5.8. ЛЕНТАЛИ КОНВЕЙЕРЛАР
Лентали конвейерлар сочилувчан, кукунсимон ва ўрта донали материалларни горизонтал, қия (220 гача ва айрим ленталар учун 30-350 гача) ва аралашма (горизонтал ва қия) йўналишда ташиш учун хизмат қилади. Потокли ишлаб чиқаришда юкларни бир операциядан иккинчи операция жойига ташишда лентали конвейерлар кенг ишлатилади.
Лентали конвейерлар етакловчи барабан, тарангловчи барабан, лента, юкловчи мослама, иш ва салт роликлари, қўзғалмас станина ва туширувчи (бўшатувчи) мосламадан иборат. Афзаллиги : тузилиши содда, ишончли, унумдорлиги юқори, кам энергия сарфлайди ва хизмат қилувчи ишчилар сони кам. Камчилиги : лентаси узоқ вақт ишлашга чидамли эмас ва таннархи қиммат.
5.9. ЭЛЕВАТОРЛАР
Элеваторлар сочилувчи ёки донали юкларни вертикал ёки қия йўналишда ташиш учун ишлатилади.Улар чўмичли, токчали ва кажавали турларга бўлинади.
Чўмичли элеваторлардан турли сочилувчан, чангсимон ва донали юкларни вертикал (60 м гача) ёки қия (λ > 700) йўналишда ташиш учун фойдаланилади.Чўмичли элеваторларнинг иш унумдорлиги 5 дан 600 м3/соат гача бўлади.Уларда чўмич-кўтарувчи жисм, чўмичлар монтаж қилинган втулка-роликли занжир ёки резиналанган лента эса тортувчи жисм хисобланади. Тортувчи жисм элеватор ва юкнинг характеристикасига қараб танланади. Агар ташиладиган материал сочилувчан бўлса, у ҳолда резиналанган лента ишлатилади ва унинг тезлиги 3,5 м/с дан ошмайди. Агар ташиладиган материал катта донали ва иссиқ материаллардан иборат бўлиб, катта баландликка ташилса, втулка-роликли занжирлар ишлатилади ва унинг тезлиги 1,25 м/с дан ошмаслиги керак.
Чўмичли элеватор юритма, ҳаракатлантирувчи барабан ёки юлдузча, устки қопқоқ, туширилувчи жисм, тортувчи иш жисми, чўмич, корпус ва тарангловчи, ҳамда юкловчи мосламалардан ташкил топган.
Чўмични материалга ботириб тўлдирилади ёки юклаш новидан узлуксиз келиб турадиган материал билан тўлдирилади. Тортиш органи 1 м/с гача тезликда ҳаракатланганда ва чўмичлар йиғиқ жойлашган ҳоллардагина чўмични шундай тўлдириш мумкин. Чўмичдан юкни тўкиш учун у тўнтарилади (гравитацион тўкиш) ва юк марказдан қочма куч таъсирида тўкилади. Марказдан қочма куч ёрдамида тўкишдан чўмичлар бир – биридан узоқроқ жойлашган ва тортиш органи 1 м/с дан тез ҳаракатланадиган элеваторлардан фойдаланилади. Чўмичли элеваторларнинг асосий ўлчамлари ГОСТ 2036-77 билан белгиланган.
Бу элеваторларнинг афзаллиги : кўндаланг кесимининг кичиклиги, юкни анча баландга ташиши, иш унумдорлигининг катталиги.
Камчилигига эса юкни бир хил узатиб туриш кераклиги, юкланишнинг ўзгартириб турилиши киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |