Мавзуни жонлаштириш учун блиц саволлари
АҚШда 1930-70 йилларда қурилган қуёшли ихчам уйлар.
Савуқ иқлим шароити учун қурилган ихчам уйлар.
Иссиқ иқлим шароитига мўлжалланган синчли, ёғоч конструкцияи ёғоч уй.
Лой сувоқли ихчам уй.
Хажм блокли ихчам уй.
9-маъруза. Қуёш абсорберлари ва ҳаво коллекторли деворлар
Маъруза режаси
1. Ҳаво гелиоколлекторлари
2. Троб девори туридаги ҳаво коллекторли деворлар
3. Ташқи девор юзасига гелио ҳаво иситгичларини ўрнатиш
Ҳаво гелиоколлекторлари бор қуёш абсорберлари ва деворлари
Кластер усулида мавзу бўйича маълум бўлган тушунчаларни фаоллаштиради
Қуёш абсорберлари иссиқлик айланиб юрувчи каналлари бор иссиқлик қабул қилувчи панеллардан иборат бўлади. Иссиқлик қабул қилувчи панел бинонинг қуёшга қараган томонидан эмас, аксинча орқа томондан қисман ёки тўлиқ ойнавандланади. Шу муносабат билан корпусга эҳтиёж қолмайди, бу эса конструкциянинг баҳоси қуёшколлекторларга нисбатан арзон бўлишини таъминлайди. Доимий ҳароратнинг атроф-муҳит хароратидан 3-5°С паст бўлган иссиқлик ташувчилар узатиб туради. Иссиқлик ташувчи иссиқлик насоси ёрдамида совитилади. Бунинг ҳисобига нафақат тўлиқ ва тарқоқ қуёш нуридан, балки атмосфера иссиқлиги, ёғингарчилик, конденсатланишдаги даврий ўзгаришлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Иссиқлик йўқотилиши тўсувчи конструкциялар орқали кузатилиши мумкин.
Қуёш абсорберлари деярли иссиқлик йўқотмайдилар. Қопламасининг сифати ва рангига қараб, унинг юзасига тушувчи қуёш нурланишининг 5-10% гина қайтади. Абсорбердан таралувчи иссиқлик нурланиши осмонга ва уни ўраб турувчи юзаларга тарқалмайдиган ёки осмон ва уни ўраб турувчи юзалардан таралаётган узун тўлқинли нурланишни абсорбер ўзи қабул қилиб олади. Абсорберлар чангдан тозаланишга муҳтож эмас, шу ҳол унинг қуёш нурланишини ютиш коэффициентини оширишга ёрдам беради (2.25-расм)
Қуёшли абсорберлар мосламасига қуйидаги талаблар қўйилади: унинг таркиби, ранги, йўналиши ҳисобига юзасининг юқори ютиш хоссалари, юқори иссиқлик ўтказувчанлик, узоқ муддат чидаши (коррозиябардошлик)ва арзон баҳоланиши.
Абсорбер мосламаларга гелиоқабулқилгичлар сифатида кўпинча икки турдаги иссиқлик қабул қилувчи панеллар қўлланилади: варақсимон-қувур туридаги ва пўлатга штампланган панел туридагилардир. Варақсимон – қувур туридаги конструкция: металл варақ ва унга пайвандланган доира кесимли қувурдан иборат бўлади. Бу конструкциянинг камчилиги қувурни варақ билан уланган майдони кичиклиги, металлнинг пайвандланиш жараёнида ишдан чиқиши ва бу жойларда коррозия ҳосил бўлиши тезлашишишидир. Иккинчи турдаги иссиқлик қабул қилувчи панелнинг камчилиги –узоқ муддат чидамаслилиги, чунки панель ички томонидан тез коррозияланади.
Қуёш абсорберлари томда ўрнатилиши ёки унинг конструктив элементи вазифасини бажариши мумкин, шунингдек юза деворлар, айвон тўсиқлари ёки тўсиқ элементлари кўринишида қўлланишлари мумкин. Бунда вазни унча катта бўлмаган конструкциянинг юк кўтариш қобилиятини ошириш шарт эмас. Бино томида абсорберлар жойнинг географик кенглигига тенг бўлган ±15° горизонтга нисбатан бурчакда ўрнатилади.
Қуёш абсорберларининг асосий камчилиги – иссиқлик ташувчининг ҳароратини доимо паст даражада ушлаб туриш лозимлиги, бунинг натижасида ундан бинони иситиш вақтида ва иссиқ сув билан таъминлашда фойдаланиб бўлмайди. Паст ҳароратли иссиқлик ташувчи қувватни ошириш учун иссиқлик насоси қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |