Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


ЮРИТМАНИНГ КИНЕМАТИК ҲИСОБИ ВА ЭЛЕКТРОДВИГАТЕЛЬ ТАНЛАШ



Download 9,87 Mb.
bet11/17
Sana30.03.2022
Hajmi9,87 Mb.
#517597
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
МД ва КТМ Услуб кур Юрутма хисоби, узбек, кирил

6. ЮРИТМАНИНГ КИНЕМАТИК ҲИСОБИ ВА ЭЛЕКТРОДВИГАТЕЛЬ ТАНЛАШ

Саноатда ишлаб чиқариладиган электродвигателлар маълум номинал қувват Nэ (кВт) ва роторнинг номинал айланиш частотаси nэ (мин-1) билан характерланади. Демак, электродвигатель танлаш учун юқоридаги кўрсатгичларнинг талаб этилган миқдорини аниқлаш лозим. Электродвигателни қуввати юритма механизмининг етакловчи валидаги қувватни таъминлаш билан биргаликда юритмани фойдали иш коэффициентини характерловчи юритма қисмларидаги ишқаланиш ҳисобига йўқолган қувватни қоплаш керак. Электродвигатель валининг номинал айланиш частотаси юритманинг охирги валидаги берилган айланиш частотасини таъминлаши зарур.


Бироқ юритманинг биринчи поғонасида тасмали узатма ишлатилса, бу узатма учун айлана тезлик миқдори чекланганлиги инобатга олиб (υ≤30 м/с), электродвигатель айланиш частотаси n=3000 мин – 1 дан кичик бўлганларни танлаш мақсадга мувофиқдир.
Қуйида икки поғонали юритма учун ҳисоблаш тартиби берилган. Бунда биринчи поғонада ясси тасмали узатма ва иккинчи поғонада ёпиқ цилиндрик қия тишли узатмадир.
ТОПШИРИҚ

2–расмда берилган схемадаги лентали конвейер юритмасининг кинематик ҳисобини бажариб, электродвигатель танлансин. Конвейер барабанининг валидаги қуввати N3 (ёки вални буровчи моментини Т3), барабаннинг айланиш частотаси n3 (ёки бурчак тезлиги ω3).Топшириқлар намунадагидек (2-расм) алоҳида вароқда таъсвирланиши лозим.




Лентали конвейер юритмасининг кинематик схемаси.


1.Электродвигатель
2.Ясси тасмали узатма
3.Редуктор
4.Муфта
5.Конвейер барабани
Ҳисоблаш учун берилган қийматлар:
N3 = 8,0 кВт,
n3 = 50 мин – 1 (мустақил топшириқ бўйича олинади).

Топшириқни олди ________ гуруҳ талабаси __________________


Ф. И. Ш.

Топшириқни берган ўқитувчи ___________________________


Ф. И. Ш



2-расм. Топшириқни расмийлаштириш намунаси.


6.1. Юритма етакловчи (электродвигатель) валининг талаб этилган қуввати


кВт
бу ерда, N3 -конвейер барабани валидаги қувват, агарда топшириқда охирги валдаги буровчи момент Т3 берилган бўлса, N3 қуйидаги формула ёрдамида топилади:
; кВт
ηум- юритманинг умумий фойдали иш коэффициенти бўлиб, юритма айрим қисмларининг фойдали иш коэффициенти (3-жадвал) кўпайтмасига тенг.
ηум = η1 . η2 . η3 …… ηn

Биз кўрсатган схема учун


ηум = η1 . η2 . η3 …… ηn = 0,95 . 097 . 0,992 . 1,0 ≈ 0,91

η1 = 0,95 – тасмали узатманинг фойдали иш коэффициенти;


η2 = 0,97 – тишли узатманинг фойдали иш коэффициенти;
η3 =0,99–бир жуфт думалаш подшипникнинг фойдали иш коэффициенти; Келтирилган юритмада икки жуфт думалаш подшипниги бўлганлиги учун η32 деб олинган.
η4 = 1,0–муфтанинг фойдали иш коэффициенти; (ҳар доим бирга тенг бўлади).
6.2. Юритманинг умумий узатиш нисбати, айрим узатмаларнинг узатишлар нисбати кўпайтмасига тенг. (Айрим узатмаларнинг узатишлар сони ёки узатишлар нисбати тўртинчи, бешинчи ва олтинчи жадваллардан мос равишда танлаб олинади).

iум = i1 . i2 . i3 ……. in


Биз кўрсатаётган хол учун,


iум = i1 . i2 = i1 . u 2 = 3,15 . 4,5 = 14,17

Бу ерда
i 1 = 3,15 –понасимон тасмали узатманинг узатиш нисбати;


i2 = u 2 = 4.5–тишли узатманинг узатиш сони; (Одатда редукторлар учун узатиш нисбати узатишлар сонига тенг бўлади, яъни i = u )
Узатиш сонини белгилашда илашиш ҳисобига ишлайдиган узатмалар учун максимал қийматларга яқин узатиш сонини танлаш тавсия этилади, масалан i=u2=4,5. Тасмали узатмалар учун эса минимал қийматга яқин узатиш сонини танлаш тавсия этилади, масалан i =3,15
6.3.Юритма электродвигателининг талаб этилган айланишлар частотасини топамиз.
n1 = n3 . iум = 50 . 13,5 = 707,5 мин – 1

Агарда топшириқда охирги валнинг бурчак тезлиги (ω3, рад/с.) берилган бўлса, охирги валнинг айланишлар чачтотаси (n3, мин-1) қуйидаги формуладан топилади.




; мин – 1 .

6.4. Аниқланган қувват N1, кВт. ва айланишлар частотаси n1, мин-1 орқали 7–жадвалдан электродвигателни типини аниқлаймиз. Танлашда қуйидаги шарт бажарилиши лозим:


Nэл ≥ N1 (ортиқча юкланиш 5 % дан ошмаслиги лозим).
Айланиш частотаси nэ эса ҳисобланган n1 га яқин бўлиши керак. Биз ҳисоблаётган хол учун қуйидаги электродвигатель мос келади:



Download 9,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish