСТ: 17.4.4.02–84-Давлатлараро стандарти саноат, қишлоқ хўжалиги, хўжалик–маиший турмуш ва транспорт воситалари каби ифлослаш манбалари таъсирида ифлосланган ҳудудлар тупроқларининг умумий ва маҳаллий ифлосланиш даражасини назорат қилиш, шунингдек кам хосилдорликка эга бўлган экин майдонларининг унумдор тупроқлар қатлами ҳолатини назорат қилиш учун мўлжалланган бўлиб, тупроқ синов намуналарини олиш, табиий ва бузилган тупроқ қатламларининг сифат жиҳатидан ҳолатини баҳолаш ҳамда ифлосланиш даражасини назорат қилиш амалга оширилади. Шу асосда саноат миқёсидаги ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудидаги ерларда тупроқ синов–намуналари олинувчи майдончалар шамол йўналишлари векторлари ёни бўйлаб белгиланди. “Ўзбекистон металлургия комбинати” атрофида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари тупроқларининг ифлосланиши даражасини назорат қилиш учун, ифлословчи манбасининг тавсифлари, экилувчи экин тури ва жойнинг рельефига боғлиқ ҳолатда, ҳар 0,5–20 га ҳудудда ўлчамлари 10×10 метрни ташкил қилувчи 1 та синов–намунаси олинувчи майдонча белгиланди. Мазкур давлатлараро стандартга мувофиқ тупроқ юза қатлами бўйлаб тақсимланувчи моддалар, жумладан, нефть, нефть махсулотлари, оғир металлар ва бошқалар таъсирида ифлосланиш даражасини назорат қилиш учун, нуқтали тавсифга эга тупроқ синов–намуналари ҳар бир 200 граммдан кам бўлмаган миқдорда, 0–5 ва 5–20 см чуқурлик қатламидан тупроқ намуналари олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |