Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти М. Рахимбабаева Кириш. Фаннинг мазмуни. - Геология фани ҳақида тушунча ва унинг тармоқлари.
- Геология -грекча сўз бўлиб, гео-ер, логос фан деган маънони билдириб, ер хақидаги умумий фандир.
Геология
Гидрагео
логия
Умумий геология
Минералогия
Кристалло графия
Тарихий геология
Петрография
Тектоника
Геофизика
Геоморфо логия
Туртламчи давр геологияси
Инженерлик геологияси
Геология табиий фанлар туркумига кириб, фан сифатида XVIII асрда шакилланди. Геологияга буюк рус олими М.В.Ломоносов асос солди. У ўзининг «О слоях земных»(«Ер қатламлари ҳақида», 1763) асарини тоғ жинслари, минераллар, тоғ системалари, водийлар ҳамда ер ости сувларининг пайдо бўлиши ва ривожланиш қонуниятлари масаласига бағишлаган.Геология фанининг ривожланишида чет эл олимларидан Д Геттон, Ч.Лайель, Э.Зюсе , А.Гейм ва бошқалар ўзларининг салмоқли хиссаларини қўшдилар.
Геология фани ернинг пайдо бўлишини, тузилишини, таркибини ва унда содир бўладиган ички ва ташқи геологик жараёнларни ўрганади, ҳамда қазилма бойликларни қидириб топиш ва улардан халқ хўжалигида тўлиқ фойдаланиш каби вазифаларни бажаради. Инсоният ривожланиб, табиатни ўрганиш, ундаги табиий бойликлардан кўпроқ фойдаланиш эҳтиёжи ошган сари, геология фани ҳам ривожланиб борди. Ҳозирги даврда геология фани ўзининг қуйидаги тармоқларига эга бўлди.
1
2
3
4
5
6
7
8
9
- Тўртламчи давр геологияси
10
11
1
- Умумий геология - ернинг ички ва ташқи қисмида содир бўлган ва бўлаётган геологик жараёнларнинг ривожланиш ва сўниш қонуниятларини, бундан келиб чиқадиган оқибатларни ўрганади.
2
- Минералогия - минераллар хақидаги фан бўлиб, минералларнинг пайдо бўлишини, тарқалиш қонуниятларини, таркибини, хосса ва хусусиятларини ва халк хўжалигида фойдаланиш йўлларини ўрганади.
3
- Кристолография - моддаларнинг кристал ҳолатини ва кристал панжарасининг тузилишини ўрганади. Бу фан табиий ва суньий йўл билан олинган минералларнинг ички фазовий панжара- сини, бу панжарани ҳосил қилувчи зарралар-ион, атом ва молекула- ларнинг бир-бирига қанча куч билан торитлиб туришини ва улар- нинг қандай химиявий элементлардан таркиб топганлигини ўрганади.
4
- Тарихий геология - Ернинг узоқ тарихий ўтмишини, унда бўлиб ўтган ўзгаришларни ва ер қобиғини ташкил қилиб турган тоғ жинсларини ўрганади.
5
- Петрография - грекча “петрос” -тош “графус”- ёзаман, чиза -ман деган маънони билдириб, петрография тоғ жинслари хақидаги фандир. У тоғ жинсларини пайдо бўлиш шароитини, тарқалиш қонуниятларини табиий шароитда ётиш шароитини, таркибини, тузилишини, хосса ва хусусиятини ўрганади.
6
- Тектоника - грекча сўздан олинган бўлиб, “тузилиш” деган маънони билдиради, яъни ер юзасини тузилишини ўзгартирадиган кучлар тектоник харакатлар деб аталади.
7
- Геофизика - ер қобиғидаги тоғ жинсларнинг физик хусусиятларини ўрганадиган фан.
8
- Геоморфология - гео-ер, морофлогия-рельеф. Ернинг устки қисмидаги релъеф шакилларини, уларнинг пайдо бўлишини, ўзгаришини ва тарақққиётини ўрганади.
9
- Тўртламчи давр геологияси - шу даврда ҳосил бўлган ётқизиқ ва тоғ жинсларини ўрганади.
10
- Гидрогеология - ер ости сувлари хақидаги фан бўлиб, ер ости сувларининг пайдо бўлишини, тарқалиш ва харакат қонунларини физикавий хоссалари ва химиявий таркибини халқ хўжалигида фойдаланишни ўрганади.
11
- Инженерлик геологияси - инженерлик иншоотларини лойиҳалаш ва қуришни геологик асослаш ва баҳолаш ҳамда бу иншоотларнинг мустаҳкамлигини таъминлиш.
Ҳамма геологиянинг тармоқлари қуйидаги икки асосий вазифани ечиш учун хизмат қилади.
1. Қазилма бойликларни қидириб топиш, уларни қазиб олиш ва халқ хўжалигида фойдаланиш усулларини кўрсатиб бериш.
2. Инженерлик иншоотларини лойиҳалаш ва қуришни геологик асослаш ва баҳолаш ҳамда бу иншоотларнинг мустаҳкамлигини таъминлиш.
Геология фанининг кўп тармоқлари биринчи вазифани ечиш учун хизмат қилади.
Иккинчи вазифани амалий ечиш билан инженерлик геологияси фани шуғулланади.
Инженерлик геологияси геологик муҳит ҳақидаги фан бўлиб, шу муҳитдан инсоннинг инженер-хўжалик фаолияти жараёнида тўғри фойдаланиш ва муҳофаза қилиш каби вазифани бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |