Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат техника университети Р. Ф. Мингазов, Х. C исахўжаев, Р. К. Чембаев


Конденсаторда вакуумни пасайиши сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин



Download 7,55 Mb.
bet58/67
Sana28.03.2022
Hajmi7,55 Mb.
#514074
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   67
Bog'liq
qozon

Конденсаторда вакуумни пасайиши сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
-турбина зичлагичига буғ келиб тушишини камайиши ёки тўхташи;
-конденсатордаги сатҳни кўпайиши ёки камайиши;
-конденсатор қувурчаларининг (трубок) ифлосланиши;
-конденсатордан тескари клапанларгача ҳаво сўриш линиясидаги сурма қопқоқларнинг ёпилиши;
-вакуумни узиш сурма қопқоғининг зич ёпилмаганлиги
-сув кўрсаткич ойналари арматурасининг зичлиги фланцали ва линзали уланишлар вакуум остида ишлаётган қувур ўтказгич ва арматураларнинг бузилиши;
Ўчирилган сув иситгич регенерация тизимида зичсизлик ва бу ҳолда ёпилмаган ҳаво чиқаргич (воздушник) дренаж вентиллари ва сурма қопқоқларининг нозичлиги;
Блокни ишга тушириш даврида сақлагич клапанлари орқали сўрилишларнинг бўлиши;
- сўриладиган жойларни аниқлаганда уларни бартараф этиш чораларини кўриш.
Конденсатордаги сатҳни ортишига қуйидаги сабаблар таъсир этиши мумкин:
- конденсатор насослари ишлашининг бузилиши;
- конденсатордан деаэраторгача ёки КСР (РУК) гача бўлган асосий конденсат қувур ўтказгичида сурма қопқоқлар етарлича очилмаганда турбина юкламасини ортиб кетиши;
- чучуклаштирилган сув билан ўта тўйинганда (перепитка);
- конденсатор қувури узилишида ва конденсат тўплагичига катта миқдорда совутилган сувнинг келиб тушиши;
- асосий конденсат трактида (йўлида) арматуранинг ёпилиши;
- КСР (РУК) ишламай қолганда.
Конденсатор сатҳининг рухсат берилган қийматдан ортиб кетишида ҳаво сўриш патрубкасини сув босади бу эса эжекторлар ишлашини бузилишига ва вакуумни узилишигача пасайишига олиб келади. Сатҳни нормадан ортиб кетиши эса конденсатни ўта совушига олиб келади бу эса тежамкорликни пасайишига олиб келади.
Нормал сатҳни тиклаш учун қуйидагилар зарур:
- ишлаб турган конденсат насосни авария ҳолатда тўхтатган заҳирадаги насос ёқилсин заҳира бўлмаганда эса турбинадаги юкламани шундай ўрнатиш керакки қолган, яъни ишлаётган насослар шу юкламани таъминласин;
- конденсатордан деаэраторгача асосий конденсат қувур ўтказгичида сурма қопқоқлар очиқлигини текширилсин;
- конденсат сифатини текширилсин унинг қаттиқлиги ортганда конденсаторнинг буғ фазосидаги сув сўрилишини бартараф этиш чоралари кўрилсин;
Ишлатувчи (эксплуатационный) ходим зудлик билан вакуумни тиклаш учун чора кўриши керак. Турбинани номинал юкламадан салт юришгаа юксизлантирилганда вакуум 0,8 кгс/см2 гача пасаяди. Вакуум пасайганда қуйидаги таблицага амал қилган ҳолда турбина юкламасини пасайтирилади.

15.1-жадвал





Конденсатордаги W %

0,88

0,876

0,87

0,85

0,84

0,82

0,8

Турбина юкламаси, МВт

300

245

190

135

80

25

0

Вакуум 0,8 кгс/см2 бўлганда турбина ҳимоя бўйича ўчирилади. Ҳимоя ишламай қолганда турбинани қўлда ўчириш кнопкаси билан тез тўхтатиш керак.
Мойлаш тизими ишлашининг бузилиши қуйидаги сабабларга кўра бўлади:
- мойлашнинг ўзгарувчан ва ўзгармас ток насослари ишида носозлик мой баки элагининг ифлосланиб тиқилиб қолиши;
- мой тизимидан мойнинг сизиб чиқиши;
- мой совутгичдан кейин подшипниклардан тўкишда мой ҳароратини ортиб кетиши;
- мойни ёниши.
Насос ишида нормал бўлмаган ҳоллар пайдо бўлганида (тақиллаш двигателнинг учқунланиши шовқин титраш ва бошқалар) зудлик билан заҳирадаги насосга ўтилсин. Насоснинг нормал бўлмаган ҳолда ишлаши сабаблари аниқлансин ва уни тезда бартараф этиш чоралари кўрилсин.
- мойлашнинг авария ва заҳира клапанлари орқали мой чиқиб кетмаётганлигини текшириш керак бунинг учун навбатма-навбат бу насосларнинг босим мой ўтказгичларидаги сурма қопқоқларни ёпиш сўнг эса очиш керак.
-мой бакининг тоза ва ифлос бўлинмаларида сатҳ фарқи 100 мм дан ортганда элаклар ва мой кўрсаткичлари ҳолатларини текшириш керак тиқилиб ифлосланиб қолганда эса уларни навбатма-навбат тозалашни ташкил этиш керак.
Мой совутгичлардан кейин мой ҳарорати ортиб кетган ҳолда қуйидагиларни амалга ошириш керак:
- циркуляция сувининг мой совутгичга тушишини текшириш;
- ЗМН тизимининг мой совутгичи олдидаги фильтр ифлосланиб қолмаганлигини текшириш;
- совутиш суви ва мой томондаги мой совутгичлари ифлосланиб қолмаганлигини текшириш. Циркуляция суви сарфининг камайиши конденсатор олдидаги сувнинг босими билан боғлиқ бўлиши мумкин.
- ўқ бўйича силжишни кўрсатадиган асбобларнинг тўғри кўрсатаётганлигига қаноат ҳосил қилиш керак уларнинг кўрсаткичларини ЎБ ва ПБ роторларининг нисбий кенгайиши кўрсаткичи билан таққослаш керак бунда нисбий кенгайиш кўрсаткичи соф буғ ва оралиқ қизитгичдан кейинги буғнинг ўзгармас параметрларида ўқ бўйича силжиш томонга ўша қийматга ўзгариши керак яъни иккаласи бир миқдорга ва бир томонга ўзгариши керак. ЮБЦ нисбий кенгайиши ўқ бўйича сурилишга нисбатан тескари томонга ўзгаради;
- НЎА бўйича соф буғ ва оралиқ қизитгич буғи параметрларини текшириш;
- ростлаш поғонаси камерасидаги босим текширилсин 6- олинишда босим номинал қийматдан ортмаслиги керак акс ҳолда турбинани номинал қиймат олгунча ростлаш поғонаси камерасида ва 6- олинишда (отбор) юксизлантириш керак;
- устун подшипниги тўкишидаги мой ҳарорати ёки ўқ бўйича силжиш тўхтагунича турбинани юксизлантириш керак;
- синчковлик билан турбинани эшитиш керак;
- буғ ўтказгичларидан буғ олинишидан буғ қизитгич корпусларидан ҳимоя қурилмаси ишида тўхталиш бўлишидан уларни тўлиб-тошиб кетиши (қувурлар боғлами (пучки) шикастланганда) ёки қизитгичларни қиздирадиган буғ конденсатининг тўлиб тошиб кетиши (ростлагич ишламай қолиши) туфайли.
Агарда сув ташланиши туфайли турбина тўхтатилганда қандайдир нормалсизликлар аниқланган бўлмаса у ҳолда турбинани ишга туширишдан олдин ўткир буғ ва оралиқ буғ олиниш буғ ўтказгичларини ҳамда турбина цилиндрларини синчковлик билан пуфлашни амалга ошириш керак;
- агарда турбина авария ҳолатда тўхтатилганда, турбина ишида нормалсизликлар аниқланса турбинани қайта ишга тушириш фақат станция бош муҳандисининг рухсати билан амалга оширилади.
-авария ҳолатда тўхтатгандан сўнг турбинани ишга туширганда, ишида қандайдир нормалсизликлар бўлса, нормалсизлик сабабини аниқлаш учун турбоагрегатни тўхтатиш зарур.
- соф буғнинг параметрларини текшириш титрашнинг кўпайишига сабаб бўлганҳароратнинг ортиши ёки турбинага сув тушиши эмаслигини текшириб кўриш;
- подшипниклардан тўкишдаги мой ҳарорати ва босимини мой совутгичдан кейинги мойнинг ҳароратини яъни бу ҳарорат 350С дан кам 450С дан ортиқ бўлмаслиги керак ўқ бўйича силжишни турбина роторининг нисбий кенгайишини текшириш;
- турбо ўтказгичларининг титраши турбинанинг буғ ўтказгичлари осмаларида узилиш йўқлигини текшириш;
- ТГ ни эшитиб кўриш юкламани қисман камайтириб титрашни камайтиришга ҳаракат қилиш.
-агарда буғнинг параметрлари нормал қийматларга мос келмаса уларни тиклаш керак.
- мойлаш тизимидаги мой босимини текшириш;
- подшипникларни кўрикдан ўтказиш;
- тўкиш бўйича подшипник орқали мой оқими жадаллигини текшириш.
- ТГ титрашининг кучайиши турбина цилиндрининг бир томонлама кенгайишидан ҳамда цилиндр корпусини ҳосил қилувчилари бўйича катта ҳарорат фарқи сабабли бўлиши мумкин.
-турбина тўсатдан кучли титраганда, оқим қисмида металл шовқини яққол эшитилганда, турбинани авария ҳолатида вакуумни узиб тўхтатиш керак бўлади.
- агарда турбинани ишга туширганда подшипникларнинг бирида тўсатдан титраш ортиб кетса турбинани зудлик билан хавфсизлик автомати билан тўхтатиб, вални буриш қурилмасини ёқиш керак. Айланиш сонини камайтириш йўли билан титрашни бартараф этиш маън этилади.
Клапанлар ишидаги носозликлар асосан қуйидагилардан иборат:
- клапанлар штогининг узилиши;
- шовқин чиққан ҳолда клапанларнинг пульсацияси;
- йўналтирувчи втулкаларда штокларнинг тиқилиб қолиши хавфсизлик автомати ёки турбинанинг бошқа ҳимоялари ишлаганда клапанларни ёпиб турадиган пуржиналарнинг бўшаши ёки синиши.
Ички шикастланишларда генераторни тармоқдан ҳимоя ёрдамида ўчирилганда энергоблокни ўчиргичини ўчириш билан бирга МСА (АГП) ва 6 кВ шина томондан ишчи трансформаторнинг ўрта кучланиши ўчиргичи ҳам ўчирилади. Бу билан бир вақтда энергоблокнинг технологик ҳимоялари ҳам ишлайди улар ишлаганда ўчоқ сўнади ва турбина ўчади (тўхтатиш клапанлари ва ББСҚ-2 (ГПЗ)) ёпилади.
Генераторни ўчириш хавфли чунки бунда турбина роторининг айланиш тезлиги ортиб кетиши мумкин айниқса ББСҚ тўхтатиш ва ростлаш клапанлари тўла ёпилмаганда ёки ўтказиб юбораётган ҳолатларида. Бу ҳолда ходим турбина тезлиги ортиб кетиши ва натижада шикастланишининг олдини олишнинг барча чораларини кўриши керак.
- турбина мойлаш тизимининг авария мой насосларини блокировкаси бўйича ишга туширишни ва генератор ўқининг зичлагичларини текшириш;
- ТГ ростлаш ва тўхтатиш клапанларининг ва қозоннинг мазут ҳамда кесиб қўйиш (отсечной) клапанларини ўтиришини (жойлашувини) текшириш қозон ўтхонасида ёниш ва ТГ тезлигини тушиб кетиши йўқлигига ишонч ҳосил қилиш;
- роторни ўз-ўзидан тўхташ вақтини минимумга тушириш мақсадида ТГ ни вакуумни узиш йўли билан тўхтатиш роторнинг тўхтаган вақтини ва унинг ҳолатини қайд қилиб қўйиш;
- турбинани буғ бўйича бошқа барча манбаалардан (РСҚ БЎҚ (ППУ) ИСВ) кесиб (отсечной) қўйиш;
- йиғилган буғни сақлаш учун беркитишни таъминлайдиган барча арматураларни қўлда ёниб конденсаторга буғ тушишини олдини олиш;
- Д-7 ата да сатҳни назорат этиб уни иситиш олинувига қуйилишига йўл қўймасликка эришиш;
- ёқилғи бўйича барча қўл арматураларини ёпиш.
- аккумлятор батареяларнинг сиғими ТГ авария мой насосларини 30 мин давомида ишлашини таъминлайди шунинг учун авариянинг оғир оқибатларини олдини олиш учун 6 кВ- 0,4кВ кучланиш йиғмаси схемага ўзгарувчан кучланиш шу муддатдан кечикмасдан берилиши керак.
Кучланиш блоки кучланиш йиғмаси схемасига кучланиш биринчи навбатда қуйидагиларга берилиши керак:
- бошқариш шчитлари ва блокни ёритишни таъминловчи 0,4 кВ йиғмаларига;
- 0,4 кВ кучланишни бергандан сўнг турбина қозон бўйича ва жойда барча ҳимоя арматуралари ёпилганини назорат қилиш керак.
- иситгичнинг қувурлар тўпламининг шикастланиши (қувурда узилиш ёрилиш ва шишларни пайдо бўлиши);
- сатҳ ростлагичлари ишида носозлик бўлиши;
- тўкиш насоси ишида рад этилиш (ишламай қолиш).
Иситгичда сув сатҳини авария ҳолатда кўтарилишида ва автоматик қурилма ишламай қолганда автоматик қурилмани қўлда бошқаришга таъсир этиб иситгични ўчириш ва иситгични ўчириш бўйича барча операцияларни амалга ошириш керак.
ПБҚ да конденсат сатҳи сув кўрсаткич ойнасининг 2/3 қисмидан юқорига ортиб кетса қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
- ташқи дастак (рукоятка) ёрдамида у ёқ-бу ёққа юргизиш йўли билан сатҳ ростлагичи клапани тиқилиб қолмаганини текшириш;
- ростлаш тизимида носозлик штокларнинг узилиши ёки тўхтатиш клапанларининг ўз-ўзидан ёпилиши блок ҳимояларидан бирининг ишлаши;
- ТГ ни электр тармоқдан ўчирилиши;
- хавфсизлик автоматини хато равишда ўчиши ёки ўз-ўзидан ўчиши.
Турбинага буғ келишини тўхтатишнинг ҳамма ҳолатларида юклама ташлашининг сабабини аниқлаш зарур турбинанинг буғсиз режимда 4 минутдан ортиқ ишлаши таъқиқланади:
- блокнинг ҳимояларидан бири ишлаган ҳолда ҳамда юклама ростлаш тизимининг носозлиги сабабли ташланганда ТГ тўхтатилиб тармоқдан ўчирилиши керак.
Юкламани тўлиқ ташланганда аввал юклама ташланиши сабабини аниқлаш кейин йўриқномага мувофиқ иш юритиш керак.
- ТГ РК си ва ТК си ёпилганига қаноат ҳосил қилиш керак;
- тахометр бўйича ТГ ротори айланиш сонининг пасайишини назорат қилиш керак;
- генераторни ўчиши сабабини аниқлаб ва бартараф этгандан сўнг асосий операцияларни бошлаш учун ТГ ва ёрдамчи жиҳозларни ишлаш қобилиятини тиклаш керак;
- турбинанинг бошқариш механизмига таъсир этиб золотникни шкала бўйича ноль ҳолатга қайтариш керак бунда хавфсизлик автомати золотниклари кўтарилиши керак.
- конденсатордаги вакуумнинг ёмонлашуви ростлаш ва тўхтатиш клапанларининг штокларини узилиши;
- турбинанинг ростлаш клапанларини ёпилишига сабаб бўладиган ростлаш тизимида босимнинг тушиб кетиши частотани ортиши билан системада авария бўлганда тизимнинг бўлинишида ва энергияни истеъмол қилишда чекланишлар.
Турбоқурилма нормал ишлашининг бузилишига қуйидагилар сабаб бўлади:
- ҳавони сўрилиши сабабли насос ишида узилиш бўлиши (конденсат ва тўкиш насослари);
- насос двигателига энергия беришни тўхтаб қолиши;
- насос электр двигателининг ўта кучланиши ва унинг ҳимоя ёрдамида ўчиб қолиши;
- насоснинг подшипниклари ва сальникларига совутиш учун берилаётган сув миқдорининг етишмаслиги;
- конденсат йўқлиги ёки насосга буғ тушиши (таъминот ва тўкиш насослари учун).
Марказдан қочирма насоснинг узилишининг сабаблари қуйидагилардир:
- насос босимида босим тебранишининг пасайиши;
- электр двигателнинг таъминот токини тебраниши;
- нормал бўлмаган шовқиннинг пайдо бўлиши.
Тўкиш насосининг узилган ҳолатида қуйидагилар зарур:
- насос тортиб чиқараётган қизитгич корпусида конденсат мавжудлигини текшириш агарда корпусда конденсат бўлмаса у ҳолда насоснинг босим сурма қопқоғини ёпиб қўйиш зарур агарда насос ишлаши талаб этилмаса уни тўхтатиш керак;
- қизитгич корпусида конденсат мавжудлигида заҳирадаги насосни ёқиб шундан сўнг авария насосини ўчириш керак.
Параметрлар авария ҳолатда оғганда ҳимоя ишламай қолган ҳолатда машинист қозонни қўлда тўхтатиш калити билан ўчириши керак блокировкалар ишлаши тўғрилигини назорат қилиши керак.
Қозонни тўхтатганда айланиб юрувчи машинист ўчоқда ёниш тўхтаганини ва ёқилғи бўйича ҳимоя арматурасининг ёпиқ ҳолатда эканлигини текширади хавфсизлик шами (свечи) очилади авария ҳолатда пуркаш ростлагичидан кейинги вентилни ёпади
- ўчган қизитгичдан кейин ва тутун тортишдан олдинги газлар ҳароратининг кескин ортиб кетиши;
- ўчган РҲҚ нинг орқасидаги ҳаво хароратининг тушиб кетиши.
Агарда двигател ўчиб қолса (мнемосхемада яшил лампочка липиллайди) қайта уланишни амалга ошириш керак.
- ўчирилганлик тўғрисида катта машинистга хабар берилсин;
- максимал тезликда қозонни битта чизиққа (нитка) 150 т/соат дан сарфгача юксизлантириш керак;
Турбина ўта юкланганда турбинани бошқариш механизми билан сақлаш клапанлари ишлаб кетгунча юксизлантириш;
- ТТН ни бошқариш механизми билан таъминот сувининг босими тиклангунча юксизлантириш;
- бошланғичга нисбатан ҳар бир йўналиш (чизиқ нитка) га 20-30 т/соат дан таъминот суви сарфини қисқартирилсин;
Қувур-ўтказгичларда нозичлик пайдо бўлиб у блокни ўчиришни талаб этмаса шикастланган участкани зудлик билан ўчириб таъмирга чиқариш керак.
Қувур-ўтказгичларда қизитиш юзаларида нозичлик пайдо бўлиб у блокни ёки корпусни ўчириш талаб этса зудлик билан блок ёки корпусни ўчириб цех маъмуриятига хабар бериш лозим.
Ташқи ҳаво ҳарорати экстремал пасайганда қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
- иситиш тизими (калориферлар регистрлар батареялар ва ҳ.к) хароратини режим картасида белгиланган чегарагача кўтариш;
- паст ҳарорат мавжуд бўлган цехлар зонасида керакли бўлган иситиш қурилмаларини (мангаллар) ишлашини ёнғин хавфсизлигига риоя этган ҳолда ишлатиш ва улар устидан доимий назорат ўрнатиш;
- мазут иситгич ортида ва мазут бакларида мазутнинг ҳароратини режим картаси бўйича мумкин бўлган максимал ҳароратгача кўтариш.
Қиш даврида ҳарорат кескин пасайиб кетганда тезкор ходимлар назоратни кучайтириши ва ташқи коммуникация жиҳозларини тез-тез айланиши керак бунда кўчада ва елвизак бор жойларда навбатчи қишқи кийими комплект (бутлама) дан фойдаланиши керак.
Зарур бўлганда ишчи биноларда ҳаво ҳароратини илиқлаштиришни таъминлаш бўйича қуйидаги қўшимча тадбирлар бажарилиши керак:
- иссиқ сув буғ ва иссиқ ҳавонинг айланиш тизимидан максимал фойдаланиш;
- пуфлаш вентиляторларни ташқи ҳавони олишга улаш;
- цехнинг энг хавфли зоналарида ҳавопуфлагич ўрнатиб уларга вақтинчали қувур ўтказгич ва шланглар орқали иссиқ ҳаво бериш;
Асбоблар ва улаш трубкалари яхлаб қолганда ҳимояни ишлаб кетиш ҳолларини олиш учун уларни кенг кўламда иссиқ ҳаво билан иситишни ташкил этиш.
Электр станцияни ишончли ишлашини кучайтириш учун барча заҳирадаги асосий жиҳозлар (қозонлар турбина тармоқ суви иситгичлари ва бошқалар) ишга киритилиши шарт. Заҳирада турган мазут иситгич мазут ўтказгичларини дренажлаб буғлантириб мазут ўтказгични буғлаб иситишга йўлдош (спутник) қилиб ишга тушириш ва вақти-вақти билан улар ишини назорат қилиб туриш зарур.
Ишлаётган энергоблокларнинг заҳирадаги механизмлари орқали техник сувнинг айланишини назорат қилиб туриш зарур.
Заҳирадаги ташқи қувур ўтказгичлар ёнғин сув ўтказгичларини музлашини олдини олиш учун улардан ўтаётган муҳитни (сув конденсат) доимий айланиб туришини таъминлаш зарур. Бу талаб кимё суви техник сув мазут қувур ўтказгичлари ва тизимларига ҳам таълуқлидир. Агарда ёнғин гидрантлари манфий ҳарорат зонасида бўлиб қолсауларнинг музлаб қолиши олдини олиш учун улар орқали сув сарфини ташкил этиш керак бўлади.
Ёнғин қувур ўтказгичларининг тупикдаги участкаларида сув айланишини ҳосил қилиш учун керак бўлган дренажларни очиб қўйиш керак бўлади.
Тўғри оқимли айланувчи сув таъминоти тизимларида қирғоқ насос станцияларнинг сув қабул қилиш чўмичида иссиқ сув айланишини таъминлаш зарур.
Энг хавфли бўлиб совуқ ҳаво оқими ўтадиган нозичликлар ва натижада цехларда туман ҳосил бўлиши ҳамда бу билан боғлиқ ҳолда электр двигател чулғамларининг намланиши натижасида изоляция қаршилигининг пасайиши ва шикастланишидир. Шунинг учун цехларни иссиқ тутиш билан бирга биноларда намликнинг ортишини олдини оладиган тадбирлар бажарилиши керак айниқса ҳаво ҳарорати манфийгача пасайганда. Жиҳозларни ювиш ва сув тўкилиши билан боғлиқ бўлган барча
ишлар тўхтатилиши ҳамда сув оқиб кетиши ва буғланишлар бартараф этилиши керак.
Барча мавжуд воситалар билан бош корпусга мазут насослари ёқилғи узатиш бинолари КСТ (кимё сув тозалаш) ва электр аппаратларига ҳамда электр двигателларга нам тушишини олдини олиш зарур.
Ташқи ҳавонинг ҳароратини экстремал кўтарилиб кетиши бош корпусни ишлатиш белгиларидаги ишчи зоналарида ҳаво ҳароратининг юқорига (норматив кўрсаткичлардан анча юқорига) кўтарилишига цехлар ва кучсиз изоляцияли кабел оқимлари ўтадиган жойларда юқори ёнғин хавфи бўлишинига сабаб бўлади.
Бунда юқори ҳарорат билан биргаликдаги юқори намликнинг бўлиши буғ ўтказгич галереялари деаэратор машина бўлими биноларида хизмат кўрсатиш оралиқларида кузатилади.
Совутиш суви ҳароратининг ортиши натижасида диққатни турбина конденсаторларида нормал вакуумни ушлаб туришга ва техник сув еханизмларни нормал совутишни таъминлайдиган профилактик тадбирларни бажаришга қаратиш керак. Керак бўлганда турбоагрегатлар қисман юксизлантирилиши керак.



Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish